Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Нима қилиш керакки, одамлар жувонмардлик йўлидан четга чиқмасинлар?

Нима қилиш керакки, одамлар жувонмардлик йўлидан четга чиқмасинлар?
04 Nisan 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1890 марта ўқилди.

user91_pic1879_1233359524Абдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(23-қисм)

Ҳозир яна мақсадимизга қайтсак. Ҳа, одамлар икки дунё саодатига эришиш учун бир-бирларини қўллаб-қувватлашларига муҳтожлар. Лекин инсоннинг табиатида шахсий манфаатини устун қўйиш мавжуд бўлиб, бошқаларга мадад беришни унутиб қўяди, ҳар ким ўз истироҳатини ўйлаб, карам, жувонмардлик одамлар орасидан кўтарилади. Бунинг чораси нима? Нима қилиш керакки, одамлар жувонмардлик йўлидан четга чиқмасинлар? Ислом дини бунинг яхши чорасини топиб, карам ва жувонмардликни муҳим мавқега кўтариб, карам ва жувонмардларга мукофотлар ваъда қилади: «Албатта, Худованд каримдир, кариму сахийларни дўст тутади ва олий ахлоқлардан хушнуд бўлади, пастфитрат одатларни макруҳ ҳисоблайди», — деб ёзилган «Ал-жомеъ ас-сағир»да.

(Шу асарда яна) «Яхши кўрган нарсаларингизнинг бир қисмини бошқалар учун сарф қилмас экансиз, икки дунё саодатига эришмайсиз. Бир-бирларингизнинг муованати йўлида сарфланган ҳар бир нарсани Худо билади (яъни мукофотини беради)» (деб ёзилган).

Маълумки, ҳамма ҳам бой, давлатманд эмас, баъзилар пулдор, баъзилар олим, яна бирлари шогирд, бирлари хатиблар. Шу касбларнинг ҳеч бирига эга бўлмаган жамоа ҳам бор. Шубҳа йўқки, буларнинг ҳар бири ўзида бор нарсани севади. Масалан, бой одам пулни, олим илмини, шоир шеърини, хатиб ваъз айтишни… ва буларга эга бўлмаган одам ўз жону танини азиз деб билади. Юқоридаги ояти карима буюрадики, уларнинг ҳар бири нимани ўзига дўст тутса, шуни бошқалардан аямаслиги лозим. Лекин бу вазифа кўпроқ давлатманд, бой одамларга тегишлидир, чунки инсоният оламига бошқа нарса билан эмас, пул билан хизмат кўрсатиш мумкин. Бу шуки, ислом дини бойларимизни эҳсону садақа қилишга амр этади, ҳатто садақанинг бир тури бўлган закотни бўйнимизга фарз қилиб қўйган. Закот фарздир, бериш керак, эҳсону саховат ҳам илоҳий амрдир, уни ҳам қилиш керак: «Аллоҳ йўлида молларини инфоқ-эҳсон қиладиган кишилар мисоли худди ҳар бир бошоғида юзтадан дони бўлган еттита бошоқни ундириб чиқарган бир дона донга ўхшайди (яъни қилинган бир яхшилик етти юз баробар бўлиб қайтишига ишора қилинмоқда)»197.

Шу хусусда, яъни хайру карам соҳибларининг охиратда олий даражаларга эришишликларига шак-шубҳа йўқ, лекин билингки, бу жамоа қилган эҳсонлари эвазига юз баробар зиёд мукофот олурлар ва бу дунё мукофоти фақат мусулмонлар учунгина эмас.

Динидан қатъи назар ҳар ким миллатининг саодати учун молидан сарф қилса, унинг мукофотини бу дунёда кўради. Бутун дунё шу муддаонинг гувоҳидир, шу ахлоқий қоиданинг азимат ва буюклик даражасини ўз кўзингиз билан кўришни истасангиз, туринг, йўл узоқ эмас, Русия давлатига саёҳатга чиқинг, рус миллатининг роҳат ва осойишини таъминлаганини томоша қилиб, ибрат олинг.

Агар сизлар Аллоҳга қарзи ҳасана берсангизлар (яъни, унинг мискин-бечора бандаларига инфоқ-эҳсон қилсангизлар) у зот сизларга бир неча баробар қилиб қайтарур ва сизларни (нг гуноҳларингизни) мағфират қилур. Аллоҳ ўта шукур қилгувчи (яъни, озгина яхши амал учун кўп мукофот ато этгувчи) ва ҳалимдир!»198 «Аллоҳга қарзи ҳасана (ихтиёрий қарз) берадиган ким борки, (Аллоҳ) унга бир неча баробар қилиб қайтарса…»199 Ушбу ояти кариманинг икки муҳим жиҳати мавжудки, уларнинг ҳар бири каримларнинг баланд мартабаларига ва жавонмардларнинг саховатига гувоҳдир.

Аввалан, Аллоҳи карим ўзининг бу амрини сўроқ тарзида бериб «Ман заллазий?» яъни «қарз беради» фармони ўрнига, «Ким қарз беради?» деяпти. Қуръони карим мутолааси билан машғул бўлганлар яхши биладиларки, шу савол тарзидаги «ман заллазий» жумласи юксак мақомлардан бўлиб, муҳим амрлар хусусида ишлатилади. Чунончи, фармон берадики, «ман заллазий яъсимакум миналлоҳ», яъни «Ким сизни Аллоҳнинг қаҳридан халос қилади?» «Ман заллази яфшу андаҳуилло биизниҳи», яъни «ким сизни Аллоҳнинг изнисиз шафоат килади?» Кўрилган оятда караму саховатнинг улуғлиги даражаси кўрсатилиб, «ман заллазий» ишлатилган.

Иккинчидан, Ҳазрати таоло «қавмингиз саодати йўлида молингизни сарфланг» амри ўрнига, «менга қарз беринг» демоқда, яъни бу шуки, караму саховат юксак мартабадир ва карампеша, саховатпешалар, албатта, ўз мукофотларини кўрадилар. Бинобарин, Аллоҳ уларнинг садақаларини ўзига берилган қарз деб ҳисобламоқда.

Диққат қилинг-а, бу илоҳий марҳамат ва иноят махсус бой ва давлатмандлар учундир, агар фақир ва мискин кишилар бутун умр ибодат қилиб ё дунёи жаҳон илм олиб ўтсалар ҳам бу шарафу саодатга эришолмайдилар!

Бу борада Қуръони каримда ниҳоятда кўп оятлар келган, биз шулар билан кифояланамиз-да, Пайғамбаримизнинг икки-уч табаррук саҳиҳ ҳадисларини зикр қиламиз… Имом Бухорий «Китобул-илм»ида «Кишиларнинг мартабасига рашк қилмаслик керак, фақат икки хил мартаба бундан мустасно. Аввало, Аллоҳ мол ато этиб, ўша молни Аллоҳ ризолиги йўлида сарф этган кишининг мартабаси, сўнг Аллоҳ фойдали илм бериб, у шу илм асосида халқ орасида ҳукм қилиб, одамларга таълим берадиган кишининг мартабаси» деган.

Имом Муслим «Китобул васият»ида «Одам вафот этса, унга қилган уч амалининг савоби етиб туради: аввало, садақаи жорияси (кунда қиладиган хайру эҳсони)нинг савоби; фойдали илмининг савоби ва уни дуо қилувчи солиҳ фарзандининг савоби» деган ҳадисни келтирган.

Икромли ўқувчиларимиз шу ҳадисларга диққат қилган бўлсалар, икки ҳадис ҳам сахий ва карампеша бойларнинг зикри олимларнинг зикридан ҳам олдин келган, бу ҳам уларнинг улуғлигининг аломатидир. Ҳа, карампеша бойлар улуғдирлар, уларнинг мартабалари бошқа одамларнинг мартабаларидан юқорироқдир, зеро, миллатнинг ҳаёти, унинг интизоми уларнинг ҳимматларига боғлиқ. Агар бизнинг бойларимиз ҳам шу илоҳий амрларга амал қилиб, шундай шарафу саодатга ўзларини харидор қилсалар, шу кундан бошлаб ватанимиз ободлик йўлига, миллатимиз саодату осойиш томон қадам қўйган бўлар эди.

Албатта, бу гапга баъзи одамлар эътироз билдириб: «Мамлакатимизда ҳар доим хайрадақалар қилинади. Одамларимиз тез-тез Аллоҳ йўлига анча пул сарфлайдилар. Бас, нега биз тараққий этмаймиз?» — дейишлари мумкин. Жавоб бераманки, аввало, «одамларимиз анча пул сарфлайдилар» деган гап нотўғри, чунки бизнинг замонамизда фалончи гадойга ё фалончи хожаи назрхўрга берилган беш ёки етти танга «анча пул» эмас. Бошқа халқларнинг соҳибдавлатлари бу йўлда миллионлаб пул сарфлайдилар. Бизнинг одамларимиз эса ўша сарфлаган беш-етти тангаларини ҳам муносиб йўлларга сарф қилмайдилар. Масалан, бир киши етти тангасини фалон мозорга бериб юборади, у пул эса бирон бир ғайримустаҳиқ200 хожанинг чўнтагига тушади ёки фалон бир киши ўн бир тангасини фалон бир хонақоҳга берадию у пуллар икки-уч нафар одамнинг ошқозонини тўлдиради. Фалон бир назрхўр, ё фалон бир жаҳрийнинг… меъдасига кетган бир неча танга, албатта, миллатнинг мулкига фойда келтирмайди. Боз устига, бизнинг жойларда қилинаётган бу худойилар икки жиҳатдан шаръан ҳаромдир. Аввало, назр беришнинг ўзи ножойиз. Чунки «Назрни истаманг, зеро, назр қадарни (яъни Аллоҳнинг қонунини) ва тақдирингизни ўзгартирмайди», деб ёзилган Муслимнинг «Китобун-назр»ида. Ундан кейин ҳеч бир назрхўр муҳтож эмас, муҳтож бўлмаганга садақа бериш исроф ҳисобланади.

Айтишингиз мумкинки, «лекин биз гадойларга садақа берамиз, улар эса муҳтож-ку» деб. Жавобим шуки, ислом узрсиз, сабабсиз гадойлик қилишни ҳаром қилган, узри бўлмаган гадойларга пул беришни манъ қилган. Биз мазкур рисоламизда шу жиҳатни узундан-узоқ исботладик. Бинобарин, бу жойда зикр қилишни лозим кўрмадик, иншооллоҳ, гадойлик масъаласини ҳам махсус бир фаслда мутолаа қилурсиз.

Шундай қилиб маълум бўлдики, бизнинг бойларимиз қуръоний амрлар бўйича хайру саховат қилмас эканлар, демак, уларнинг хайрлари ватанимизга фойда келтирмайди. Фараз қилайликки, ҳамма бойларимиз инсофга келиб, илоҳий фармонларга биноан хайру эҳсон қилдилар. Бас, қандай қилинса, бу хайр-эҳсонлардан ватану миллатимизга фойда келади? Ҳозир шу баҳсга навбат келди.

(давоми бор)

197.Қуръони карим, Бақара сураси, 261-оят (тарж.).
198.Қуръони карим, Тағобун сураси, 17-оят (тарж.).
199.Қуръони карим, Бақара сураси, 245-оят.
200.Мустаҳиқ — ҳақли, лойиқ. Бу ерда: ғайримустаҳиқ — нолойиқ.
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube