Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бу менинг қардошим…

Бу менинг қардошим…
03 Nisan 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2198 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 27

(давоми)

Туянинг бурундуғи ўз бўйнига ўралган, бу қутлуғ жонивор ўз эркича юрмоқда эди. Пардасидан чиқмаган мастура қизлар Пайғамбаримизни кўришга қизиқиб, том устига чиққан эдилар. Дастлабки келишларида Қубога тушганларидагидек, шеърлар ўқилиб, шодиёна дафлар (чилдирмалар) чалинур, суюнчилик қўшиқлари айтилур эди. Шу йўсинда бўлиб, халқ эргашган ҳолда, маҳалла оралаб, кўчадан-кўчага, ўрин излаган кишидек, туялари ҳар томонга қараб юрар эди. Ҳар эшикдан чиққан кишиларга: «туя маъмурдур (буйруқ олган)» деб жавоб берар эдилар. Туялари шу юрганича юриб, Бани Адий ибн Нажжор маҳалласига келди. Пайғамбаримизнинг иккинчи боболари Ҳошим, шулардин уйланиб, боболари Абдулмутталиб мадиналик хотундин туғилган эди. Мана шу тўғридан бу маҳалла халқи Пайғамбаримизнинг тоғалари бўлур эдилар. Туялари шу жойга келганда, Абу Айюб Ансорийнинг эшиги олдига келиб чўкди. Туянинг чўккан жойи, шу кундаги масжиди шарифдур. Расулуллоҳ:

— Шу жой бизнинг манзилимиздур, иншааллоҳ, — дедилар. Туядан тушишлари билан шу оятни ўқиб ўтирдилар:

«Робби анзилни мунзалан мубарокан ва анта хайрул мунзилийн». Маъноси: «Эй бор Худоё, мени қутлуғ, муборак ўринга туширгинки, сен туширувчиларнинг энг яхшисидурсан».

Янги манзилга тушган вақтда бу оятни ўқимоқ бизларга суннат бўлди. Уй эгаси Абу Айюб Ансорий дарҳол келиб, хуржун-халаж юкларини кўтардилар. «Кишининг юки қайерда бўлса, эгаси ҳам шу ерда бўлур», деб Пайғамбаримиз ҳам ортидин юрдилар. Яна шу жамоатдан Асъад ибн Зурора деган киши келиб, туяларини етаклаб, ўз уйларига элтди. Шу чоғда қабиланинг ёш қизлари қуйидаги шеърлар билан қўшиқ айтишиб, қувонишар эдилар:

Бани нажжор аҳлининг ёш қизлари бўлурмиз
Муҳаммаднинг келганин бахтимиз деб билурмиз
Хуш келдингиз бизга сиз, қадамингиз муборак
Оёқ босган изингиз, кўзга сурма қилурмиз.

У ёш қизлар шу шеърни ўқиганларида, Расулуллоҳ қараб: «Мени яхши кўрасизларму? Аллоҳ билур, сизларга муҳаббатим кўнглимда тўлиқдур», дедилар.

Абу Айюб Ансорийнинг ост-устлик икки қават уйлари бор эди. Келиб кетган кишиларга оғирлик бўлмагай деб, Пайғамбаримиз остинги уйни ихтиёр қилдилар. Лекин Абу Айюб Ансорий Расулуллоҳ хизматларига буни лойиқ кўрмай, ёлвориб юриб, ҳеч қўймай, охири юқориги уйга кўчирди. Муҳожир саҳобалар кўпчилиги Пайғамбаримиз билан бирга эдилар. Ансор саҳобалар аларни қизғанишиб, ҳар ким ўзига туширмоқ учун талашдилар. Охири бу ишни бажаришда чек ташлашга маслаҳат тўхтади. Ҳар муҳожир қайси ансорнинг чекига тушса, шу жойда макон тутди. Маккадин ва бошқа жойлардин келган муҳожирлар орасида бола-чақаликлари йўқ ҳисобида эди. Худо йўлида ҳамма нарсаларини ташлаб чиққан эдилар. Пайғамбаримизнинг Қубодин чиқишлари жума куни бўлиб, жума намозининг вақти яқин бўлганликдин, Мадина ичига кираверишда бани Солим ибн Авф маҳалласида жума намозини ўқишга тўғри келди. Хусусий бир масжидда йиғилиб туришган юз чамалик кишиларга имом бўлиб, жума намозида шу хутбани ўқидилар. Кўпроқ ривоятга қараганда биринчи ўтаган жума намозлари, биринчи ўқиган хутбалари шу эди. Арабча матнини қолдириб, унинг мазмунини туркийча ёздим. Дастлаб, Худога ҳамду сано айтдилар, сўнгра дедилар:

— Эй одамлар, дунёда тирик турган чоғингларда, охиратга боришдан олдинроқ озиқ юборинглар. Улуғ Аллоҳнинг хаққи билан қасам қилурман, ҳар бир киши ўлгандин сўнгра Худо олдига боргай, барча молу дунёларини бу жойда қолдиргай, сўнгра Аллоҳ таоло орага тилмоч солмасдин, ҳеч кимни орачи қилмасдин у қулга дегай: «Дунёда турган чоғингда юборган пайғамбаримиз сенга келган эди, бу кунларнинг келишини сенга билдирган эди, фазл-карамим билан сени йўқдин бор қилдим, ризқ бериб, сени тарбия қилдим, бу кунги ҳолда ўзинг учун бу жойга нима келтирдинг?» Анда ул киши ҳижолат бўлганидин ўнг томони, сўл томонига, олди-орқасига қараб, тамуғ (дўзах)дин бошқа ҳеч нарсани кўрмагай. Энди олдингларда шундай ишнинг борлиги ҳақдур, бу иш бир куни кўз олдингларга келур. Ҳар киши ортиқча тополмай, ярим хурмоси бўлса ҳам, шуни оз кўрмай, Худо йўлида муҳтожларга садақа қилсин. Дўзах ўтидин йироқлашгай, агар бу дағи (бу ҳам) бўлмаса, киши кўнглини олгудек бир оғиз яхши сўз бўлсин. Бу ҳам эҳсон қаторида ўтгай. Мўминнинг қилган яхшилиги энг оз бўлган-да, ўн баробар бўлиб ёзилур. Анинг ихлосига қараб, ўндан етти юзгача бир яхшиликнинг савоби бўлур. Ҳар келувчи нарса яқиндур. Ҳеч кимнинг шошганига қараб, Худо шошилмас, вақти келганида ҳар иш кечиктирилмас, киши бир ишни қилмоқчи бўлур, уни Аллоҳ ҳам қилмоқчидур, киши деганича бўлмас, Аллоҳнинг тилаганича бўлур. Уни кишилар суймасалар ҳам шу бўлур. Худо йироқлаштирган ишни ҳеч ким яқинлаштиролмас. Шуни аниқ билингким, Худодин изнсиз ҳеч бир иш бўлмас».

Кўринг буни, Субҳоналлоҳ қандоқ улуғ сўздур. Байт:

Сўзи сўзлар ичида гавҳаридур
Ўзи сўзлагувчилар сарваридур
Агар мўминсан, ибрат ол бу сўздан
Олурсан ҳар бирига етти юздан.

Сўнгра Расулуллоҳ муҳожир-ансор саҳобалар ўрталарида диний бир қариндошлик боғладилар.

Дедиларким:

— Аллоҳ айтмаган сўзни Аллоҳ айтди, демакдан ўзини сақласун, Худо йўлида икки-иккидин қардош бўлайлик деб, Ҳазрати Алининг қўлларини тутиб, менинг қардошим шудур, — дедилар. Икковлари охиратлик дўст бўлдилар.

Ҳазрати Ҳамза, шаҳидлар саййиди, Расулуллоҳнинг амакилари эрур. Зайд ибн Ҳориса билан дин дўстлиги боғладилар. Шунинг учун Ухуд тоғидаги уруш олдида ҳазрати Ҳамза Зайд ибн Ҳорисага васият қилган эди. Зайд ибн Ҳориса бўлса, Қуръонда исмлари келган, Расулуллоҳнинг боқма болаларидур. Ҳазрати Алининг оғаси Жаъфари Тайёр шу кунларда Ҳабашистонда бўлганликдин, ҳазрати Муоз ибн Жабал билан ғойибона диний биродар бўлдилар. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ Хорижа ибн Зуҳайр билан, Ҳазрати Умар Итбон ибн Молик билан, Ҳазрати Усмон Авс ибн Собит билан, Ҳазрати Абу Убайда Саъд ибн Муоз билан, Салмон Форсий Абу Дардо билан, Ҳазрати Билол муаззин Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон билан, булардан бошқа ҳам бирмунчалари бор эди, сўз узайиб кетмасин деб, аларнинг исмларини ёзмадик. Пайғамбаримизнинг амрлари ила ансор ва муҳожир саҳобалар бир-бирлари билан диний биродар, охиратлик дўст бўлишдилар. Дин дўстлигидан чиққан муҳаббат, туғишган қариндошлик муҳаббатидин неча баробар кучлик эди. Чунки ансор саҳобалар муҳожир биродарларини ҳар ишда ўзларидан олдин тутдилар. Ҳеч бир нарсаларни алардин аямай, бутун мол-дунёларини ўртага солдилар. Шундоқки, бу диний дўстлик, охират биродарлиги боғланган сўнгида Саъд ибн Рабиъ дўстлари Абдураҳмон ибн Авф олдига келиб:

— Эй Абдураҳмон, мани ҳамма билур, Мадина аҳлининг молдор ва бойроғи мендурман, қўлимда борлик молимнинг тенг ярми сеники бўлсин, яна менинг никоҳимда икки хотуним бордур, бирини талоқ қилгайман, иддаси тамом бўлгандин сўнгра ани хотунликка олгайсан, — деди. Анда биродари Абдураҳмон:

— Сенинг аҳли аёлларинг, молу жонларингга Аллоҳ баракот берсун, бу ернинг бозорлари билан мени таништириб қўйгил, тижорат касби билан турмуш кечирсам яна яхшироқ бўлур, — деб анинг таклифини қабул қилмади.

Муҳожир ва ансор саҳобалар ўрталарида дўстлик муҳаббати шу даража қаттиқ боғланган эди. Молу дунёларини ўртага солишга олимсинмадилар (яъни, кўнгиллари тўлмади), икки хотунлик ансорлар, бирини талоқ қилиб муҳожир дўстларига ани тақдим қилиш фикрини қилдилар.

Шунинг учун Аллоҳ таоло Қуръони каримда ансорларни мақтаб, бу оятни индирди (туширди):

«Ваюъсирувна ала анфусиҳим валавкана биҳим хасоса», яъни: «Ансор саҳобалар муҳожирларни ҳар ишда ўзларидин ортиқ кўрурлар, шундоққим, улар ўзлари молга муҳтож бўлиб турсалар ҳам, нафсларидан кечиб, молларини аларга тақсим қилурлар», демакдур.

Чунки Худо йўлида қилинадиган барча яхшиликлар ичида энг улуғи ийсор (ҳадя) қилмоқдур. Ийсорнинг маъноси шу оят мазмунида баён қилинган ишдур. Шу юқорида айтилишича, бу боғланган чин дўстликда ҳар икки биродарнинг бириси муҳожир, иккинчиси ансорийлардан бўлиши шарт эди. Аммо Ҳазрати Али ҳақида бу иш бўлмади. Балки Расулуллоҳ у эр йигитнинг қутлуғ қўлини тутиб, «бу менинг қардошим», дедилар. Пайғамбаримизнинг бундоқ улуғ илтифотларига учраганликдан дунё ва охират шарафига эга бўлдилар. Худо ва унинг пайғамбари Расулуллоҳ олдида бу марди ҳақнинг қандай улуғ мартаба топганлари бу ишдан маълумдур. Шундоқ бўлиб, ҳар бир муҳожир ўз дўсти бўлган ансорий уйида турар эди. Ва булар «мерос» ояти тушгунчалик бир-бирларига меросхўр бўлдилар. Сўнгра мерос ҳукми ўзгариб, ҳозирги кундагидек ҳар кимнинг ўз ворисларига тайин топди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube