Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Каримов Низомий ТДПУни тугатиш ҳақида буйруқ берган эди

Каримов Низомий ТДПУни тугатиш ҳақида буйруқ берган эди
28 Haziran 2016 - 2:30 'да юкланди ва 1639 марта ўқилди.

низомий(1)Каримовнинг ўзбек тили ва адабиёти университети очиш орқасида ўзбек тили ва адабиётини ривожлантириш эмас, балки ўз ҳукумати хавфсизлиги учун қайғуриш тургани ҳақида айтган эдик. Бугун бу ахборот ўз тасдиғини топди: Низомий ТДПУнинг вилоятдан келган талабалари вилоятларга ҳайдалмоқда. Сабаби Каримов университетдаги 12.000 талабанинг кўтарилишидан хавотирга тушди ва шахсан ўзи университетни  деярли тугатиш ҳақида буйруқ берган эди.

Университетдаги талабалар сони Озодлик берган хабарга кўра, 3000 га туширилади, аслида эса Каримовнинг амрига кўра, бу ўқув даргоҳида 1000 талаба қолиши план қилинган. Чунки 12 ёки 10 минг талаба кўчаган чиқса, уларни қириб ташлаш учун анча вақт кетади, аммо минг нафар талабани қириб ташлаш осон.

Каримов муҳаққақ бўлажак давлат тўнтариши ва халқ кўтарилишидан қўрқувга тушиб қолган. Атрофдаги югурдакларининг ва кўринмас бошқарувчиларининг амри билан бутун бошли илмий даргоҳни йўқ қилиб навбатдаги улкан жиноятга қўл уряпти.

Шу ўринда янги ташкил этилган ўзбек тили ва адабиёти университети ҳақида. Университет ўқитувчиларига ойлик берилмаяпти, уларга уч ой ёз давомида отпуска пулисиз ва маошсиз ишлашлари айтилган. Университет учун ҳали бино йўқ, Низомий ТДПУнинг биноси бу университетга берилиши режа қилинган. Бу Каримов жиноятини хаспўшловчи воситадир.

Айни пайтда ўз ҳақини талаб қилмасдан вилоятларга кетаётган талабалар учун ягона чора – Низомий ТДПУда ўқиш учун намойишга чиқишдир. Аммо талабаларни бошқариб турувчи куч, уларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи лидер керак, аммо бу нарса ўзбек талабалари ўртасида ҳозирча мавжуд эмас, аммо талабалар кўтарилса, ўз ҳақларини талаб қилса, шунингдек, ишдан аёвсиз бўшатилаётган университет ўқитувчилари жасорат кўрсатсалар, балки Каримов режими бу жиноятлари олдидан бироз ўйлаб олишни ўрганар эди.

Абдуллоҳ Нусрат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort