Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бу системалар ўз умрини чўзиши мумкин, аммо…

Бу системалар ўз умрини чўзиши мумкин, аммо…
14 Haziran 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2295 марта ўқилди.

lyudiЭргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(17)

Ислом, якка ҳолдами ёки жамият ҳолидами, ўз-ўзига мафтунлик ва ўз-ўзидан мамнунлик билан келиша олмайди. Бу ҳодиса шарқ ва мусулмон мамлакатларида кузатилганидек, оилавий ё сектантлик  ғурури шаклида бўладими ёки ғарб дунёсидаги Британия империализми, Амриқо капитализми ёхуд рус коммунизми қиёфасига кирадими, ёки миракизм ислом тарафида деб алжирашлар замирида пайдо бўладими, барибир, уларнинг исломга алоқаси йўқ.

Бу системалар ўз умрини чўзиши мумкин, аммо эртами-кечми тарих саҳнасидан кетиши муқаррар.

Инсониятни, унинг виждонини абадий алдаб бўлмайди. Дунё келажаги ислом таклиф этган ижтимоий адолат билан чамбарчас боғлиқдир.

Ислом дунёсидаги таълим тизимини ислом идеаллари ва йўл-йўриқлари асосида тубдан қайта қуриш лозим. Фани ва технологияси юксак тараққий этган ғарб мамлакатларидан ўрганиш – ғоят муҳим масала. Аммо ўша тараққиёт илдизлари Қуръони каримда эканлигини унутмайлик. Буни унутганлар бошқаларнинг интеллектуал малайларига айланиб, ижодий фаолликдан маҳрум бўлиб қолишади.

Бунинг ёрқин мисоли, президент Каримов Мустақиллик йилларида ўзбек жамияти ҳаётида қўллаган “Ўзбек – модели” эканлигини ҳеч кимдан сир тутиб бўлмайди. Исломга сиртида тарафдор, аммо ичида тиш-тирноғи билан қарши турган Каримов, нафақат миллатни хонавайрон қилди, у ўз фаолиятини ва оиласини ҳам ҳаётнинг бутун асл гўзалликларидан мосуво қилди. Унинг йирик давлатлар раҳбарларининг интеллектуал малайларига айлангани, ижодий фаолликдан маҳрум бўлиб қолгани, дунё кўзи ўнгида содир бўлди.

Бу ўзбек миллатига жуда қимматга тушди.

Ўтмиш замонларда мусулмонларнинг интеллектуал раҳнамолигини бутун дунё тан олган. Уларнинг илму фани, маданияти ер юзи бўйлаб инсон ҳаётининг барча соҳаларига сингиб кирган. Асрлар давомида дунё ислом йўналишида ўйлаган ва ислом ҳаётидан баҳра олган. Исломнинг ушбу мувафаққиятларга эришишида аҳли Туркистоннинг буюк хизматлари бор. Албатта, Каримов каби мустабидлар ҳарчанд чиранмасинлар, ўтмишдаги аждодларимизнинг илм-фанда эришган некбин изларини ҳеч қачон ўзларининг ўзанига оқизиб, халққа уларни ўзларининг тасаввуридагидек қилиб кўрсатишга ожизлик қиладилар. Адашган халқ соҳир карвонлар каби вақти-соати етиб, ота-боболар оқизган дарёлардан тўлиб-тошиб оқадиган кунлар келади.

Араб тили ғарб дунёсида илму фан тили эди. Ҳар бир эътиборга лойиқ адиб шу тилда ёзиб, юракда борини китобхонга шу тилда тақдим этар эди. Баъзида аслият араб тилида ёзилиб, унинг қисқа мазмуни бошқа тилда баён этилар эди. Имом ал-Ғаззолийнинг “Кимёйи саодат” китоби бунга мисол. Аббосийлар томонидан жорий этилган таълим ўз моҳиятига кўра кўпроқ юноний ва эроний тизим бўлиб, назарий жиҳатдан кўплаб нуқсонларга эга бўлса-да, деярли ҳамма ёққа тарқалган эди.

Кейин замонлар ўзгарди, Ғарб ҳукмронлиги даври бошланди. Илму фанга Оврупо маданий тажрибаси ва эҳтиёжлари натижаси ўлароқ, янгича муносабат пайдо бўлди. Дунё ана шу тизимга кўр-кўрона эргашди, бунга мусулмон мамлакатлари ҳам қўшилди, ғарб ва унинг таълим тизимига қулларча бош эгиш билан нажот топмоқчи бўлишди.

Шундай қилиб, мусулмон зиёлилари орасида ғарб тамаддунига фақат қойил қолиш эмас, тақлид этиш учун ҳам замин ҳозирланди. Ғарб турмуш тарзининг диний бепарволик, манманлик, ношукурлик каби хусусиятлари ёш мусулмонлар қиёфасида ҳам намоён бўлди. Исломнинг маънавий тамаддуни ўрнини Оврупонинг моддий маданияти эгаллай бошлади.

Президент Каримов, ана шу оқимнинг типик бир вакили. Унинг шундан ўзга ҳеч нимага ақли етмайди.

Бунинг жабрини бутун бошли бир халқ тортиб ётипди…

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube