Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Халқни ўз зиммасига мажбуриятлар олиб, ҳалол ва мардона адо этишга ўргатиш керак

Халқни ўз зиммасига мажбуриятлар олиб, ҳалол ва мардона адо этишга ўргатиш керак
11 Temmuz 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1615 марта ўқилди.

all at our handsЭргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(20)

Ўзбеклар дунёси чинакам обрў-эътибор қозониши учун ўз уйида ўзи хўжайин бўлмоғи даркор.

Миллат ўз эҳтиёжларини ўзи қондира билиши, иқтисодни ўзи назорат этиши, аскарлари ва мутахассисларини ўзи тайёрлаши шарт. Мамлакат фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқлари камоли, чинаккам тараққиёт ва оламни англаш – ўзбек тилини чинакам давлат тилига айлантирган кундан бошланаркан, биринчи навбатда ўзбек тилининг ўз мулкида ҳукмронлигини ўрнатиш зарур.

Бу миллат Мир Алишер Навоийнинг “Тилга ихтиёрсиз – элга эътиборсиз”, деб бежизга айтмаганини ҳис этгандагина, у ўз қадр-қимматини англайди.

Халқни ўз зиммасига мажбуриятлар олиб, сўнгра уларни ўринлатиб, ҳалол ва мардона адо этишга ўргатиш керак. Бу иш авваламбор зиёлилар зиммасида, қолган барча унсурлар, ҳатто мамлакатнинг боши бўлган президент ҳам уларнинг таъсир доирасида ҳаракатланиши шарт. Яъни, давлат бошлиғининг бор-йўғи миллат хизматкори, бу ўринга шунга лойиқ кимса ўтириши – халқнинг хоҳиш-истаги эканини ҳар бир фуқаро ич-ичидан ҳис қилиб туриши лозим.

Юқорида айтганимиздек, инсониятнинг азоб-уқубати, хорлик ва машаққати ҳаддига етганда, Муҳаммад алайҳиссалом майдонга чиқди. Ўша даврда президент Каримовга ўхшаган соҳиби давлат, соҳиби иқтидор бўлганлар бизнинг кунлардаги сингари инсониятни маҳрумиятлардан халос этишга ожиз эдилар. Бу вазифани бажаришда миракизмчилар каби уларда истак ҳам, ақлу идрок ҳам, жасорат ҳам етишмасди. Улар миракизмчилар каби бирор хайрли, олижаноб иш учун ўз бойликларининг арзимаган бир қисмидан кечишга ҳам қодир эмасдилар. Улар бундай курашда муқаррар бўлган машаққатларга бардош беролмас, синов ва фалокатлардан қўрқар эдилар. Улар миракизмчиларга ўхшаб фақат ҳозирни ҳузур деб яшар, бошқалар ҳақида ўйлаш, инсоният ҳақида қайғуриш хаёлларига ҳам келмасди.

Инсоният ўзгача инсонларга – жонини ҳам, молу мулкини ҳам гаровга тикиб, инсоният учун кураш майдонига тушадиган баҳодирларга муҳтож эди, инсоният шундай сиймолар келишини орзу этардиким, токи у ўз қавми унга бойлаган умидлардан ҳам воз кеча олсин ва охир-оқибат халқи десинким: “Эй Солиҳ! Биз сендан умид қилгандик” (11:62).

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort