Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбек дунёсининг энг катта фожеаси

Ўзбек дунёсининг энг катта фожеаси
28 Haziran 2016 - 5:00 'да юкланди ва 2067 марта ўқилди.

bogatyie-i-bednyieЭргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(19)

Афсуски, турли омиллар таъсири остида ўзбек бойлари дабдабали, серҳашам ҳаёт кечиришни одат қилишяпти. Ана шу рангин ва зангин турмуш билан ёнма-ён йўқсиллик ва гадолик, очлик ва муҳтожлик ҳам ҳукм сурмоқда.

Шаҳарлар қиёфасига кўз ташлаб, юрагинг ачишиб, хафа бўлиб кетасан киши. Уларда мустақиллик йилларидан сўнгра синфлар, табақалар турмуш тарзидаги тафовут яққол кўзга ташлана бошлади. Бир ёқда зийнат, ҳашаматга ботиб, пул совураётган бой-бадавлатлар, иккинчи ёқда бир бурда нонга зор, усти юпун, қашшоқ, бева-бечоралар… Давлатмандлар ярқираган қимматбаҳо автомобилларда ўтишаркан, ранг-рўйлари бир ҳол қишлоқлардан пул ишлагани келган мардикор болалар мактаб, Олий ўқув юртлари партасида ўтириб билим ўрганиш ўрнига уларнинг машиналарини ювадилар… Улар бир бурда ноннинг пулини ишлаб, ота-оналарига жўнатиб турмасалар, укалари ва сингиллари оч қолиб кетади.

Қишлоқларда эса ўзбек болалари боғча ёшига тўлмасдан ота-оналари томонидан қулларча меҳнатга жалб қилинадилар. Боғча нималигини билмасдан мактаб партасига бориб ўтирарканлар, миракизмчилар назорати остида, пахта сафарбарлигининг бошидан охиригача оғир меҳнатга жалб қилинадилар.

Токи шаҳарлардаги ҳашаматли саройларга бақамти хароб, чолдевор қишлоқлар, давлату сарват билан ёнма-ён очлик, муҳтожлик мавжуд экан, Ўзбекистонда ҳар турли қўпорувчи кучларга эшиклар ҳамиша очиқ бўлади. Ҳеч қандай ташвиқоту тарғибот, ҳеч қандай қудратли ҳокимият уларнинг йўлини тўсолмайди.

Мустақил мамлакат молия, савдо-сотиқ, саноат ва маориф соҳасида мустақил йўл тутиши лозим. Бу учун ҳам Ўзбекистонда барча асослар бор. Мамлакат фуқаролари аввало, ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни истеъмол этсинлар.[1] Миллатнинг келажагини таъминламоқчи бўлсалар, хориждан озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-яроғ, асбоб-ускуна олмасинлар.

Ҳозир аҳвол шундайки, Ўзбекистон ўз устига бостириб келган душмандан ўзини ҳимоя қилиб, босқинчиларга қарши жанг қиладиган бўлса, ҳамма довдираб қолади. Сабабки, у қуролни ўша душман томондан олади, қарамлик шунгача бориб етганки, ўзбек давлати бирор ташқи давлат билан битим имзолайдиган бўлса, ёзадиган авторучкаси Оврупо давлатларига, ёки Хитой ё Қозоғистон давлатига тегишли бўлади. Ўзбек дунёсининг энг катта фожеаси шундан иборатки, токи ташқаридан ёрдам бўлмас экан, у ўзининг бойликлари, энергия манбаларидан фойдалана олмайди. Шу туфайли ҳаётий қувватлари ўз томирларига эмас, бегоналар томирига қуйилиб, уларга қудрат бағишлайди.

Ўзбек армиясини ҳарбу зарбга Русия ва Хитойга ўхшаган “Шанхай ҳамкорлиги”га аъзо давлатларнинг зобитлари ўргатади,  мамлакат ҳаётининг ҳал қилувчи барча соҳаларида ўлкамизда миллий манфаати бўлмаган экспертлар ва агентлар хизмат қилади.

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube