Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Уларнинг сизларга таъна қилишга ҳеч йўллари йўқдур”

“Уларнинг сизларга таъна қилишга ҳеч йўллари йўқдур”
21 Nisan 2016 - 7:00 'да юкланди ва 2162 марта ўқилди.

Muhammad_savАлихонтўра Соғуний

ТАРИХИ МУҲАММАДИЙ — 33

(давоми)

ҒАЗОТНИНГ БОШЛАНИШИ

Макка шаҳридаги Қурайш қабиласининг одатлари ҳар йили ёз кунида уларнинг савдогарлари катта бир карвон бўлишиб, тижорат учун Шом шаҳрига келишур эди. Бу сафарларида Мадинага қарашлик ерларни босиб ўтишга тўғри келур эди. Бундай карвон энг оз деганда икки минг туядан кам бўлмас эди. Қурайш раисларидан бир қанчаси карвон кузатувчиси бўлиб, душмандан сақланиш учун бирга чиқишур эди. Шу одатларича Маккадан чиққан Қурайш карвонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар топдилар. Қурайш мушриклари бўлса, бутун араб мушрикларининг йўлбошчилари эди.

Аларнинг куч-қувватларини синдириб, мол-бошларини ўлжа олишни маслаҳат кўрдилар. Шу мақсад ила Расулуллоҳ яланг муҳожирлардан етмиш кишилик аскар билан карвон йўлини тўсгани чиқдилар. Мадинага ансорлардан Саъд ибн Убодани ўз ўрниларида халифа қўйдилар. Душманга қарши биринчи кўтарилган шу сафарларидаги туғлари оқ ўнглик (ранглик) эди. Ани кўтариш шарафи Пайғамбаримизнинг амакилари Амир Ҳамзага топширилди. Шу юрганларича Макка билан Мадина орасидаги Ваддон деган бир қишлоққа етдилар. Шу ердан учир (хабар) олдиларким, Қурайш карвонлари булардин бир кун илгарироқ ўтиб кетган эканлар. Шундоқ бўлиб, бу чиқишларида душманга йўлиқмасдан қайтдилар.

Лекин шу сафарларида ўшал ерлик араблардин — Бани Зомра қабиласининг раиси Мажд ибн Амр деган киши келиб, Расулуллоҳ билан кўришди. У чоғда араб қабилаларидан ҳеч бирлари динга кирмаган эдилар. Қабила раиси, Расулуллоҳ динга даъват қилганларида, қабул қилишдан бош тортган бўлса ҳам, икки орада бир сулҳнома тузилишини Расулуллоҳдан талаб қилди.  Пайғамбаримиз бу ишга розилик кўрсатиб, бир неча шартлар қўйилган бир сулҳнома ёзишга буюрдилар. Шунинг билан бу сафар устида ўн беш кун юриб, Мадинага қайтдилар. Бу эса ҳижратнинг иккинчи йили бошларида бўлиб, ғазот сафарларининг биринчиси эди.

«БУВОТ» ҒАЗОТИ

Расулуллоҳ Мадинага келганларидан кейин кўп кун ўтмай, Қурайш карвонларининг Шомдин қайтган хабарини англадилар. Бу карвонда Умайя ибн Халаф бошлиқ қурайш қабиласидан юз кишича бўлиб, аларнинг икки минг беш юз туялари бор эди. Расулуллоҳ буни эшитиб, муҳожир саҳобалардин икки юз киши билан карвон йўлини тўсгани чиқдилар. Бу сафар ғазот туғини Саъд ибн Абу Ваққос кўтарган эди. Араблар одатларича, туғни ким кўтарса, шу киши аскар бошлиғи бўлар эди. Расулуллоҳ шу юрганларича, Янбу яқинидаги Бувот тоғига келиб етдилар. Қарасалар, Қурайш карвони из яшириб, бошқа йўл билан буларга еткузмасдин кетибдурлар. Бу чиқишларида ҳам ҳеч қандай ҳодиса бўлмай, саломат Мадинага ёндилар. Бу сафарлари ҳижратнинг иккинчи йили Рабиул-аввал ойида юз берди.

«АЛ-УШАЙРА» ҒАЗОТИ

Бувот сафаридан икки ой ўтгандан сўнгра Қурайш қабиласи яна бир катта тижорат карвони тайёрлаб, Шом шаҳрига жўнатмоқчи бўлдилар. Бу сафарда кўп миқдорда савдо сармояси йиғилган эди. Қабила бойларидан эркак-хотун бўлиб, кўп кишилар бу тижоратга қатнашган эдилар. Бу улуғ карвонга Абу Суфён раис сайланган эди. Ўзи билан йўлдош қилмоққа қабиладан яна йигирма неча кишини танлаб олди. Лекин бу сафарнинг қачон бўлишини, қайси кунда йўлга чиқишларини ниҳоят яширин тутдилар. Шундоқ бўлса ҳам сўз тарқалиб, бу хабар Расулуллоҳга етди. Муҳожир саҳобалардан бир юз эллик киши билан карвон йўлини тўсмоқчи бўлиб, Ушайра деган ерга келдилар. Лекин булар келмасдин бир неча кун илгариёқ бу ердан карвон ўтиб кетган эди. Бу ғазотга аталиб боғланган оқ туғни ҳазрати Амир Ҳамза кўтарган эди. Бу сафардан асл мақсадлари қўлга келмаган бўлса ҳам, бу ерлик аъробийлардан Бани Мудлиж қабиласи ва яна уларнинг ёқдошлари билан иттифоқнома туздилар. Бунинг билан аларнинг ёғийликлари дўстликка айланди.

Шунинг билан Расулуллоҳ Мадинага қайтиб келиб, ўтиб кетган Қурайш карвонининг қайтишини кузатиб турдилар. Бу орада беш-ўн кун ўтмай туриб, Фехр қабиласидан Курз ибн Жобир деган киши ўтлоқда ётган бир қанча Мадина молларини ҳайдаб қочди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Али бошлиқ бир неча саҳобалар билан аларни қувлаб «Сафвон» деган сойга келдилар. Тоғ ичига тарқалиб кетган босмачиларга етишолмасдан, Мадинага қайтдилар. Бу сафардан келгунларича ансорлардан Зайд ибн Ҳориса Расулуллоҳ ўринларига халифа бўлиб турди. Байроқ Ҳазрати Али қўлларида эди. Яна шу йилнинг Ражаб ойи охирларида Расулуллоҳ саҳобалардан саккиз кишини сайлаб олдилар. Буларга Абдуллоҳ ибн Жаҳш деган киши бошлиқ қилиб йўлга чиқдилар. Қўлига бир хат ёзиб бериб, икки кун йўл юргандин сўнгра уни ўқиб кўрмакка буюрган эдилар. Шу муддат ўтгандин кейин, ўқиб кўрса, шу сўз ёзилмиш эди:

«Бу хатни ўқиган замонинг тўхтамай Нахла деган ерга етиб, шу орада пойлаб тур. Шом шаҳрига ўтган Қурайш карвонини кузат, аларнинг қайтар чоғини билдинг эрса, бизга илдамлик билан хабарини келтур». Расулуллоҳнинг бу мақсадини Мадинада туришган вақтда буларга билдирмадилар, анинг учунким, ўз ичларидаги душманлардан, биринчи — мунофиқлар, иккинчиси — яҳудларнинг Макка мушриклари ва бошқа дин душманлари билан яширинча алоқалари бор эди. Мусулмонларга зарар етказиш аларнинг энг суйган вазифалари эди.

Расулуллоҳ томонидан кўрилган чоралар, қилинаётган тадбирларни бирма-бир ташиб, уларга еткизмоқда эдилар. Ана шу жосуслардин сақланиш учун, бу мақсадни Мадинада сўзламадилар. Сўнгра Абдуллоҳ ибн Жаҳш хат буйруғи бўйича шу белгиланган жойга қараб юрди.  Йўлдошларидан Саъд ибн Аби Ваққос, Утба ибн Ғазвон, бу икковлари мингашиб келаётган туяларини йўқотишиб қўйиб, шуни излаб ортда қолишди. Қолганлари эса хатда айтилган Нахла деган жойга келиб, бир пана жойда писиб ётдилар. Шу орадан кўп вақт ўтмай, Шом томонидан келаётган кичикроқ бир қофила (карвон) кўринди. Бунда карвон бошчиларидан Амр ибн Ҳазрамий, Усмон ибн Абдуллоҳ, бунинг қариндоши Навфал ибн Абдуллоҳ, Ҳакам ибн Кайсон, мана шу кишилар бор эди. Бу иш Тоиф шаҳри билан Макка оралиғида бўлган воқеадур. Саҳобалар ўзаро кенгаш қилдилар. Бошлиқлари Абдуллоҳ ибн Жаҳш:

— Агар бу карвон аҳли шу кеча биздан қутулиб, омон топсалар, туни билан юриб ўтириб, Ҳаром тупроғина кириб кетишлари мумкиндур. У чоғда бизнинг ҳужумимиздан албатта қутулган бўлурлар. Агар шу кечада туриб, аларни босиб қўлга туширсак, Ҳаром ойларининг ҳурматини сақламаган бўлиб, бутун араблар олдида таънага қолурмиз, — деди.

Энди буни билмак керакким, жоҳилият замонида, Ислом дини чиқмаган даврда араб халқининг ўз бошига эрклик бирорта подшолари ёки ҳукуматлари йўқ эди. Бир тарафдин, яъни Шом тарафдагилари қайсари Румга, иккинчи тарафдин, яъни Ироқ тарафидагилари Эрон подшоларига тобеъ эдилар. Ҳар икки чегарадан йироқ ерларда, тоғу чўлларда яшовчи қабилалар ҳеч кимга бўйсунмас эдилар. Лекин табиий жанговарлик, зотий урушчанлик, бунинг устига уруғ-аймоқ тортишувлари натижасида, ўзаро узлуксиз урушлар давом этиб, доимий равишда қон тўкишлари бўлиб турмоқда эди. Шундоқ бўлса ҳам, Ислом кирмасдин илгари, араблар икки нарсанинг ҳурматини қаттиқ сақлар эдилар: Ҳаром тупроғи устида зулм-хиёнат қилмаслик, ҳар йил ичида тўрт ой уруш-талашдин йироқ бўлиб, қон тўкмаслик ва ул тўрт ойнинг отлари шулар: 1. Зулқаъда. 2. Зулҳижжа. 3. Муҳаррам. 4.Ражаб. Бу ойларни «ашҳурул хурум» деб атайдилар. Ҳурматлик ойлар, ёки қон тўкиш харом, деган ойлар бўлур. Қуръони каримда неча ўринда келтирилмишдур.

Ҳаром тупроғи эрса, Аллоҳ изни билан, бу қутлуғ уй ясалгандин буён бунинг ҳурмати ўз тарафидан сақланиб келди. Ёлғиз инсонлар эмас, ҳайвонлар томонидан ҳам бу уйга адабсизлик кўрсатувчиларга самовий жазолар берилди. Ҳадис, тарих китоблари бу сўзлар билан тўлгандур. Бунинг ҳақлиги Фил сурасидаги воқеадан ҳам маълум, у ҳар бир мусулмонга очиқ далилдур. Бу тўғрида керакли сўзларни кенг йўсинда тарихий баёнлари билан ўз ўрни келганда, яна ҳам очиқроқ қилиб айтурмиз, иншааллоҳ! Мана энди, юқорида Абдуллоҳ ибн Жаҳшнинг: «Карвонлар Ҳарамга кирса, биздан қутулур, агар шу кеча аларга ҳужум қилсак, ражаб ойининг ҳурматини бузган бўлиб, араблар олдида таънага қолурмиз» деган сўзларининг сабаби шу эди.

Шундоқ қилиб, саҳобалар бу карвонга ҳужум қилиш ёки қилмасга икки ёқлама бўлиб туришиб, охири ҳужум қилдилар. Шу куни ражаб ойининг туганчиси эди. Саҳобалардин Ваҳб ибн Абдуллоҳ душманлардин Амр ибн Ҳазрамийни қорага олиб, ўқ отди. Жон ерига теккан экан, шу орада жон берди. Усмон ибн Абдуллоҳ, Ҳакам ибн Кайсон — бу икки кишини асир олдилар. Буни кўриб, душман тўпи бузилди. Бошқалари Навфал ибн Абдуллоҳ карвонни ташлаб қочди. Энди, душман томонидан ортиқча қаршилик кўрилмагач, Абдуллоҳ ибн Жаҳш ва унинг йўлдошлари бутун карвонга эга бўлдилар. Қўлга тушган ўлжа молларини юклашиб, юқориги икки асир бирликда, саломат Мадинага келдилар. Ислом дини чиққандин бери мусулмонларнинг душманлардан дастлабки туширган ўлжа моллари шу эди. Бу кишилар Мадинага келганларидан кейин, булар устидан сўз тарқалди. Бутун араблар ичида «ашҳурул хурум» аталган тўрт ой ичида урушиб, қон тўкмаклик ҳаром бўлганлигидан, ражаб ойининг охирги куни бу воқеа бўлганлиги маълум бўлиб, бутун халқ томонидан қаттиқ таънага қолдилар. Айниқса, мадиналик яҳудлар, уларнинг яширин дўстлари— мунофиқлар бу иш устида кўп шовқин кўтардилар. Алам ўтган Қурайш мушриклари бўлса, бутун арабларга жар чақириб, фарёд қилгани турдилар. Бунинг устига, Расулуллоҳ тарафидан: «Мен буларни урушга амр қилмаган эдим», деган сўз эшитилди. Бу сўз чиққандин кейин бошқа саҳобалар томонидан ҳам алар ҳақида қаттиқ-қуруқ сўзлар айтилгани турди. Бу келган ўлжа моллардин Расулуллоҳ ўзларига бирор нарса айирмадилар. Ёки бошқаларга тақсим ҳам қилиб бермадилар. Расулуллоҳнинг бундоқ муомала қилганларини кўришиб, бу ишни қилган, ундан ажр-савоб кутишиб турган Абдуллоҳ ибн Жаҳш, унинг йўлдошлари саккиз саҳобанинг бошларига ғам тоғи ағдарилди. Бу қилган ишларига қаттиқ ўкиниб, кўп пушаймон бўлдилар.

Ҳижолатдин бош кўтаролмай, маъюсликлари ниҳоятига етди. Мана шу чоғда меҳрибон Аллоҳнинг марҳамати билан оят нозил бўлиб, улар хижолатдин чиқдилар:

Яс аизвнака анишшаҳрил ҳароми қиталин фийҳ. Қул қитамун фийҳи кабир. Ва соддун ан сабилиллааҳи ва куфрун биҳи вал масжидил ҳароми ва ихрожу аҳлиҳи минҳу акбару индаллоҳ.  Вал фитнату акбару минал қатл.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга айтади: «Юқориги ҳурматлик тўрт ой ичида урушмоқ, қон тўкмоқ, ҳукмини кишилар сендин сўрайдилар. Сен аларга айтгил, бу ойларда урушмоқ улуғ гуноҳдур, аммо Аллоҳ йўлидан қайтармоқ, Аллоҳга инкор қилмоқ, Масжидул Ҳаромга киришдан мўминларни тўсмоқ, шу ерлик кишиларни ўз ватанларидан бездириб, қочишга мажбур қилмоқ, мана шу ишлар Аллоҳ олдида ундан ҳам улуғроқ гуноҳдур.

Ҳақ динга кирган мўминларни турлик фитналар билан диндан чиқармоқ — киши ўлдиргандин ҳам ёмонроқ гуноҳдур. Яъни, сизларнинг Ражаб ойида уруш қилиб, улардин бир киши ўлдирганингларни улуғ гуноҳ кўрурлар. Ҳақиқатда эса ўзларининг юқорида қилган ишлари Худо олдида энг улуғ гуноҳ ҳисобланадур. Шундай бўлгач, уларнинг сизларга таъна қилишга ҳеч йўллари йўқдур», — деган мазмундаги оят нозил бўлгандин кейин, ул саккиз саҳобанинг  бошларидин ҳижолат кўтарилиб, кўнгилларидаги ғам-қайғулари тарқалди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам булардин рози бўлиб, келтирган ғанимат молларини тақсим қилиб бердилар. Шу билан масала тамом ҳал бўлди. Яҳудлар ва мунофиқларнинг бундин кутган мақсадлари юзага чиқмади. Қурайш мушриклари ҳам асир тушган икки киши учун фидя мол юбориб, қайтаришни талаб қилдилар. Бу саккиз кишидан икковлари Саъд ибн Аби Ваққос, Утба ибн Ғазвон йўқотган туяларини излашиб, йўлда ажрашганларича, ҳали келмаган эдилар. Шунинг учун пайғамбаримиз: «Бизнинг кишиларимиз саломат келмагунларича, бу асирларимизни бўшата олмаймиз», дедилар. Шу орада ул икки саҳоба ҳам Мадинага саломат етишиб келди. Сўнгра асирлар учун фидя молларини қабул қилиб, аларни ҳам бўшатдилар. Бу икки асирнинг бириси Ҳакам ибн Кайсон ўз ихтиёрича мусулмон бўлиб, Мадинада қолди. Иккинчиси, Усмон ибн Абдуллоҳ кофирлигича Маккага кетди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube