Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Расулиллоҳ барча якка ҳукмдорлар ҳалокатини башорат этган

Расулиллоҳ барча якка ҳукмдорлар ҳалокатини башорат этган
08 Haziran 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1599 марта ўқилди.

matrixЭргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(16)

Бир гал Пайғамбар алайҳиссалом ўз сафдошларидан бирини лашкарбоши қилиб, жангчиларни унга бўйсунишни амр этади. Йўлда бир ҳодиса рўй бериб, лашкарбоши қаттиқ ранжийди ва аскарларга катта гулхан ёқиб, оловга киришни буюради. Аскарлар буйруқдан бош тортишади. Биз исломни оловга кириш учун эмас, оловдан қутулиш учун қабул қилганмиз, дейишади улар. Бу ҳақда Пайғамбарга хабар қилишганда, у аскарларнинг ёнини олиб, тўғри қилишибди, дейди, оловга киришганда, қайтиб чиқишолмасди, яъни тўғри дўзахга боришарди…

Сафдошлар бирор шубҳа-гумон юз берганда тап тортмай, дадил туриб Халифадан ҳам изоҳ, далил талаб қилишган. Бир гал ҳазрати Умар минбарга чиққанда Салмони Форсий унинг сўзини кесади. Ё Халифа, дейди у, ҳамма бир бўлак бўздан кийим кийганда, нега сен икки бўлак бўздан либос киясан? Токи сабабини айтмас экансан, сўзингни тингламаймиз, бўйинсунмаймиз…

Умар уни тинчитиб, ўз ўғлини чақиради: “Ё Абдуллоҳ ибн Умар!” Иккинчи бор чақирганда ўғли ўрнидан туради. “Қани, айт-чи, – дейди Умар, – менинг устимдаги кийим кимники?” “Меники, – дейди Абдуллоҳ, – уни вақтинчалик сизга бериб қўйганман”. Бу жавобни эшитган Салмон: “Ё амирал мўминин, сўзингни давом этдир, эшитамиз” дейди таскин топиб. Ана шундай теран ҳушёрлик умавийларнинг бетайин даъволарига қарши ишончли қалқон эди. Фақат Пайғамбар алайҳиссалом қўл остида тарбия топган авлод бирин-кетин вафот этиб, дунёдан ўтгач, умавийлар эркин нафас олишади.

Бугун-чи? Миракизмчилар куппа-кундуз куни халқ чўнтагидан ўғирлаётган милярдлаган маблағларни суриштириб кўринг-чи! Ўша одамни  қариндош-уруғи билан қўшиб, асфаласофилинга равона қиладилар. Қай биримиз, президент Каримовдан, қизларинг ўмарган пулларнинг ҳисобини бер, у пуллар халқнинг пули, халқ ўз чўнтагидан ўмарилган пулларнинг ҳисобини билиши керак, дея сўрай оламиз?! Ёки, ҳой бетовфиқ, сен миллатнинг маънавиятига мислсиз талофатлар етказдинг, ўзинг чиқазган қонунларни ўзинг оёқости қилдинг, сен раҳбарликка нолойиқсан, дунё афкор оммаси олдида қилган жиноятларинг учун жавоб беришинг керак, дея ундан талаб қила оламиз?! Йўқ, бу сўзларни айта олмаймиз, ҳақ-ҳуқуқимизни сўраш учун бизда на билим, на-да шижоат етишади. Ҳолбуки, Каримов тугул ҳар қанақа одам эрта бир кун қилган қилмишлари учун муқаррар жавоб беришини биз яхши биламиз.

Бизнинг забунлигимиз сабаби, дин пешволарининг ялтоқлиги ва зиёлилар қатламининг шаклланмаганлигида эканлиги ҳам, бизларга беш қўлимиздай аён…

Биз буюк санайдиган Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповларнинг қайси мафкура фидойиси, қайси динга ўзини мансуб билиб, амалда қайси динга эътиқод қилишини ҳеч ким аниқ айтиб бера олмайди. Бизда ҳамма мусулмон ва бир вақтнинг ўзида ҳамма байналминалчи, соз кимнинг қўлида бўлса, ўшанинг хонишини қиладилар. Бизнинг зиёлиларда принсип деган тушунча йўқ, ақидани эшакни тескари минган яллачи сингари тескари талқин қилишади.

Фитратлару Чўлпонлар, Беҳбудийлару Авлонийлар билан ўзбекнинг зиёлилар қатлами бутунлай сафдан чиқарилди, уларнинг ўрнини зиёли қиёфасидаги фирибгарлар эгаллаб олдилар. Улар, юз йилга яқин халқнинг маънавиятини талон-тарож қилиб, шон-шуҳрат, мол-дунё умидида босқинчиларнинг, президент Каримов сингари жоҳилларнинг пуч қарашларини миллат ичида зўр бериб ёйиб келмоқдалар. Сафнинг бошида Абдулла Қаҳҳор, Ғафур Ғулом, Барот Бойқобилов, Уйғун, Озод Шарафиддиновлар кабилар бўлса, охирида Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов, Иқбол Мирзо кабилар отни қамчилаб бормоқдалар.

Машҳур “Минг бир кеча” эртаклар китоби шундай замонлар ҳақида ҳикоя қиладики, унда давлат ёки салтанат якка шахс – халифа ёки султон соясида бўлиб, у улкан дарахтга ўхшаб, бутун жамият устида бутоқларини ёзиб туради ва унинг остида майда ўсимликлар қуёш нуридан, ҳаводан маҳрум бўлиб яшайдилар. Яъни, биз ўзбеклар ўзимиз билмаганимиз ҳолда, минг “Бир кеча” эртакларида мустақиллик шарофати туфайли чорак асрдан буён рўёларда сайру саёҳатга чиққанмиз. Миллий ҳаёт ғилдираги фақат президент Каримовни деб айланади, деҳқонлар уни деб экин экишади, савдогарлар уни деб савдо қилишади, ҳунармандлар уни деб тер тўкишади, шоирлар уни деб шеър ёзишади, аскарлар уни деб жанг қилишади, оналар уни деб бола туғишади, конлардан уни деб олтин қазишади, денгизлардан уни деб марварид олишади. Аҳвол “Минг бир кеча” эртаклар китобидагилардан фарқ қилмайди? Президентни деб уйғонамиз, уни деб ўрнимиздан турамиз, унинг қизларини деб телевизир кўрамиз, уларни деб ишга отланамиз, уларни деб ҳаёт кўчаларида сарсон-саргардонмиз, уларни деб умримизни беҳуда елларга совурамиз… Шоир-ёзувчилар, ўқитувчилар, қўйинг-ки бутун ўзбек зиёлилар қатлами бу ишларнинг тушда эмас, ўнгимизда содир бўлаётганини халққа уқтириш учун терлаб-пишаётганликлари эса, энг катта хиёнатдир. Уларга хиёнатлари учун “қаҳрамон” унвони берилади, ҳақиқий қаҳрамонларни қамайдилар, хору зор қиладилар, қамоқларда чиритадилар. Аммо, халқ улар ўйлаганчалик аҳмоқ эмас, ҳаммасини кўриб билиб, дамини ичига ютиб туради. Сабаб, бошида зиёли дегудек бир зиёлиси йўқ, борлари ҳам қамоқхоналарда, хорижларда йигирма беш йилдан буён сарсону саргардонлар.

Бу каби риёкорликлар Бағдоддами, Қоҳирадами, Тошкентдами, қайда бўлмасин, мусулмон жамияти тизимига катта таъсир ўтказган, ва ўтказиб келяпти ҳам. “Минг бир кеча” эртаклари, “Ағоний китоблари” деб аталган адабий асарлар ана шу таъсир кучининг ёрқин далилидир. Унинг руҳи ислом тамаддуни руҳига миракизм сингари тамом тескари. Ислом ана шу тамаддун тизимини тамом йўқотиш, бартараф этиш учун майдонга чиққан. Расулиллоҳ уни “Жоҳилият даври” деб атаган ва барча якка ҳукмдорлар ҳалокатини башорат этган.

Бугун бундай давроннинг охири кўриниб қолди. Яккаҳукмронлик бугун ақлга сиғмайди. Бу не деган гап, бир ҳовуч одамлар куну тун еб-ичиб, семириб, нақ ёрилай десаю, аксарий халқ оч-наҳор ҳаёт кечирса? Бундай ҳол мантиққа ҳам, табиатга ҳам, адолатга ҳам зид. Бир кун бўлса ҳам бунга чидаб бўлмайди. Бундай аҳвол ўтмишда роса авж олган экан, бунинг сабаби шуки, ислом заиф бўлиб, уларнинг риёкорликларини фош этолмаган. Ислом ҳаракати кучайиб, одамлар яхши-ёмонни аниқ ажрата бошлагач, асл моҳият аён бўлди. “Минг бир кеча” даври тарих саҳнасини абадий тарк этди.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Nomalum ;

    Abdulla Qodiriyda nima gunoh?

    26/06/2016 00:24
    • Yana nomalum ;

      Abdulla Qaxxor deyilmoqchi bo’lgandir

      26/06/2016 13:11
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort