Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Бу кунлар”

“Бу кунлар”
07 Mayıs 2016 - 13:48 'да юкланди ва 3183 марта ўқилди.
НуруллоҳМуҳаммад Рауфхон

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Шоҳ мулозимлари ва тобеларининг иши ва ўзини тутиши шоҳникига ўхшайди: агар шоҳ ўзига адолатни шиор қилган бўлса, улуси шиорида ҳам адолатнинг излари кўринади; агар шоҳнинг одати зулм қилиш бўлса, эли унинг зулмидан қўрқиб яшашга одатланади; агар у Ислом динига амал қилиб яшаса, халқининг қайғуси ҳам Ислом ва дин бўлади; агар у куфр хусусиятли бўлса, эли ҳам куфр йўлини тутади. Ҳикмат ила сўзловчилар шоҳни серсув ва тўлқинли дарёга, қавми ва элини  дарё теграсидаги ариқларга ўхшатишган. Дарё сувининг кайфияти ва хусусиятлари қандай бўлса, ариққа ҳам у кайфият ва хусусиятлар ўтади: у аччиқ ‒
бу аччиқ; у чучук ‒ бу чучук; у хира ‒ бу хира; у тиниқ ‒ бу тиниқ.

Маснавий:
Ариғларки, ул баҳрдин айрилур,
Биликлик аларнинг суйин бир билур.
Чу бирдур сув дарё била наҳр аро,
Эмас таъмида ҳожати можаро.

Алишер Навоий
(“Маҳбубул қулуб”дан бугунги тилга бир оз яқинлаштириб олинди.)

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

(1-қисм)

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

Ичга ичдан боқиш

Бир инсон, бир халқ ва бир мамлакат қисмати ҳақида
ҳужжатли сиёсий-ижтимоий ҳикоялар

Кириш

Бу йил эрта баҳорда Ўзбекистонда (айтишларича, Бош вазир ташаббуси билан) “мустақиллик”нинг 20 йиллигига атаб киши бошига йигирма тупдан кўчат экишга киришилди. Матбуот, радио-телевидение ташвиқот тандирига роса ўт қалаб, эртаю кеч бу мавзуни алангалатиб ётибди. Ишхоналар, ўқув юртлари баҳорги йиғилишларида гап тегирмони битта дўл теварагида айланиб қолди: йигирма туп кўчат… йигирма туп кўчат… йигирма туп кўчат…
Мен ҳам шу манглайи шўр юртнинг бўйни эгик бир фуқароси ўлароқ “улкан ташаббус”га улуш деб у ер-бу ерга бирнималар эккан бўлдим.
Экарканман, қуриб қолмасмикан, кўкарармикан, ҳосил берармикан, меваси одамларга ёқармикан, ўзим ҳам баҳраманд бўлармиканман, деганга ўхшаш тушкун ўйлар кечарди хаёлимдан.
Нимагадир бу ишимдан сира кўнглим тўлавермади, яна нимадир қилишим керакдай туюлаверди.
Ахийри кўнгилда бир арзирли истак туғилди: узоқ йиллардан бери ўйлаб, пишитиб, қоғозга туширишни мўлжаллаб юрганим ўй-мулоҳазаларимни “Йигирма туп кўчат” қолипига солсам-чи, дедим.
Мамлакатим ва халқим “мустақиллик”да кечираётган йигирма йиллик ҳаётидан йигирма хил мавзуда ҳужжатли ҳикоялар битгим келди. Бунда тўқима гаплар, тўқима образлар бўлмайди, фақат ва фақат бор гаплар ёзилади.
Шулар менинг чинакам кўчатларим бўлсин! Ватаним ва халқимнинг юрагига экайин. Келгусида ҳар бири бир улкан дарахтга айланиб, мўл ва фойдали ҳосил берсин ‒ муштипар юртимнинг оғирини енгил қилсин, дастурхонини безасин, вужудига дармон бўлиб, неча йилдан бери чекаётган ва дориси топилмаётган дардларини кетказсин.
Бу орзу яхши, албатта. Аммо амалга оширилса, бориб турган қалтисдир!
Чунки “мамлакатим ва халқим “мустақиллик”да кечираётган йигирма йиллик ҳаёт” дегани давлат сиёсати дегани, озгина танқид ҳам тўппа-тўғри шу сиёсат бошида ўтирганларга бориб тегади, деганидир. Ўзбекистон шароитида бу иш турган-битгани ғалва!
Ўйланиб-иккиланиб юрган кунларим туйқус Қуръони карим ёрдамга келди. У “Сизлар учун қасосда ҳаёт бор, эй ақл эгалари” деган ояти ёруғлигида менга кенг ва катта йўл кўрсатди гўё! Оллоҳ-Оллоҳ, қандай гўзал ҳикмат: қасосда ҳаёт бор!
Қувониб кетдим. Кимнингдир “зарари”га чиқарилажак қасос ҳукми жамиятга ҳаёт бергулик қадар олижаноб экан, тўғри танқид нимага ёмон бўлсин, эй ақл эгаси, дедим ўзимга ўзим.
Тўғри танқидда ҳам жамиятга улкан яхшиликлар бор! Зотан, тўғри танқид билан яхшилик бир-бирига тескари тушунчалар эмас, бири иккинчисининг яшашига ва юксалишига куч бериб турадиган тоза қон, тоза ҳаводир. Яъни, бирисиз бошқаси айнийди. Муҳими тайинли бир ўлчовни қаттиқ ушлаш, инсоф доирасидан чиқмай таҳлил қилиш. Ўлчовларнинг энг тўғриси холисликдир. Ёзишга киришаётганимда қўлимдан келганича холис туришни ният қилдим. Сабаб – мен бирон-бир кишига шахс ўлароқ қарши эмасман, шахс ўлароқ бошқа бир кишининг ёнини ҳам олмайман.
Иккала ҳолда ҳам камчилик бор: улуғлар айтишича, душманликда ёмонлигини бўрттириб яхшилигини кўрмай қолиш эҳтимоли бўлса, бир томоннинг ёнини олишда яхшилигига урғу бериб ёмонлигидан кўз юмиш хавфи бўлади.
Бошқача айтганда, шахсий муносабат кўзгуси ҳақиқатни бузиб кўрсатади. Бунда дўстлик ёки душманлик сингари хусусиятлар олдга чиқади-да, кўзига яқин келтиргани учун кўриш майдонини чеклаб қўяди ва кўзгуда воқеа-ҳодисаларнинг орқаси – ҳақиқати кўринмай қолади.
Тўғри, ҳаётда кимдир бошқа кимнингдир ёнида эмас, қаршисида туриши мумкин, бундай бўлиши табиий ҳол, аммо унинг шахсига ва ишига баҳо бераётганида самимият юзасидан ҳам ўртада туришга бурчлидир.
Ўрта (холислик) деганимиз адолатдир. Адолат рақибнинг ёмон ишларини танқид билан бир қаторда яхши ишларининг эътирофини ҳам тақозо этади. Хатоларнинг ички ва ташқи сабаблари, илдизлари адолат ила, холис ўрганилмаса, ҳақиқатга етилмайди. Ёки чала-ярим етилади.
Бунча кириш сўздан сўнг асосий мақсадга ўтадиган бўлсак: қўлингиздаги китоб севимли Ўзбекистонимизнинг кейинги йигирма йиллик ҳаётидан сўйлайди. Халқ, дин, миллат… давлат, мухолифат… зулм, адолат, ёлғон… орзулар, армонлар… кеча, бугун… мавзуларида баҳс юритади.
Аммо уни ўқишга киришишдан олдин мамлакатимизда давлат, халқ, мухолифат орасидаги муносабатлар ҳақида юзаки бўлса-да қисқача билги бериб қўйилиши лозим деб ўйлайман.
Бугунги давлат, бугунги ҳукуматнинг ҳоли, иши кўз ўнгимизда, очиқ. Йигирма йиллик тажрибадан хулоса қилсам, назаримда:
‒ Ўзбекистон давлати мустақилликка лойиқ бўлмаганлар қўлига ўтди;
‒ иқтидордаги бу давлат сиёсатни бошдаёқ хато мафкура асосига қурди;
‒ чексиз ҳокимиятни қўлга олган бугунги иқтидор бора-бора давлат идорасини нафс орзу-истакларига эриштирувчи қуролга айлантирди;
‒ ватан, халқ, миллат манфаатини орқа қаторга суриб ташлади;
‒ булар устига, ҳокимиятни бошқаларга мутлақо бермоқчи эмас! Мухолифатнинг фикри-мақсади ҳам тушунарли:
‒ бугунги иқтидорни ҳокимиятга ҳалол йўл билан келмаган деб ҳисоблайди;
‒ уни ағдариб, иложи борича тез ўзи ҳокимиятга келишни истайди;
‒ Асосий Қонунни тубдан янгилаб, эркин жамият тузишни ваъда қилади;
‒ халққа, ватанга ҳозиргидан фойдали деб билган ғояларини давлат номидан тез амалга оширишни кўзлайди.
Ҳокимият учун курашда давлат билан мухолифатнинг истаги бошқа-бошқадир: бири нафсини, шахсини, имтиёзларини асраб қолиш пайида ҳокимиятга қаттиқ ёпишган бўлса, иккинчиси адолат ва эркин жамият ҳақидаги жозибали орзу-умидлар қанотида ҳокимиятга талпиняпти.
Майдонда яна бир куч бор ва у, менимча, асосий томондир: ХАЛҚ.
Бундай қараганда, халқни алоҳида томон деб бўлмайди. У кўпроқ икки қарама-қарши томон ўртасида талаш бир борлиқ, томонларни ҳаракатга келтирувчи кучдир.
Нега деганда, давлат ҳам, мухолифат ҳам халқдан таянч ахтаради, унинг манфаатини илгари сураркан, ўз томонига оғдирмоқчи бўлади.
Аммо халқни ҳам ўз тақдирига парвосиз деб бўлмайди. Бошидан кечираётган воқеалар ҳақида, ҳаёти ҳақида, давлати юргизаётган сиёсат ҳақида унинг ҳам ўзига яраша ва ўзигагина хос қарашлари бор.
Ушбу китоб шу учинчи томон ‒ оддий, меҳнакаш, муштипар халқнинг дунёқарашини илғашга, орзу-истакларини кўрсатишга уриниш десак бўлади. Бошдан айтиб қўяй: мен на давлатман, на мухолиф сиёсатчиман. Оддий бир ёзувчи ўлароқ, мамлакат ичида кечаётган ишларга ичдан боқиб кўришга уринаётган бир ватандошман. Шу боис ўртада – халқ орасида туришга ҳаракат қилдим. Йигирма йиллик кўрган-кечирганларимни онгимдан ва юрагимдан сиздириб ўтказиб олдим. Қарашлар қарама-қаршилиги аро мустақил яшашга ҳақли учинчи қараш ўртага чиқди.
Бу ҳужжатли ҳикоялардан бошқалар ҳам ўз дунёқарашига, ҳаётий тажрибасига, виждонига, адолат туйғусига, ҳиссий ва ақлий салоҳиятига яраша насибасини олади, иншаоллоҳ…
Шу ўринда бир мулоҳаза. Анчадан бери мени бир ҳол ажаблантиради: ичкарида ҳам, ташқарида ҳам ватандош орасида бир-бирини “давлат одами” деб айблаш кучайган.
“Давлат одами” деркан, айтувчи сўзига ўта салбий маъно юклаб айтади. Бундай “айб” ёпиштирилган кишига одамлар камида ҳадиксираб қарайди, ҳатто ёмон кўради. Натижада улус орасида ҳақсиз шубҳалар уйғонади, онгларда “давлат” билан “давлат тепасида ўтирган шахслар” тушунчалари қоришиб кетади, бу иккиси бошқа-бошқа ҳодиса экани унутилади. Бора-бора давлатни бошқараётганлар ишига эмас, умуман “давлат” сўзи ва тушунчасига салбий муносабат шаклланади ‒ “давлат одами” бўлиш шунчалик айб экан, демак, давлат ёмон ташкилотдир деган хато фикр ўрнашади.
Аслида, “давлат” сўз ўлароқ ҳам, ташкилот ўлароқ ҳам ижобий нарсадир. Гап давлат бошқарувида ‒ шахсларда! Ҳокимиятга келган кишилар бошқарув ишига лойиқми ёки лойиқ эмасми эканида!
Мана шу нозик нуқтани ажратмасак, қарашлар янглиш шаклланади ва, агар эртага давлат тепасига яхши одамлар келса ҳам, бу хато қараш руҳида тарбияланиб қолган халқ кўнглида давлатга илиқлик уйғонмайди.
Менимча, сиёсат майдонига кирган ҳар қандай одам ‒ у бошқарувда бўладими, мухолифатда бўладими ‒ ўзини давлат одами деб ҳис этиши ва шу мавқеига яраша фикрлаши керак. Бу майдонга кирган киши курашни ҳақиқий давлат одами ўлароқ олиб бориши, шахсий алам ва адоватлардан баланд туриши лозим.
Яна қайтарамиз: давлат ўзи тоза ва зарур ташкилотдир, уни тузадиган ҳам, бузадиган ҳам одамдир. Давлатнинг ҳартомонлама кучли ва адолатли бўлишига эришиш ҳар бир сиёсатчининг ғами-қайғуси бўлсагина кўзланган мақсадга эришилади.
Бу маънода мен давлат одамиман! Аммо бугун давлатни бошқараётганларнинг одами эмасман!
Мен давлатни бугун бошқараётганларга ва ҳозиргидай бошқариш усулларига қаршиман, мухолифман! Аммо бугунги мухолифатчилар орасида ҳам эмасман! Унда кимман?
Мен, бир оз тепада айтганимдек, бағрига давлатни ҳам, мухолифатни ҳам сиғдирган, лекин ўзи иккаласи ҳам бўлмаган оддий халқнинг бир вакилиман. Учинчи томонман.
Ушбу асаримнинг илк қоралама оти “Йигирма туп кўчат” эди, охирида “Бу кунлар” бўлди. “Учинчи фикр” деб қўйсам ҳам мазмун ўзгармас эди.
Ҳозирча бор-йўғи йигирма туп кўчат экилган бу янги ва антиқа боғимга бегонасирамай ҳамма киришини, соя-салқинидан, меваларидан ҳамма бирдай баҳраманд бўлишини истайман. Давлат одамларидан тортиб мухолифатгача, оддий кишилардан тортиб зиёлию олиму уламогача – ким бу боққа тўғри ниятда кирса, ўзига яраша мазани топади, иншаоллоҳ.
Ниятим холис. Ўқувчи ҳам холис кўз, жиддий назар билан ўқиб чиқади деб умид қиламан. Мулоҳазаларим ижобий таъсир кўрсатса (кимгадир ёқса, фикр қўзғаса ва ўйлатса) ҳам, салбий таъсир қолдирса (кимгадир ёқмаса, ҳатто қаттиқ танқидга учраса) ҳам, китоб вазифасини бажарган бўлади. Чунки одам ҳар хил, дунёқарашлар турлича.
Ҳар қандай фикр-мулоҳаза, агар у холис бўлса, бошим устига. Ҳатто у танқид бўлса ҳам. Ғаразли мақтовдан холис танқид кўпроқ фойда келтиради. Холис мулоҳазадан ҳамма ютади.
Йигирма йилликка атаганим хилма-хил мавзудаги бу ҳикояларимни юртимнинг унумдор тупроқларига эккан менинг асл кўчатларим деб қабул этгайсизлар.
Кўркам ва фойдали бир боғ бўлиши учун шу кўчат (мавзу)лар менга аҳамиятли туюлди. Бошқа кимдир бошқаларини балки муҳим санар. Бу мавзулар кейинги йигирма йиллик ҳаётимизнинг энг муҳим қирраларини ёритади ва, менимча, ҳозир яшаб турган ҳолимизни бир қадар тушуниб олсак, “мустақил” кечирган қисқа давримиз ҳақида бугун ҳам, келажакда ҳам тўғрироқ хулоса чиқаришимиз осон бўлади. Боблар тартиби ёзилгани бўйичадир, унга айрича маъно юкланмаган.

(Давоми бор)

“Бу кунлар” китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube