Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Илон чаққан киши арқон шаклидан чўчийди…

Илон чаққан киши арқон шаклидан чўчийди…
30 Mart 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1945 марта ўқилди.

1215578_originalАлихонтўра Соғуний

ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ — 24

(давоми)

ТАЪҚИБ ВА ШАРҚИЙ ТУРКИСТОНГА ЎТИШ

Ҳаёт оламида яшаган ҳар қандай одам унинг оғир юкларини кўтариб, аччиқ-чучигини татимасдан чораси йўқдир. Қуръоннинг айтишича: «Неъматга шукр қилиб, меҳнатга сабр қилмоқ ва унинг қутулиш чорасига киришмоқ лозимдир». Турма тартиби бўйича ҳукм бўлган кишиларни ташқи ишга чиқармай жўнар вақти бўлгунча камерада сақлар эдилар. Эрталаб тургач хизмат кийимларимни кийган ҳолда қараб турган эдим. Ишчилар йўқлама тизим хатини ўқиганда, худо ўнглаб, отим чиқиб қолди. «Тайёрман», деб қаторга ўтдим. Одатга қараганда мени камерага қамаб қўйиб, Тошкент концлагерига жўнатишлари керак эди. Йўқ, ундай бўлмай, ишчилар ичида турма темир қопқасидан ташқари чиқдим.

Одатдаги иш устига келгач, қарасам, самовар қайнаб чой ичар вақти бўлмиш эди. Мана шу чоғда нима бўлиб атрофга қўйган қоровуллар кўринмай қолишди. Мен ҳам вақтни ғанимат билиб, мўлжаллаб кўйган ўрама тиканлик сим остидан чаққонлик билан ўтиб, кўздан ғойиб бўлдим.

Бироқ, қандай қилишимни, қаерга бориб кимнинг уйига сиғинишимни билолмай, киши кам кўчаларда бироз кезганимдан сўнг, қадрдон тунгон оғайниларимдан Хиёхалпа эшигига бориб, чақириб эдим, югириб чиқа келди. Мени турмадан қутулиб чиқди деб гумон қилган бўлиши керак, йиғлаган ҳолда «Муборак бўлсин» деб қучоқлашиб кўришаётганда, қочиб чиққанимни қулоғига шивирлаб қуйиб эдим: «Қўрқманг, худо қутқаргани шу!», деб кўнглимга анча қувват берди. Бунинг қилган кишилиги унутарлик эмас эди. Ўлиб кетмиш экан. Аллоҳ уни раҳмат қилсин!

Эҳтиёт юзасидан том чодири ичида босилган беда ўртасидан бир кишилик жой қилиб, кечга довур мени шу ерда сақлади. Сўнгра, ўз маслаҳатим билан оқшом қоронғуси аралаш, тунгон маҳалласида тунгонлардан Исҳоза отлиқ яна бир ишонимлик дўстим бор эди, шунинг уйига келдим. Бу эса иймон ихлослик, синовдан ўтган мард киши бўлғанликдан, жон фидолик кўрсатиб, дўстлик ҳақини бажармиш эди. Киши ҳайрон қолғудек соқлик-сергаклик билан мени уйида уч кунгача кутиб, яхши сақлади.

Шунгачалик тинч турган бўлсак ҳам изловчилар чиқа бошлагач, шу куни шом вақти билан Пишпекдан кун ботишга яқин, қирқ чақиримча бўлган тунгон қишлоғи Сўқулуққа қараб жўнадик. Мендан хабар олгани кетаётган Могар, Момоза деган шогирдларимиз йўлда йўлиқишиб, биргаликда уйларига бордик. Бу ерга келгач, ёлғиз ўз шогирдларим эмас, балки бутун тунгон халқи менга қоровул бўлмиш эдилар. Менинг бу ерга келганимни ўз шогирдларимдан бошқа биров билмаган эди. Ҳукумат ичидаги хизматчилaри бўлса ҳам, менга ҳайрихоҳ бўлдилар. Шунинг учун неча қайта келган ҳукумат жосусларини бу ерга мени келмайди деб қаноатлантирмиш эдилар. Шундай бўлса ҳам илон чаққан киши арқон шаклидан чўчийди дегандек, ўзим ҳам имконият борича эҳтиёт йўлини тутдим. Шунга кўра бутун шогирдларим ташқаридан кўз қулоқ бўлиб турдилар кундузлари тирикчилик ишлари билан бўлишиб, кечаси эса зерикмаслигим учун мен билан бирга эдилар. Шунинг учун Расулуллоҳ алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳақиқий дўстларни кўпайтиринглар, чунки булар яхшилик кунларида зийнат бўлурлар, бало тушганда бошпанодурлар».

Ҳар қанча соқлик билан бу ерда турган бўлсак ҳам, ишимиз кундан кунга қўрқинчлик эди. Агар бу йўли яна золимлар қўлига тушар эканман, у вақтда мен учун қандай жазолар қўллашлари маълум эди.

Шунга кўра Солар тунгонларидан Юсуфқори деган бир шогирдим кўп қийинчиликлар билан Тошкентдаги Хитой консулидан Исмоилохун номига ясама паспорт қилиб, менга келтириб берди. Бу келгинчалик Тўқмоқдаги оилам билан кўришиб, сафар ҳаракатларини бажариб турдим. Шу орада бизнинг қадрдон оғайниларимиздан ва ҳам қўш қудамиз, узун йиллар Тўқмокда турган, асли тошкентлик, Ғулжада вафот топган Шоҳидоят қори, бутун бойлигидан ажраган ҳолда, ҳеч ерга сиғмаганликдан қочиб, Суқўлуққа келмиш эди. Ўзимни билдирмай туриб, бошқалар орқалик ул кишига ёрдам етказиб турдим.

Биринчи ётган еримда беш олти кундан ортиқ турмаган бўлсам ҳам, иккинчи ўрин, атрофига беда босган қамиш чодир ичида 52 кун турдим. Сўнгра кўнглимга бир ташвиш тушгандай бўлиб, у жойдан учинчи жойга кўчмиш эдим. Худо сақламиш экан, мен кўчиб, эртаси куни бир милиция билан икки киши келиб, том усти чодирларигача чиқиб, қарамиш эдилар.

Байт:
Кишини сақласа У Холиқи пок,
Заҳар оғзинда бўлғай мисли тирёқ.

Бу иш бўлғандин сўнгра, бу жойдан ҳам тезроқ йўткалишимиз лозим кўриниб, Шарқий Туркистонга ўтиш нияти билан учинчи марта сафар жамолғасини қилишга киришдим. Ўз дўстларимиздан тунгон Ғёриёс мутавалли ҳам бизга ўхшаш қочоқлардан эди. У билан кўришиб ҳамсафар бўлишга ваъдалашдик. Йўлга чиқишга кун белгилашиб, шу кечаси барча аҳбоб, ёру дўстларимиз йиғилишиб келдилар, тариқат аҳллари одатларича хатим ўқиб, дуои фотиҳа ўтказган сўнггида, Аллоҳга таваккал қилиб, Сўқўлуқ устидан тўртинчи Чуй станциясига қараб аравада йўлга чиқдик. Эртаси Чуй сувидан кема орқалик у томонга ўтиб кетаётганимизда, қуроллик рус тўсқовуллари олдимиздан чиқиб, бизни текширгани турди, ҳуржин-халашларимизни ағдариб, барини кўриб бўлгач, йўлдошимдан паспорт сўради. Худо ўнглаб, ўз отига олган Хитой паспортини кўрсатган эди, бир нарса умидида ундан чатоқ чиқариб, бизни кўп қийнади. Бу ерда энг ҳайрон қоларлик иш шулки, йўлдошимни шул қадар узундан узун текширган ҳолда, негадир, мендан бир оғиз ҳам сўз сўрамай, охири шошилган кишидек отини минганича орқасига қарамай кетворди. Ортидан биз дағи йўлга тушиб, шу юрганимизча ҳуфтон вақтида Чуй станциясига етдик. Беш олти соат ўтиб, Олмота поезди келгач, унга тушиб жўнадик. Сариўзак деган жойга келганимизда биз тушиб қолдик. Турксиб поезди эса, шимолий томон Сибирияга қараб бурилиб кетди.

Кеч куз вақти, совуқ қаттиқ бўлиб, қор бурошалаб ёғиб турган эди. Поездан тушган кишилар баримиз станциядаги бир кичик уйга кириб ётдик. Кун совуқ, печкага ўт ёқилмаган эди. Қарасам, ҳар тарафдан жон қутқариб чиққан одамлар, кўплари бизга ўхшаш ўз элига сиғмаган, золимлар томонидан ноҳақ қувғунга олинган ҳақсизлар эди. Шу ерга келганимизда шундай сўз чиқдиким, олдимиздаги йўл усти манзилида ГПУ аскарлари йўловчиларни қаттиқ текширув остидагина ўтказар экан; агар бирорта шубҳалик одам топилиб қолгудек бўлса, уни йўлдан қайтарибгина эмас, балки қўлга олиб қамаб қўйишлари аниқ экан. Мана бу сўз чиққан сўнггида, Тошкентдан чиққан Хитой элчихона хизматчиларидан бошқа ҳамма кишилар қўрқувга тушиб, йўлдан қайтмоқчи бўлдилар. Қарасам, бечораларнинг қуввати қочиб, ранглари ўчган, бир бирларига ишонолмаганликдан сирлашиб-маслаҳат қилиш каби ишлар халқ ўртасидан бутунлай кўтарилган. Ўзлари кулгандек бўлиб кўринсалар ҳам, кўнгиллари ғам қайғуга тўлганлиқдан юзлари сарғайган эди. Бу ишга ҳаммадан кўпроқ мен қайғуришим керак эди; зулм ҳукмларини ноҳақ маним устима юклаганлари учун, қаршилик кўрсатмиш эдим. Аксинча, кўнглимга бошқалар каби ортиқча қўрқинч тушмагач, Аллоҳга таваккал қилиб, олға юрмоқчи бўлдим.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube