Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Нажот йўлини кўрсатиб, ҳидоят йўлига бошлайди

Нажот йўлини кўрсатиб, ҳидоят йўлига бошлайди
26 Mart 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1880 марта ўқилди.

IMG_5411Абдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(20-қисм)

Хулоса

Илм ўрганиш мусулмонларга шаръан ва ақлан лозимдир. Анвойи хил илмлар кўпдир ва дунёю охиратга фойда берадиган илмлардан таҳсил олмасак, икки дунё саодатига эришишимиз мумкин эмас. Биз фойдали илмларнинг муҳим қисмини зикр қилдик ва (уларнинг) ҳар бирини ўрганиш лозимлигини далиллар билан арз этдик. Ҳозир асл мақсадимизни — ҳикмат ҳақидаги баҳсимизни бошлаймиз.

ҲИКМАТ

Арз қилган эдикки, ҳикмат бу илмий қувватнинг фазилати ҳисобланади. Толиб мазкур илмларни баҳоли қудрат эгаллаб, ақаини камолга еткизсагина диний ва дунёвий ишларида ҳақни ботилдан, манфаатни зарардан фарқлай оладиган бўлади. Яъни бирор илм ё эътиқодга дуч келса, уни ақл тарозусида ўлчаб, ҳақ ва фойдали бўлса қабул қилади, ноҳақ ва зарарли бўлса рад этади. Ҳикмат ана шундадир. Ҳар ким бу ақлий фазилатга эга бўлса, нафақат ўзини, ҳатто бошқаларга ҳам турли қийинчиликларда нажот йўлини кўрсатиб, ҳидоят йўлига бошлайди. Ҳазрати Парвардигор Қуръони каримнинг «Бақара» сурасида юқори қўйган ҳикмати шудир: «Ҳикмат неъмати билан сарафроз бўлган кўпдан-кўп (кишилар) хайр-баракотга эришибди»179.

Имом Ғаззолий ва бошқа қадимги уламолар ҳикматни икки тарафлама исбот қиладилар. Биринчи ифрот180 тарафи ва тафрит181 тарафи. Ҳикматнинг ифрот тарафи макру ҳийла ишлатиш ва тафрит тарафи ҳикматнинг нуқсонли бўлишидирки, буни балоҳат дейдилар. Мен ҳикматни бундай тақсимлашни қабул қилолмайман. Зеро, модомики, ҳикмат ақл фазилати, ақл фазилати эса илм орқали пайдо бўлар экан, бас, таҳсили илм чуқурлашган сайин ҳикмат ҳам кўпайиб, камолот даражасига кўтарилаверади.

Маълумки, илмнинг ниҳояси йўқ. Ҳикматнинг ҳам ҳадди ва ниҳояси йўқ, демак, ифрот ҳақида гапириш ортиқча. Бинобарин, ҳикматга хилоф бўлган ҳар қандай нарса, хоҳ макру ҳийла, хоҳ жаҳлу нодонликни камина ҳикматдаги нуқсонлар деб ҳисоблайман ва баҳсимга шундай қарор чиқардим. Шулардан тушуниладики, ақл фазилатининг камолидан, яъни ҳикматдан маҳрум бўлганлар икки қисмга бўлинадилар: биринчи жамоа ҳикмат фазилатидан бутунлай маҳрум бўлганлар, уларнинг сифатлари балоҳат182дир. Иккинчи қисм одамларнинг ҳикматида нуқсон борки, буни «ҳаб» деб атаймиз. Биз қуйида ахлоқдаги шу хусусиятларни ҳурматли ўқувчиларга арз қиламиз.

(давоми бор)

179.Бақара сурасидан олинган.
180.Ифрот — ҳаддидан, чегарадан чиқиш.
181.Тафрит — калтабинлик.
182.Балоҳат — нодонлик.
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube