Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ҳалол-ҳаром масаласи ҳам ҳукмдан қолдирилди

Ҳалол-ҳаром масаласи ҳам ҳукмдан қолдирилди
10 Temmuz 2016 - 7:00 'да юкланди ва 1957 марта ўқилди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

(64-қисм)

5.“Рамазон ва Қурбон ҳайитлари дам олиш куни деб эълон қилинган!” деган миннатга жавоб:

Диққат қилинса, бу ерда яширин бир найранг бор. “Мустақил” Ўзбекистон давлати мусулмонларнинг икки буюк ҳайитини байрам деб очиқ тан олмаган! Тан олган бўлганида, “мустақиллик”нинг ҳўв ўша бошидаёқ “Ўзбекистонда Рамазон ва Қурбон ҳайитлари умумхалқ байрами ҳисоблансин ва дам олиш кунлари деб эълон этилсин”, деган битта Фармон чиқарилар ва қонун билан мустаҳкамланар эди.

Бундай бўлмади ва ўрнига ҳар йили алоҳида фармон чиқариш анъанага кирди.

Бу икки хил йўл орасида катта фарқ бор! Нимага иккинчи йўлни тутганини давлат жуда яхши билади. Фақат биз қораларгина ҳар йили чиқадиган омонат фармонни ҳам олқишлаб, ҳайитимизни дам олиш куни қилиб бердилар, деб ҳар йили президентга ҳамду санолар йўллаб ётамиз.

Ҳеч ўйлаб кўрганмизми: президент Янги йил, 8 март, Наврўз, Мустақиллик, ўқитувчилар байрами, ҳатто журналистлар кунига ҳар доим табрик йўллайди, лекин мусулмонларнинг икки буюк байрамида халқимизни умуман табрикламайди?! Нимага?! Ахир, 90 фоиздан ортиқ халқимиз мусулмон-ку!

Хуллас, давлат динга қарши эмаслигини, аксинча, унга кенг йўл бераётганини кўрсатиш учун яна кўп “миннат-далил”лар келтириши мумкин. Аммо минг тиришмасин, барибир ўзини оқлаёлмайди. Чунки ҳақиқат қайсар, президент сиёсати моҳиятан Ислом динига қарши эканини ҳаёт айланасига ҳам, тиккалайига ҳам, кўндалангига ҳам исботлаб турибди.

Хўш, бу қайсар ҳақиқат нима дейди? Энг машҳур айримларини санаймиз:

1.Бирламчи фарз (фарзи айн)лардан бири – даъват (динга чақириқ) кескин тақиқланган:

– имонга, намозга, рўза тутишга чақириқ “қонунга терс” деб баҳоланади, даъватчи минг турли баҳона ила ишдан олинади ёки қамоққа тиқилади;

– кўчада, уйларда, маърака-маросимларда тугул, ҳатто мачитларда одамлар имонга, намоз ўқишга, рўза тутишга чақиртирилмайди. Мачитга қатнайдиганлар айтсин: имом халқни имонга, намозга, рўзага охирги марта қачон даъват қилган? Албатта, айрим мачитларда жасоратли имом-домлаларимиз йўлини қилиб, қаловини топиб, даъват ҳам қилиб туришибди, лекин “тепа”лардан тушган топшириққа қаттиқ ёпишиб олган кўп мачитларда нуқул ижтимоий-сиёсий гаплар айтилади, давлат сиёсатини тарғиб-ташвиқ этиш бўйича мусобақа қилинади, холос.

Тўғри, мачитларда айтилаётган ижтимоий гаплар ҳам жамиятга керакли гаплар, аммо имон, намоз, рўза асосий масалалар-ку! Ислом дини устунларидан-ку;

– диний газет, жўрнол, китоблар ҳам даъват руҳидан кескин “тозаланади”. Ўқувчини ўйлаб кўришга чақирувчи мақола ё парча ҳам “Даъват бўлиб қолибди!” деган “жиддий айб” билан ўчириб ташланади. Икки-уч марта шунақа “айб”га йўл қўйган муҳаррир камида: “Қаёққа қараяпсиз ўзи!

Одамларни ҳаяжонга соладиган материаллар берманг!” деган қаттиқ дашном эшитади;

– болалар ва ёшларни динга чақириш бориб турган жиноятдай қилиб қўйилди.

– …

Аслида: “Исломдаги энг улуғ ибодатлардан бири одамларни ёлғиз Оллоҳга имон келтиришга, Унга ҳеч нарсани шерик қилмасликка чақириш, Оллоҳ муяссар қилган барча услуб ва имкониятлар билан очиқ-ойдин ва гўзал ҳолда Исломни етказишдир”.

2.Имондан кейин энг улуғ фарз намоздир. Намоз йўли ҳам тобора тўсиб бориляпти:

– намоз ўқийдиганлар аста-секин ўқишлардан, ишлардан сиқиб чиқарилди;

– мактаб, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари бўйнидан намоз фарзи “бекор қилинди”;

– касалхона, қўналға, вокзал, ишхона ва ошхоналарда очилган намозхоналар битта қўймай ёпиб ташланди;

‒ уйидан ва мачитдан ташқарида бир иш билан юрганларга, айниқса аёлларга намоз ўқиш имконияти деярли қолдирилмади;

– намоз ўқийдиган тадбиркорлар таъқиб ва тазйиқ остига олинди.

‒ …

Аслида: “Намоз ҳар бир мусулмон ўз вақтида адо этиши лозим бўлган энг улуғ фарз бўлиб, соғ бўлсин, касал бўлсин, ҳеч қачон ундан озод бўлмайди. Банда билан Оламлар Парвардигори орасида доимий янгиланиб-такрорланиб турадиган аҳднома ва озуқа бўлиши учун Оллоҳ таоло кеча ва кундуз соатларидан беш вақтни намоз вақти қилиб тайинлади”.

3.Авратни ёпиш фарзи ҳам ҳукмдан қолдирилди:

– ёпиниш-ўраниш ҳақидаги Оллоҳнинг буйруғини мачитларда ҳам, диний адабиётларда ҳам айтиш, эркагу аёлни авратни ёпишга чорлаш мутлақ тўхтатилган. Унинг ўрнига “миллий кийим” ибораси жорий этилди, аммо унга ҳам тарғиб қилинмайди;

– ҳижобга жамиятда душманча қараш шакллантирилгани ва ҳар куни унга қарши курашилгани ҳолда маммани, киндикни, орқани, кетни очиб юришга қаршилик қилинмайди. Аксинча, тарғиб-ташвиқ этилади;

 – ҳижоблилар ҳамма соҳада камситилди, хўрланди – ўқишларга, ишларга олинмади, олдиндан ўқиб ё ишлаб келганлари бўлса ҳайдалди;

– ҳатто бозорда кетаётган ўранган қизларни “жамоат жойларида ибодат либосида юрибди” деган улкан жиноят (!) устида тутиб кетиб, жиноий иш очиб, суд қилиб, жаримага тортилди;

– бозорларда ўранган тадбиркор аёллар тинимсиз таъқиб қилинди, рўмолини ечтиришга мажбурланди, рўмолини ечмаганларнинг дўконларини солиқ идоралари босди, моллари тортиб олиниб, йўқ ердан айблар топиб, мусодара қилиб юборилди;

– ҳижоб билан савдо қиладиган дўконлар ёпилди ёки ҳижоб савдоси мутлақо тақиқланди; четдан келадиган “диний либос”лар мамлакатга киритилмайдиган бўлди.

‒ …

Аслида: балоғатга етган қиз ва аёллар икки қўл кафти, икки оёқ кафти ва юзидан бошқа ерлари аврат саналади ва маҳрам бўлмаганлар олдида авратини яшириши, ўраши (ҳижобланиши) фарздир.

4.Ҳалол-ҳаром масаласи ҳам ҳукмдан қолдирилди:

– маст қилувчи ичкиликларни ҳаром деб бўлмайди! “Нега?” десангиз, “Ҳамма раҳбаримиз ичади, ичувчиларнинг кўнглини оғритиб қўясизлар”, дейишади;

– қиморни ҳаром деб бўлмайди! “Нега?” десангиз, “Қиморхоналарни давлат расман очиб қўйган, нима, сизлар давлат сиёсатига қаршимисизлар?!” деб дўқ уришади;

– чўчқа этини ҳаром деб бўлмайди! “Нега?” десангиз, “Чўчқа этини ҳалол деб ҳисоблайдиган динларнинг ҳуқуқига тажовуз қилманг!” дейишади;

– Оллоҳдан бошқага атаб ёки Оллоҳнинг номини айтмасдан сўйилган ҳайвонлар этини ҳаром деб бўлмайди! “Нега?” десангиз, “Нима, аралашига еб юрганларни ҳаромхўр демоқчимисизлар?!” деб пўписа қилишади;

– ҳалол маҳсулот чиқара бошлаган ишхоналарнинг ёрлиғидан “ҳалол” сўзи олдириб ташланди! “Нега?” десангиз, “Нима, бошқаларнинг маҳсулоти ҳаромми?!” дейишади;

– ҳалол таомлар тайёрлайдиган ошхоналар ёпилди, номида “ҳалол” сўзи бўлса ўчиртирилди ёки улардан, пештахтангга маст қилувчи ичимликларни ҳам қўясан, деб талаб қилинди. “Нега?” десангиз, “Нима, ошхоналарни ҳалол-ҳаромга ажратиб, жамиятда ғавғо чиқармоқчимисизлар!” деб сўзингизни кесишади.

‒ …

Аслида: “Оллоҳ таоло инсонга барча пок нарсаларни – сўз, иш, овқат, ичимлик, кийим, зийнат ёки ўйин-кулгуни рухсат берди. Булар «ҳалол» дейилади. Оллоҳ таоло инсонни ўзига ва ўзгаларга зарарли бўлган нарсалардан – ифлос-фаҳш сўз, иш, овқат, ичкилик, кийим, зийнат ва ўйин-кулгудан қайтарди. Булар «ҳаром» дейилади. Албатта, ҳалол ёки ҳаромни аниқлаш ва баён қилиш Оллоҳнинг ўзига хос ишдир. Бу ишни Ўзидан бошқа ҳеч кимга – давлат, ҳайъат, жамият, бошлиқ, шайхга рухсат бермаган”.

5.Жиҳод ҳукми тагдан бекор қилинди:

– жиҳод ҳақида ижобий гап айтиш ё ёзиш тугул, тилга олишнинг ўзи қатъиян тақиқланган. Бу билан ақида асосларига болта уриляпти;

– аксинча, жиҳод ҳақида салбий гаплар айтиш ва ёзишгагина рухсат бор;

– расмий доиралар талабига кўра, “уламо” орасида жиҳодни асосан:

1) нафсга қарши кураш маъносида тушунтириш ва шу маъносинигина тарғиб-ташвиқ этиш урфга кирди;

2) бу сўзнинг луғавий маъносидан келиб чиқиб: «“Жиҳод” сўзи луғатда уруш маъносини англатмайди… киши бор имкониятини ишга солиб, бирон ишни бажаришга ҳаракат қилиши жиҳоддир. Шаръий илмларда жиҳод қилганлар шунинг учун “мужтаҳид” дейилади», деб тушунтириляпти.

Албатта, бу гап ҳам тўғри. Лекин Имом Бухорий ҳазратлари “Саҳиҳ”да  уруш, ғазот ва қайсидир томони билан шуларга тегишли мавзулардаги 309 ҳадиси шарифни 199-бобга бириктириб-тўплаб, бу бўлимни “Жиҳод ва юришлар китоби” деб атаганларини қандай тушунамиз бўлмаса!

Саволлар туғилади:

1.Буюк имомимиз бугунги “олим”лар билган луғавий маънони билмаганми эдилар?

2.Нафсга қарши жиҳод ҳақидаги ҳадисни нимага бу бўлимга киритмадилар?

3.Хўп, бу икки маънони ҳам диққатдан қочирмаслик керак, албатта, лекин ҳеч бўлмаса, булар қаторида нимага Имом Бухорий назарда тутган маънолар ҳам айтилмайди?! Айттирилмайди?!

Ҳамма гап шунда. Бу ерда ақл эгаларини ўйлантирадиган нималардир бор.

‒ …

Аслида: “Ҳаж ва жиҳод то қиёматгача мусулмонларнинг солиҳ ёки фожир раҳбарлари бошчилигида давом этади. Уларни ҳеч нарса бекор қилмайди”.

(Давоми бор)

«Бу кунлар» китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube