Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бундай хотиржамликка чек қўйиш зарур

Бундай хотиржамликка чек қўйиш зарур
25 Mayıs 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2080 марта ўқилди.

crowd-of-people-images-sihlouetteЭргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(15)

Бугун мусулмон жамияти бепарволик ва ҳар қандай шароитга жон деб мослашиш жабрини чекмоқда деб бундан олтмиш йил бурун ўзининг мазкур китобида ёзган муаллиф, ўшанда бир кун келиб коммунизмдан ҳам хавфлироқ миракизм балосининг қай йўсинда пайдо бўлишини билмаса-да, мусулмонларнинг бошига тушажак бу офату балолар хусусида умумий қилиб ўз асарида каромат қилган эди.

Бугун миракизм фуқароларни ҳар тарафдан хавф-хатарлар гирдобига тортиб кетаётган эса-да, улар пинагини бузмайдилар. Улар оқимга қараб сузадилар, аммо қаёққа сузаётганларини ўзлари ҳам билмайдилар.

Бундай хотиржамликка чек қўйиш зарур.

Уларни шахсий манфаатлар доирасида, бир-бирларининг ҳақ-ҳуқуларини ҳурмат қилишга ўргатмоқ лозим. Ҳар қанақа манфаатнинг фойдага айланмоғи ва униб-ўсмоғи умумжамиятнинг ҳолатига боғлик эканлиги, уларга уқтирилмаса мамлакат хароб бўлади, миллат ҳеч замон қолоқликдан қутула олмайди, миракизм каби балою офатларга қарши туришни хаёлига улар ҳам келтирмайди.

Улар бир-бирларининг ҳақ-ҳуқуларини, эркинликларини таъминлаш йўлида ҳар қанақа таҳликаларга, курашларга тайёр бўлмай туриб, ўзларига ёрқин келажак ярата олмасликларини тушунадиган вақт келганига ўттиз йилга яқин вақт ўтди.

Миллат нақадар улкан моддий захираларга соҳиб бўлмасин, етук ақли, ўткир тафаккури бўлмаса, дунё миқёсида юксак бир мақомга эга бўлолмайди. У ҳамиша миракизмчиларга ўхшаган авантюрист ва эксплуататорлар қўлида қўғирчоқ бўлади.

Афсуски, ислом аҳли яхши билан ёмоннинг фарқига бормайди. Кўпинча душманига дўстга ишонгандек ишонади. Сирасини айтганда, дўстларигамас, кўпроқ душманларига ишонади.

Пайғамбар (а.с.) айтган эдиким: “Мусулмонни бир индан чиққан газанда бир марта чақади…”

Бугун аҳвол тамом тескари. Мусулмонни газанда бир эмас, икки эмас, юз марта чақади.

Буни миракизмчиларнинг ўпқонига тушган ўзбеклар тимсолида бутун дунё кўриб, томоша қилиб турипди. Аммо ўзбек бармоғини ўша инга тўрт юз йилдан буён тўрт юз минг марта суқса-да, “вой” бармоғим дея бир марта ҳам унини чиқармайди. Миракизмчилар буни тантиликка йўйгани билан “вой” дейишга халқнинг юраги бетламаслигини яхши биладилар.

Сиёсий зийраклик бугунги ўзбекларда деярли йўқ даражада. Улар хорижийларга ҳам, миракизмчиларга ҳам, марҳамат, бизни истаганча эзиб, қонимизни ичаверинг, дегандек, иқтисодий талончи ва фирибгарларга эшикларни ланг очиб қўйишади.

Президентнинг эркатой қизлари ва унинг хотини Татяна холанинг тантиқ жиянлари миллатни ва унинг бор-шудини қанақа талон-тарож қилмади, ор-номусни сомон каби ҳаволарга совуриб, бойликларни ер юзига сочмади. Зиёлилар, санъат аҳллари, миллатнинг ва мамлакатнинг ҳақиқий посбонлари бўлиши керак бўлган хавфсизлик ташкилотлари, охиригача икки қўли кўксида уларнинг хизматида турди. Бўлган иш бўлганидан кейин эса, хўжакўрсинга “вой-дод” солишга тушдилар.

Ғарб миллатлари, аксинча, барча ахлоқий ва маънавий қусурларига қарамай, сиёсий зеҳну идроклари билан ажралиб туришади. Гап хусусий манфаатлар устида бораркан, ҳеч ким уларни алдаб, лақиллатиб кетолмайди. Улар ўз раҳбарларини синчковлик, қунт ва эътибор билан сайлашади. Раҳбар қанчалар машҳур бўлмасин, муддати битди дегунча, ҳеч иккиланмай унинг ўрнига янгисини қўйишади. Мана шу туфайли ҳам проффессионал сиёсатчилар, товламачи раҳбарлар ҳийла-найранг ишлатиб, уларга зиён етказолмайди. Маърифатли жамоатчилик назари уларни кузатиб турганини раҳбарлар яхши билишади.

Мусулмон дунёси эса халқнинг сиёсий онгини ўстириш, фуқароларнинг масъулиятини ошириш устида бош қотирмайди. Айниқса, Ўзбекистонда бутун давлат тизимлари миллатнинг шуурини ўтмаслаштириб туриш билан машғул, уларга кўз очирмаслик учун, қора билан оқнинг фарқига бормаслик учун сурункали зулм қўллайди.

Таълим-тарбия жамиятнинг онглилик даражасини белгиловчи омил эканлигини гапирмаса ҳам бўлади. Бу соҳада чуқур ўйланган, режали чора-тадбирларни амалга ошириш даркор.

Мусулмон раҳбарлар билишлари лозимки, мустақил фикрга эга бўлмаган инсонлардан халқ дегудек халқ пайдо бўлмайди. Уларнинг фикри ҳам, туйғуси ҳам беқарор бўлади. Улар қичиқ, қочириқ гап-сўзларнинг адоси бўлишади. Улар мияси билан эмас, ҳокимият бошида турганларга ўхшаб, майл ва кайфияти билан фикр юритади. Истаган шиор ёхуд қўшиқчи уларни жалб этиши, истаган найрангбоз уларни ахмоқ қилиб кетиши мумкин.

Улар Севара Турсуновага ўхшаганларнинг президент фоалиятига бағишланган “Буюк ва енгилмас раҳбар” ҳақидаги ёлғон-яшриқлардан иборат телекўрсатувларига йигирма йиллаб маҳлиё бўлиб юраверадилар. Хайрулла Нуриддинов деган амақининг кўнгилни айнитадиган йўқ террористлар ва ваҳоббийчиларни мағзавага ботирадиган чўпакларини эшитиб, бир-бирларининг кўзларига илонлар ва чаёнларга ўхшаб кўрина бошлайдилар. Турсиной Қоратой билан Қобилбек Обилбекни шўро сиёсий ҳаётининг кўзгусидаги сарқит сифатида ҳурмат қилсалар, Комилжон Шамсиддин билан Наврўз Ризаевни миракизмнинг безбет ва бетамз маддоҳи сифатида ҳар кун иложсизликдан тинглайдилар.

Ислом худошунослик дини ўлароқ, асос эътибори ила Илоҳий кашфиёт ва пайғамбарликка суяниб, шундай онг турини шакллантирдики, у бугун биз англагандан кўра анча кенг, теран ва мустаҳкам эди. У инсонларда тарбиялаган ақлу идрок ва тафаккур тарзи мажусийлик ва миракизмга зид бўлиб, ўзининг асл доирасига мос келмайдиган ақида ва тасаввурларни қабул қилолмасди.

Масалан, шундай воқеани олиб қарайлик. Пайғамбар (а.с.) таълимоти туфайли унинг издошлари шуурига шундай фикр сингдирилган эдики, адолатсизлик – ёмон, ҳар қандай шароитда ҳам унга йўл қўйиб бўлмайди… Улар ўзларининг эски оилавий, қабилавий қарашларидан воз кечишган, зеро, энди ислом доирасида уларга ўрин йўқ эди.

Бир гал улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг “Биродаринг гуноҳкор бўлса ҳам, унга кўмаклаш” деган сўзини эшитиб қолишади. Агар уларнинг янги тафаккур тарзида озгина заиф жиҳат мавжуд бўлганда, бу насиҳатни бажони дил айни маъносида қабул қилишар, чунки бу нарса, биринчидан, уларнинг қабилавий анъаналарига мос бўлиб, иккинчидан, Пайғамбар сўзи, уларнинг чуқур эътиқодига кўра, Тангрининг каломи эди… Шундоқ бўлса ҳам, улар ўзларини тийиб туришолмайди. “Ё Расулуллоҳ, дейишади улар, – жабрдийдага албатта ёрдам бериш керак, аммо гуноҳкорга ёрдамлашиш нечун?”

Пайғамбар алайҳиссалом тушунтирадики, гуноҳкорга ёрдамлашиш – уни янги гуноҳлардан сақлаб қолиш учундир… Бу нарса мусулмонларга янгича тушунча ва маърифат бағишлайди… Токи теран маъносига тушуниб етмагунларича, Пайғамбарга чексиз ишонч ва садоқатларига қарамай, улар ушбу насиҳатни қабул қилишга мойил эмас эдилар. Шундай қилиб, ислом уларни фикр юритиш, тафаккур қилишга ўргатди.

Миракизм ва мустақиллик эса, ўзбекларни фикрлашдан, тафаккур қилишдан мосуво қилгани етмаганидек, жаҳолатга ва исломга ёт унсурларга муте қилиб қўйди.

Бугун, аксариятимиз Ҳақ пайғамбари умматлари бўла туриб, президент Каримовга ишончимиз ва садоқатимиз умуман йўқлигига қарамай, миракизмчиларнинг ҳар қандай беъмани буйруқларини сўзсиз қабул қилаверамиз.

Миллатнинг “донишманд”лари бўлмиш оқсоқолларга ҳокимият томонидан икки қадоқ гуруч дамлаб, ош берилса, миракизмчиларга ёқмаган кимсаларни хоин ва ватанфурушга чиқариб берадилар.

Қариндош уруғларимизнинг ҳақ-ноҳақлиги бизларни унчалик ҳам қизиқтиравермайди. Уларнинг ёнини олиб, бир бегуноҳни туҳматга ботиришдан, ўлимга маҳкум қилишдан ҳам тоймаймиз. Орқасидан Тангрига тоат-ибодат қиламиз, Пайғамбар ҳадисларидан мисоллар келтириб, ўзгаларни адолатга, инсофга чақирамиз…

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube