Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дўст қайси, душман қайси?!

Дўст қайси, душман қайси?!
05 Nisan 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2193 марта ўқилди.

1 (6)МАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Менгзар ҳукмли

Кўнгуллар кўшкида хаёлнинг хони,
Авлоди хунхора менгзар ҳукмли.
Ошиқ чекар нолани,
Ёдга солар лолани,
Ерда башар подишоҳи,
Худойимнинг истаги,
Ғамзанг қароқчиси солар талони,
Кипригинг ўқ, қошинг ёйдир тортилган.

Гўзалларнинг васпин этсалар канда,
Олам оғзи тамом жам бўлар сенда,
То жон бордир бу танда,
Орзумандим бор сенда,
Отинг Румга тушди, овозанг кетди Ҳиндга,
Лайли сенга канизак, Зулайхо бўлсин банда,
Мен ҳам сенинг дардингдан қолиб эрдим дармонда,
Боғда битган гулчеҳрасан, жаллод боқимли.

Ишқинг оташини сочибсан туза,
Жон пўлотдан бўлса, тўзмас бу кеза,
Кўнса дилбар бу кеза,
Тиллар келар ҳар сўза,
Кўкнинг қуёши туғса, не сон бордир юлдуза,
Олма ёноқларга, бу кумуш юза,
Қора зулфинг сураткашдир ёқимли.

Ҳумой ўтиришли, лочин туришли,
Кабутар тўпиқли, марол кўришли,
Янги ҳилол қошли, марварит тишли,
Тустовус зийнатли, Довут товушли,
Жонга қасд ишвали, каклик юришли,
Тугунқуш туморли, тарлон боқимли.

Чоғланибон, чиқсанг чаману гулзор,
Ҳуснинг хаёлоти оламни овлар,
Ошиқ айтар: “Эй дилдор,
Ҳусни кунга тенг дилдор,
Топар ҳажнинг савобин –
Ғарибни Аллоҳ қўллар”.
Махдумқули, сендек кўрмадим, дилдор,
Жон, жонга таралди, дилга ёқимли.

Менгзар – ўхшар.

*****

Бирёна бўлдим энди

Ишқ оташина тушдим, парвона бўлдим энди,
Шавқнинг кўзида куйдим, бирёна бўлдим энди,
Жисмим кабобга дўнди, гирёна бўлдим энди,
Ганж истаганлар келсин, вайрона бўлдим энди,
Айрилдим ағёрлардан, бегона бўлдим энди.

Чиқардим бошдан-оёқ, дунё ҳавасин мутлоқ,
Не ишга қадам босдинг, қайрилиб, ўзингга боқ,
Кул бўлиб, елга соврил, ул гузарда жонинг ёқ,
Лозим бўлди ўқимоқ: “Анал ҳақу, минал ҳақ”,
Май ичиб майхонадан, мастона бўлдим энди.

Дунё мендан шод бўлмас, мен ҳам баҳра олмасман,
Оловим тез, дардим кўп, хушвақт бўлиб кулмасман,
Бебаҳо бу оламни бир ақчага олмасман,
Дўст қайси, душман қайси, фарқини ҳеч билмасман,
Ҳеч кимса билмас ҳолим, аёна бўлдим энди.

Бир мақомга дуч бўлдим, фикратим ўйга ботди,
Жон анда жондан чиқди, ҳушидан кетиб ётди,
Жасад анда йўқ бўлди, кўнгул ўзин унутди,
Ишқ қўшинини йиғиб, ақл мулкин талатди,
Талона тушиб ақлим, девона бўлдим энди.

Махдумқули ҳар замон, найлайин, ўлмай гирён,
Фикр лойига ботдим, чиқо билмасман бир ён,
Кўксим хароб, тан туроб, кўнглимнинг шаҳри вайрон,
Жон, жасад, тил, ақлдан айрилиб қолдим урён,
Иш келди, бошга тушди, мардона бўлдим энди.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube