Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Дунёдаги қавмларнинг нобуд бўлиш сабабларидан бири исрофгарчиликдир…

Дунёдаги қавмларнинг нобуд бўлиш сабабларидан бири исрофгарчиликдир…
10 Nisan 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2123 марта ўқилди.

pc1Абдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(25-қисм)

ИСРОФГАРЧИЛИК

Маълум бўлдики, карам Аллоҳнинг йўлида мол сарфлашдир. Бу ахлоқий фазилатдан маҳрум бўлганлар икки тоифа кишиларидир. Биринчи жамоа, умуман, мол сарфлашга рози бўлмайдилар, улар нафақат миллатларига, балки хешу ақрабо, ҳатто хотин, болаларига ҳам фойда келтирмайдилар, оиладагилари доимо оч, муҳтож юрадилар. Бу ахлоқий касаллик — бахиллик, унга мубтало бўлган киши бахил деб аталади. Иккинчи гуруҳ молларини Аллоҳ йўлига эмас, фақат нафсоний ҳавасларининг йўлига сарф қиладилар, ундайлар исрофгарлар дейилади. Энди биз ана шу исроф ҳақида бир оз суҳбатлашсак. Биласизларки, сарват, яъни молу мулк инсон ҳаётида катта аҳамиятга ва эътиборга эга, бизнинг замонамизда бир шахснинг тириклиги, мулкнинг боқийлиги, миллатнинг саодати ана шу сарватнинг мавжудлиги билан боғланган. Одам бир кунлик умрини ҳам пулсиз ўтказиши маҳолдир. Гўдак она қорнидан чиққач, унинг бешиги ва бошқа нарсаларга пул керак бўлади. Сал катта бўлса, овқат ейди — пул керак, мактабга чиқади — пул керак. Балоғатга етгач, хотин олади, уй-жой қилади, булар ҳам пулсиз бўлмайди. Умри охирига етгач, унда ҳам тобуту кафан, лаҳадига ҳам яна пул керак бўлади. Хулоса шуки, ҳар биримиз таваллудимиздан то лаҳадга тушгунимизгача пулга муҳтожмиз. Фақат бу дунёвий ишларимиздагина эмас, балки диний ҳаётимизда ҳам пулга муҳтожлигимиз камаймайди. Ибодат тарзини қаердан ўрганамиз? Мактабдан. Мактабда ўқиш учун эса пул керак. Намозни қаерда ўқиймиз? Масжидlа. Масжид қуришга ҳам пул керак. Ҳажга борсак пул даркор. Закотгачи, унгаям пул даркор. Буларни қўйиб турайлик-а, бугун ер юзида уч юз эллик миллион мусулмон бор, агар улар яшашлари учун пул топмасалар бир ҳафтада очликдан ўлиб, дунёда мусулмонлардан асар ҳам қолмайди.

Ёки фараз қилинг, бутун олам мусулмонлари фақиру мискин юрсалар, бегоналар бизнинг динимизни гадойлар дини деб мазах қилиб таҳқирлаган бўлар эдилар. Шунинг учун айтиш мумкинки, пулсизлик нафақат дунёвий ишларимизда зарар келтиради, балки диний вазифаларни бажаришга ҳам халал беради. Бас, пулини билиб туриб нобуд қилган одам ўзини ўзи қатл қилган одамга ўхшайди. Саховатпешалар миллат учун пул-молларини сарфлаб, бир неча баробар зиёд мукофот олурлар. Бошқачасига айтган- да, ўша хайру саховатдан яна пулу мол қайтар. Лекин исрофгарлар чўнтагидан чиқадиган ҳар маблағ яна қайтиб келадими? Бу шунга олиб келадики, оз вақт ўтмай исрофгарлар ишдан чиқиб, мискин гадога айланадилар. Вакиллари исроф касаллигига йўлиққан миллат, шубҳа йўқки, нобуд бўлади. Агар олам тарихига назар солсангиз, дунёдаги қавмларнинг нобуд бўлиш сабабларидан бири шу исрофгарчиликдир.

Бизни икки дунё саодатига чақирувчи аҳмадия нури шариати исрофни қатьиян манъ қилган: «(Эй Муҳаммад), қавм-қариндошга, мискин ва йўловчига (хайру эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка йўл қўйманг. Чунки исроф қилгувчилар шайтонларнинг дўстлари бўлган кимсалардир. Шайтон эса Парвардигорига бутунлай кофир бўлгандир… (Бахиллик билан) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. Исрофгарчилик қилиш билан уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг. Акс ҳолда, маломат ва нафратда қолурсиз»204. Бу ояти карима бизни исрофдан манъ этиб, унинг зарарини тушунтирадики, агар исроф қилсанг, андак вақт ўтмай пулларинг тамом бўлиб, халқ орасида маломатта қолиб бадном бўласан, қўлингдан кетган пулларинг учун ҳасрат чекасан, лекин у вақт пушаймондан фойда бўлмайди. Қуръони каримда «вало тасаррифу» (исроф қилманг) ва «иннаҳу ло йуҳиббул-мусрифин» (ҳақиқатда исрофгарларни У севмайди) қабилидаги оятлар анчагинадир, улар бизни исрофдан манъ қилади. Не қилайликки, биз бечоралар шу гуноҳи азимга ҳам гирифтормиз, ажабланарлиси шундаки, баъзи бир Худодан қўрқувчи кишиларимиз таҳорат вақтида гуноҳ бўлади деб, сувни кам ишлатадилар-у, аммо рамазон кечаси ифтор учун икки-учта одамга савоб деб юзлаб танга сарфлайдилар! Билмайдиларки, бу тариқа зиёфатларнинг исрофи таҳоратдаги сув исрофидан минг баробар ортиқ. Ва, алҳосил, бу каби ҳолат миллатимиз орасида камол топиб юрибди ва одамларимиз ҳар бир ишда турли жиҳатлардан исроф қиладилар. Энг катта исрофгарчиликнинг бири бизнинг тўйларимиздир. Шу ўринда бу ҳақда айтиб ўтишни муносиб кўрдик.

Одамлар икки дунё саодатига етишишлари учун халқ қилинганлар, тараққий топиб олға босишлари учун доим изланиб ҳаракат қилишлари лозим, лекин доимий ҳаракатдан одам дилгир бўлади ва баъзан истироҳат ва дам олиши ҳам керакдир. Ҳар бир миллат роҳат қилиб дам олиши учун бир вақт тайинлайди. Шу вақтда ишдан бўшаб, осойиш топади. Одамлар бир-бирларининг ёрдамларига муҳтож бўлганлари учун ораларида дўстлик, муҳаббат ҳам бўлади. Шу жиҳатдан гоҳи-гоҳида ишдан бўшаб, бир-бирлариникига борди-келди қилиб дўстликларини изҳор этишлари лозим.

Байрам ва тўй шу жиҳатдан пайдо бўлгандир. Байрам ва тўйлар ҳар бир миллатда мавжуд деб, уларни одамларнинг ўзи ихтиро қилган. Уларни тўй ва байрамлардан қайтариш мумкин эмас, чунки уларнинг ҳам ўзига яраша фойдаси бор. Хусусан, тўйлар ақлу ҳимматга мувофиқ ўтса, кўп фойда келтиради. Аввало, бир неча киши бир жойда жамъ бўлиб, таом еб, суҳбат қурадилар, бу билан уларнинг алоқалари мустаҳкамлашади. Иккинчидан, бу жамоа мамлакат аҳволи ва миллат эҳтиёжидан баҳсу музокара юритадилар. Учинчидан, анча-мунча фақиру мискинлар тўй дастурхонидан баҳраманд бўладилар. Шу ҳикматларни назарга олиб, ислом дини тўйларни манъ қилмаган. Лекин, ислом аҳли бу хайрли амрни суистеъмол қилмасликлари учун чегара тайин қилинганки, ҳар бир тўй шу чегарада ўтса савоб, ундан четга чиқса ҳазрати Расул амрига кўра гуноҳбўлади. Улар айтганки: «Никоҳ тўйида бир кун таом бериш суннат, икки кун таом бериш исрофгарчилик, уч кун таом бериш риёкорликдир». Ва яна улар: «Фақат бойлар хабар қилиниб, камбағаллар чақирилмаган тўйнинг таоми энг ёмон таомдир», — деб айтганларини Бухорий ва Муслим «Китоб ул-никоҳ»да билиттифоқ келтирганлар.

Шу икки ҳадисдан маълум бўладики, тўйда бир ҳафталаб таом бериш, чопонлар кийгизиш, фақат бойларга хабар бериб, камбағалларни маҳрум қилишнинг ҳаммаси ҳазрати Пайғамбар суннатларига зид экан.

Жаноб рисолатпаноҳнинг амрига мувофиқ тўй қилишни хоҳлаган одам чопону қанд тарқатмасин, камбағал ва бойларни тенг кўриб, бир кун ё икки кун таом берсин. Шу тариқа қилинган тўй шариатга мувофиқ савобли ва фойдали бўлади. Савоби шуки, шу баҳонада ватандошлар жам бўлиб, биродарлик алоқалари мустаҳкам бўлади ва баъзан мулку миллатнинг эҳтиёжларидан сўзлайдилар. Фойдаси шуки, беш юз тангадан ортиқ пул сарфланмайди. Беш юз қаердаю эллик минг қаерда? Аммо бизнинг замонамизда ўтаётган тўйлар исрофгарчилиқдир, ислом амрига хилоф, гуноҳ, ақлга тескаридир. Ўн яшар бола ҳам бундай тўйларнинг қабоҳатини идрок қила олади. Аммо оқилу балоғатга етган катта одамларнинг ўзини тушунмасликка солишига нима чора қилиш мумкин? Бугун биз танийдиган бойлар орасида топган ҳалол сармояларини тўй ва зиёфатларда нобуд қилиб, ишдан чиқиб, беэътибор, хонанишин бўлиб ўтирганлари қанча? Улардан «Шу тўйга сарфлаган эллик минг, олтмиш минг пулингиз бугунги кунингизга фойда келтиряптими? Тўйингиздан тўн кийиб, қанд олиб кетган одамлар бугун ишингиз юришмаётганда беш танга билан сизга ёрдам кўрсатяптиларми?» — деб сўраймиз. Албатта, «Йўқ!» — деб жавоб беришлари аниқ. «Фатақъуда маълуман маҳсуро»205 оятининг маъноси мана шу!

Илова қилиб айтсак, бу каби тўйлар муҳаббату биродарликни кўпайтириш ўрнига, нифоқу дилсиёҳликка восита, ҳатто баъзан фитна-фасодга сабаб бўлади. Тўй асносида баъзи бойлар орасида бўлиб турадиган жанжал ва беобрўликлар бунга гувоҳдир. Аммо фалончи доирачи ва суранайчининг дунёнинг фалон бир чеккасидан беш юз танга эвазига келтириш, фалон бир раққосани қай бир жаҳаннам гўшасидан минг танга бериб чақириб, узун тунлар минглаб бесару бадмастларни тўплаб базм бериш ҳаром, фисқ, икки дунё юз қоралигига сабабдир… Шу маънода: «Аллоҳ сизга молни яшашингиз учун восита ва ҳаётингизнинг низоми қилиб берган, уни аҳмоқлик ва нодонлик билан бесаранжом, бетартиб сарфламанг!» деган оят ҳам бор206.

(давоми бор)

204.Қуръони карим, Ал-Исроъ сураси, 26—29-оятлар.
205.«Фатақъуда маълуман маҳсуро» — ояти кариманинг зоҳирий таржимаси: «У ердаги йиғилишларнинг зарарли экани маълум».
206.Қуръони карим, Нисо сураси, 5—6-оятлар.
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube