Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Аллоҳ барчамизга ҳақни кўрувчи кўз ва ҳақиқатни эшитгувчи қулоқ ато қилсин!

Аллоҳ барчамизга ҳақни кўрувчи кўз ва ҳақиқатни эшитгувчи қулоқ ато қилсин!
07 Nisan 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1987 марта ўқилди.

437_001Абдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(24-қисм)

Арз қилганимдек, караму саховат одамларнинг саодати йўлида сарфланган моллардан иборат. Бошқача ибора билан айтсак, караму саховат миллатга мададдир. Бас, миллатнинг эҳтиёжларини тадқиқ назаридан ўтказсак, маълум бўладики, ҳеч бир миллатнинг эҳтиёжлари бир хил эмас, бир миллатнинг турли хил эҳтиёжи бўлади: илмий эҳтиёж, деҳқончиликка эҳтиёж, тижоратга эҳтиёж, диний эҳтиёж ва бошқалар. Инчунин, миллатимиз ҳам ҳар хил ишларда бир нарсага бир жиҳатдан эмас, балки турли жиҳатлардан муҳтождир. Масалан, баъзилар экишга муҳтожлар, яъни ўзлари деҳқонлар-у, лекин экинга ерлари йўқ, ё ерлари бўлса ҳам, экишга асбоб-воситалари йўқ, экин экадилар, лекин экканларидан ўзлари баҳра олмайдилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бир қисми қўлларини ишга урмай ё гадойлик, ё ўғрилик қиладиларки, бу ишлар миллатларини беҳузур, ҳукуматларини беэътибор, мамлакатларини хароб қилади… Илмга муҳтож жамоа эса истеъдодлари бўлатуриб, китоблари йўқ, китоблари бўлса ҳам, истиқомат қиладиган жойлари йўқ, турадиган жойлари бўлса ҳам, рўзғорга харажатлари йўқ ёки буларнинг ҳаммасига эга бўлсалар ҳам илм таҳсил қиладилар, аммо бу таҳсилдан фойда олмайдилар. Шу сабабдан бир қисм жамоамизнинг умрлари зое кетиб, оламнинг интизоми бўлган илм ўртамиздан кўтарилади. Ало ҳазал қиёс201.

Шу эҳтиёжларнинг ҳар бири бир мулкни хароб, миллатни эса беэътибор қилишга етарлидир. Бас, карам ва саховат арбобларидан лозимки, шу эҳтиёжларни дафъ қилсинлар, яъни миллатнинг ҳар бир вакили шариат ҳукми асосида, юқорида таржима қилинган оят каби, «ҳатто танаффақу мимо туҳиббун»202 фатвосига кўра бойлар пуллари билан, олимлар таълим билан, шоирлар шеърлари билан, хатиблар ваъзу насиҳат қилиб бир-бирларига кўмак бериб, унинг соясида мазкур эҳтиёжларни йўқотиб, миллатларини саодат йўлига бошласинлар. Шунга эътиборан Қуръони каримда оятлар мавжуд. Имом Бухорий «Китобул-мазолим»ида «Ҳамма аҳли иймон бир-бирларига мададкорлар» деб ёзган.

Имом Муслим эса «Китобул-бар»ида «Мўъминлар бир хонанинг деворларига ўхшайдилар ва бир-бирларининг ёрдамлари соясида устивор бўладилар», — деган.

Аммо шуни ҳам билиш керакки, бир одам аксар ишларни тугатишда ожизлик қилади. Машҳур мисолда айтилганидек, «бир қўлдан садо чиқмайди». Шунга биноан фараз қилайлик, миллатимизнинг ҳар бир шахси караму саховат кўрсатиб, ҳар ким ўзича, бир-бирлари билан кенгашмай ёрдам кўрсатмоқчи бўлсалар, буларнинг караму саховатларидан яхши натижа чиқиши амри маҳолдир. Масалан, тасаввур қилинг, сиз ўзингиз танҳо халқ хизматини бўйнингизга олдингиз, биласизки, халқ экиш-теришга муҳтож. Фикр қиласизки, агар фалон бир деҳқонга бир миқдор пул берсангиз, мамлакатнинг деҳқончилигига фойда етади. Сўнг бир деҳқонни олиб келиб пул берасиз ва шу пулни олиб деҳқончиликнинг каму кўстига ишлатиб, экишга машғул бўл, дейсиз. Лекин, аввало, сиз шу деҳқоннинг ёрдамингизга муҳтож эканлигини қаердан биласиз? Иккинчидан, шу кишининг пулингизни олиб оз вақт ўтгач, еб кетиши ё нобуд қилиши мумкин эмасми? Ҳар икки тақдирда ҳам сизнинг бу эҳсонингиздан миллат фойда кўрмайди.

Агар шу масъалани тарбияга муҳтож бўлганларга татбиқ қилсак ҳам эҳсонингизни нобуд бўлиши зоҳиран маълум бўлади. Масалан, мамлакатимизда тарбияга муҳтож гўдакларнинг кўплигини биласиз. Улар тарбия олмасалар ҳам динга, ҳам ватанга зарар етказадилар. Сиз шу йўл билан динга ва миллатга фойда келтирай, деб азм қиласиз. Лекин қандай қилиб ёрдам берасиз? Агар бу болаларнинг ҳар бирига бир қанча миқдордан пул берсангиз, уни нобуд қиладилар, ахлоқлари эса баттар бўлади. Бир қанчасини уйингизга олиб келиб боқиб тарбияласангиз, умрингиздан бездириб юборадилар. Уларни олиб келсангиз, қандай қилиб таълим ва тарбия берасиз? Шубҳа йўқки, бу ишларнинг барчасини ўзингиз қилолмай, яна хайру эҳсонингиз зоеъ кетади, фойдасини кўрмайсиз. Бу шунга далолатки, бир мулкнинг ягона шахси ҳар қанча давлатманду олим бўлмасин, ҳар қанча саховат кўрсатмасин, бир ўзи бу ижтимоий ечимларни ҳал этиш уддасидан чиқолмайди!

Бас, чора нимада? Чора шундаки, миллатнинг карим ва саховатпешалари ватанга бермоқчи бўлган ёрдамларини бир-бирлари билан кенгашмай туриб беролмайдилар.

Шу тариқа ҳиммат соҳиблари гуруҳ-гуруҳ иттифоқлар тузиб, турли хил жамиятлар ташкил қиладилар, ҳар бир жамият миллатнинг бир навъ эҳтиёжини эътибор назарига олиб, шунинг учун ҳаракат қилади. Масалан, илм нашри жамияти, етимларни ҳимоя қилувчи жамият, деҳқончиликни ислоҳ қилиш жамияти, тижоратни ривожлантириш жамияти, муҳтожларга ёрдам кўрсатиш жамияти ва бошқалар. Шундай жамиятларнинг бирини ташкил қилиш вақтида, аввало, унинг хатти-ҳаракати ва вазифаларини кенгаш қароридан ўтказиб, бу хусусда қонун қабул қилиб, у жамиятнинг маслак ва мақсадлари эълон қилинади. Масалан, шу тариқа мамлакатнинг деҳқончиликка эҳтиёжи бўйича жамият таъсис қилдик, номини «зироатчилик ислоҳи» деб атадик, мақсадини белгиладик. Бу мақсадларни амалга ошириш учун ҳаракат қиламиз. Жумладан, зироатчилик мактабларини очиш, турли мамлакатлардан экиш-териш машиналарини келтириб, деҳқонларга тарқатиб бериш, ҳозирги замон экиш усулларидан уларга таълим бериш бизнинг вазифаларимизга киради. Шу тариқа эълон қилингач, жамият барпо бўлгач, бир қути, яъни хазина тайёрлаймиз. Унга ёрдам беришни хоҳлаган ҳар бир киши пул ташлайди. Жамиятнинг жамғармаси етарли миқдорга етгач, у ишини бошлаб юборади. Етимларни ҳимоя қилиш ва тижорат тараққий қилиши жамиятлари ҳам шу йўсинда қарор топади. Шу зайл миллат хайру саховати мунтазам бир шаклга кириб ватаннинг дардларига малҳам бўлади. Ислом дини бизни шу тариқа ҳаракат қилишга амр қилади: «Илоҳий амрларни қабул қилган одамларга Аллоҳнинг раҳмати чексиздир. Улар намоз ўқийдилар, ҳар бир ишни кенгашиб қиладилар ва биз берган ризқимиздан хайру эҳсон қиладилар»203.

Ҳазрати Худованди карим шу оятда бизни кенгашиб иш қилишга ва хайру эҳсон қилишга буюради. Бас, агар биз берадиган хайру эҳсонимиз хусусида ҳам кенгашсак, албатта, улкан ажрга эга бўламиз…

«Тўрт киши уч кишидан, уч киши икки кишидан, икки киши бир кишидан яхшироқдир. Бас, сиз ҳар бир ишингизни жамоат бўлиб ижро этингиз, зеро Аллоҳ менинг умматимни савоб ишнинг бошида жамлайди», — дейилган «Ал-жомеъ ас-сағир»да. Шу китобнинг бошқа жойида «Аллоҳ жамоатга нигоҳбондир», — дейилган. Мен аминманки, агар орамизда саховат ва карам арбоблари кўпайса, эҳсонларини шу айтилган тарзда адо этсалар, миллатимизни жаҳлу ғафлат гирдобидан чиқариб, ҳам бизни, ҳам ўзларини икки дунё саодатига етказадилар. Акс ҳолда, фақат охиратда эмас, балки бу дунёда ҳам олам қавмларининг энг хору зор ва эътиборсизи биз бўламиз.

«Агар ҳокимингиз яхши амалли ва бойларингиз саховатпеша бўлиб, ишларингизни машварат қилиб бажарсангиз, ул вақт сиз учун ер остидан кўра ер усти яхшироқ бўлади, яъни яшаш, ҳаёт кечириш ҳаққига молик бўласизлар. Агарчи, ҳокимингиз бадкирдору бойларингиз бахил бўлсалар, ишларингизни хотинлар билан кенгашиб қилсанглар (яъни ўрталарингиздан машварат йўқолса), ул вақт сиз учун ер устидан тупроқнинг таги афзалдир, яъни яшаш ҳаққига соҳиб бўлолмайсиз, хор ва беэътибор бўласиз», – деб ёзилган «Ал-жомеъ ас-сағир»да.

Шу билан ушбу мавзуда ёзганларим кифоя, бундан ортиғини ёзишга на менда ва уни ўқишга на сизда тоқат бор. Аллоҳ барчамизга ҳақни кўрувчи кўз ва ҳақиқатни эшитгувчи қулоқ ато қилсин!

(давоми бор)

201.Ала ҳазал қиёс — ва шу кабилар.
202.«Ҳатта танаффақу мимо туҳиббуи* — маъноси: «Одамлар хайр-эҳсон қилган вақтларда сени севадилар».
203.Қуръони карим, Шўро сураси, 38-оят.
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube