Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Каримов режимининг ўзаги…

Каримов режимининг ўзаги…
15 Nisan 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2571 марта ўқилди.

dark-technology_645x400Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(10)

Миллий хавфсизлик хизмати томонидан ўғирланган андижонлик таниқли имом Абдували қори миракизмни ўз вақтида аниқ-тиниқ тавсифлаб беради: “Миракизмчилар ўжар, бешафқат ва моддиюнчи. Улар қаҳру ғазабли, худбин ва қасоскордирлар. Уларда мусулмончиликка хос бўлган кўтаринки идеализмдан нишон ҳам йўқ. Масалан, президентнинг ўзини олиб қаранг. У қуруқ ва қўпол. У нутқ ирод қилганда, ўзини мазлумлар ҳомийси қилиб кўрсатади. Барчани тенгликка, раҳбарларни адолатли бўлишга чақиради. У ўртага келтирган тузумда эса, барча нарсалар унинг сўзларига тескари бир алфозда ҳаракатланади. Гўё, шавфқатсиз бу дунёда заифларнинг яшашга ҳаққи йўқ. Унинг учун куч – буюкликнинг ягона мезони, куч манбаи эса – бойликдир. Каримов режимининг ўзаги, мана шуларга асосланади. Қолган гап-сўзларнинг барчаси, фуқароларни алдаш, ҳақиқий аҳволдан чалғитиш учун. У ўзини гўё илмни қадрлайдиган одамдай қилиб кўрсатса-да, бойлик туфайли келадиган иззат, эҳтиромни кўриб, завқланади. Ўзини илм-фанни қадрлайдиган кимса қилиб эл кўзига кўрсатиш – ўзини маърифатпарвар ва куйинчак қилиб кўрсатиш учун муҳим. Инсонни маърифатга етакловчи омилларни, у сиёсий модавозлик учун амалга оширади. У сиёсий аренада мантиққа эмас, модага эргашади.

Миракизмчилар ўз табиатларига кўра худбин ва бузуқидирлар. Улар учун фуқаролардаги ақлу идрок дегани тузоқ, ҳаёт – уятсизлик, обрў-эътибор эса – ўзни кўз-кўз қилиш ва ҳукмронлик этишдан иборат”.

Материализм миракизмчиларнинг диққат-эътибори ва иродасини шу қадар чирмаб олдики, улар ният қилган ишларининг уддасидан ҳеч қачонда чиқа олмасалар-да, бу таъсирни уларнинг маънавий фаолиятида кузатиш мумкин.

Спиритуалистик ҳодисаларни тадқиқ этишнинг замонавий йўналиши ўз моҳиятига кўра бошдан-охир материализмдир. У моддий фан ва саноат корхонаси сифатида ишлаб чиқилган. Миракизмчилар учун ислом спиритуализми ёки шарқ тасаввуфидан фарқли ўлароқ, унинг руҳий юксаклик, чунончи, ўз-ўзини поклаш, тақводорлик, охиратга ҳозирлик кўриш каби ҳолатлар билан ҳеч алоқаси йўқ.

Хуллас, миракизмчилар раҳнамолари раҳбарлигида не қилишмасин, фақат ҳукмронлик, ғурур ва манманлик, шон-шуҳрат учун қилишади. Уларда Илоҳий азму ирода ғояси инобатга олинмайди. Ҳолбуки, бу нарса мусулмон тафаккури ва амалиётининг асосидир. Миракизм иллати мусулмонлар азиз деб билган инсоний қадриятларни маҳв этувчи оғудир. Миракизмчилар фахрланадиган барча нарсалардан мусулмонлар эҳтиёт бўлишлари лозим.

Қуръони каримда дейилади: “Айтинг, Сизларга қилмишларидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайликми? Улар қилган саъй-ҳаракатлари дунё ҳаётида йўқ бўлиб кетгану, аммо ўзлари ишни чиройли қилаётган деб ҳисоблайдилар. Улар Парвардигорларининг оятларини ва У зот билан мулоқотда бўлишни инкор этишиб, бутун иш-амаллари беҳуда кетган кимсалардир. Бас, Биз қиёмат кунида улар учун ҳеч қандай вазнни қоим қилмасмиз” (18:103-105). “Биз улар қилган ҳар бир амалига юзланиб, уни соврилган тўзон каби (фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (25:23).

Бир гал Пайғамбар алайҳиссаломдан сўрашди: уч тоифадаги қайси киши Тангри таоло йўлида жангчи деб аталади – ўз бурчини адо этиб жанг қилганми, ўз номусини ҳимоя этиб жанг қилганми ёхуд шон-шуҳрат учун жанг қилган кишими?

Пайғамбар алайҳиссалом жавоб бердиким, Худо йўлида жанг қилиш – Худо сўзини ҳукмрон қилиш учун жанг қилиш демакдир… Бу сўзнинг асл моҳиятига етганлар ўзларининг хайрли, олижаноб ишларини инсонлар кўзидан яширишга астойдил интилганлар, зеро, мунофиқликдан қўрқиш ҳисси уларни ҳамиша таъқиб этган. Умар ибн ал-Хаттоб (р.а.) “Эй Худойим, барча амалларимни пок, мусаффо қил, уларни фақат сени деб адо этай, уларда Ўзингдан ўзгаси бўлмасин” деб дуо қиларди.

Миракизм Карл Маркс тафаккурининг материализмга тўла-тўкис ботгани тимсолидир. У табақаланишни жамиятдан супириб ташлаш шиори замирида синфий кураш ғоясини илгари сурди. Унинг назарида, бутун тарих – иқтисодий шарт-шароитлар натижаси бўлиб, уларнинг таъсири остида ҳаётнинг бошқа барча ҳодисалари шаклу шамойил касб этади. У инсон турмушида фақат иқтисодий жиҳатни эътироф этиб, ўзга омилларни инкор қилди. Тарихда кечган барча урушлар, деди у, оч қоринларнинг тўқ қоринларга қарши курашидир. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, ҳатто диний урушлар ҳам иқтисодий сабаблар туфайли юз берган ва уларда иштирок этганларнинг мақсади дину диёнатни устувор этиш эмас, балки бойликларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг янги тартиботини жорий этиш бўлган. Бу “иқтисодий пантеизм” бўлиб, бунда муқаддас урушлар, диний фаолият, маънавий саъй-ҳаракатлар инобатга олинмайди.

(давоми бор)

Эргаш Сулаймон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • sarvar ;

    УХХни 2013-йилдан буйон кузатиб келаман,хулосаларимни мавзулардан гохида изохлардан топаман.айтмокчи булган фикрим шуки Узбекистонда демократия учун кон тукилишини хохламиман.

    16/04/2016 09:26
  • SHUXRAT ;

    SHU KUNGA QADAR UZMIZNI QIZIQTIRGAN SAVOLARNI YARMNI OZOTLIK RADYOSIDAN JAVOB TOPARDIK YAQINDA BU SAYTDAN XABAR TOPDIM XOZIRDA MENI QIYNAYOTGAN MOMOLARGA QZIQTIRAYOTGAN JAVOPSIZ SAVOLARGA SHU SAYIT ORQALI JAVOP TOPAYAMAN VA MOMOLAR YECHMINI KURAYAPMAN ISHONAMANKI XECH BIR XARAKAT BESAMAR KETMAYDI OLDINLAR XARXIL NOMLAR BILAN LATARYA UYNLARI TV ORQALI UYNALARDI XAMA UYNARDI OMAD KELISHGA ISHONARDI XOZIRDA XALQ BIRONBIR LATARIYA UYNAMAYDI LAQLATGANLARINI TUSHINDI XOZIRDA XALQNING KUNDAN KUN OCHIQ AYTMASADA ADOLAT SIZLIKLARDAN NOROZILGI ORTIB BORAYAPTI XALQNING XAYOTGA INERNET KIRIBKELDIYU SUQIR KUZLAR OCHILDI NOXAKLIKLAR INTERNEDA MUXOKAMA QILNA BOSHLANDI BU KIMLARNIDIR SAROSMAGA SOLA BOSHLADI INETERNET YOMONLIGNI XOZIR TAXLIKALI ZAMONLGNI YODMZGA SOLISHUCHUN TV RADYO MATUBOTNI SAFARBAR QILDILAR XALQ MUSICHA EMAS XARBIR TUG’RI NOTUG’RI MALUMOTLARGA GUYO ANTVERUS KABI ANTEIMUNETET SHAKLANGAN INERNET XALQNI XAYOTIDA KATA UZGARISHLAR QILISHINI DUNYO TAJRBASDAN BLADLAR VA CHEKLASH FELTIRLASHNING ZAMONAVIY USULARDAN FOYDALANADI OCHIQCHASIGA CHEKLASH JOXILIK EKANLIGNI YAXSHI ANGLAYDILAR TUSIQSIZ INTIRNET FARAVON XAYOT TILAB QOLAMAN

    15/04/2016 07:24
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube