Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Пушаймонман, узурим кўп Каримдан…

Пушаймонман, узурим кўп Каримдан…
08 Mayıs 2016 - 6:30 'да юкланди ва 2554 марта ўқилди.

6b46e9282675f028e971b52ab811121bМАХДУМҚУЛИ

Биринчи китоб

Тўкиб борадир

Ғам тумани босиб ғариб кўнглимни,
Кўзда ёшин, тинмай, тўкиб боради,
Кимдир раҳм айламас, сўрмас ҳолимни,
Бузуқ кўнглим кўшкин йиқиб борадир.

Ҳаргиз олов ёнса ишқнинг ёғидан,
Ўлим осон эрур дўст фироғидан,
Ҳижрон мени қувди сабр боғидан,
Фироқ бардошимни сўкиб борадир.

Давру давронимни чарх булғаштирди,
Ғам жоним қурутди, ўт туташтирди,
Ишқ мени ёндирди, ҳаддан оширди,
Юрагим ичимдан чиқиб борадир.

Фароғат ётардим, нафсимни боғлаб,
Уйғонди дил, ёр жамолин ҳаваслаб,
Ҳақдан ҳожат тилаб, муродин излаб,
Кўзим ул йўлларга боқиб борадир.

Махдумқули, мажол борда, сўзлайин,
Дўстларга дардимни аён айлайин,
Эй, ёронлар, йиғламайин найлайин,
Ишқ мени ёндириб, ёқиб борадир.

*****

Бошлар кўрса

Кенг кўксимни ғам босибдир, найлайин,
Бошлар кўрса, йиғлаб қочар ҳолимдан.
Кўздан жигар кўзёш тўкар, найлайин,
Қошлар кўрса, йиғлаб қочар ҳолимдан.

Қариликка дўнар йигит чоғлари,
Гадо айлар тож эгаси бекларни,
Мис каби эритар Қофдек тоғларни,
Тошлар кўрса, йиғлаб қочар ҳолимдан.

Бир “оҳ” урсам, кўкда туради чақмоқ,
Чивинлар кул бўлар, филларда титроқ,
Довул кучдан қолар, арслон ҳалок,
Қушлар кўрса, йиғлаб қочар ҳолимдан.

Пушаймонман, узурим кўп Каримдан,
Вақт ўтган сўнг кечдим бору йўғимдан,
Ҳамроҳ бўлган ёта билмас зоримдан,
Хешлар кўрса, йиғлаб қочар ҳолимдан.

Ҳақ ишқидир бизни қўйган кўзлара,
Бу кўзлардир қисмат бўлган бизлара,
Булбул тилсиз қолар, етсам ёзлара,
Қишлар келса, йиғлаб қочар ҳолимдан.

Дур термаган ишқ дардининг конидан,
Кечмас бу сўзларнинг яқин-ёнидан,
Ишққа тушган умид узар жонидан,
Лошлар келса, йиғлаб қочар ҳолимдан.

Фаҳм айлаган Махдумқули сўзини,
Дардга тушиб, дарё этар кўзини,
Шод бўлганлар тута билмас ўзини,
Хушлар келса, йиғлаб қочар ҳолимдан.

*****

(давоми бор)

Туркманчадан Мақсуд Қурбон ўзбекчалаштирди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube