Ўзбекчилик

Ўзбекчилик
198 views
01 July 2016 - 5:00

03_yolnoma_01Муҳаммад Солиҳ

ЙЎЛНОМА
(Хотира)
(7)

ЎЗБЕКЧИЛИК

Ўзбекчилик совет идораси тарафидан энг кўп қўллаб-қувватланган мафкура эди. Худди қозоқчилик, туркманчилик, тожикчилик ва ҳакозо каби. Бу Ўрта Осиё қавмларининг бирлигига, Ўрта Осиё пантуркизмига ва умматчиликка қарши халқнинг ўзидан чиқарилган бир «соп» эди.

Аммо на пантуркизм, на-да умматчилик советлар қўрқадиган даражада кучли эди. Ҳар иккаласининг илдизини болшевиклар 10-20 йиллардаёқ шафқатсиз болталаб ташлагандилар. Бу мафкураларни тамсил этган юзларча зиёли ва уламо қатл этилганди. Кутубхоналар мусодара қилиниб, китоблар ёқилганди.

Оқибатда, туркчилик ва умматчилик ғоя сифатида кенг қамровли бўлса-да, реал ҳаётда жуда тор доирада қолиб кетганди. Советларнинг ижоди бўлмиш ўзбекчилик 70 йилларда ўз равнақининг энг юксак чўққисига эришганди. Ўзбекчилик руҳи илмнинг гуманитар жабҳаларида, санъатда, айниқса, адабиётда жуда кучли эди.

Ўзбекчилик совет стратеглари тарафидан тожикчиликка, тожикчилик эса, ўзбекчиликка қайраб туриларди. Бобожон Ғофуровнинг «Тожиклар» деб аталган «тарихий асари» ўзбекчиликни ривожлантиришда катта рол ўйнади. Бизнинг ўзбек олимларимизнинг миллий руҳдаги монографиялари ҳам тожикчиликни қувватлантириб турди.

Шоир Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» деган шеъри 1970 йилда ёзилган бўлса ҳам, 80-йиллар бошигача долзарб шеърлардан бўлиб қолди. Бу бир оз жўн шаклда, ҳамма тушунадиган ўзбекчиликни тарғиб қилган долзарб асар эди. «Бошда дўппим, ғоз юраман гердайиб», дер экан, шоир ундан кейин нима қилишини айтмасди. Чунки, ундан кейини муҳим эмасди. Бошга дўппи кийишнинг ўзи бир исён эди. Гердайишнинг ўзи бир инқилоб эди.

Muhammad_Salih_fotomajmua_18Фақат тожиклар ҳам дўппи кийишарди. Улар кийган дўппи Воҳидов кийган дўппидан ҳеч фарқ қилмасди. Лекин тожиклар ўзбеклардан «фарқ қилиш»га мажбур эдилар. Бу мажбурият «тожик» этнонимининг «тож» сўзидан келиб чиққанлиги ҳақидаги афсонани яратди. Яъни, сизнинг фахрингиз чит дўппи бўлса, бизники тождир, дейишди биродарларимиз. Аслида, дўппи ҳам, тож ҳам оригинал образ эмасди. Советлар гуржи гуржилар «черкеска»сини, туркманлар чўгирмасини, украинлар ёқаси ҳошияли кўйлагини кийиб, худди Эркин Воҳидов каби ёки ундан ҳам ғозроқ, ундан ҳам гердайиброқ юравердилар. Ва ҳаммаси буни миллий ғурур деб билишарди. Ғурурсиз ҳеч ким йўқ эди. Ҳатто Узоқ Шарқ музликларида истиқомат қиладиган қабилалар ҳам ўз пўстинлари билан ғурурланиш учун бир йилда бир марта Москвага келиб-кетишарди.

Москва совет халқининг миллий ранг-барангликни сақлаган ҳолда ҳамжиҳат яшаётганини дунёга шу услубда намойиш қиларди. Яъни, халқларнинг миллиятчилиги руслар изн берган доира ичидагина ҳаракат қиларди. Лекин Совет империясининг қулашида бу «чекланган миллиятчилик» асосий роллардан бирини ўйнади.

(давоми бор)

Porno Gratuit Porno Français Adulte XXX Brazzers Porn College Girls Film érotique Hard Porn Inceste Famille Porno Japonais Asiatique Jeunes Filles Porno Latin Brown Femmes Porn Mobile Porn Russe Porn Stars Porno Arabe Turc Porno caché Porno de qualité HD Porno Gratuit Porno Mature de Milf Porno Noir Regarder Porn Relations Lesbiennes Secrétaire de Bureau Porn Sexe en Groupe Sexe Gay Sexe Oral Vidéo Amateur Vidéo Anal

windows 10 kaufen office 2019 kaufen office 365 kaufen windows 10 home kaufen windows 10 enterprise kaufen office 2019 home and business kaufen office 2016 kaufen windows 10 education kaufen visio professional 2019 kaufen project 2019 kaufen project 2016 kaufen visio 2016 kaufen windows server 2012 kaufen windows server 2016 kaufen windows server 2019 kaufen betriebssysteme office software windows server softhier instagram türk takipçi satın al instagram türk beğeni satın al instagram görüntülenme satın al instagram otomatik beğeni satın al facebook türk beğeni satın al facebook sayfa beğenisi satın al facebook türk takipçi satın al twitter türk takipçi satın al twitter türk beğeni satın al twitter retweet satın al youtube türk izlenme satın al youtube türk abone satın al takipçi hilesi