Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳар кимнинг файзи унинг ҳимматига мос бўлади…

Ҳар кимнинг файзи унинг ҳимматига мос бўлади…
13 Nisan 2016 - 7:00 'да юкланди ва 1995 марта ўқилди.

pc17Абдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(26-қисм)

БАХИЛЛИК

Бу ахлоқий разиллик исрофдан ҳам баттардир, зеро, зиёни исрофнинг зараридан кўпроқ. Исрофкорлар бир навъ бўлса ҳам одамларга фойда беришлари мумкин, аммо бахиллар ҳеч кимга ҳеч қайси йўлда манфаат келтирмайдилар. Бахиллар ўз инсоний вазифаларига мувофиқ юрмайдилар, бинобарин, вужудларидан башариятга уят ва номусдан бошқа нарса келмайди. Ҳар бир қавм орасида бахиллар кўпайса, қавм ҳаётий ҳуқукларини муҳофазасидан ожиз қолиб, хоҳласа-хоҳламаса нобуд бўлади. Масалан, одамнинг баданини кўз олдингизга келтирсангиз, унинг ҳар бир аъзоси муайян вазифани адо этишини кўрасиз: қўли ишлайди, оёғи юради, тишлари чайнайди, кўзлари кўради, қулоғи эшитади. Агар шу одамнинг ҳамма аъзоси ёки улардан бири ишдан чиқса ҳам одамлар орасида хор-забун, муҳтож бўлиб юради. Бир миллатнинг ижтимоий ҳолати (таркиби — тарж.) бир маънавий шахс кабидир. Агар аъзоларининг бир қисми ўзининг вазифасини адо қилмаса, у миллат хору зор, балки маҳву нобуд бўлади. Икки дунё саодатидан маҳрум қолмай деган ҳар бир қавм бу зарарли сифатни ўзидан йироқ қилиши керак. Шуни эътиборга олиб, ислом дини бу ёмон иллатни манъ қилади: «Эй одамлар, инфоқ (яъни Аллоҳ йўлида мол сарфлаш) қилиниши даъват этилган эди, бас, баъзиларингиз бахиллик қилдингизлар. Бахиллик қилган одамга, шубҳа йўқки, бахиллигидан ўзига зарар етади, зеро, Аллоҳ ғанидир (яъни, сизнинг эҳсону хайрингизга муҳтож эмас). Балки сизнинг ўзингиз фақиру муҳтожсиз (яъни, Аллоҳ эҳсон ва садақа қилишликни сизнинг фойдангиз учун буюрган). Агар илоҳий амрларга бўйсунмасангиз ҳалок бўласиз ва Аллоҳ сизнинг ўрнингизга бир қавмни келтирадики, у қавм Унга итоат этади»207.

«Аллоҳ розилиги йўлида бир-бирларингизнинг саодатларингиз учун мол сарфланглар ва ўзингизни ўзингиз таҳликага солмангки, зеро бахиллигингиз сизни ва қавмингизни ҳалок этади»208.

«Аллоҳ уларга берган молларини Унинг ризолиги йўлида сарфлашни хоҳламаганлар гумон қиладиларки, бахилликларидан фойда келади деб, йўқ, бахилликлари ўзларига зарар келтиради»209.

Бахиллар жамоаси миллатимизга фойда келтирмай, балки бир дунё-жаҳон зарар етказадилар. Бугун миллатимизга улардан етаётган зарарни ҳисоблаб бўлмайди. Масалан, уларнинг «фойдахўр» деб номланган бир қисми миллатимизнинг қонини шарбат ўрнига ичмоқда, аксар бадбахт деҳқонларимизга эллик танга бериб, юз тангага қарздор қилиб қўядилар, яна шу юз тангани ҳам бир фоиз ё икки фоиз фойдаси билан оладилар! Яъни, ўша эллик тангани бир ойдан кейин эллик баробар қилиб оладилар. Таажжубки, бу ноинсофликларни уламоларнинг ҳимоялари сояси ва муфтиларнинг фатвоси, қозиларнинг муҳри билан бажарадилар!

Рибо ҳам миллатимизнинг бадбахтлигига катга сабабдир. Шунинг учун бу масала хусусида сукут сақламай андак ҳасби ҳол қиламиз. Рибонинг ҳаромлигини ҳеч ким инкор этолмайди, шунинг учун унинг ҳаромлигини исбот қилиб ўтирмасдан, ҳаром қилинганлик сабабларини муҳокама қиламиз.

Ҳазрати Ҳакими мутлақ ҳеч бир мавжудотни ҳикматсиз ва фойдасиз яратмаган… «Биз осмон ва заминни ва улар орасидаги мавжуд нарсаларни ўйин учун яратмадик»210. Коинотдаги ҳар бир зарранинг замирида шу қадар ҳикмат ва фойдалар борки, уларни идрок этишдан ақли башар ожиз қолади ва юқоридаги оят ҳукмига кўра, жамики бу ҳикмат ва фойдалар одамларнинг назари олдида ёйиб, тўшаб қўйилган. Яъни, одамларга истеъдод берганки, жами бу фойда ва ҳикматларни истифода этсинлар. Аммо одамларнинг бу неъматсочар Аллоҳнинг саховатли дастурхонидан қай тарзда баҳраманд бўлишлари хусусида қонуну қоида вазъ қилинган. Бу муҳиб қоида шуки… «Ҳар кимнинг файзи (ризқи) унинг ҳимматига мос бўлади».

Зўр бир одамга ҳаракат эркинлиги берилган, яъни ҳар ким нима хоҳласа шу ишни ихтиёр этиб, ўзига манфаату фойда келтиради. Буни ҳеч бир куч манъ қилолмайди. Лекин, шу шарт биланки, кишининг саъйи амали бошқаларга зарар келтирмасин. Зиён келтирадиган амал қилса, уни дин ҳам, ақл ҳам, урф-одат ҳам ўша ишдан қайтаради. Масалан, мен тижорат фикрида бир бойдан қарз олиб, дунёнинг бир гўшасидан моллар келтириб сотаман. Менинг бу ишимдан ҳеч ким зарар кўрмайди, ҳеч бир куч мени бу ҳуқуқимдан манъ қилолмайди. Аммо ўша бўлган пулимни қайтариб бермасам ё келтириб сотган молларим миллатга зарар келтирса, у ҳолда менинг бу амалимни дин ҳам, ақл ҳам, урфу одатларимиз ҳам манъ этади.

Шу муқаддимани тушуниб олганимиздан кейин рибо масъаласининг тадқиқига қайтамиз. Ислом дини зоҳир бўлмасдан аввал Арабистон аҳолиси фойда олиш ниятида бир-биридан қарз олар эди. Ваъдалашган кун пулни бера олмагач, келишилган фоизга яна бир оз фойда қўшиб, муддатни чўзишар эди, иккинчи марта ҳам қарзини бера олмаса, фойда устига яна фойда қўшилар, шундай қилиб, олинган қарз миқдори қарздорнинг жамики мол-мулкидан ошиб кетиб, у мол-мулкини қарз берувчига бериб, ўзи бечораю камбағал, мискин бўлиб қолаверарди. Бу одатнинг икки ёқлама зарари бор. Аввало, аҳолининг бир қисмини хароб қилиб, бор-йўғи қўлидан кетиб, бора-бора мамлакат фақирлик гирдобига қулайди. Иккинчидан, одамлар табиатан роҳатпарастлар, кулфат, саъй-ҳаракатни ёқтирмайдилар. Агар рибохўрлик шаръан жоиз бўлса, ҳар ким ишламай қўлидаги беш тангаси билан рибохўрлик қилиб юрарди. Бунинг оқибатида оламнинг интизоми бўлган саъй-амали барҳам топиб, дунё алғов-далғовлар билан тўлиб кетади.

Ҳакими қадим жалла жалоллаҳу (Аллоҳ) ҳикмат билан оятлар юбориб, рибони манъ этган. Рибони ҳаром қилинганлиги ҳикматини юқорида икки жиҳатдан арз этдим. Аммо Ҳазрати устодул-муҳаққиқин ҳужжатул-ислом Имом Ғаззолий «Иҳё» (Ал-улум) китобида неъматнинг шукри хусусида фойдали мақола битиб, унда рибонинг ҳаромлигини ҳам айтиб ўтган. Чунончи, Ғаззолий: «Дирҳаму динорларини сандиқларига яшириб, Аллоҳ йўлида сарф қилмайдиганларга хабар бер, эй ҳабибим, улар қатгиқ азобга гирифтор бўладилар» деган оятни келтириб: «Иккинчи гуруҳ рибохўрлар гуруҳики, улар дирҳаму динорларини ўз қадру қимматлари учун сарфламайдилар. Зеро, бу юқорида айтганимиздек, дирҳам ва динорни бошқа нарсалар эвазига берадилар, рибохўрлар пулни пул эвазига бериб, куфрони неъмат қиладилар» (Шу ергача Имом Ғаззолийнинг фармойишларини мазмунан таржима қилдик).

Энди рибонинг ҳаром эканлигини билганимиздан сўнг сиздан сўрасам, инсоф қилиб айтинг, мамлакатимиздаги бу фойдахўрлик қозихона васиқаси юзасидан ижро этилгани зарарми ё йўқми? Албатта, зарар! Бас, исломда судхўрлик жоиз эмас. Инсоният оламига зарар келтирадиган ишни ислом дини манъ қилгани маълум бўлди. Бу ҳаром иллат зарар келтирар экан, ҳеч бир муфтининг фатвоси ва қозининг муҳри уни ҳалол қилолмайди.

Хулоса

Шижоат ғазаб қувватининг фазилатидир, қўрқоқликнинг шижоатга қарши тарафи ҳаддан ташқари бебошларча шижоат ҳам телбалик, уларнинг иккиси ҳам манъ қилинган хулқлар, чунки улар зарарлидир. Шижоатнинг бир тарафи карам ва эҳсон бўлиб, улар шаръан ва ақлан лозимдир.

Ҳар ким караму саховатни бир ўзи танҳо қилса, ҳамжинсларига фойда келтирмаслиги мумкин, бундай ишларни маслаҳат қилиб, кенгашиб қилиш мақсадга мувофиқ. Исроф тахаввурнинг (яъни, бебошликнинг) бир тарафи, бинобарин, у шаръан ва ақлан ҳаром қилинган.

Бахиллик инсоний фазилатларга зиддир, у ҳам ҳаром ва манъ қилинган. Рибо бахилликнинг бир жиҳати бўлиб, муфтиларнинг фатвоси, қозиларнииг васиқаси билан бўлса ҳам ҳаромдир.

(давоми бор)

207.Қуръони карим, Муҳаммад сураси, 38-оят.
208.Қуръони карим, Бақара сураси, 264-оят.
209.Қуръони карим. Оли Имрон сураси, 180-оят.
210.Қуръони карим, Духон сураси, 38-оят (тарж.).
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube