Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Миллатнинг манфаати учун ҳаракат қилмаган одам охират саодатига эриша олмайди!

Миллатнинг манфаати учун ҳаракат қилмаган одам охират саодатига эриша олмайди!
01 Nisan 2016 - 7:00 'да юкланди ва 1986 марта ўқилди.

1248688_originalАбдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(22-қисм)

ШИЖОАТ

Юқорида арз қилганимиздек, инсоннинг ақлий куч-қудратидан ташқари яна ғазаб қуввати бўлиб, (унинг) вазифаси зарарларини дафъ этишдир. Лекин баъзан ўзининг ҳаққига тажовуз қилиб, чегарадан шунчалик чиқиб кетадики, натижада манфаатимизни зое қилади. Бу ҳолатни ахлоқ тилида таҳаввур191 дейилади. Бу ғазаб қуввати ҳаддан ошишлигининг бир жиҳати бўлиб, баъзан ўз вазифасини адо қилишда сустлик қилади ва зарарни дафъ қилишга урунмайди, бу ҳолатни жубун, яъни қўрқоқлик дейдилар. Таҳаввур ва жубун ахлоқий нуқсон ҳисобланади, одамларнинг икки дунё саодатидан қайтариб туради.

Шу икки қабиҳ сифатлар ўртасида бир ҳолат мавжудки, мўътадиллик, мувозанат ҳолати, агар ғазаб қуввати шу ҳолатда боқий қолиб, ақлга тобеъ бўлса, фойдали хизмат қилиши мумкин. Шу ҳолатни, ғазаб қувватининг эътидол ҳаддини шижоат дейдилар. Шижоатда тўрт бўлим бор, ҳар қайси шижоат мавжуд бўлгач, ифрот ва тафриднинг ҳадди ҳисобланмиш таҳаввур ва жубундан иборатки, у ҳам тўрт қисмга ажралади. Биз бу қисм ва бўлимларни жадвалда тартиб билан кўрсатйб, сўнг уларни алоҳида баҳс мавзусига киритамиз:

Тафрит Эътидол Ифрот
жубун шижоат таҳаввур
бахиллик карам исроф
инхизол192 наждат хасорат193
тазабзуб194 сабот инод195
ҳилм (ҳиморий) ҳилм (мулойимлик) ғазаб

КАРАМ

Албатта, икромли ўқувчи-қориларнинг хотираларидан кўтарилгандирки, биз шу чоққача икки матлабни такрорлаб келяпмиз, бундан кейин ҳам такрорлаймиз. Зеро, нафақат бу китобнинг асоси, балки башарият ҳаётининг асоси ҳам шу матлабдан иборатдир. Биринчи матлаб шуки, Худованд одамларни икки дунё саодатига эришишлари учун яратган. Иккинчи матлаб эса, одамлар ҳам бу дунё ва охират саодатларига етишишлари учун бир-бирларини қўллаб-қувватлашга, мададга муҳтождирлар. Бас, икки дунё саодати орзусида юрган ҳар бир миллат намояндаси бирбирларига мадад берсинлар, илло, бусиз мақсадларига эриша олмайдилар. Ўз осойишталигини ғанимат деб билган, бировнинг қўлига қарамайдиган, миллатига муованат196 ва мадад кўрсатмайдиган одамларнннг на қавми, на ўзи икки дунё саодатига эришади.

Шу жойда қориларнинг баъзилари эътироз қилишлари мумкинки, «Туркистонимизда халққа мадад кўрсатмайдиган шайх ва муллалар жуда кўпдир. Мабодо, мулкимизга ўт кетса ҳам, шу ўтла ўз қозонларини андиша қилмай қайнатиб оладилар. Шуларга қарамай, яна ўзларини охират саодатига лойиқ, деб биладилар. Жуда кўп бойларимиз миллатимиздан бўлган бечораларнинг ғамини хотирларига келтирмайдилар ҳам бенаволарнинг нолаи зорларини мусиқий наволардан кўра яхшироқ деб биладилар, шунга қарамай, бу дунё саодатига эришганлар.

Бас, маълум бўладики, «сенинг гапларинг пуч, бемаъно». Уларга жавобимиз шуки, на ўша шайху муллалар охират саодатига эришадилар ва на бу бақувват бойлар бу дунё саодатига эришганлар. Агар далил керак бўлса, далил бор. Аввало, миллатнинг манфаати учун ҳаракат қилмаган одам охират саодатига эриша олмайди!

Бухорий ва Муслим «Китоб ал-иймон»да ёзганки: «Менинг жоним қудратли қўлида бўлган Зот номи билан қасам ичаманки, ўзи учун дўст тутиб, бошқа мусулмон учун шуни раво кўрмаган одам мўъмин бўлолмайди».

Биз ҳеч бир нарсани ўзимиз учун қилиб, унинг талабида югурсак, бас, бошқа мусулмонлар учун ҳам шундай югуриб, уларнинг ҳам ҳар бир нарсада талабини қондиришимиз керак. Хулласи калом, ўзимизнинг манфаатимиз учун қандай ҳаракат қилсак, миллатимиз манфаати учун ҳам шу тариқа ҳаракат қилишимиз лозим. Ҳар ким шундай қилолмас экан, ҳазрати Пайғамбар қасам ичганидек, мўъмин бўлолмайди. Бинобарин, охират саодатидан маҳрум бўлади.

Иккинчидан, миллатининг манфаатини кўзламаган одам бу дунё саодатига ҳам етишмайди; сиз айтган бойларнинг бирортаси бу дунё саодатига эришмаган. Бу муддаонинг исботини тафсил қиламан.

Аввало, таассуф қилиб айтамизки, мамлакатимизда бой йўқ. Ҳа, тўрт-беш нафар бой бўлиб, улар бир миқдор давлат ва пулга эгалар ва биз ғафлат босганлар назарида кўп бўлиб кўринадилар. Аммо Оврўпа ва Русия бойлари назарида уларнинг барчасининг давлатларини жамласа ҳам бир бош оғриғига сарф бўлолмайди. Шояд «Ойина» мажалласининг тўртинчи сонида ўқиган бўлсангиз, Америкадаги шаҳарларнинг бирида бир ширкат ўзининг иморати учун 25 миллион сўм ажратган. Бизнинг мамлакатимизда нечта тожир бўлса ҳам уларнинг сармояларини жамласа ўн миллионга етмайди. Шунинг учун биз айтишга мажбурмизки, мамлакатимизда замона хоҳишига мувофиқ давлати бўлган киши йўқ. Лекин шу икки-уч нафар номларини бой деяётганларимизнинг биздан кўра кўпроқ дабдабалари бор: масъалан, отга миниб, сувора жилва қилиб кўзни қамаштирадилар, турли таомлар еб, ранго-ранг кийимлар киядилар. Уларнинг ҳеч бирини дунё саодатига етган, деб айтиб бўлмайди. Зеро, улар бу дабдабаларини ўз шаҳарларида қиладилар. Аммо шаҳарларидан чиқиб оташ аравага ўтирсалар, ҳеч эътиборлари қолмайди. Иллат шундаки, миллатларнинг умумий ҳайъатининг эътибори уларда йўқ, миллатининг эътибор ва шарафи бўлмаган кишининг у қанчалик шарифу бой бўлса ҳам эътибори бўлмайди! Масалан, Бухоро бойларини назарда тутиб тадқиқ қилинг. Улар ҳар йили бир марта ярмаркага борадилар. Когондан чиққанларидан сўнг либосларини алмаштириб, салла-чопон ўрнига камзул ва шляпа кийиб оладилар. Сиз гумон қилаётган бўлсангиз керак, булар ҳаваслари келиб оврўпача кийиниб оладилар деб. Бундай эмас, балки бечоралар мажбуран либос алмаштирадилар, чунки агар Бухоро либосида сафар қилсалар, бошқа миллатлар уларни масхара қилиб, одам ўрнида кўришмайди. Сабаб? Чунки саллаю чопон биз туркистонлиларнинг аломати бўлиб, жаҳон халқлари орасида миллатимизнинг эътибори йўқлигини кўрсатади. Шундан бизни ҳар қаерда кўрган бегоналар масхара ва истеҳзо қиладилар. Бечора савдогарларимиз шунинг учун либосларини алмаштириб, ярмаркада юрадилар, у ерда Оврўпа савдогарларидан кўрган муомалалари ё изтеҳзоли кулги, ё ҳийлакорона хушомадгўйлик бўлади! Нега бошқалар уларни масхаралаб изтеҳзо қиладилар? Чунки ўзларининг гуноҳлари бўлмаса-да, миллатлари тараққий этмаган, қавмларининг шараф ва эътибори йўқ. Бинобарин, уларнинг шараф ва эътиборидан ҳам фойда йўқ. Бас, маълум бўладики, мамлакатимиздаги ҳеч қайси бой бу дунё саодатига эришмайди, зеро бу дунё саодати бир хона бурчагида ўтириб истироҳат қилиш эмас. Бу саодатга дунё гўшасида нафақат шахси, балки номи эътиборли ва шарафли бўлган киши муяссардир.

Бизнинг савдогарларимиз бундай саодатга қачон эришадилар? Бизнинг миллатимиз жаҳон халқлари орасида ҳурмату эътиборга сазовор бўлсагина, бахтга эришишлари мумкин. Бундан олти ой муқаддам Истанбулга Но Камо номли ёш япон сайёҳи келган эди. У шайтон араваси (велосипед)да уч йил давомида олам кезиб, Чин, Ҳинд, Эрон, Арабистонларни айланиб чиқиб, бу ерга келганини ва бундан кейин шу икки чархли аравасида Фарангистонга сафар қилиш фикри борлигини эшитдим. Шу йигит билан учрашишни хоҳладим. Бир дўстим орқали хонасига бориб, у билан мулоқотда бўлдим. 26 ёшлардаги бир йигит курсида ўтириб хат ёзарди. Йўлдоши, яъни япон давлатини кафолати бўлган байроқча илинган шайтонараваси ҳам рўпарасида турарди. Бизни эҳтиром билан кутиб олди, ўтирдик, уч йил муддатда исломий мамлакатларда кўрган ажойиботларини бизга сўзлаб берди. Суҳбат асносида дилим танг бўлиб сўрадим: — Биродар, бепул, ёлғиз, беаслаҳа бу икки чархли араванг билан Арабистоннинг жонни куйдирувчи чўлларидан қандай ўтдинг? Фараз қилдикки, ўзингга таом топиб еб, ётар жой ҳам топдинг, лекин чумчуқни ҳам соғ қўймайдиган саҳройи араб чангалидан қандай халос топдинг?

Япон йигити менга қараб кулди-да, қўлини кўтариб Япон давлатининг байроғини кўрсатиб деди: — Шу байроқ мени сиз айтаётган хавф-хатардан, мушкулотлардан муҳофаза қилди! Бу кучли жавобдан титраб кетдим, бир лаҳза сукут сақладим, лекин бу қатъий мағлубият оғир ботди, қалбимда бир интиқом туйиб, йигитни гапнинг зўри билан мағлуб қилиш мақсадида дедим: — Биродар, аҳди ислом табъан меҳмондўст ва мусофирпарвар, шунинг учун сени ҳурмат қилганлар, лекин сен Фарангистонга саёҳат қилмоқчисан, у ерда сенинг ҳолинг мушкул бўлади, зеро, оврўпалилар ҳеч бир мусофирнинг ҳолига қарашмайди.

Лекин Но Камо хотиржамлигини бузмай деди: — Бизнинг миллатимиз ўзининг буюклиги ва шарафини бутун заминга таратгандир, унинг бирор-бир вакили дунёнинг ҳеч бир нуқтасида мушкулотга дучор бўлмайди. Мен шундай қавм орасида ҳам бўлдимки, япон миллатидан бошқа нарсанинг номини билмайдилар. Кейин мен борган баъзи мамлакатларда одамлар бизни ифтихор билан тилга олиб мактабда ўз болаларига дарс берадилар. Албатта, улар мени араблардан ҳам кўпроқ эҳтиром қиладилар. Мана шуни дунёнинг шарафу саодати деса бўлади!

(давоми бор)

191.Таҳаввур – ҳаддан зиёд ва ўринсиз жасорат.
192.Инхизол — ожизлик, журъатсизлик.
193.Хасорат — зарар, зиён.
194.Тазабзуб — иккиланиш.
195.Инод — саркашлик.
196.Муованат — ёрдам бериш, кўмак берувчи.
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube