Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ислом режаси – абадий режа

Ислом режаси – абадий режа
18 Mayıs 2016 - 6:00 'да юкланди ва 2136 марта ўқилди.

fTm86qiiej0Эргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(14)

Художўй киши асбоб-ускунаси ва табиат кучидан унумли фойдаланади. Уларни имон, адолат ва ҳақиқат йўлида ишлатади, зотан, уларнинг яратилишидан асл мақсад ҳам мана шу.

“Биз темирни туширдик. Унда қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир. Тангри Ўзига ва пайғамбарларига ғойибона ёрдам берадиган кишиларни билиш учун темирни яратди. Албатта, Тангри кучли ва қудратлидир” (57:25).

Тангрига ишониб, Тангридан қўрққанлар ҳеч қачон ёмонликка қайишмайди. Мусо алайҳиссалом айтган эдиким: “Эй Раббим, менга қилган инъоминг ҳаққи, ҳеч қачон жиноятчилар (гуноҳкорлар)нинг ёнини олмайман” (28:17).

Хуллас, чинакам эътиқод инсонни шуҳратпараст ва исрофгар бўлмасликка ундайди ва унга уқтирадиким, у – оламни тўлдирган бойликларнинг эгаси эмас, қўриқчисидир, уларнинг Яратувчиси ва ягона эгаси Тангри таолодир, бас, улардан қандай фойдалангани ҳақида у Парвардигор ҳузурида жавоб беради.

Дунё бойликларига художўй, тақводорлар қандай муносабатда бўладию худосиз, миракизмчиларга ўхшаган бетавфиқлар қандай ёндашади, бу ҳақда Қуръони каримда мисолллар кўп. Бир томонда Юсуф алайҳиссаломни кўрамиз, у дунёвий шон-шуҳратнинг чўққисида туриб, Яратганга шукурона айтади:

“Эй Раббим, менга подшолик ато этдинг, яна барча тушларнинг таъбирларидан таълим бердинг. Эй осмонлар ва ерни бунёд этган Зот! Дунё ва охиратда ўзинг Эгамдирсан. Ажалим етганда мусулмон ҳолимда вафот этдир ва мени солиҳлар қаторига қўшгил” (12:101).

Сулаймон алайҳиссалом юксак улуғворлик чўққисига етишганда ҳам тақводорлик ила Тангри олдида бош эгади ва дейдики:

“Ё Раббим! Менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукур қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ этгин ва мени ўз фазлинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин” (27:19).

Бошқа томонда имон-эътиқоддан маҳрум, бойлик ва ҳокимият туфайли масту аласт миракизмчилар кўзга ташланади, улар бирор кимсанинг ўзларидан устун ёки кучли бўлишини тасаввур этолмайдилар.

“Бас, Од қабиласи ерда ноҳақ кибрландилар ва “Куч-қувватда бизлардан ким зўрроқ?” – дедилар. Ахир, улар ўзларини яратган Тангри куч-қувватда улардан зўр эканини билмадиларми? Улар Бизнинг оятларимизни инкор этувчи бўлдилар” (41:15).

Шундайлардан бири Қорун эди. У ўз даврининг энг бой-бадавлат кишиси эди. Қавми унга танбеҳ берди: “Мағрурланмагин! Чунки Тангри мағрурланганларни севмас. Тангри сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Тангри сенга эҳсон қилгани каби сен одамларга эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Тангри бузғунчиларни севмас” (28:76-77).

Ўз куч-қудрати билан мағрурланиш, Абадий Мислсиз Қудрат ҳам башар, ҳам табиат устидан назорат қилишини инкор этиш шундай қабоҳатларни келтириб чиқардики, энди улар олдида барча ахлоқ қонун-қоидалари, жумла гуманизм, инсонпарварлик талаблари писанд бўлмай қолди. Дарвоқе, дунёнинг тараққиёти ва бахту саодати илму фан, ҳокимият ва бойликлар дину диёнтанинг қаттиқ назорати остида бўлишини тақозо этади.

Ислом режаси – абадий режа. Замонлар кечаркан, у ўз кучини йўқотмайди, устувор бўлиб тураверади. Мусулмонлар ана шу дину диёнатлари билан инсоният ахлоқининг посбонларидир. Улар уйқудан уйғонишса, ўз мажбуриятларини бажаришга киришадилар, ўша кун дунё халқлари учун тарихий кун бўлади. Уларда учқун бор, бир кун у аланга олиб, жаҳолат иморатини ёндиради. Ана шу ҳақиқатни ифодалаш учун шоир ва мутафаккир Муҳаммад Иқбол “Иблиснинг маслаҳат кенгаши, 1936” достонида Шайтони лаин тимсолини чизади. Дунёнинг ёвуз руҳлари тўпланишиб, уларнинг ҳукмронлигига хавф-хатар солаётган таҳдид ва таҳликалар ҳақида гапиришади. Маслаҳатчилардан бири демократияни янги дунёнинг энг янги иллати деб атайди. Бошқаси коммунизмни эслатади. У дейди:

“Ўсиб, улғайиб бораётган бу таҳдид шу қадар қўрқув уйғотдики, дарёлар, тепалар, олис тоғларни ҳам титроқ бости. Эй ҳукмдорим, ҳадемай дунё қулайди, Сенинг қўл остингдаги дунё!”

Иблис уларни юпатади, хавф-хатарларни бартараф этиш учун тузган режаларини баён этади. Кейин у ҳақиқий таҳдид, таҳлика ҳақида сўзлайди. Гарчи унга қарши барча чораларни кўриб қўйганман, аммо унинг имкониятлари шу қадар улканки, баъзида ўйлаб, ўйимга етолмайман, дейди Лаин.

У яна қўшимча қилади:

“Мен шундай одамлардан қўрқаманки, уларнинг ҳатто кулида ҳам ҳақиқат учқуни бор… гоҳида уларнинг орасида саҳарлаб кўз ёши тўкиб, таҳорат олганларни кўраман…”

Тарих асроридан огоҳ бўлганлар билур,
Коммунизм хатарлимас, хатарли ислом.

(Ёки, миракизм хатарлимас, хатарли ислом. – муаллиф ўзгартиши)

Мен биламан, тарк этишди Қуръонни улар
Ва уларга имон бугун – сармоя, сарват.
Шарқни қуршаб олган зулмат қўйнида бу дам
Донишмандлар дини ислом нуридан маҳрум.
Аммо қўрқаманки, аср эҳтиёжидин
Ислом қонунлари яна бўлгуси пайдо.
Қўрқинг Пайғамбарнинг ўша қонунларидан,
Аёлларнинг номусига суянчдир улар,
Эркакларнинг мардлигига таянчдир улар
Ва ҳар қандай қулликка ҳам беришар барҳам.
Улар учун тенгдир ҳоким билан фуқаро,
Бойликларни аритади ахлат, ғубордан,
Бойлигига посбон қилур давлатмандларни,
Бундан ортиқ муҳим нарса бўлгаймидир, бас,
Ер Худога тегишлидир, подшоларгамас!..
Бундай қонун йироқ бўлсин кўзлардин, йироқ,
Хайриятки, эътиқоддан маҳрум мусулмон,
Майлига, у майда-чуйда талқинлар ила
Илоҳиёт зулматида юрсин саргардон…

Кейин Иблис (Каримов) ўз кенгаши аъзоларига шундай маслаҳат беради:

Тонготарга уланмасин тушкунлик туни,
Йўқса, гумбурлаган ўша дуо, такбирлар
Замонлару маконларни ағдариб, йиқар.
Мен дейманки, йўл бермангиз дини исломга,
Босган қадамлари бўлсин беҳуда, абас.
Яшайверсин шеърияту тасаввуф билан,
Улар тўсиб турсин уни ҳаёт саҳнидан.
Қалтирайман, уйғонмагай, уйғонса, илло
Шу дунёга бўлмагай деб яна раҳнамо…

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube