Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сенинг қайғунг билан яшашим – маъно

Сенинг қайғунг билан яшашим – маъно
29 Mart 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1692 марта ўқилди.

alone

Мен билган ҳақиқат

Жонидан қимматроқ нарсаси йўқни
Ёлғон бўлмасмикан миллат, халқ десам…
Инонмас, рад этар – жойинг – жаҳолат,
Беланганинг – зиллат, уйғон, қалқ десам…

Мен билган ҳақиқат ҳақиқатдир, чин,
Зотан, айтганларим – аждодим сўзи.
Бу сўзлар қўлидан кўз тутиб таскин
Қолиб кетмасам, бас, бунда бир ўзим…

Сенинг қайғунг билан яшашим – маъно,
Сенсиз хастароқдир касалманд қалбим…
Кўрсам, кўзинг – порлоқ, ҳурлигинг – маъво,
Шу менинг бахтимдир, эй она халқим.

*****

Мен ўқийман

Ҳеч ким китоб ўқимайди. Мен эса
Метрода тик туриб китоб ўқийман.
Ибрат бўлмоқчиман – одамлар сезса,
Метрода керилиб китоб ўқийман.

Қалин китобларни қўлтиқлаб олиб,
Бекатдан бекатга ўтаман сархуш.
Одамларнинг бари китобдан холи,
Мен эса китобсиз қўймам кўлни бўш.

Шеърлар тўплами бу. Бу эса роман.
Дунё адиблари тан олган китоб.
Ҳар ерларда ўқиб қиламан тамом,
Гўё кўзим ила этаман тавоф.

Одамларга қараб қўяман секин,
Кейин масжид сари йўлни оламан.
Кўрсинлар деб намоз ўқимоқ учун
Қулоққа чўнтакдан қўлни оламан.

Аммо англамайман муҳаққақ ҳақни,
Боримни бой бериб юрган ҳар жойда –
Одамлар кўзи чун унутиб ўзни
Ўқиган ҳеч нарсам бермайди фойда.

*****

Гўрўғли

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube