Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Қаноат” сўзи бугун ўз маъносини йўқотди

“Қаноат” сўзи бугун ўз маъносини йўқотди
10 Mayıs 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2600 марта ўқилди.

cerebroymente

Эргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(13)

Замонавий этика – ахлоқ тезроқ бой-бадавлат бўлишни тарғиб қилиб, мол-бисот йиғиш пойгасини авж олдирди. Натижада бозорлар энг замонавий товарлар, маҳсулотлар билан тўлиб кетди. Бу молларни сотиб олишга харидорларнинг қурби етадими, етмайдими, одамларга қандай ижтимоий ёки ахлоқий таъсир кўрсатади – бу нарсалар билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Магазинлар сўнгги бичимдаги кийим-бош ва пойафзалларга лиқ тўла. Зебу зийнат, ҳашаматга хизмат қилувчи буюмлар ақлни шоширади. Аммо бу нарсалар тезда модадан чиқади, ўрнини бошқаси эгаллайди, аслида улар ўша эскининг бир оз ўзгартирилган нусхаси. Гуллаб, яшнаб яшаш, зеболик, орасталик талаблари кун сайин ўзгаради. Маиший турмуш қулайликлари тўхтовсиз ошади, бироқ бу нарса ҳаётни енгилроқ ва бахтлироқ қилмайди, турмуш қиймати узлуксиз ўсиб боради. Кеча яхши деб ҳисобланган даромад бугун кун кечиришга етмайди…

Хуллас, “қаноат” сўзи бугун ўз маъносини йўқотиб бўлди. Инсон руҳан бахтсиз бўлиб қолди. Ҳозирги ижтимоий муҳит инсондан тиришиб-тирмашиб энг юксак турмуш даражасига чиқишни талаб қилади. Ҳозирги замон кишиси бутун борлиғи билан ана шу вазифани бажаришга интилади. Аммо умр бўйи давом этган кураш сўнгида, мақсадга еттим, деганда, кўзланган марра яна баландга кўтарилади. Бу нарса ҳаётни маъносиз корхонага айлантиради. Инсон руҳан тушкунликка тушади.

Хуллас, дунёда бахт ва роҳат камчил бўлиб қолди. Ўзбекистонликларни мустақиллик бахтсизлар ичида энг бахтсизига, роҳатсизлар ичида энг роҳатсизига айлантирди. Одамларга дину диёнат эрмак, тоат-ибодат вақт хушлаш воситаси ўлароқ маиший истеъмол моллари қаторига киритилди. Исломнинг руҳий баркамоллик алоқалари, деярли жамиятдан узиб қўйилди. Мақтанчоқлик – урф, тилёғламачилик – бойлик орттириш қуролига, ёлғон – обрўга дўнди.

Дунёда ўзбеклар энг дарбадар, бир вақтнинг ичида энг танбал миллатлар қаторига киритилди. Ишсизлик, ҳуқуқсизлик келтириб чиқарган умидсизлик одамларнинг бошини ганкитиб қўйди. Уйлар, хонадонлар ором-фароғат масканлари бўлиш ўрнига гўёки инсон бахти учун зарур деб ҳисобланган у ёки бу нарсанинг йўқлиги боис чинакам дўзах, жаҳаннамга айланмоқда. Болалар отасиз, она парваришисиз ўсмоқда. Таълим-тарбия тизими бутунлай издан чиққан. Русия ва Хитойнинг мустақиллик туфайли ўлкадаги таъсири камайиши ўрнига, борҳо ўсиб бормоқда. Ҳар томондан чегаралаб қўйилган одамлар Русиянинг “буюк келажаги”га ва Хитойнинг сифатсиз товарларига топина бошладилар. Мамлакат сифатида, Ўзбекистон ўз фуқароларини қизиқтирмай қўйди. Ҳамма Русияга давлат сифатида суяна бошлади. Русиянинг ахборат воситалари ўзбекистонликларни кўз очирмайди. Кўнгилни айнитадиган маҳаллий радио-телевидениянинг халқ назаридан қолганига йиллар кечди.

 Бизнинг давримизга келиб дунёда улкан илмий ва техналогик тараққиёт юз берди. Тараққиёт ёки прогрес деб аталган бу ҳодисани инсонийлик нуқтаи назаридан қараб, баҳолашга ҳаракат қиламиз. Кўрайликчи, илму фан инсон учун яратган муҳит инсон руҳига қанчалар мос ва мувофиқ келади…

Ислом нуқтаи назарича, илмдан мақсад – инсон шахсининг чинакам ривожи йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, табиатда яширин куч ва имкониятлардан фойдаланиб, ҳаётни ҳар жиҳатдан бойитиш, фаровон қилишдир.

Қадимул айёмда инсон фақат яёв саёҳат қилган. Кейин от-уловдан фойдаланишни ўрганган, сўнгра арава кашф этилган. Аммо у – тиниб-тинчимас жон. Ҳамиша ўз ҳолатидан норози, ҳамиша кўпроқ ва яхшироқ қулайликларга интилади. Инсон эҳтиёжлари ошган сайин унинг қулайлик ва тезлик ҳақидаги тасаввурлари ҳам ўзгара борди. Янада тезюрар ва қулай улов турлари яратилди, денгизда елканли кемалар ўрнини моторли кемалар эгаллади, ерда ва ҳавода ажойиб суръат ва ишонч билан саёҳат қилишга имкон берувчи воситалар ихтиро этилди. Улар турмушни яхшилашга хизмат қиларкан, бу – Тангрининг марҳаматидир. Зеро, Қуръони каримда бошқа жонзотларга берилмаган, аммо саёҳат учун одамзодга берилган афзалликлар “Тангрининг неъмати” деб аталади.

“У яна сизлар учун иссиқ кийим ва турли манфаатлар бўлсин деб чорва молларини ҳам яратди ва улардан тановул қилурсиз. Яна сизлар учун уларда кечқурин ўтлоқдан қайтаётган ва тонгда ўтлоққа кетаётган пайтида гўзал манзара пайдо бўлур. Шунингдек, улар (мазкур ҳайвонлар) сизлар жонларингизни қийнаб етадиган юртларга юкларингизни кўтариб борур. Албатта, Раббингиз меҳрибон ва раҳмлидир. У яна минишингиз учун ва зийнат сифатида отлар, хачирлар ва эшакларни  яратди. Яна сизлар ҳали билмайдиган нарсаларни ҳам яратур” (16:5-8).

“Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (17:70).

“Ўша зот барча жуфт нарсаларни яратди ва сизлар учун кемалар ва чорва ҳайвонларидан уловларни пайдо қилди. Токи сизлар уларнинг устига мингайсиз, сўнгра унга ўрнашиб олгач, Раббингиз неъматини эслаб айтурсиз: Бизларга бу уловни бўйсундириб қўйган Зотга тасбиҳ айтамиз. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Албатта, бизлар барчамиз Раббимиз ҳузурига қайтгувчидирмиз” (43:12-14).

“Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик масофани босиб ўтадиган шамолни бўйсундирдик (34:12); Бас, тилагини бажо қилиб, унга у истаган томонга унинг амри билан майин эсадиган шамолни бўйсундирдик” (38:36).

Бу неъматларга муносабатда художўйлар билан миракизмчилар, яъни худосизлар ўртасида катта фарқ бор. Художўй улардан фойдаланаркан, қалбида чуқур шукурона туйғусини ҳис қилади, чунки билади: фақат Тангрининг марҳамати унга ҳайвонларни, ёғочни, пўлатни бўйсундирди, акс ҳолда у ожизу нотавон бўлиб қолаверарди. Художўй яна билади: шундай кун келадики, у ўз кучи ва имкониятларидан қандай фойдалангани ҳақида ҳисоб беради:

“Дарҳақиқат, биз Раббимизга қайтамиз” (43:14).

Сулаймон алайҳиссалом шундай деган эди:

“Мен Раббимга шукур қиламанми ёки ношукурлик қиламанми, бу имтиҳон этиш учун берган фазлидандир. Ким шукур қилса, бас, албатта, у фақат ўзи учун шукур қилур. Ким ношукурлик қилса, бас, албатта, Раббим ҳамма нарсадан беҳожат ва кароматлидир” (27:40).

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube