Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ниманики бой берган бўлсак, ўзимизнинг саботсизлигимиздан бой бердик…

Ниманики бой берган бўлсак, ўзимизнинг саботсизлигимиздан бой бердик…
19 Nisan 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1749 марта ўқилди.

437_001Абдурауф ФИТРАТ

Нажот йўли

(28-қисм)

ИНХИЗОЛ

Аммо баъзи мусибат ва қийинчиликлардан қўрқиб, ўз ҳаққу вазифаларини адо этишга журъат қилолмайдиган жамоанинг ҳолатини инхизол (журъатсизлик) дейдилар. Ваҳима қилиб, қўрқиб, ўз ҳаққини истеъмол қилолмаган одамнинг бир маҳбусдан ҳеч фарқи қолмайди, зеро ҳақ-ҳуқуқини талаб қилишдан ожиз қолишлик фақат бандаларга лойиқдир. Киши озод бўлса, нега қўрқувдан ўз ҳаққи-ҳуқуқига кирган ишларни бажара олмайди? Молининг кетишидан қўрқиб оч қолган киши ўз вазифаларини тарк қилган ҳисобланади, ундайларнинг одамлар орасида шарафу эътибори қолмайди. Зеро, вазифа ҳам қарзнинг бир туридир, ўзининг қарзини қайтариб беришга қўрққан одам, албатта, беэътибор қолади-да. Шунинг учун Қуръон бу қабиҳ сифатдан бизни қайтаради: «Албатта, ўша (сизларни васвасага солмоқчи бўлган) шайтоннинг ўзидир. У сизларни ўзининг дўстларидан (кофирлардан) қўрқитмоқчи бўлади. Бас, агар мўъмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, мендан қўрқингиз!»213 «Ўзгалардан эмас, мендан қўрқингиз», — деган ибора ва маъно Қуръони каримнинг деярли барча сураларида учрайди.

МАНМАНЛИК ДАРДИ

Ва ҳеч бир мақсадсиз ё баъзи бир мавҳум манфаатларни кўзлаб, ўзининг молу жонини таҳлика ва хатарга қўядиган жамоа ҳам бордир. Масалан, баъзи кишилар бировнинг эллик тангасини ютиб олиш учун узун тунлар қимор ўйнаб, ўзларининг минглаб тангаларини зое қиладилар. Баъзилар одамлар офаринлар айтиб, соҳиби давлат инсон экан десинлар деб, ҳамма бор-йўғини икки кунлик тўйга совурадилар. Одамлар сарватманд деб билсинлар, деган фикрда қимматбаҳо моллар харид қилиб, арзон баҳога сотадилар, ўзларини беҳуда ўлим домига ташлайдилар. Буларнинг барчаси жаҳолат туфайлидир, гуноҳдир… (Шу ҳақда) «Ўзингизни ўзингиз таҳликага солманг», — дейилган Қуръони каримда.

САБОТ

Сабот шуки, бир улуғ мақсадни қўлга киритиш учун қадам қўйдикми, бизни бу йўлдан на фақирлик, на қийинчиликлар, на мақсаднинг узоқлиги, алҳосил, ҳеч бир нарса қайтаролмайди. Балки ҳар бир мушкулотга рўпара бўлганимизда, уни сабр, матонат билан дафъ қилиб, янада завқу шавқ билан мақсад сари интиламиз. Бесаботлиги билан машҳур бўлган миллат пастликдан, хорликдан, золимлик чангалзоридан халос бўлолмайди. Бу муборак сифатга эга бўлишлик ҳар кимга лозим, айниқса, ижтимоий ислоҳот ишлари билан шуғулланувчиларга ҳар нарсадан ҳам аввал лозим. Зеро, ижтимоий хизматларнинг натижасини узоқ кутиш керак, бунинг учун эса кўп йиллар, беҳисоб қурбонликлар бўлади, бусиз бир миллат ғафлат уйқусидан туролмайди.

Хорун ар-Рашид Аббосий замонида аҳли ислом илм жиҳатидан, мулк, тижорат, саноат жиҳатларидан анча тараққий топган эди. Ўша вақтда мусулмонлар ҳатто соат ихтиро қилган эдилар. Ҳикоят қилишларича, Хорун Фаранса мамлакатига элчи юбориб, султонларнинг урф ва одобига кўра, Фаранса ҳукмдорига анча совға-саломлар ҳам қўшиб юборган ва уларнинг ичида соат ҳам бўлган экан. Хорун ар-Рашиднинг элчиси Фаранса ҳукмдори ҳузурига кириб, совға-саломларни топширганда, мазкур ҳукмдор соатни кўриб, ҳайратга тушган ва ўзининг аркони давлатини тўплаб, уларга соатни кўрсатган экан. Вазирлар ва давлат арконлари анча тадқиқот ва текшириш ўтказгандан кейин: «Аҳли ислом шу қутининг ичига шайтонни солиб юборганлар» деган қарорга келган эканлар. Шу ҳикоятдан сизга равшан бўладики, биз олам илмларини эгаллаб, соат ихтиро қилганимизда, фаранглар қанчалик нодон ва жоҳил бўлишган экан. Энди уларнинг бугунги тараққиётига диққат қилинг. Соатнинг ичидаги чархни шайтон деб гумон қилган халқ бугун ўзининг саноатдаги ихтиролари билан шайтонни ҳайратга соладилар. Биздан ўша даврда фарсах-фарсах орқада қолган қавм бугун дунёи жаҳон илдамлаб кетдилар. Шубҳа йўқки, фаранглар бу ҳайратомуз тараққиётга бир кечада эришганлари йўқ, балки саъй-ҳаракатнинг соясида майдонга келтирганлар. Ҳа, фаранглар ниманики қўлга киритган бўлсалар, саботлари орқали қўлга киритганлар, биз мусулмонлар ниманики бой берган бўлсак, ўзимизнинг саботсизлигимиздан бой бердик. Фаранглар шундай ишларга қўл урадиларки, уларнинг натижаси 200 йил ўтгач кўриниши мумкин, лекин улар ҳаргиз натижагача узоқ, деб дилгир бўлмайдилар.

Энди шу хусусда дини ислом нима деркан: «Ва, албатта, сизларни хавфу хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирор мусибат келганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва, албатта, биз у Зотга қайтгувчилармиз» дейдиган собирларга хушхабар беринг (Эй Муҳаммад). Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (маъфират) ва раҳмат бордур, ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир»214.

Ҳадисда эса Муслим «Китобус-салом»да «Аллоҳ наздида яхши амаллар кам бўлса ҳам доимий бўлган амаллардир» деган. «Китобул-қадр»ида эса «Дунё ва охиратда сенга фойда келтирадиган нарсалар (амаллар) учун саъй-ҳаракат қил ва Аллоҳдан мадад иста, саботсизлик қилма» деган ҳадисни келтиради.

(давоми бор)

213.Қуръони карим, Оли Имрон сураси, 175-оят (тарж.).
214.Қуръони карим, Бақара сураси, 155—157-оятлар (тарж.).
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube