Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳақиқат аҳлининг байрам қуёши туғилган кун…

Ҳақиқат аҳлининг байрам қуёши туғилган кун…
31 Mart 2016 - 7:00 'да юкланди ва 2036 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 26

(давоми)

ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ МАДИНАГА КИРИШЛАРИ

Мадина мусулмонлари эса Пайғамбаримизнинг ҳижрат ҳаракатларидин хабардор эдилар. Келар кунларини мўлжаллаб, ҳар куни йўл тўсишиб, Ҳарра деган тошлоққа чиқишар эди. Кун қизиганчалик шу ерда кутишиб ўтириб, сўнгра қайтишур эдилар. Уч кунгача ҳар куни йўл тўсишиб, истиқбол маросимини ўтказдилар. Пайғамбаримизнинг Савр ғорида уч кун ётганлари ошиқча бўлганликдан, келар мўлжалларидин уч кун ўтган эди. Шу учинчи куни Мадина мусулмонларидин ансор, муҳожирий саҳобалар бошлиқ ёш-қари, эркак-аёл демай, барчалари Пайғамбаримизни кутиб, истиқбол маросими ила йўлга чиққан эдилар.

Ҳар қандоқ бўлса ҳам шу кунда келишларига жазман кўз тутилур эди. Кун иссиғи халқнинг бўйинларини куйдиргунчалик кутиб туришдилар. Хабарлари бўлмагач, ночор тарқашдилар. Шу чоғда ерлик яҳудлардан бириси ўз ҳожати учун бир эгиз дўнг устига чиққан эди, у ён-бу ён қараб турганида Макка томонидин келар йўл устида, йироқдин туя минган бир тўп кишиларнинг қораси кўринди. Буларнинг неча кунлардин бери тўсишиб юрган кишилари келаётган бўлсалар керак деб:

— Эй араб эли, бахтинглар келди, иқболинглар очилди, — деб ихтиёрсиз қаттиқ  қичқиргали турди.

Йўл тўсиб чиққан бутун халқ буни онгладилар, қарасалар, йироқдин кўринган бир тўп қора ичида икки оқ либос кийган кишилар кўринмоқда эди. Буларнинг бириси Расулуллоҳ, иккинчиси Абу Бакр Сиддиқ эдилар. Яна шул куни Мадина мусулмонларининг Шом тижоратидин қайтмоқда бўлган савдогарлари йўлда Пайғамбаримизга йўлиқиб қолдилар. Алар ичида улуғ саҳобалардин Зубайр ибн Аввом бор эди. Ҳар икки томондин келган мусулмонлар Мадинага кирар вақтларида Пайғамбаримиз билан кўришиб, бирлашганлари энг кўнгилли иш бўлиб, бунга бек қувонишдилар. Шунинг устида ҳазрати Зубайр Шомдан олган либослардин икки оқ чопон чиқариб: Ё, Расулаллоҳ, янги келишингиз учун, янгилик бўлсун», деб ҳар икковларига кийгазиб қўйган эдилар. Йироқдин яҳуднинг кўзига кўринган оқлик шу эди. Бу нидо эшитилгандин сўнгра, бутун Мадина халқи яроқясоқлари ила қўзғалдилар. Бу тўсиб чиқишган кўпчилик халқ ичида катта-кичик, эркакаёллар, қул-чўри, ўғил-қизлар кўп эди. Қўлларида чилдирма чалиб туришган ёш жория қизлар ҳам бор эди. Пайғамбаримизнинг қадамларига қувончлик қилиб, шу қуйидаги шеър қўшиғи ўқилмоқда эди:

Талаал бадру алайно
Мин санийётил Вадои
Важабаш шукру алайно
Модао лиллоҳи дои,
Айюҳал мабъусу фино
Жеъта бил амрил мутои.

Маъноси:

Тўлин ой чиқди бизларга Вадо тоғининг устидин
Керакдур шукрини айтмоқ, бу дунё борича биздин
Келибсиз, хуш келибсиз, эй юбормиш тангрининг нури
Қабул этмак эрур биздин, Худо амри келур сиздин.

 

Шунинг билан Расулуллоҳ Мадина шаҳридин тўрт чақиримча узоқликда бўлган Қубо деган қишлоққа келиб, Бани Амр ибн Авф маҳалласида Гулсум ибн Хадам деган киши уйига тушдилар. Рабиул аввал ойининг ўн иккинчи, душанба куни эди. Мисрлик Маҳмуд пошо Фалакийнинг ҳисобича, милодий тарихи билан 20 сентябр 622 йилида эди. Ислом динининг ривожи шу ҳижрат сўнгида бошланганича, Ҳазрат Умар бошлиқ бутун саҳобаларнинг иттифоқлари билан, Ислом тарихини шу ҳижратдин бошладилар. Ой илгари бўлса ҳам, йил бирлигини эътиборга олдилар. Пайғамбаримизнинг Мадинага келишлари рабиул аввал ойида бўлса ҳам, ҳижрат тарихининг боши Муҳаррам ойидан ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилмасларидин илгари ўн уч йил Маккада турдилар. Бу муддат ичида Пайғамбаримиз бошлиқ бутун мусулмонлар Қурайш мушриклари томонидин қилинган сиқинди (тазйиқ) остида турдилар. Эркинлик ила ибодат қилмоқлари у ерда ясоқ (чекланган) эди. Бу қутлуғ ҳижратдин сўнгра бутунлай ишлар ўзгарди. Шунинг учун дин тўғрисида сиқинди кўрганларга ўз жойидин ҳижрат қилмоқлик суннат бўлди. Диний ҳижратлар ҳар ернинг шароитига қараб фарз бўлиши ҳам мумкиндур. Бу янғлиқ ҳижрат қилиш ёлғиз бизнинг Пайғамбаримизга хос бўлмай, ўтган пайғамбарлардин ҳам бир нечалари ўз эл, ўз ерларида ишлари ривожланмаган чоғда, бошқа ёққа ҳижрат қилдилар.

Иброҳим алайҳиссалом Бобилдин Шомга, Исо алайҳиссалом Шомдин Мисрга ҳижрат қилганлари тарих китобларидан маълумдур. Яна, Байтуллоҳни айланиб, тавоф қилган ҳожиларнинг оёқ остиларида кўмилган тўрт юз пайғамбар борлиги ҳадисда ривоят қилинур.

Шу зотларнинг барчалари ўз қавмларидин кулфат кўриб келганларида шак йўқдур. Яна шуни билмак керакким, Расулуллоҳ ўн уч йил Маккада турган кунларида диний эътиқодлардин икки улуғ асосни халққа ўргатдилар.

Биринчиси — тамом оламни яратгувчи — қудрати улуғ ёлғиз Тангридур ва унинг оти арабча Аллоҳ-дур. Сифати «Лайса камислиҳи шай» эрур. Яъни: «Ўхшаши, тенгдоши йўқдур. Аршдин — фаршгача, заррадин — қуёшгача, тамоми оламда, ҳар жойда ва ҳар нарсаки бўлур бўлса, ҳеч қачонда, уларнинг ҳеч бириси Аллоҳдин изнсиз, Парвардигордин рухсатсиз бўлиши мумкин эмас», деб аниқ ишонмакдур. Шу айтилмиш нарсаларнинг барисига шаксиз, чин кўнгли билан эътиқод қилмакдур. Мана, Исломнинг асли асоси, улуғ илдизи шулдур. Мисоли бир дарахтдурки, бунинг етмиш неча шох-бутоқлари бордур. Шариат буюрган фарз ишлар — бу дарахтнинг улуғ шохларидур. Бундин кичиклари — вожиблардур. Ундин ҳам кичикроқлари бўлса, суннатларидур. Шарм-ҳаё, иймон дарахтнинг кўркамлик катта шохларининг бирисидур. Шунинг учун Пайғамбаримиз:

«Ҳаёси йўқнинг — иймони йўқ» дедилар. Калимаи таййиба: «Ла илаҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ» иймон дарахтининг танасидур. Яъни, шу калимани тили билан айтиб, маъносига чин кўнгли билан ишонмоқдур. Бу дарахтнинг энг кичкина бутоғи — оёққа илинарлик, кўз жирканарлик нарсаларни йўлдин йироқ қилмакдур. Аллоҳ таоло ўзининг мўмин қулларига бу дарахт тарбиятини топширди. Мўминларнинг қилган тоат-ибодатлари — иймон дарахтининг тарбиятлари бўлди. Кутилмаган, тарбиятсиз қолдирилган дарахтлардин ҳосил олган кишини ким кўрди?

Энди шу юқоридаги сўзларнинг мазмунини тўплаб, қисқартириб келганимизда, арабча бир оғиз «тавҳид» калимасининг маъноси бўлади. Демак, Расулуллоҳ ўн уч йил Маккада турган чоғларида бутун халқни шу тавҳидга чақирдилар. Чунки у замон араблари уч фирқага бўлинган эди. Биринчиси — Қурайш бошлиқ Арабистон халқининг энг кўпчилиги мушриклар эди. Яъни, булар Аллоҳ таолони улуғ Худо, барча оламни яратувчи, деб била туриб, яна бутларга топинур эдилар, буларни ҳам фойда-зарар еткурмакка қудратлари бор, деб айтишур эди. Бу ҳақда ҳужжат бўлгудек асослари, оғизга олгудек сўзлари йўқ эди.

Ёлғиз ота-боболари тутиб ўтган йўл-йўриқ бўлганликдин, шуларга эргашган қуруқ тақлиддан бошқа нарса эмас эди. Иккинчиси — араб яҳудийлари, учинчиси — араб насоролари эдилар. Яна булар ичида оз сонли даҳрийлар ҳам топилур эди. Мана шу фирқаларнинг барисига қарши «Қул ҳуваллоҳу аҳад…» оят ила бошланувчи сура нозил бўлди. Бу сурадаги тўрт оятнинг мазмуни билан бутун дунёда бўлган ботил, бузуқ динларнинг барчаси рад қилинди.

Ихлос сураси — Тавҳид сураси деб аталмоғининг сабаби ҳам шулдир. Тўрт оятлик, қисқагина бир суранинг, Пайғамбаримиз айтишларича, Қуръони каримнинг учдан бирига баробар бўлиши шунинг учундир. Пайғамбаримиз Макка шаҳрида ўн уч йил турдилар, шу муддат ичида халқни икки энг улуғ диний асосга таклиф қилдилар, дедик. Биринчиси, тавҳидни юқорида баён қилиб ўтдик, иккинчиси эса, қиёмат кунининг бўлишига чин кўнгли билан ишонмакдур, яъни Аллоҳ таоло ўн саккиз минг оламни яратди. Арш, курси, Лавҳу қалам, тўққиз фалакни йўқдин бор қилди. Олам ичида одамни халқ этди. Энди аларнинг яхшилари бўлганидек, ёмонлари ҳам бордур. Балки ёмонлари яхшиларидин кўпдур. Милён-милён инсонларга фойда етказувчилар бўлганидек, буларга қарши зиён қилгувчилар ҳам кўпдур. Булар эса ҳар кимнинг кўз олдидин ўтиб турадур. Яхши ёмон, ҳар икки тоифа ҳам ажаллари етган куни ўлсалар, бу дунёдин кетадилар.

Пайғамбарлар каби не яхши зотлар бутун умрларини халқ ғамида ўтказиб, халққа қилган хизматлари, яхшиликлари учун, ҳаётликларида заррачалик ажр кўрмасдин, роҳат топмасдин бу дунёдин ўтдилар. Яна бир қанча золим қонхўрлар зулм қила-қила бутун дунёни ноҳақ қонга тўлғазиб, тириклигида ҳеч бир жазо кўрмасдин, улар ҳам кетдилар. Мана энди бошқани қўйиб, ақлга қараганда ҳам, албатта, қиёматнинг бўлиши керакдур. Инсонлар учун шундоқ бир жой бўлсинким, дунёда қилган ишларига қараб, аларга жазо берилсин, бунинг устига, Худо тарафидин юборилган шунча кўп пайғамбарлар барчалари, қиёмат кунининг бўлишидин хабар бердилар.

Демак, бу куннинг келиши ҳам ақлий, ҳам нақлий далиллар билан исботланган бўлди. Яна, Худо тарафидин тушган улуғ китоблар — Таврот, Забур, Инжил, Қуръон, булардин бошқа пайғамбарларга келган китобларда ҳам қиёмат, Арасот аҳволлари баён қилингандур.

Агар қиёмат бўлиши инкор қилинса, милён кишига фойда етказган киши билан, шу баробар, кишиларга зиёни етган золимнинг ҳеч фарқи қолмайди. Бундоқ бўлиши, албатта, ақлга тўғри эмасдур. Шунинг учун Маккада тушган суралар, биринчиси тавҳид, иккинчиси, ўлгандин сўнгра тирилиб, қиёматнинг бўлиши — шу икки масала билан тўлдирилгандурлар. Яна ўз сўзимизга келайдик.

Йуқорида айтилишича, Пайғамбаримиз Мадина тупроғига қадам қўйганларида, дастлабки тушган жойлари Мадинадан беш-олти чақирим ердаги Қубо қишлоғи эди. Шу жойда бир неча кун турдилар. Биринчи қилган ишлари — шу ўринда бир масжид бино қилдилар.

Расулуллоҳнинг амрлари билан саҳобалар кўп миқдорда тош йиғиб келтирдилар. Масжид ўрни белгилангандин сўнгра Расулуллоҳ масжид қибласини тўғрилаб, муборак қўллари билан шу масжидга ул (пойдевор) қўйдилар. Ислом оламида ер усти бўйича энг аввал қилинган жамоат масжиди шу эди. «Ламасжидун уссиса алаттақво», деган оят шу масжид ҳақида нозил бўлди. Маъноси: «Тақво — иймон узасига (устига) қурилган масжиддур». Бунинг ичида намоз ўқигувчилар зоҳирдаю ботинда покликни дўст тутгувчилардур. Шундоқ покликни Аллоҳ ҳам дўст тутади. Шу мазмундаги оят билан Аллоҳ таоло Қуръони каримда шу масжидни ва бундаги намоз ўқигувчи мусулмонларни мақтайди. Энди Пайғамбаримиз бу жойда неча кун турганлари ҳақида ихтилоф бордур. Кўпроқ рабиул аввалнинг ўн иккиси, душанба куни келдилар, шу жойда уч кун туриб, жума куни Мадина шаҳрига кирдилар деб ривоят қилинади. Бу киришлари эса, Ислом оламида энг кўриклик, кўркам, қутлуғ кун эди. Бутун дунё бўйинча, ҳақиқат аҳлининг байрам қуёши шу кунда туғилмиш эди. Буларга қарши иблис малъун ва унинг маслакдошлари учун энг оғир, қора, мотам кунлари келмиш эди. Қубодин чиқар чоғларида «Касва» отлиқ туяларига минган эдилар. Муҳожир, ансор саҳобалар атрофларида қуролланган бутун халқ, ёш-қари, эркак-аёл эргашган ҳолда шаҳар сари юрдилар. Туя бурундуғини ушлаб, етаклашга қабила раислари орасида талаш бўлиб, қизғин равишда қизғанишлик туғилди.

— Ё, Расулаллоҳ, қадами шарафингиз ила кимнинг кулбасини гулистон қилурсиз, қайси жойга тушурсиз?— деб сўрар эдилар. Буларга қарши:

— Мен минган туямга бу иш буюрилмишдур, қайерга чўкса, шунинг чўккан ўрни бизнинг манзилимиз бўлур,— дер эдилар.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube