Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Сенга уч саволим бордур…

Сенга уч саволим бордур…
12 Nisan 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1887 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 30

(давоми)

МАДИНА ЯҲУДЛАРИНИНГ ТАРИХИ

Бутун дунёдаги яҳудларнинг асли ватанлари Фаластин ўлкасидур. Унинг маркази Қуддуси шариф, бу шаҳар Таврот китобида иброний тили билан «Аврашалаим» аталмиш эди. Масжидул Ақсо ва Сахра тоши шу шаҳарда бўлиб, Иброҳим Халилуллоҳдин бошқа барча пайғамбарларнинг қибласи эди. Пайғамбаримиз Мадинага келганларидан кейин ўн олти ой Қуддуси шарифга қараб намоз ўқидилар. Сўнгра қибла Байтуллоҳга йўткалди.

Ҳижоз ўлкасидаги яҳудларнинг ватанлари Қуддуси шариф билан Шом атрофларида бўлса ҳам, Бобил подшоси Бухтуннаср Қуддуси шариф устига қилган ҳужумларидин ва бундан илгари кейин Рум императорлари, насроний дини  тарафдорларининг зулм-таҳдидларидан қочишиб чиққан яҳудлар Арабистонда, Ҳижозда паноҳ топишган эди. Мана, Пайғамбаримиз даврларидаги Мадина яҳудлари Қуръони каримда қиссалари баён қилинган Бани Исроиллар, милоди Исодин илгари-кейин Шом тарафидин ҳижрат қилиб келган яҳудлар наслларидур.

Буларнинг олимлари Пайғамбаримизнинг сифатларини Таврот, Инжил китобларида  ўқишиб эшитишган эдилар. Охирзамон Пайғамбари Арабистон тупроғидан чиқишига қаноатлари бор эди. Ҳар қачон араблар билан урушсалар, Пайғамбаримизни шафе келтириб, Худодан нусрат сўрар эдилар. Шунинг учун Қуръонда:

«Яърифувнаҳу кама яърифувна абнааҳум», яъни, «Яҳудлар, китобий кофирлар ўз фарзандларини қандоқ танисалар, Пайғамбаримизнинг ҳақлигини шундоқ танур эдилар», деган мазмунда оят тушди.

Нечун танимасинларким, ўтган пайғамбарларга Аллоҳдин инган китобларда уч юздан ортиқ ўринда Пайғамбаримизнинг сифатлари айтилиб, уларга башорат берилган эди.

Мадинадаги Авс, Хазраж араблари билан Пайғамбаримиз чиқмасдин бурун яҳудлар сўқишур бўлсалар, аларга айтур эдилар: «Сизлар шошманглар, бу яқинда охирзамон пайғамбари чиқур, барчадин бурунроқ биз унга иймон келтиргаймиз, унинг туғи остида сизлардин бир киши қолдирмай қирамиз» дейишиб, аларни қўрқитур эдилар. Шундоқ қилиб, Пайғамбаримизнинг чиқишларига муштоқ бўлиб туришган яҳуд тоифалари ўзларини кўришганда, қилган аҳд-паймонларини унутиб, ҳақиқатдин юз ўгирдилар. Таврот, Инжил ва бошқа илоҳий китобларда ёзилган Пайғамбаримизнинг сифатларини яшириб, бу ҳақда айтилган оятларни ўзгартирдилар. Мана, Қуръондаги бу оят шулар ҳақида нозил бўлди:

«Фаламма жааҳум ма арафу кафару биҳи фалаънатуллоҳи алал кафирийн», яъни, «Яҳудлар ўзлари Таврот ва Инжилда сифатларини кўришган охирзамон пайғамбари келганида, ҳақиқатни билиб турсалар ҳам, унга иймон келтирмай, кофир бўлдилар. Аллоҳнинг лаънати кофирларгадур».

Яҳуд олимларидин ёлғиз Абдуллоҳ ибн Салом иймон келтирди. Расулуллоҳ Маккадан ҳижрат қилиб Мадинага келганларида, бир неча кун Қубо қарясида (қишлоғида) турдилар. Одамлар Расулуллоҳ билан кўришгали ҳар томондин келгани турдилар. Шулар ичида Абдуллоҳ ибн Салом ҳам келди. Бу киши яҳуд қабиласи Бани Қайнуқо раисларидин эди. Расулуллоҳни кўриб, Таврот ва Инжилда ёзилмиш сифатларини тўғри топди. Юзларига кўзи тушгандаёқ: «Ёлғончи одамни юзи бундоқ бўлмайдур, шу муборак юзлик киши қандоқ ёлғон айтсун», деб дарҳол калима айтиб, иймон келтирди. Сўнгра айтди:

— Ё Расулаллоҳ, ростлик билан гувоҳлик берурманким, Аллоҳ таолонинг ҳақ Пайғамбаридурсиз, бу тўғрида қилчалик кўнглимда гумоним йўқдур, — деди. Шунинг билан ўз уйига қайтиб, хотун-болаларини ҳам сўзга қондириб, динга даъват қилди. Алар ҳам иймон келтирдилар. Аммо бу ишни бир неча кун яҳудлардин яширин тутди. Сўнгра бир куни Расулуллоҳ ҳузурларига келиб:

— Ё Расулаллоҳ, бутун яҳуд қавмлари билур ва ўзлари иқрор қилурларким, мен аларнинг сайиди — сайидзодаси, олими — олимзодаси эрурман. Бизнинг иймон келтирганимиздан ҳалигача уларнинг хабарлари йўқдур. Энди маслаҳат шуки, барча яҳудларни чорлаб чақиргайсиз, улар келган чоғида яшириниб ётгайман, менинг борлигимни улар билмасинлар. Сўнгра менинг ҳасаб-насабларимни, уларнинг олдида қандоқ қадр-қимматим борлигини ўзларидан сўрасангиз, албатта, иқрор қилурлар. Сўнгра, ё Расулаллоҳ, алардин аҳд олгайсиз, шундоқки, Абдуллоҳ ибн Салом агар иймон келтирур бўлса, биз яҳудлар ҳам барчамиз иймон келтиргаймиз, деб сўз берсинлар, — деди. Бу сўз Пайғамбаримизга маъқул бўлди. Сўнгра аларни чақириб келтирганларидин кейин:

— Эй яҳуд қавми, вой сизларнинг ҳолингларга, Худодан қўрқинглар, бутун оламни яратгувчи Аллоҳ оти билан онт ичиб, қасам қилурман, сизларга менинг ҳақ Пайғамбарлигим ойдин-очиқ кундин ёруғроқдур, чунки сизлардин чиққан барча пайғамбарлар менга иймон келтиришга сизлардин аҳд олганлар. Таврот, Инжил китобларидаги менинг ҳақимда келган оятлар ўзингизларга маълумдур. Ҳақиқатга инкор қилмай, менга иймон келтиринглар, — дедилар. Анда яҳудлар:

— Эй Муҳаммад, Тавротда бундоқ оятларнинг борлигини билмаймиз ва кўрганимиз йўқ, — деб ҳақни инкор қилдилар.

Расулуллоҳ юқоридаги айтган сўзларини қасам билан яна уч маротаба қайтариб айтдилар. Яҳудлар биринчи навбатда берган жавобларини яна такрор қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ аларга қараб:

— Абдуллоҳ ибн Салом сизларнинг ичингларда қандоқ одамдур? — деб сўрадилар. Анда барчалари бир оғиздан жавоб беришиб:

– Ул одам бизнинг сайидимиз, олимимиз бўлур, дейишди.

– Андоқ эрса ул киши иймон келтириб, Ислом динини қабул қилар бўлса, сизлар ҳам қабул қилурсизларми? — дедилар.

Анда улар: Албатта, қабул қилурмиз, деб барчалари ваъда бердилар. Сўнгра Расулуллоҳ:

— Эй ибн Салом, уйдан чиқ, — деб чақирдилар.

Яҳудлар бу нима ҳолдур, деб ҳайрон қолишиб турган чоғда, у уйдан чиқиб келди. Анда Расулуллоҳ айтдилар:

— Эй ибн Салом, сенга уч саволим бордур. Биринчиси, Аллоҳ ҳақида айтгил, менинг ҳақ Пайғамбарлигимни билмасмусан? Иккинчиси, Таврот, Инжил китобларида ёзилмиш сифатларимни кўрмадингми? Учинчиси, менинг замонимни топгувчи аҳли китоблардин менга иймон келтириб, тобе бўлишлари учун Худо тарафидан аҳди паймон олинмаганму?

Анда Абдуллоҳ ибн Салом айтди:

— Еру кўкни яратгувчи Аллоҳ оти билан қасам ичиб, гувоҳлик берурман, сиз охирзамон ҳақ Пайғамбари эрурсиз. Таврот, Инжилда ёзилмиш сифатларингизни барчамиз тиловат қилурмиз. Сизга иймон келтириш тўғрисида бутун аҳли китоблардин Аллоҳ аҳд олгани ҳақдур. Эй яҳуд қавми, Худодан қўрқинглар, Мусо ва Ҳорунга Таврот китобини индиргувчи Аллоҳ «ҳаққи» қасам қилиб, гувоҳлик берурман. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг қули, охирзамон Пайғамбаридур. Бу ишнинг ростлигини барчамиз билурмиз. Шундоқ экан, Ислом динини қабул қилиб, иймон келтиринглар, — деди.

Анда яҳудлар бир зум илгари берган аҳдларини бузиб, ўзлари ишонч кўрсатган Абдуллоҳ ибн Саломдин юз ўгирдилар. Пайғамбаримиз олдида ул кишига келишмаган, ёмон сўзлар айтгани туришди. Буни кўриб, алардин Расулуллоҳ умидларини уздилар. Бу йиғилган яҳудлар ҳам шундоқ улуғ неъматдан бенасиб бўлиб тарқашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада турган чоғларида Қурайш мушрикларидан, кейин бу ерлик мунофиқлардан ҳам тўла азият тортдилар. Бунинг устига Арабистон яҳудларидан айниқса, мадиналиклар аларга қўшимча бўлди. Буларнинг душманликлари барчаларидан ҳам қаттиқроқ эди. Очиқдан-очиқ зиён етказиш йўлини тополмасдан, яширин равишда қасд қилишга киришдилар. Шундоқки, Лабид ибн Аъсом деган яҳудий Расулуллоҳга сеҳр қилди. Алардин бир ёш ўғил келиб, Расулуллоҳга хизмат қилиб кетарди. Шу орқалик синиқ соқол тароқларини, яна бир неча тола муборак соқолларини олди, буларнинг ёйининг (камоннинг) ипига қўшиб, ўн бир тугун тугди, бу тугунларга игна санчиб, ўзига махсус амаллари билан сеҳр боғлади, бу жоду сеҳрлик тугилган ипларни Зарвон исмлик қудуқ суви ичида бир оғир тош тагига бостириб қўйди. Бир неча кун ичида бу сеҳр таъсирида Расулуллоҳнинг мижози шарифлари бир оз ўзгарди. Бунинг муддатида бир йил, ёки олти ой, ёки қирқ кун дейилган уч ривоят бордур.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube