Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ислом оламида қурилган биринчи масжид

Ислом оламида қурилган биринчи масжид
06 Nisan 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2428 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 28

(давоми)

ИСЛОМ ОЛАМИДА ҚУРИЛГАН БИРИНЧИ МАСЖИД

Пайғамбаримизнинг шу кундаги Мадинаи Мунаввара масжидида қурилган минбари шариф ўрнига туялари чўккан эди. Бу жой Абу Айюб Ансорийнинг эшиги олдида, шу маҳалла халқи бу жойни хурмо қуритиш учун хирмон қилиб ясаган эдилар. Аслида бўлса, бу жой икки етим боланинг отасидин қолган мерос мулки эди. Пайғамбаримиз бу ерни сотиб олмоқчи бўлиб, аларни чақирдилар. Анда у етим болалар:

— Ё Расулаллоҳ, буни биз сотмоқчи эмасмиз, балки масжид учун сизга ҳадя қилиб, бу жойни тутдик,— дедилар. Пайғамбаримиз бу сўзни қабул қилмадилар, балки бу жойнинг етарлик баҳосини бериб, сотиб олдилар. Шунинг билан масжид биноси қурилиши бошланди.

Узунлиги 63 газ (1 газ — 72 см), эни 54 газ эди. Бу ердан четроқда бир қудуқ олдида ғишт-кесак қуйдирдилар. Саҳобалар шу жойдин ғишт-кесакларни ташир эдилар. Расулуллоҳ ҳам шулар қаторида ишладилар. Ишнинг қизғин чоғида ишларни ташвиқ қилиш учун шу шеърни ўқиганлари ҳадис китобларида ривоят қилинди: «Аллоҳумма ло хойра илла хойрул ахира, фар-ҳамил ансора вал муҳажиро». Маъноси: «Охират яхшилигидин ўзга йўқдур яхшилик, эй Худо, ансору муҳожирларни ўзинг раҳмат айлагил».

Бу масжиди шарифнинг туруклари (устунлари) хурмо ёғочидин ясалиб, ўгза устига хурмо шох-бутоқлари солинган эди. Том эгизлигини одам бўйидин ортиқроқ қилиб кўтардилар. Бу масжидга уч жойдан эшик очдилар. Қибласи шимол томонида бўлиб, Қуддуси шарифга қаратилган эди, минбари йўқ эди. Кейинроқ халқ кўпчилик бўлиб, аларнинг сўровларича, уч зиналик минбар қўйилди. Аммо Расулуллоҳ замонларида, тўрт ёрнинг (Чориёрлар) даврларидаги масжидларда меҳроб йўқ эди. Умар ибн Абдулазиз умавия халифаси Валид ибн Абдул Малик тарафидин Мадинага волий бўлиб келди. Мана шу чоғда масжидларга меҳроб қилиш одати бошланди. Бу муборак масжид ичига ҳеч қандоқ зеб-зийнат қилинмаган эди.

Ҳар турлик бисотлардин жойнамозлар солиш бу ён турсин, хурмо япроғидин тўқилган бўйраси ҳам йўқ эди. Ёғин-ёмғир кунларида лой бўлмасин деб жойнамоз ўрнига майда тош, қум тўшадилар. Яна шу масжидга туташтириб, икки уй солинди. Бириси онамиз ҳазрати Савданинг уйлари, иккинчиси онамиз ҳазрати Оишанинг уйлари эди. Аллоҳ таоло мусулмонларга кунда беш вақт намоз ўташни фарз қилди. Бунинг ҳикмати эрса, Аллоҳ таоло ўз улуғлигини бандаларига эскартиб туришдур. Шунинг учун Пайғамбаримиз:

Намоз — мўминларнинг меърожидур, дедилар. Бунинг маъноси шуки, мўмин банда ҳар куни Аллоҳ ҳузурига беш қайта келиб, ўзининг мўминлик аҳдида турганлигини билдиради. Шунинг таъсири билан улуғ қудратлик Аллоҳни кўнглидан чиқармай, анинг буйруқларини ўринлаб, қайтаруқларидин ўзини сақлайди. Намоз ўқишдан асли мақсад — Аллоҳни эскаришдур. Аллоҳ таоло Қуръонда «Ақимус солата ли зикрий» деди. Яъни: «Мени ёд қилиш учун намоз ўқинг» демакдур. Аллоҳ ёди билан адо топмаган намоз ҳақиқатда намоз ҳисобланмайди. Ҳақиқий намоз ўқишдан улуш олгувчи мўминлар, албатта, бузуқ йўллардин йироқ, гуноҳ ишлардин четроқдурлар.

Чунки Аллоҳ таоло Қуръонда «Иннас солата танҳа анил фаҳшаи вал мункар» оятини келтирди. Маъноси: «Намоз, албатта, намоз ўқигувчи кишиларни барча гуноҳлардан қайтарадур» деган бўлур. Бунинг сўнгида яна «Валазикруллоҳ акбар» деди. Маъноси:

«Аллоҳни ёд қилмоқ барча нарсалардан улуғдир», бунинг улуғлиги шулки, намоз ўқигувчи мўминнинг кўнглини Ўз нури ила ёритгай. Бошқа гуноҳ ишларни кўнглига сиғдирмагай. Шунинг учун Пайғамбаримиз айтдилар: «Агар намоз ўқиб юрган киши гуноҳ ишлардин қайтмас эрса, аниқ билсинким, Худо олдида анинг намози мардуд экандур». Яна Расулуллоҳ фарз намозларини жамоат билан ўқишга қаттиқ буюрдилар.

Чунки бу баҳона ила ҳар кунда беш қайта мўминлар бир-бирлари ила кўришиб тургайлар. Дунёлик ва охиратлик ишлари ҳақида кенгашиб, ҳожатларини ўташгайлар. Кун сайин кўришиб турсалар, меҳр кўзда, деганидек, бир-бирларига улфат ва муҳаббатлари ортур.

Умматларига жамоат намозини тайинлаб, шундай дедилар: «Солатул жамоати тафзулу ала солатил фаззи сабъан ва ишрийна дарожатан». Маъноси: «Жамоат билан ўқилган намознинг савоби ёлғиз ўқилган намознинг савобидан йигирма етти баробар ортиқ», демакдур.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube