Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Биринчи навбат кўтарилган байроқ…

Биринчи навбат кўтарилган байроқ…
28 Mart 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1802 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 25

(давоми)

Эрталаб душманлик билан чиққан Суроқа кечқурун дўстлик ила уйга қайтди. Шунинг билан Пайғамбаримиз Суроқадан ажрашиб, туни билан тўхтамай юрдилар. Йўл иян (холи) бўлиб, ҳеч киши йўлиқмади. Тонг отиб, тушга яқинлашганда бир улуғ тоғнинг дўқмишига келдилар. Тоғ бағри остида қалин кўланка кўринур эди. Шунга келиб тушдилар. Абу Бакр Сиддиқнинг сафар учун олган тери тўнлари бор эди. Уни соялик ўринга солиб, сўнгра:

— Ё Расулаллоҳ, узун тун ўтиб ухламадингиз, бу ўринда бироз ухлаб олинг, мен қоровуллик қилиб турурман, — деди.

Расулуллоҳ ётиб ухладилар. Шу орада қўй боқиб юрган бир чўпон кўринди. Анинг қўй эчкилари ичида сутлик совлиқлари бор эди. Андин Абу Бакр Сиддиқ бир оёқ сут сўраб олдилар.

Расулуллоҳ уйқудин уйғонгандин сўнгра, у сутни ичдилар. Сўнгра кўчадиган вақт келиб, у жойдин ҳам жўнашди. Йўл узасида ўтирган, Умму Маъбад номлик, араблар ичида машҳур бир хотун бор эди. Шунинг уйига кечга томон келиб тушдилар. Шу йиллари очарчилик бўлганликдин, моллари ориқ, соғинлари йўқ эди. Пайғамбаримиз у хотундин ичгани сут сўрадилар. «Агар сизларда гўшт, хурмо топилса, сотиб олгаймиз», дедилар. Ул хотун эрса, бу муборак меҳмонларни ким канлигини билмас эди. Сўнгра у хотун:

— Агар бизда емак-ичмакдин бирор нарсамиз бўлса, сизлардек азиз меҳмонлардин ҳеч аямас эдик, йўқчилик ёмон экан, ҳижолатга қолдик, — деди. Очлигидин юролмай, ориқлигидин ўтлоққа чиқолмай қолган бир соғлиқ қўй шу ерда ётган эди, Пайғамбаримизнинг кўзлари шу қўйга тушиб:

— Эй Умму Маъбад, агар рухсат қилсанг, шу қўйни соғиб кўрайлик, — дедилар. Умму Маъбад:

— Ориқликдин қоқ суяк, қуруқ териси қолмишдур. Очлигидин кучи кетиб ётмиш, қўчқор кўрмаган совлиқдур. Унда сут қайдин бўлсин, кошки бу қўйда сут бўлса эди, соғиб кўринг, — деди.

Анда Расулуллоҳ туриб, қўй олдига келдилар, «бисмиллоҳ» деб, қўйнинг орқа-олдини силаб эдилар, қўй ирғиб туриб, бошқача бир ҳолга кирди. Буришиб, ёпишиб ётган елин эмчакларини қутлуқ қўллари билан ушлаб туриб, «Эй бор Худоё, бу қўйимизга баракот бергил», деб дуо қилиб эдилар, шу онда у қўй семириб, елини чотига сиғмай чотраб чиқди. Бир катта чора (идиш) келтуриб, ўзлари соғдилар. Ҳиёл ўтмай, бу чўнг чора лиқ тўлиб, ўн-ўн беш киши ичса ҳам қондиргудек бўлди. Бошлаб уй эгаси Умму Маъбадга ичирдилар ва катта-кичик унинг кишилари, ундин сўнгра Ҳазрати Абу Бакр бошлиқ ўз йўлдошларига ичириб, бариларини қондириб, сутга тўйдирдилар. Энг кейин ўзлари ичиб, «соқил қавми охирухум шурбан», яъни, «қуйгувчи киши энг охирида ичиши керак», деб умматларига адаб ўргатдилар.

Расулуллоҳнинг шу қилган ишларида бизларга неча турлик масала маълум бўлди. Биринчиси шуки, қўйни ўзлари соғдилар, уни ўзлари қуйиб, ҳаммага ичирдилар, бу хизматни бошқаларга буюрмадилар. Бу ишлари эса, уммат бошлиқларига таълим бўлди. Яъни, улуғларнинг тавозеъли бўлиб, кичикларга хизмат қилиш йўлини кўрсатди. Иккинчиси шуки, агар меҳмонлар ўз овқатларидин еб-ичмоқчи бўлсалар, уй эгасидин бошлашлари керак экан. Учинчи, қуйгувчи кишининг охирида ичишини очиқ айтиб, кўрсатдилар. Чуқурроқ қараган одамга булардин бошқа одоблар маълум бўлиши мумкиндур. Шунинг билан Пайғамбаримиз у ердин ҳам чиқиб, яна ўз йўлларига тушдилар. Бундоғ улуғ мўжизани ўз кўзи билан кўрган Умму Маъбад ҳайрон бўлиб, ўтириб қолди. Шу куни кечқурун унинг эри Аксам деган киши бир неча ориқ қўй-эчкиларини уйига ҳайдаб келаётиб, йироқдин чодир ичидаги оқариб турган сутларга кўзи тушди. Бу ишга ажабланиб:

— Эй Умму Маъбад, — деб қичқирди. — Ориқликдин юрмакка кучи келмаган ёлғиз қўйингдин бошқа бу ерда қўй йўқ эди, идиш-товоқлар тўлган сут кўраман, буни сен қайдин топдинг, кимлардин олдинг?— деди. Анда Умму Маъбад:

— Ҳеч кишидин сут олмадим, ажойиб кишилар кўрур эдинг, ўзинг уйда бўлмадинг, бир муборак киши бугун бизга қўнов бўлиб ўтди, анинг баракот қўлидин уйимиз сутга тўлди. Кўтарам бўлиб ётган қўйинг энди қандоқ бўлиб ётмишдур, ани кўргил, — деб қиссани баён қилди. Анди унинг эри:

— Эй Умму Маъбад, анинг юзи-кўзи қандоқ эрмиш, сифатини менга қондириб айтгил, онглайин, — деди. Сўнгра Умму Маъбад Пайғамбаримизнинг кўриниш сифатларини шу йўсинда баён қилди.

— Ул кишининг кўриниши шундоқ эди: очиқ, ёриқ, кулар юзлик, кўзининг оқи оппоқ, қораси тим қора, киприклари қуюқ, озгина узунроқ, уни (товуши) ортиқча ўткир эмас, кўп паст ҳам эмас, товуши қулоққа бек ёқимли, ўрта бўйлик, қилич бўйинлик, қийпош қошлик, улуғ бошлик, текис қоринлик, сўз қилса — савлатлик, сўзламаса ҳайбатлик, гаплари тизилган гавҳардек. Унинг олдида уч нафар йўлдошлари бор, сўз қилса, жон қулоғи билан тинглайдилар, иш буюрса, баробар югурадилар, жон-танлари билан хизмат қиладилар, — деди. Бу сўзларни эшитгандин кейин:

— Худо ҳаққи, бундоғ улуғ сифатларга эга бўлган одам шу кунларда пайғамбарлик даъвоси билан Қурайшдин чиққан кишидин бошқа бўлмагай, агар мен уни кўрган бўлсам эдим, дарҳол иймон келтириб, анга байъат қилур эдим. Ҳали ҳам бўлса, албатта, бу ишни бажарурман, — деди.

Мўтабар тарих китобларининг айтишларича, шу муборак мўжиза — совлиқ қўй Ҳазрати Умарнинг халифалик замонларида ҳам борлиги маълумдур. Шундоқки, Ҳазрати Умар даврида, тарихи ҳижратнинг 17—18- йилларида йил қуруқчилик келиб, қаҳатчилик бошланди. Тоғу тошларда, дала-чўлларда ваҳший ҳайвонлар ҳам оғзига илингудек ейдурган нарса тополмай, оч қолишди. Очликка чидай олмаганликдин, шаҳар қишлоққа, одамларнинг уйларига кириб келишар эди. Ўшал кунларда ҳаводан кул рангида бир турлик тупроқ ёғиб турди. Шунинг учун араблар у йилнинг отини «Омуррамод» қўйдилар, маъноси «кул йили» деган бўлур. Бутун халқни очлик қоплади. Сўйилган ҳайвонларнинг гўшти ориқлигидин жирканарлик эди. Мана шундоқ оғирчилик кунларда Умму Маъбаднинг у мўжиза қўйи бутун бир оилани баракот сути билан тўйғизиб турди. Бошқа ҳайвонлар эса очлигидан қирилмоқда эди. Аммо бу қутлуғ қўйнинг қаёқдин еб, қандоқ тўйиб юрганлигини ҳеч ким билмас эди. Ҳазрати Умар халқ устига тушган бу оғирчиликларни кўриб, қаттиқ қайғурдилар. Бу очарчилик балосидин барча халқ қутулмагунча, ўзлари сут ичмасга, гўшт-ёғ емасга қасам қилиб: «Бошқа одамлар егудек нарса топа олмасалар, бизларнинг лаззатлик овқат ейишимиз қайси инсофдин бўлгай, кўпчилик халқ тортган очлик аламини бирга тортишмасам, Худо олдида нима дейман?» дедилар. Анда Каъбул Аҳбор:

— Ё амирал мўминин, бани Исроил қавмига ёмғир ёғмай, қаҳатчилик бўлганда, ўтган пайғамбарларнинг авлод-уруғларини шафеъ келтириб, ёмғир тилаб, дуо қилсалар, қабул бўлур эди, — деди. Анда Ҳазрати Умар халқни йиғиб, ёмғир талаб қилиб, саҳрога чиқдилар. Хутба ўқиб, дуо қилиб турганда, «Эй бор Худоё, нима хожатимиз бўлса, илгари сенинг Пайғамбаринг Расулуллоҳни восита қилар эдик, энди у зот бўлмагач, ўрнига амакиси Аббос ибн Абдулмутталибни шафеъ келтирдик. Эй бор Худоё, шу бандангнинг ҳаққи-ҳурматида дуоимизни қабул қилиб, раҳмат ёмғирини ёғдиргил», дейиши билан тарновдин тўкилгандек ёмғир ёға бошлади. Йиғилган халқ тарқалиб, уй-уйларига етмасдин илгари, кўчалардаги сув сел бўлиб оқди. Шунинг билан қаҳатчилик халқ устидан кўтарилди.

— Сизнинг ҳурматингиздан дуоимиз ижобат бўлди,— дейишиб одамлар ҳазрати Аббосни, эгик бошларини силашиб, зиёрат қилишур эди. Чунки бундин илгари ҳам бир неча қайта ёғин тилаб, дуо қилишганларида, ижобат асари бўлмаган эди. Арабистон ўлкасида тоғлардин келадиган улуғ анҳор сувлари бўлмагач, уларнинг тамом тирикчилик ишлари фақат ёмғир сувларига қарашликдур. Ёғинлик йиллари тўқчилик, арзончилик бўлур. Агар йиллар қуруқ келса, халқ қаҳатчиликка қолгайлар. Расулуллоҳнинг муборак замонларида шундоқ қурғоқчилик йиллари бўлган эди. Ёмғир талаб қилиб, минбар устида ўқиган хутбалари тамом бўлмай туриб, ёмғир ёққанлиги ҳадис китобларида машҳурдур. Шунинг учун бундоғ қаҳатчилик кунларида икки ракат «талаб намози» ўқиб, кўпчилик халқ билан дуо истиғфор қилиб, Аллоҳдин ёмғир талаб қилмоқ — бизларга суннат бўлиб қолди. Энди Пайғамбаримиз Маккадин Мадинага ҳижрат қилиб чиқиб, шу юрганларича Худо омонатида кетмоқда эдилар. Аммо Қурайш халқи ва Макка шаҳридаги баъзи мўминлар Пайғамбаримизнинг ҳижратлари қайси ёққа бўлганлигини аниқ билолмадилар. Гумон билан ҳар турлик сўзлар эл ўртасида кўпайган эди. Мана шу орада мўмин жинлардин бириси, тубандаги шеърни ўқиб, ҳаво билан Макка шаҳри устидан ўтди. Бутун халқ унинг қўшиғини эшитдилар. Шеър:

Жазаллоҳу раббунноси хайра жазоиҳи
Рафиқайни ҳалло хайматай Умми Маъбади,
Ҳумо назало бил бирри сумма тараҳҳало
Фа афлаҳа ман амсо рафийқа Муҳаммади.

Бу қўшиқни айтган чоғда ҳаво тарафидин товуш эшитилиб, аммо айтгувчининг ўзи кўринмас эди. Товушга қараб, бир мунча одамлар йиғилишган, ашула овозига қулоқ солиб, унинг орқасидин эргашур эдилар. Юқориги шеърни ўқиб, мўмин жин Макка шаҳрининг бир томонидин кириб, иккинчи томонидин чиқиб кетди. Шеърнинг маъноси:

«Умму Маъбаднинг уйига туш вақтида тушган икки йўлдошга Худо яхшиликлар берсун, булар у жойга яхшилик билан тушдилар. Яна у жойдин яхшилик билан чиқдилар. Ҳар ким Муҳаммадга йўлдош бўлса, яхшиликдин бошқани кўрмагай, у одам бахтлик кишилардин бўлгай». Макка халқи бу шеърни эшитгандин сўнгра Пайғамбаримизнинг Мадинага ҳижрат қилганларини билдилар. Чунки Умму Маъбаднинг турган жойи Мадинага кетар йўл устида эди. Бу жойдин ўтганларини онглашиб Мадинага ҳижрат қилганлари маълум бўлди. Йўлбошчилари Абдуллоҳ ибн Урайқит араблар ичида машҳур қоловузлардин (йўл бошловчи) эди. Душманларнинг кўнглига келмаган, ҳеч ким билмаган йўллар билан юриб-ўтириб, Мадина тарафига яқинроқ ерда «Аслам» қабиласига қарашлик бир манзилга келдилар. Шу қабиланинг раисларидан Бани Даҳ ибн Ҳасиб деган киши ўлжа олиш умиди билан, ёроғлик саксон одам олиб, йўл тўсиб чиққан эди. Бир жилға оғзидин Пайғамбаримизнинг қаршиларига саф боғлаб чиқиб келдилар. Лекин унинг Расулуллоҳга кўзи тушган ҳамон аҳволи ўзгарди, ёмон ниятидин кўнгли қайтди. Йўлдошларига қараб айтдиким:

— Бундоқ яхши юзлик киши Худога ёлғон айтиб, йўқ туҳмат сўзни қандоқ қилсин? Бу ишни пайқамасдин унга бир озор етказур бўлсам, улуғ хато қилган кишилардин бўлурман. Яна ўз оғзидин сўз онглашим керак, — деб, араб йўсинида Пайғамбаримизга «Ҳайякаллоҳ», деб салом берди.

Анда Расулуллоҳ:

— Ким бўлурсан, отинг нимадур? — деб сўрадилар.

— Отим Бурайдадур, ўзим Аслам қабиласидин эрурман, — деди. Анда Пайғамбаримиз Абу Бакрга қараб:

— Иншааллоҳ, ўзимиз саломатликда бўлурмиз, бу ишимиз бизни роҳатга чиқаргай, — дедилар. Пайғамбаримизнинг бир одатлари — кишининг яхши сўзидин фол олур эдилар. Юқориги кишининг оти — Бурайда, қабиласи Аслам эди. Бу икки сўзнинг маъноси: биринчиси, «салқин», иккинчиси, «саломат» деган бўлур. Араб ерлари иссиқ бўлғоч, алар учун салқинлик — роҳат эди. Шу икки оғиз сўзни Пайғамбаримиз яхшиликка йўйиб, «ўзимиз саломат, ишимиз роҳатлик», дедилар. Шунинг учун Ислом шариатида яхши сўз, яхши ишларни яхшиликка йўйиш суннат бўлди. Бўлар-бўлмас ишлардин чўчиб, ирим-сирим қилиш шариатда дуруст эмасдур.

«Агар бир кимса, бирор нарсадин ёмон фол олиб, кўнгли чўчиса: «Ҳар яхшиликни бергувчи, ҳар ёмонликдин қутқазгувчи — Аллоҳдур», деб ўз ишида давом этсун», деган ҳадис пайғамбаримиздан ривоят қилинди. Яна ўз сўзимизга келайлик.

Пайғамбаримиз:

— Эй Бурайда, мен Аллоҳ тарафидин келган ҳақ пайғамбардурман, бутун олам халқига тўғри йўл кўрсатгани, уларга ҳақ дин ўргатгани келдим, сени ҳам шу динга даъват қилурман, — дедилар. Буни онглаб, Бурайданинг кўнглига иймон нури кириб, тавфиқ-илоҳий ёр бўлди. Дарҳол шаҳодат айтиб, Ислом динини қабул қилди. Шунинг билан бирга ўлжа излаб чиққан саксон киши барчалари баробар мусулмон бўлдилар. Сўнгра ҳазрати Бурайда айтди:

— Ё Расулаллоҳ, биз Аслам қабиласи, ўз ихтиёримиз билан Ислом динини қабул қилдик, бу давлатни бизга насиб қилгувчи Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. Энди шу кўпчилигимиз билан Мадина шаҳрига киргаймиз. Кўпчилик аскарнинг кўрки туғ (байроқ) бўлур, агар рухсат қилсангиз, олдингизда байроқ кўтариб кирур эдим, — деди.

Расулуллоҳ бу ишни маъқул кўриб, рухсат қилдилар. Дарҳол Бурайда бошидаги дасторидин йиртиб, байроқ ясаб, кўтарган ҳолда Мадинага кирдилар. Расулуллоҳ олдиларида Ислом оламида биринчи навбат кўтарилган байроқ шул эди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube