Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Давлат миршаб эмас, ахлоқ ва ижтимоий фаровонлик қўриқчиси

Давлат миршаб эмас, ахлоқ ва ижтимоий фаровонлик қўриқчиси
04 Mayıs 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2219 марта ўқилди.

degradacija-lichnostiФитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(12)

Аксинча, Тангри пайғамбарлари таълимотига суянган давлатлар биринчи галда маърифат ва ахлоқий баркамоллик учун курашади.

Халифа Умар ибн Абдулализга у жорий этган ислоҳотлар туфайли давлат хазинасига тушум камайиб кетганини айтиб, шикоят қилишганда, у “Ҳазрат Пайғамбар дунёга устоз, мураббий қилиб юборилган, закот йиғувчи эмас” деб жавоб берган.

Ана шу қисқа иборада халифа ислом давлатининг бутун фалсафасини ифода этган, яъни халқнинг ахлоқий, маънавий баркамоллигини биринчи ўринга қўйган.

Солиқ, бож-хирожлар фуқаролар турмушининг ривожи ва давлат идорасининг яхши ишлашига хизмат қилиши керак. Уларнинг бошқа қиймати йўқ.

Ўзбекистон ҳукумати эса, солиқ йиғишдан ва фуқароларнинг қўлларидаги охирги чақаларни йиғиб олишдан бошқасига ярамайди.

Маърифат ва баркамолликнинг негизи нималардан иборатлиги, илм ва фанни тўғри йўлда ривожлантириб қанақа ютуқларга эришиш мумкинлиги ҳақида эса, миракизмчиларда асосли тушунчанинг ўзи йўқ. Ҳаммаси тилда, ҳаммаси кўзбўямачилик учун, халқни кундузнинг куни тунаш учун йўлига айтилади.

Бош вазир Шавкат Мирзиёев қонуний қароқчи, унинг суянган тоғи, орқада туриб ҳар ишга йўллаб, илҳомлантириб турувчи президент Каримовнинг ўзи бўлади.

Дину диёнат хусусида ҳам, улар халқ кўзида мойилликларини изҳор қилгандек бўладилар-у, ичкарида исломга қарши тиш-тирноқлари билан қарши чоралар ишлаб чиқадилар. Уларнинг исломдан умуман бехабарлиги, дунёга келиб кўзларини очишлари билан шайтоний амаллар ва таълим-тарбия олиб ўсиб-улғайганлари, уларнинг дунёга муҳаббат билан қарашларига монелик кўрсатади. Улар худосизликни тарғиб этгувчи илмларнинг қули бўлиб қолганлар. Улар ҳеч қачон жаҳолат қобиғини ёриб, нурли бир дунёга қадам қўя олмайдилар.

Уларнинг мафкураси – мунофиқликдир. Мунофиқлик мафкурасининг умуртқасини эса, Ўзбекистондаги қўрқоқ ва тилёғламачи ислом мулозимлари қувватлантириб турадилар.

Риёкорликка муккасидан кетишнинг оммавий сабабини эса, миллатнинг синдирилганлигидан, зиёлиларнинг ҳақиқий шахс бўлиб шаклланмаганлигидан қидириш керак…

Тўлақонли давлатларда сиёсий ва иқтисодий масалалар дину диёнат нуқтаи назаридан туриб муҳокама этилади, моддий манфаатлар маънавий манфаатларга бўйсундирилади. Судхўрлик, қиморбозлик, бузуқчилик, фоҳишабозлик каби  хатти-ҳаракатларга бу давлатларда йўл қўйилмайди. Айрим шахсларга даромад келтириб, жамиятга зиён етказадиган ҳамма нарса тақиқланади, гарчи бундан давлат хазинаси зарар кўрса ҳам.

Бу мамлакатларда ўтказиладиган ислоҳотлар халқнинг фақат ташқи юриш-туришию турмуш даражасини яхшилашни эмас, унинг маънавиятини кўтаришни ҳам кўзда тутади. Зеро, пок ахлоқий туйғуларни сингдирмай туриб, инсонларни чинакам ахлоқ-одобли, бахтли-саодатли қилиб бўлмайди. Шунинг учун ислом давлати шаҳвоний ҳирсу ҳавасларни қўзғатувчи ҳамма нарсага чек қўяди, санъат ва саноат йўли билан бузуқчилик, ахлоқсизликни тарғиб этувчиларни жамият душманлари деб атайди ва уларни жазолайди. Сабабки, давлат ўзини миршаб эмас, ахлоқ ва ижтимоий фаровонликнинг қўриқчиси деб билади.

Ваҳоланки, миракизм бузғунчиликни ва ахлоқсизликни саноат йўли билан бутун дунёга ўзбек аёллари тимсолида тарғиб ва ташвиқ қилиб бўлди.

Қуръони каримда айтилади:

“Биз уларни ер юзида ғолиб қилсак, намозни тўкис адо этадилар, закотни берадилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадилар” (22:41).

(давоми бор)

Эргаш Сулаймон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube