Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Мен – йиртқичман!”

“Мен – йиртқичман!”
26 Nisan 2016 - 10:18 'да юкланди ва 1267 марта ўқилди.

maxresdefault (2)Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(11)

Шарқда ҳаётга қараш асос эътибори билан маънавийдир.

Шундай ҳолатлар бўлганки, сўфийлар “Тангридан бўлак Тангри йўқ!” деб қичқирганлар…

Баралла айтмасаларда, бугунги миракизм руҳини материализм босиб туради. Шунинг учун миракизмчилар амалда ўз кўтаринки ҳолатларида иқтисодий материализм билан бевосита алоқадор бўлмаган ҳамма нарсани рад этиб, “Секс ва очликдан бўлак ҳеч нарса йўқ!”лигни айтмасдан айтадилар, тилларида рад эта туриб, амалда ҳаётга тадбиқ этиб яшайдилар.

Шарқ мутасаввуфлари инсонни “Тангрининг ердаги сояси” деб билишган. Миракизмчилар ташқаридан ўзларини омманинг кўзига тақводор кўрсатсалар-да, инсонни ҳайвондан устун қўйишмайди. Шу туфайли бўлса керак, бугун ҳар тарафдан “Мен – йиртқичман!” деган ўкириклар эшитилади.

Дарвиннинг тадрижий назарияси фантазия маҳсули эмас, XIX асрда Оврупода инсон муаммоларига билологик ёндашувни қўллаб-қувватловчи таълимотлар пайдо бўлган эди.

1859 йилда Дарвин ўзининг “Турларнинг келиб чиқиши” китобини нашр этиб, даъво қилдиким, инсон – юксак даражада ривожланган ҳайвондир, у бошда амёбадан бошланиб, охирда маймунгача чўзилган масофани босиб ўтиб, бугунги қиёфасига эга бўлган.

Бу китоб бугун К. Маркс ва Ленин орқали етиб келиб, янги оқим – миракизмни пайдо қилди. У инсон муаммоларига ёндашувда инқилоб ясаб, шундай фикрга кучли дастак бўлдиким, олам олий бир қудратнинг раҳнамолиги ва амру фармойиши остида эмас, ўзича ҳаракат қилади, унинг кўзга кўриниб турган тизими остида табиатнинг жонсиз қонунларидан бўлак ҳеч нарса яширинмаган.

С. Э. Жоуд ёзади: “Дарвиннинг китоби ва унинг далилу хулосалари оталаримиз онгига қанчалар кучли таъсир этганини тасаввур этиш қийин эмас. Дарвин сайёрамизда ҳаёт эволютсияси жараёни амёбадан бошланиб, юксак ривожланган шаклларгача давом этганини гўё кўрсатиб берган. Биз инсонлар – ўша юксак ривожланган шакллармиз. Хуллас, амёбадан то бизгача етган ривожланиш жараёни узоқ ва узлуксиз бўлган. Ҳолбуки, викториан руҳонийлари насронийларга, инсон – алоҳида жонзот, у аслида гуноҳга ботган фаришта, деб уқтиришади. Агар Дарвин ҳақ бўлса, инсон – бор-йўғи юксак ривожланган маймун экан, холос” (Жоуд, I жилд, 235-236).

Дарвин назарияси инсониятни ноқулай аҳволга солиб қўйгани, маънавий ва тарихий хатоликларига қарамай, миракизмчилар онгига чуқур таъсир ўтказди. Зеро, уларнинг тафаккури шундай таъсирни қабул қилишга тайёр эди. Табиатга қайтишни зимдан тарғиб қилувчи миракизм ва бошқа ҳаракатлар, инсон – бор-йўғи ривожланган ҳайвондир, деган ана шу қарашнинг маҳсули ўлароқ майдонга чиқди. Каримов режимининг йигирма саккиз йиллик ҳукмронлиги бунга жонли мисолдир.

Миракизмда хунук ва ахлоққа зид ҳаракатлар жиноят ҳисобланмайди. Қонуннинг вазифаси – иллатнинг йўлини тўсиш эмас, уни йўлга солиб, бошқариб туриш. Фоҳишабозлик – қонуний машғулот. Судхўрлик билан ҳукуматнинг ўзи шуғулланади. Қиморбозлик қонун йўли билан тақиқланган бўлса-да, турли дабдабали номлар остида гуллаб, гуркирайди. Ичкиликбозлик авжида. Ҳозирги ҳолати билан турли иллат, фалокатларни урчитувчи кино санъати ва саёз эстрада қўшиқчилиги миллий бойликлар манбаи деб мақталиб, кўкларга кўтарилади. Радио-телевидение – фақат эрмак, ўйинлар воситаси, халққа маърифат тарқатиб, ахлоқ-одобни яхшилаш ўрнига, тингловчиларни ахлоқсизлик, енгилтакликка ундайди, оммани манқуртлаштириш учун қўлидан келадиган ҳамма воситаларни қўллайди. Расман сензура бўлмаса-да, аслида мавжуд бўлган сензура сиёсий ва маъмурий масалаларда жуда ҳушёр, аммо ахлоқий масалаларга келганда, карахт тортиб, дамини ичига ютади.

Парнографик ва ҳар хил сийқа адабиёт ижтимоий онг устига бало-қазодай ёпирилади. Аммо давлат машинаси камдан-кам ҳолларда унга қарши чиқади. Ахлоқнинг бузилиши билан халқнинг саломатлиги ҳам ёмонлашади. Бозорлар сунъий жинсий воситаларию қўзғатувчи дорилар билан тўлиб-тошган. Уларни ишлаб чиқарувчилар жазога тортилмайди, балки ҳукумат амалдорларига пора бериб ёки жиноят оламининг отамонларига йирик бадаллар тўлаб, тараллабедод қилиб юришаверади. Буларнинг барчасига сабаб шуки, бу мамлакатда давлат фаолияти дину диёнатга эмас, моддий фаровонликка суянади.

(давоми бор)

Эргаш Сулаймон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort