Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Илтижо

Илтижо
29 Haziran 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1827 марта ўқилди.

 

“Йиқилиш эмас,  паст орзу,  жиноятдир.  Буюк мақсадларда ҳаттоки йиқилиш ҳам шарафлидир.”
Брюс Ли.

Албатта, умр йўлида одимлашда давом этар эканман, каминанинг ҳам бошқалар қатори энди ўткинчи ҳою ҳаваслар,  болаларча беғубор,  самимий,  ушалмас хохиш истаклари-ю,  ўй-ҳаёллари ва орзу мақсадларидан тамоман фарқли ўлароқ,  маълум миқдордаги аҳлоқий,  маърифий,  маданий,  инсоний қадриятлар,  урф-одатлару,  ижтимоий муносабатлар каби маъданлардан суғорилган,  қалбида унган чинакам мақсадларига йўналадиган вақти келган эди.

Биргина ўзимни мисол қилиб келтирмайин. Ўзим билан ёш ва ақл жиҳатдан тенгдошларни ҳам қўшиб,  биз дея қолай.  Чунки,  шубҳасиз ҳар ким қачондир бу йўлдан юради.

Биз ҳам юрмоқчимиз. Бу йўл ўзимизни доим эшитмас овоз-у,  кўринмас қўллари билан чорлаб турадиган йўл. Аммо орзуманд кишининг орзуси, орзу қилиш билан амалга ошмайди. Унинг амалга ошиши учун эса,  ҳаракат қилиш керак, меҳнат қилиш керак, вақт, куч, ақл, ҳис-туйғу, билим, маблағ сарфлаши керак, умр сарфлаши керак. Ва инсон ўзининг орзусига ҳали етмасданоқ,  унга яқинлашиш лаззатидан баҳраманд бўла бошлайди. Бу лаззат,  инсон ва унинг орзуси ўртасидаги масофа қисқара бориши билан кучайиб бораверади. Орзу мақсадларнинг, ўткинчи ҳою ҳавслардан ажралиши учун, инсонга кўп вақт керак бўлади. Бу ерда вақт дейилганда, фақат соат милларининг айланиши эмас, одамнинг шу вақтни чинакам умр сифатида яшаши назарда тутилмоқда, яъни одам эзгу ҳислар билан бирга ҳаётнинг аччиқ неъматларидан ҳам истеъмол қилиши керак, ки унинг тили таъм нелигини англасин. Бир хил таомни бир хил пайтда, бир хил миқдорда, бир хил кайфиятда, умуман яна бошқа бир хилликларда ейдиган одам, ҳеч қачон асл таъм нелигини англаб етолмайди. Худди шундай, одам ҳам “умр” учун вақтнинг ҳар бир синовларидан ўтиши керак. Ана энди, одам асл ҳаёт орзусини, ўзининг ҳирс ва нафси майлини, иймон истакларидан, қалб эҳтиёжларидан, ақл мақсадларидан ажрата бошлайди.

Биз орзу қилдик. Аммо орзуимизга ета олмаслигимизни билдик, кейин эса ўз орзуимиздан ҳам юксакроқ орзуни англаб етдик. Бу – ўзимиз каби бошқаларнинг ҳам орзулари йўлига ғов бўлиб турган тўсиқни олиб ташлаш орзуси эди! Энди биз учун бундан ҳам юксак орзу йўқ эди! Бу орзу шу даражада юксак ва ўзига тортувчи эдики, унинг учун инсон ўз умрини бемалол бағишласа,  бемалол ўзининг қолган барча эҳтиёж-у истаклари, орзую мақсадларидан воз кечса ва ўзини ҳам қурбон қилса бўлар эди! Бу орзунинг юксалиги ва буюклигининг сабаби шунда эдики, бу орзу фақат бизники эди. Биздан олдин ўтганларнинг ҳам, биздан кейин келгувчиларнинг ҳам, ёки биздан катталар, биздан ақллилар, биздан ҳам ғайратлиларнинг, ёки биздан кейин келувчиларнинг ҳам, ундан кейин келгучи биздан кичикларнинг ҳам орзуси эмас эди: у фақат бизгагина тегишли, аниқроғи уни амалга ошира билиш бахти фақатгина бизга тегишли бўлиши мумкин эди! Аммо унинг мевасидан ҳамма баҳраманд бўлиши мумкин эди. Бизга мана шундай юксак орзу қилиш ва уни амалга ошириш имконияти берилди! Биз учун бундан ҳам ортиқ бахт-саодат йўқ эди. Чунки, инсоннинг ҳар бир ҳатти- ҳаракати, истак ўйи, орзу мақсади ортида, унинг бахт саодатга эришиш майли ётади, бу дунё ва у дунё саодатига. Биз учун эса бу орзунинг рўёби,  мана шу саодатга элтадигандек эди. Чунки унга бутун бир жамият, бутун бир халқ, бутун бир миллат, бутун бир давлат, бутун бир юртдаги инсонлар ва уларнинг тақдири тикилган эди. Унга бутун бир шахсият, ундаги иймон-эътиқод, ақл-идрок, куч-ғайрат, эътибор ва меҳр, ихлос ва қалб тикилса бас эди. Биз буни тикишга тайёр эдик, чунки биз каби фақир телбалар учун, булар ҳеч нарсадек туюлар эди, ўша орзуга тикилган ва унинг рўёбидан кейин бўладиган оқибат олдида.

Биз мана шундай шуҳратпарастликка йўлиқдик. Шон-шараф ва улуғланишни истадик. Чунки,  буни истамаслик ёки исташ, айнан бизнинг ихтиёримизда эди, ва биз истадик. Йиқилсак ҳам йиқсак ҳам, шу буюк орзуни амалга оширишга уриниш, айнан бизнинг танловимиз эди, ва биз танладик. Яратган Тангри,  иймон эътиқодимиз соҳиби, бизларни яратган ва қайтарадиган, гуноҳларимиз учун ҳам савобларимиз учун ҳам ўзининг тақдирини ҳозир қилиб қўйган илоҳ, бизнинг бу шуҳратпарастлигимизни кечиргай. Зеро, биз фақат ва фақат ўз қалбимиздан келётган бу нидони тингламоқдамиз холос, ўз кибримиз ёки нафсимизнинг овозларини эса аллақачон ўчирганмиз. Уларнинг оғизларини очиқ қолдирган тақдиримизда ҳам, бизга ҳеч қачон ўз қалбимиздан чиқаётган овоз каби сеҳрли ва жўшқин, баланд ва тантанали овозни сўзлай олмасди.

Ҳа, бу юксак орзунинг юксаклиги ҳам шунда – у ҳар қандай ғайриликдан ҳоли. Тангрининг асл мўжизаси бу орзу. Мана исботи биз, биз – ёшлар, биз – орзумандлар, бу мўжизадан телба аҳволга аллақачон келиб бўлдик. Энди, бизни бу мўжизанинг шифобахш рўёбигина қутқариши мумкин холос, йўқса биз, бу орзуни амалга ошира олмаганимиз учун, бизга берилган бу имкониятдан фойдалана олмаганимиз учун, бир умр телба бўлиб ўтамиз. Ё Тангрим!  Бизни бундай кулфатдан ўзинг асра! Бизни бундай шармандали, азобли, шуурсиз тақдирга раво кўрма!!! Бизни бу орзу рўёбидан мосуво этма! Бизни телба бўлиб қолишимиздан ўзинг асра!

Биз ўзимиз қила оладиган амалларда бизга тўғри йўл ва куч-қувват бер! Ўзимиз ўзгартира олмайдиганларимизни эса, Ўзинг бизнинг икки дунё саодатларимизга эришишдек Улуғ Бахтимизга мос ҳолда, ислоҳ ва иншо эт!

Ўзингдангина мадад ва шавқат тилаймиз, Буюк Тангри! Сенга сиғиниш ва итоат этишга муяссар этганинг учун, шукрлар бўлсин сенга!

Мурод Бекманов
18.05.2016

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube