Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Қоронғу кеча сўнггидин қуёшнинг чиқғуси бордур…

Қоронғу кеча сўнггидин қуёшнинг чиқғуси бордур…
08 Mayıs 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1824 марта ўқилди.

c5eecd708a7f2febfc6d97f63d66f44aАлихонтўра Соғуний

ТУРКИСТОН ҚАЙҒУСИ — 37

(давоми)

Энди сўзни яна Гасилингдан бошлаймиз. Кучар шаҳридан қочиб чиқишган Хўжаниёз билан Момутсилинг Оқсув шаҳрига келганларида, шаҳар ҳокими бўлиб турган Байсижанг буларга қарши чиқиб кутиб олган бўлса ҳам, яна ўрталарида бирлик иттифоқлари йўқ эди. Чунки Урумчидаги Жанг Жун ҳукумати йиқилган кундан бошлаб, ҳар бир шаҳарда қўзғолон кўтарилмиш эди.

Оқсувликлар эса, ҳукумат шаҳри бўлган Осуқ қўрғонига ҳужум қилишиб, ундаги борлиқ хитойларни ўлдиришган сўнггида, қўзғолон қаҳрамони Бойсижангни ўзларига ҳоким қилиб олмиш эдилар. Шунинг учун бу қоработирнинг кўнглига ҳам амирлик ҳаваси тушмиш эди. Бунинг устига Оқсувлик онгсиз одамлар ҳамда атрофдаги халқ ичида, бу одамнинг обрўйи ошиб, ҳурмати бек кўтарилмиш эди.

Буни кўрган амалпараст қоработирларнинг ҳасадлари қўзғалиб, у билан ҳеч бир ишда келишолмадилар. Балки, Бойсижангнинг ҳар қандай бўлса ҳам, ислом иттифоқи қурилишига кўнгли борлиги ёзилгач, инсон иблислари тарафидан унинг чораси кўрилмиш эди. Шунга кўра тунгонларга қарши Оқсув устида бўлган отишмада орқадан отилган ўқ билан ўлдирилмишдир. Бу кимнинг томонидан отилганлиги маълум бўлмаса ҳам, кўпчилик халқ бу хиёнатни Хўжаниёздан кўрадилар.

Шунинг учун яна ўзаро иттифоқлари бузулиб, Оқсув урушида ўзларига кўра бир ҳовуч келмайдиган тунгон аскарларидан қаттиқ енгилгач, Хўжаниёз, Момутсилинг аскарлари билан Кошғарга қараб чекинмиш эдилар. Қандай бўлса ҳам уруш ишларида озу кўп тажриба кўрган Гасилинг буни кўргач, Махусанг қўмондасида бир бўлик аскар белгилаб, қочқунларни қувлашга юбориб, ўзи Оқсув элидан сўқуш солиғи олиш учун тўхтамишдур.

Шу кунлари эса Кошғар шаҳри ҳар томондан тўпланган, бир бири билан келишолмаган, онгсиз, сиёсатсиз бир неча қора кучлар маркази бўлмиш эди. Шундоқки, Хўтан томонидан Собит домлам бошлиқ Шоҳмансур қўмондасида келган Хўтан аскарлари; Урумчи ҳукумати йиқилгач шаҳар босиб биринчи қўзғолон кўтарган Ўсмон қирғиз; бунга қарши йўқ мансабни талашиб қурбон бўлган кучарлик аравакаш Темиржужанг; Фарғона томонидан кўчиб ўтган қўзғолончилар қолдиғи Юсуфжон қўрбоши ва булардан бошқа бир қанча қуролланган, онгсиз қоработирлардан бўлиб, анчагина халқ кучи бир ўринга тўпланмиш эди.

Бу мусулмонлар ҳар қанча онгсиз бўлганлари билан ҳали динсизлар ҳокимияти буларга кириб, шум таъсирлари ўтмаганликдан, кўнгилларида орзу кўп исломият муҳаббати сақланмиш эди. Агар аҳволга онглик ёндашиб, ўткир сўзлик, ҳурмат эгаси бўлган бирорта одам ўртага отилиб чиқиб, янгидан қурилғон эркин Туркистон ҳукуматига Оқсувдан келаётган Гасилингни бош қўмондон сайлашиб, қарши олишган бўлсалар, мусулмонлар ўртасига бу қадар бузғунчилик тушиб, мунчалик кўнгилсиз ишлар чиқмаслиғи мумкин эди.

Бироқ, иккинчи Бухоро аталган Кошғардан бошлаб, бутун Олтишаҳар Уйғуристон ўлкасида бу каби улуғ сиёсий иш уддасидан чиққудек етук бир одам йўқ эди. Шунинг учун бечора мусулмонлар шунчалик оғир бўлгунликга учрамиш эдилар. Чунки, давлат қуриш асбоблари қўлида тайёр турган бўлса ҳам, уларни ўз ўрнида ишлата олғудек устакорлари йўқ бўлғач, ундан фойда ололмадилар. Бунинг устига қизил маккорлар, мусулмонларнинг ўзаро иттифоқлари билан қурилмоқда бўлған янги ҳукуматлари, бирорта давлат воситаси ила дунёга танилиб қолмасин деб, бунинг чорасига қаттиқ киришмиш эди.

У кунлари эса Кошғарда совет Русиясига қарши Англия элчихонаси ҳам ишламоқда эди. Ерлик халқдан ташкилий равишда иш олиб борувчи сиёсий кишиларнинг йўқлигидан ва ҳам жуғрофий ўрнимиз маданият оламидан бек йироқ тушганлигидан, биз икки Туркистон ерлик халқи асрлар бўйи

кутилган шу инқилобий ўзгаришлардан етарлик равишда фойда ололмай қолдик. Шунга кўра, бизларнинг тақдиримиз ўз душманларимиз қора қизил аждарҳоларнинг ҳисобига қараб белгиланмоқда эди.

Байт:

Умидсиз бўлма Соғуний, умидинг кўзгуси бордур,
Қоронғу кеча сўнггидин қуёшнинг чиқғуси бордур.

Энди юқорида айтилганича, Гасилинг ўзи Оқсувда тўхталиб ўз қўмондонларидан Махусанг қўлостида бир бўлик аскарни Кошғарга юбормиш эди. Булар эса Хўжаниёз, Момутсилинг аскарларини қувлаганича Кошғарга яқинлашиб келадилар. Илгаридан бери кўпчилик Олтишаҳар халқи қуруқ отақ, ёлғон давруқ, хурофий сўзларга берилган бўлганликдан, Хўжаниёзликларнинг Гасилинг аскаридан қочиб келаётқанликлари, булар учун қаттиқ қўрқинч туғдирмиш эди. Қисқаси, Кошғар халқи кенг далада чўпонсиз қолган, атрофини оч бўрилар ўраб олган, бир тўда эгасиз қалин қўйлар каби бўлиб турган ҳолда, тунгон аскарлари етиб келишади. Буларга қарши ҳеч қандай чора кўрилмаганлиги уларга маълум бўлгач, эркинлик билан тилаган жойларига тушиб ўринлашиб оладилар. Сўнгра қарасалар, ўзлари учун ва ҳам ерлик мусулмонлар учун кутулган фойдалик ишлар устида маслаҳат кўрсатиб, булар билан келишиб сўзлашадиган бирорта одам бўлмади.

Бечора кўпчилик мусулмонлар, икки дунё бошлиғимиз деб санаган, ҳар яхшиликни шулардан кутган чаламулла домлалари сиёсат оламидан хабарсиз, тўғриси ҳақиқий исломиятдан баҳрасиз бўлиб, этиқод ишончлари бўшлигидан мусулмонлар бошига тушган шу каби оғир кунларда, ҳеч қандай хизмат қилолмадилар. Йўқ эрса Қуръонда «Иннамо ал мўмино ахватун», яъни «Мўминлар чин оға инидурлар» ояти бўла туриб, бунга ишонган мусулмонлар учун исломий қардошликдан фойдаланмаслик мумкин эмас эди. Начораки, бу ҳақиқатни амалга оширувчи ҳақиқий одамлар йўқлигидан, ислом олами устига шу кунларга ўхшаш даҳшатлик офат балолар ҳар вақт ёғилиб турмоқдадур. «Яхшилик кўрсанглар биз қилган бўламиз, ёмонлиққа қолсанглар бошқадан кўрмай, ўзинглардан кўринглар», деган Қуръон сўзи, албатта, ҳақдур.

Шундай бўлиб, Махусанг умиди Кошғар халқидан узилгач, ким бўлишига қарамай, қурол топширишга буйруқ чиқарди. Бунга қаршилик кўрсатилгач, шу баҳона билан уруш бошланиб, ҳар икки томондан ўринсиз қонлар тўкилди. Айниқса, булар ичида кўпроқ қаршилик кўрсатган Фарғона қўрбошилари қолдиғи Юсуфжон қўмондасидаги ўзбек йигитлари эди. Булар эса хонадонларни, уйларни тешиб олишиб, ҳужумчи тунгон аскарларига кўпроқ зарба беришдилар. Шунга қарши булардан ҳам ким қўлга тушган бўлса, тирик қолмай ўлдирилмишдур. Булар ичида совет Русияси қизил маккорлари учун кераклик кўрилган хизматчилари Хўжаниёз аскарлари бўлиб, улар Андижон чегараси томонига чекиниб, тунгонлар қўлидан қутилмиш эдилар. Вақти келганда булар орқалик ўз ишларини бажариш учун, шулар каби онгсиз одамлар бўлиши, албатта, зарур эди. Шунинг учун булар совет чегара аскарлари қўриғида қуролланган ҳолда сақланиб қолдилар. Булардан бошқалари эса агар ўлимдан қутилолган бўлсалар, чил тўзигандай ҳар томонга тарқалиб қочгани турдилар.

Кошғардан йигирма чақиримча жойдаги Янгишаҳарда, эски ҳукумат йиқилган кунидан бошлаб, ҳеч кимга бўйсунмай қамалиб ётган 500-600 дан ортиқ қуролланган тунгон, хитой аскарлари эса, Гасилинг аскарлари келиши билан уларга қўшилмиш эдилар. Шунинг учун бало устига ортиқча бало бўлиб, Кошғар шаҳри ичида Чингиз ваҳшийларини эскартгудек ишлар булар томонидан кўрилмиш эди. Бунга қарши ҳеч қандай чора қилолмадилар. Чунки, халқ ўта онгсиз эди, сиёсат дунёсидан бутунлай бехабар, қолоқ эди. Шундоқки, 20-30 йиллаб кўз олдиларида бўлаётган қон қариндош, дин қариндошлари Туркистон халқлари бошига келган коммунизм балосидан ибрат олиш ўрнига, булар учун янги ҳаёт бозори очилмиш эди. Закотсиз йиғилган ҳаромхўр ўзбек бойларидан қолган ҳаром мол, олтин кумуш дунёларини тезакчи қўнғизлардек ташигандан ташиб кўпайтириб, энг охири ўзлари унинг остида қолиб, ҳалок бўлдилар.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube