Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳокимнинг қўшмачиси

Ҳокимнинг қўшмачиси
11 Nisan 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2773 марта ўқилди.

12 (1)Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(9)

90-йилда қирғизлар ўзбекларни шафқатсизларча қирғин барот қилишни бошлади. 90-йилнинг ўрталарига келиб эса Тожикистонда қонли фуқаролар уруши бошланиб кетди. Пайғамбаримизнинг, мусулмон мусулмоннинг биродаридир, деган ўгитларини унутган мусулмон мусулмонми, деган бир ҳамкасбим бу воқеаларни шундай тасвирлайди:

“Ҳар икки урушдан ичларида суюнган миракизмчилар бу қонли фожеани ўзларининг фойдаларига ҳал қилмоқчи бўлдилар. Ўлкадаги тинчликни президентнинг лаёқати зўрлигидан, дея пеш этдилар. Қорни қотган нонга тўймайдиган халқ қонунларда ёзилган ҳуқуқларини талаб этмоқчи бўлганда, “Тожикистонни кўрмаяпсизларми, шукур қилинглар”, дея уларнинг оғзига урдилар. Рақобат пайдо қилиши мумкин бўлган норасмий ташкилот йўлбошчиларини, диндорлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қамашга, зимдан йўқотишга тушдилар. Уларни оломоннинг кўзига ёмон отлиқ қилиб кўрсатдилар.

Ёки тележурналист, ўз даврида машҳур бўлган “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари” кўрсатуви муаллифи Дадахон Ёқубовнинг бир ҳикоясини эслаш миракизмнинг афт-ангорини очиб беришга кифоя қиларли даражада аянчли бир далилдир.

Ангреннинг Жигаристон қишлоғида содир бўлган ер кўчкиси оқибатида, одамлар гаражда қамалиб қоладилар. Ҳукумат томонидан масъул бош вазир, Исмоил Жўрабеков уларнинг инграганларини эшитиб туриб, кавлаб олишга изн бермайди. Дадахон Ёқубов президентга кириб, унинг устидан арз этади. Президент унинг ўзини тепкилаб ташлайди…

Бугун Жигаристондаги ўша жой кавланса, ер тишлаб ётган жабрдийдаларнинг суяклари чиқади!

Яна, бир неча йиллардан буён Бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Шавкат Мирзиёев Жиззах ҳокими бўлиб ишлаган йилларда, ақл бовар қилмас жиноятларни амалга оширади. Бир гал, у қўйларини пахта даласига қочирган ўспиринни отиб ташлашни буюради. Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳар қанча ўдағайламасин, участка нозири бу қалтис ишга юрак бетлаб кириша олмайди. Унинг каловланганини кўрган вилоят ҳокими участка нозирининг қўлидан тўппончани, шарт тортиб олиб, ўспиринни отиб ташлайди.

Атрофдагилар, йиғиладилар. Ўспириннинг яқинлари Шавкат Мирзиёновни балчиққа булғаб, ўласи қилиб уради. Қўшимча кучлар етиб келиб, ҳушидан кетиб қолган ҳокимни йиғилганларнинг қўлларидан базўр қутқариб қоладилар.

Бир соат ўтмасдан, содир этилган жиноят тафсилотлари президент Каримовга етиб боради.

Президент, “Бу – сиёсат! Баъзида, минглаган кишиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун бир-икки киши қурбон берилса, ҳеч нима қилмайди”, дейди.

Қанақа сиёсат?! Бир ўспиринни арзимаган иш учун отиб ташлаб, ҳоким одамларни қанақа таҳликадан қутқарди, буни тушуниб бўлмайди. Президент Каримов фикрини англаш учун Қуддус Аъзамга ўхшаган сиёсий шарҳловчилардан “дарс” олиш лозим. Қуддус Аъзамга ўхшаган ялоқхўрлар, президентнинг ҳар қанақанги бетутриқ важ-карсонларига “маъно-мазмун” юклашга “уста” бўлиб кетганлар. Жиноятни адолат устиворлигига, ақлсизликни президентнинг оқиллигига чевириш – улар учун чикора.

Дадахон Ёқубов билан қалин “дўст” бўлган Шавкат Мирзиёев Жиззах ҳокими бўлиб ишлаган замонларда, “Ҳаёт қувончлари ва ташвишлари” кўрсатуви муаллифига хотирадан ўчмас бир “яхшилик” қилади. У қўшмачи “дўсти” бўлмиш Дадахон Ёқубовга Ўзбекистондаги энг гўзал ва энг ёш бир қизни топиб келишни буюради. Оғзига сиққан пулини беришини айтаркан, қиз ёқиб тушадиган бўлса, у Тошкентдан квартира сотиб олиб беришдан ҳам тоймаслигини урғулайди.

Кўп йиллардан буён ҳокимнинг қўшмачиси бўлиб умргузаронлик қилиб келаётган Дадахон Ёқубоқ, бу гал қармоғига жуда ҳам “катта балиқ” илинтиришига қаттиқ ишониб, Тошкент бориб, бир ёш раққосани уй олиб бериш ваъдаси билан Жиззахга олиб келади.

Овқатни бўкиб еб, қорни тўйгач, “овқатнинг бир қайнов ками қолипди”, деган хўранда каби Шавкат Мирзиёев ишини битиргач, “Бу қиз бўлмади, ел қўйворар экан. Бошқасини топиб келинг, ўртоқ”, дейди Дадахон Ёқубовга.

Уй ваъда қилган Дадахон Ёқубов раққосадан балога қолади. Уй олиб беришни талаб қилган раққоса, унинг остонасига бориб, эшиги тагида ётиб олади. Ваъдаси устидан чиқмаса, маҳалла-кўйда шарманда қилиш тугул, президентга арз этишини айтиб, унинг ўтакасини ёради. Президентнинг муштлари зарбини кўп тотиб кўрган Дадахон Ёқуповнинг боши қотади.

Хуллас, у қарз-қавала қилиб, охири раққосага квартира сотиб олиб бериб қутулади.

Аммо кўп ўтмасдан, уни қарздорлари безовита қила бошлайди. Боши берк кўчага кириб қолган Дадахон Ёқубов пирвардида, одамларни хорижга жўнатиб, пул ишламоқчи бўлади. У қарзларидан бир амаллаб, қутуладию, аммо бирор кимсани хорижга ишлаш учун жўната олмайди. Чув тушган одамлар, унинг устидан маҳкамага арз қиладилар. Энди, у уйини сотувга қўяди. Бироқ бу билан у муаммо гирдобидан ўзини қутқара олмайди. Қамалиши муқаррар бўлгач, у қочади. Орқасидан қидирув эълон қилинади…

Ўзбекситонда ҳукуматдагилар билан зиёлиларни юқоридаги каби пасткашликлар ва манфаатпарастликлар қовуштириши мумкин. Уларни, ҳеч қачон садоқат, меҳр-муҳаббат бирлаштира олмайди.

Бундай ҳодисалар, ўтмишда юртимиздан ташқарида фақат Қадимий Юнонистон ва Римда юз бериши мумкин эди. Айтишларича, Везувий вулқони отилиб, Помпей шаҳрини босганда, шаҳар аҳолиси амфитеатрда гладиатор ўйинлари билан машғул бўлган. Уларнинг устига суюқ олов ёпирилиб, кўплар шу ернинг ўзида куйиб, жизғанак бўлган. Кўплар тўс-тўполонда оёқ остида қолиб жон берган. Ўз вақтида қайиқларга ўтириб, қочиб улгурганлар тирик қолишган, холос. Шаҳар 1800 йил давомида шу аҳволда қолиб кетган. Фақат XIX  асрда бу шаҳар қазилиб, кул-қурумдан тозаланди… Помпей фожеаси – огоҳликка даъват. Қуръони каримда ўқиймиз:

“Ёки у юртларнинг аҳолиси чошгоҳ пайтида ўйин-кулгу ичра турганларида, уларга азобимиз келиб қолишидан хотиржаммилар?” (7:98).

Бундай ҳолларда художўй кишилар ўзларини қандай тутишади, буни Қуръони каримнинг қуйидаги оятидан билиб олиш мумкин:

“Эй имон келтирганлар! Бирор тўдага тўқнаш келсангиз, сабот ва матонат билан турингиз ва Тангрини кўп ёд этингиз, шоядки, нажот топсангиз” (8:45).

Пайғамбар алайҳиссаломнинг сафдошлари ҳикоя қилишадики, ҳар гал фалокатли, мушкул аҳвол юз берганда, Расулиллоҳ дарҳол ибодат этган. Бадр жангида у қўшинларни сафга тизиб, Тангрига илтижо қилган. “Эй Тангрим, – деган у қайта ва қайта. – Агар шу имон келтирилганлар ҳалок бўлишса, Ер юзида сенга сиғинадиган ҳеч кимса қолмайди”.

(давоми бор)

Эргаш Сулаймон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube