Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Дунёга раҳанмолик қилиш – осон иш эмас

Дунёга раҳанмолик қилиш – осон иш эмас
20 Haziran 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2214 марта ўқилди.

150088_originalЭргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(18)

Бугун ислом тамаддуни илгариги устун мақомини тиклаши учун илтеллектуал салоҳиятини ошириши зарур. Бунинг учун илму фаннинг барча соҳаларига эътибор қаратиш лозим. Бу бир гуруҳ кишилар ёки илмий жамиятлар бажарадиган иш эмас. Мусулмон давлатлари интеллектуал янгиланиш ишига жиддий ёндашишлари керак. Қуръон ва Суннанинг руҳига суяниб, замонавий илму техника ютуқларига таяниб, янги таълим тизимини йўлга қўйиш – муҳим вазифа.

Мусулмон муаллимлари ва олимлари саъй-ҳаракат этсинлар, токи ёш наслларда ўтмишга нафрат, истиқболга ишончсизлик бўлмасин. Шу йўсинда ислом қайта туғилади. Шу йўсинда мусулмонлар ислом нурини оламга ёйиб, инсониятни келажакда ҳалокатдан сақлаб қолишлари мумкин.

Дунёга раҳанмолик қилиш – осон иш эмас. У буюк эътиқод, заҳмат-машаққат чекиш ва чексиз фидойиликни талаб қилади.

Бундан 10 – 30 йиллар аввал биз Сурия, Ироқ ва Миср ҳақида фахрланиб гапирардик. Агар ислом Пайғамбари ва унинг пайғоми бўлмаганда, бугунги Сурия ҳам, Ироқ ҳам, Миср ҳам, борингки, араб дунёси ҳам бўлмас эди. Бундан ташқари, бутун дунё маданияти бу даражага етмас, илму фан, адабиёт ва санъат бу қадар юксалмас эди.

Бизнинг кунларда ислом аҳкомларидан ва суннадан адашмиш бу давлатларнинг қай аҳволда эканлиги ҳам бизга аён. (Ўзбекистондаги ислом ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.)

Исломнинг таъмали адолатдир.

Адолатга заррача путур етган жойда, ислом ақидаларига ҳам путур етади, Аллоҳнинг ҳукми билан Ҳазрат Пайғамбар қиёмига етказган мезонларда турғунлик бошланади, эътиқод ва диёнат айнишга юз тутади. Сиёсий танбаллик ортиб, мусулмонлар орасида самимият йўқола боради, жамиятнинг олд қатламлари фуқаролик бурч ва вазифаларини унутадилар, ҳушёрлик тамоман инқирозга тамон йўл буради. Яъни, адолат чекинган ерларда, ислом куч-қудратдан қолади, адолат тантана қилган маконларда эса ислом ҳамиша гуллаб-яшнаб, мўл-кўл тафаккур меваларини беради. Ҳаёт гўзаллашиб, яшаш шарт-шароитлари енгилаша боради.

Гарчанд шу аҳволда ҳам бу мамлакатлардан бирортаси исломдан юз буриб, Ғарбга юз ўгирса, ўзининг исломгача бўлган ўтмишини қўмсаб ёхуд Ғарбнинг турмуш тарзи, қонунлари, бошқарув усулига тақлид этиб, Пайғамбар алайҳиссаломни ўз устози, раҳнамоси, нажоткори ўрнида кўрмаса, у бахш этган неъматлардан воз кечиши ва ўзининг аввалги, ибтидоий ҳолатига қайтиши керак бўлади.

Миракизмчиларларнинг бу манзилларга тўлиғича қайтганига йигирма йилдан кўп бўлди.

У даврлар шундай давр эдиким, унда Рим ва Эрон империализми ҳукмрон бўлиб, зулму зўравонлик, таъқибу таъзйиқ ҳукм сурар, халқлар жаҳолат ва зулматга ботган, арабларни ҳеч ким танимас, улар ночор ва абгор кун кечиришар эди.

Араб дунёси, унинг муҳташам тарихи, маданият ва санъат, илму фан ва адабиётда эришган улкан ютуқлари, хуллас, ҳамма-ҳаммаси Муҳаммад пайғамбар ва унинг пайғоми туфайли рўёбга чиқди.

Бизлар ҳам шу унсурлар сабаб барча мувафаққиятларга эришмаганмидик? Барча ғалабалар, қувончли йиллар сурури Туркистонга ислом туфайли келмаганмиди?!

Тарих гувоҳлик берадики, ҳар гал бирор қавм мардлик, матонатни қўлдан бой бериб, ахлоқий тартиб-интизоми, ор-номус туйғусини йўқотса, аёллари бузуқчиликка берилиб, оналик мажбуриятини унутса, бундай халқ ҳалокатга дучор бўлади. Унинг улуғворлигидан нишон ҳам қолмайди. Юнонлар, римликлар, эронийларнинг қисмати бунга далил.

Биз бугун мана шу хатарли бекатда, таланган карвон каби муаллақ турипмиз. Ҳушёр тортиб тез этагимизни йиғмасак, бизни эртага Мустақиллик йилларидагидан ҳам кўра кўпроқ азоб-уқубатлар, йўқотишлар қарши олади. Президент Каримов бу хандаққа бизни бир чиқинди каби итқитиш учун ҳамиша постида собит, ҳамиша қиличи қайралган, қонсираган кўзлари биз мусулмонларнинг қасдида дунёга термулади.

Афтидан, ҳозирги Оврупони, балки бутун дунёни ана шу қислмат кутаяпти. Миракизмчиларнинг эрларнинг ор-номуси, таълим-тарбиянинг шон-шарафи бўлган ўзбек аёлларини бу ботқоққа итарганига чорак аср кечти. Миллатнинг ўғил-қизлари одобсиз, таълим-тарбиясиз оми тўдага айланиб бормоқда. Эркакларимиз эрлик вазифаларини унутган, ўғил-қизларга ҳақиқий оталик қиладиган эркаклар Ўзбекистонда жуда озайиб бормоқда…

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Эх бу ачинарли, ва хак гаплар ва вокиъалар!!!Аллох ёрдам берсин ва гайрат, куч-кудрат берсин!!!

    21/06/2016 20:08
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube