Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Вазирнинг ташрифи олдидан йўллар ëқасига янги талабга мувофиқ мажбуран помидор эктирилмоқда

Вазирнинг ташрифи олдидан йўллар ëқасига янги талабга мувофиқ мажбуран помидор эктирилмоқда
25 Nisan 2016 - 17:07 'да юкланди ва 1492 марта ўқилди.

12C51EE3-D7C8-46CE-B4B3-DD111C30E3D3_w640_r1_s_cx0_cy19_cw83Шу кунларда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Шуҳрат Тешаев республика бўйлаб сафар қилиб¸ экин мавсумининг боришини кузатмоқда, дея хабар беради “Озодлик” радиоси.

Вазирнинг 25 апрель куни Самарқандга келиши олдидан вилоят ҳокими ҳукуматнинг янги сиëсатига қанчалик тез мослашганини намойиш қилишга астойдил киришган. “Озодлик” радиосига ташриф ҳақида маълумот берган фермерларга кўра¸ Самарқанд ҳокими бу йил бозорбоп деб кўрилмаëтган экинларни буздириб¸ хусусан¸ вазир ўтадиган йўллар ëқасига янги талабга мувофиқ помидор эктирмоқда.

“Самарқанд вилоятига Қишлоқ хўжалик вазири келиши муносабати билан вилоят ва туман ҳокимликлари томонидан катта йўллар ëқасидаги экин майдонларидаги маккажўхори¸ арпа¸ буғдой ва бошқа экин майдонлари устидан текислаб бузилиб¸ ер эгалари вазирнинг кўзи учун помидор ва бошқа полиз экинлари экишга мажбурланмоқда.

Бу борада¸ хусусан¸ Пастдарғом туманида “пайҳон тадбири” туман ҳокимлигининг зўравонлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иштирокида амалга оширилаяпти. Агар сиз “йўқ” десангиз¸ сизни сиëсатга қарши чиқмасликка чақиришаяпти.

Кеча йўл бўйидаги экин ерлари текислаб ташланди. Вилоят ҳокими Зоир Мирзаевнинг шахсан ўзи кеча келиб одамларга “Нега помидор¸ қовоқ ва полиз экинлари экмаяпсизлар?” деб дўқ қилиб кетган”лиги айтилади.

“Ғалла режасини 120 фоизга бажарасан¸ айни пайтда¸ ғаллазор четига ошқовоқ ва нўхат экасан¸ боғларнинг орасида картошка¸ помидор ва сабзи экасан¸ фалон тонна қўшимча сабзавот берасан деб¸ бўйнимизга қўйишаяпти. Бунақаси олдин бўлмаган. Уларга эътироз билдириб бўлмаса¸ дарров давлат сиëсати шунақа¸ қаршимисан¸ деб таҳдидга ўтади”¸ деди Самарқанднинг Самарқанд туманидан бўлган бошқа бир фермер.

25 апрель куни Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги расмийси вазир Шуҳрат Тешаевнинг шу кунларда республика бўйлаб саëҳатда экани¸ хусусан¸ 24 апрель куни Навоий вилоятида бўлиб¸ 25 апрелда ўз сафарини Самарқандда давом эттиришини тасдиқлаган.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги расмийси ҳам душанба куни вазирнинг келиши кутилаëтгани ва экин ишлари жадал бораëтганини билдирган:

– Ҳозир ўзим ҳам даладаман. Ишлар қаттиқ кетаяпти¸ мана тракторлар ишлаб ëтибди. Қаерга мумкин бўлса¸ шу ерга полиз экаяпмиз. Боғлар орасини ҳайдатиб¸ помидор¸ булғор қалампири ва карам эктираяпмиз. Ғаллазорлар четига ошкади (ошқовоқ) эктираяпмиз. Ҳосили паст бўлган эски боғларни буздириб¸ очиқ майдонга айлантираяпмиз. Бизда макка экилмайди¸ шунинг учун макказорларни бузиб¸ ўрнига полиз эктираяпмиз. Вазир ҳали келмади¸ кечроқ келиб қолар. Фақат мева-сабзавот эмас¸ пахтаниям¸ ғалланиям¸ чорвачиликниям назорат қилиб кетади¸- деди Самарқанд вилояти ҳокимлигининг расмийси.

Бу расмийга кўра¸ имкон бўлган жойга сабзавот ва полиз экинлари эктириш нафақат Самарқанд¸ балки бутун республика бўйича берилган буйруқ ва ҳозирги экин мавсумида қишлоқ хўжалигидаги асосий куч ана шу буйруқни бажаришга ташланган.

Ўзбекистон ҳукумати 2016 йил охирига қадар Россияга мева-сабзавот экспорти ҳажмини 500 минг тоннага етказмоқчи ва бу ўтган йилгига нисбатан 2¸5 бараварга кўпдир.

Ҳам ички бозорни тўлдириш¸ ҳам Россияга экспортни қарийб уч бараварга ошириш учун лозим мева-сабзавот етказиб бериш босими остида қолган деҳқон-фермерлар ўз бошларига пахтакор фермерлар куни тушганидан қўрқмоқда.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Suxrob ;

    Ertaga ana shu poliz mahsulotlari pishsa dehqonlarni joni kirib qoladi. Bozorda ham arzon buladi chunki qaysi mahsulot ko’p tushsa bozorda usha yili arzonchilik buladi. Hozir noliyotgan dehqonlar ertaga daromadni tagida qolib ketsa ham ajab emas =)

    26/04/2016 12:43
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube