Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Расмий Анқара Россиядан узр сўраганини рад этди

Расмий Анқара Россиядан узр сўраганини рад этди
28 Haziran 2016 - 12:06 'да юкланди ва 640 марта ўқилди.

timthumb (1)Расмий Анқара рус оммавий ахброт воситаларида пайдо бўлган, Туркиянинг уриб туширилган рус учоғи учун узр сўрагани ҳақидаги хабарларни, президент матбуот котиби Эрдўғон Иброҳим Қалин сўзлари билан рад қилди.

“Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Россия президенти Владимир Путинга юборган мактубида ҳеч қандай кечирим сўраш мавжуд эмас”, – дея эълон қилган президент матбуот котиби Иброҳим Қалин. – Туркия раҳбари фақатгина ҳалок бўлган рус учувчиси оиласига ҳамдардлик билдирган ва афсусланишини айтган”.

Қалин шунингдек, Эрдўғон ўз мурожаатида Туркия ва Россия ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатларни тиклашга, минтақавий инқирозларни ҳал қилишда ҳамдўстликка ва терроризмга қарши курашда ҳамкорликка чақирганини таъкидлаган.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар