Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўртада жарлик пайдо қилувчи душманлик йўли

Ўртада жарлик пайдо қилувчи душманлик йўли
12 Temmuz 2016 - 7:00 'да юкланди ва 1608 марта ўқилди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

(66-қисм)

Давлат динни назорат қилиб, бошқариб туради дерканмиз, бундан кўзлаган ниятимиз тўғри тушунилсин. Ўз ишини ўзи бошқара олмаганидан кейин, мусулмон мусулмоннинг гапига қулоқ солмай қўйганидан кейин, қўрққанидан бўлса ҳам давлатнинг гапига қулоқ солаётганидан кейин… албатта, давлат бошқаради-да.

Мусулмонлар битта “ислом” ёки битта “мусулмон” сўзи теварагида уюша олмаса, ўзига ҳар хил йўл, оқим, тариқатлар очиб олса, бари ўзини ҳақ санаб, бошқасини ҳақсизга чиқариб қалтис вазиятлар юзага келтирса, қўлига эркинлик теккан заҳоти ўзаро масалаю ақида талашиб, сиёсий маслакларини илгари суриш ҳисобига биродарлик (ухувват) фарзини тарк этса… албатта, ўртага давлат тушади-да.

Бундан бошқа йўл билан тинчитиб бўлмайди ҳам. Ўзимизда ўтган асрнинг 90-йиллари бундай бошбошдоқлик тажрибада кўрилди, дунёда бугунгача кўриляпти.

Шундай экан, давлат ўзининг тинчини, мамлакат тинчини ўйлаши табиий ва шу маънода дин назоратини ўз қўлига олганини ҳарҳолда тушунса бўлади.

Лекин қанийди шу ниятдагина “бошқарса”. Ҳаётда биз бошқача – хато “бошқариш”ни кўряпмиз. Диндорларни бир-бири билан тортишишдан, жамият тинчини бузишдан асраш учун бошқариш бошқа, диннинг ички ишларига аралашиш бошқа.

Биз “Давлат динни ўз ҳолига қўймаяпти, доим кузатиб-текшириб турибди” деганда мана шу иккинчи хил бошқаришни – дин ишига қўполларча аралашишни назарда тутяпмиз.

Давлатнинг бу иши ҳалол эмас, албатта. Бундай “бошқариш”ни давлат эл кўзидан яширишга қанча тиришмасин, ичдагилар ҳам, ташдагилар ҳам, халқ ҳам, Холиқ ҳам кўриб-билиб турибди. Диний масалаларга ҳуда-беҳуда аралашавериш, диннинг кўп кўрсатмаларини “бекор” қилиб, ўрнига ўзининг “Бўтқа дини” кўрсатмаларини киритишга уриниш ҳамиша тескари натижа берган. Тинчликка эмас, аксинча, тинчсизликка сабаб бўлган. Қаерда диннинг ички ишларига нўноқлик билан аралашилса, мамлакатда доим диний қалтис вазият вужудга келган.

Бунинг устига, ҳар куни мўмин-мусулмонни камситиб, туҳмату бўҳтонлар билан динини ёмонотлиқ қилиб турса, бу ҳол аста-секин одамларда норозилик туйғуларини уйғотмай нимани уйғотсин, қалтис ҳаракатлар туғдирмай нимани туғдирсин!

Халқининг диний туйғуларини қитиқлаб ҳадеб жиғига тегаверса, хўрлайверса, юракларда изи қолади, ахир! Киши битта хўрликни кечиради, иккитасига индамайди, учтасига тишини тишига қўйиб чидайди, энди бу адолатсизликлар унинг бошига устма-уст ёғилиб келаверса, балоларнинг охири кўринмаса, ҳар қандай оғир-босиқ одам ҳам бир куни дод деб юборади!

Мусулмон ҳам оддий бир одам! Уни бир томон ҳар куни хўрласин, ундан ҳар онда бағрикенглик талаб қилсин-да, эвазига, бошини силаш ўрнига, кетига тепиб турсин – бунақа сиёсат охир-оқибат нимага олиб боради?

“Диний экстремизм”га! “Террорчилик”ка! Бошқа нарсага эмас.

Қалтис вазият ёт тилда “экстремал” дейилади, қалтис вазият яратувчилар “экстремист” бўлади. Ўзбекистонда агар “диний экстремизм” бор бўлса, уни мўмин-мусулмонлар бор қилмади, Ўзбекистон давлатининг ўзи, дин борасида у юритаётган кўр, ақлсиз, нўноқ сиёсати юзага келтирди!

Мусулмонлар орасида “диний экстремизм” ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас, чунки динимиз адолат динидир, унда экстремизмга етакловчи заррача ғоя йўқ. Ўзбекистонда чидаб бўлмас қалтис вазиятни ишига нўноқ давлат одамларигина яратди. Шунинг учун ҳозирги мураккаб ҳолатни “давлат экстремизми” натижаси деб баҳоласа бўлади.

Айни чоқда, “давлат экстремизми”га норозилик ифодаси ўлароқ, табиий равишда, айрим тоифа мусулмонлардан ҳам қалтис ҳаракатлар содир этилди ва содир этиляпти, лекин сабаби чуқурроқ текширилса, бунга асосий айбдор барибир тескари сиёсат бўлиб чиқади.

Халқи билан тил топиша олмаган, келиша олмаган давлат фақат ёвузлик, зулм ёрдамидагина бирмунча яшайди. Лекин қанчалик ёвуз, қанчалик золим бўлмасин, бундай давлат сиёсат саҳнасида узоқ тура олмайди. Одам боласи имонсиз яшай олади, аммо адолатсиз яшай олмайди. Адолатсизлик, ёвузлик, золимлик ўзига ўлим ҳукмини берадиган ҳолатлардир. Демак, бир куни ундай давлат ҳам ўтади. Шунчаки ўтмайди. То қиёматгача ортидан лаънатланадиган бўлиб ўтади.

II.СССР бўлдакланиб кетганидан кейин дунёнинг диққати айниқса собиқ советнинг мусулмон республикаларига, улар ичида айниқса Ўзбекистонга қаратилди.

Мамлакатимиз янги “мустақил” бўлган ойлари фитначи Ғарб жосуслари ва журналистлари деярли ҳар куни бизнинг сиёсатчилардан, янги президентдан “Ўзбекистон Эрон йўлини танлайдими, Туркия йўлини танлайдими?” деб қайта-қайта сўрар, Ўзбекистоннинг янги президенти уларнинг қитмир саволларига жиддий туриб ҳар гал: “Биз Туркия йўлидан борамиз!” деб таъкидлар эди.

Халқимиз турк миллатидан бўлгани учун эмас, турклар мусулмон бўлгани учун ҳам эмас, балки Туркия дунёвий йўлдан собитлик билан бораётгани учун шундай дерди. Эроннинг йўлидан қўрқарди.

Чиндан, Туркиянинг йўлини танладик – Ўзбекистон дунёвий давлат бўлди. Ва барча дунёвий демократик давлатлар сингари биринчи қилган иши ‒ динни давлат ишларидан ажратди. Асосий Қонунига махсус модда киритиб, ўзаро бир-бирининг ишига аралашмаслик ҳақида битим тузди (қўл ташлашди).

Аммо, Туркиядан фарқли ўлароқ, биринчи кунларидан бошлаб бу битимни бузди (қўлини қайтариб олди). Вақт ўтиб, кучга тўлиб боргани сайин бу давлат гўё бошқа ҳамма ишини йиғиштириб қўйиб, фақат дин билан шуғуллана бошлади, сўнгра бора-бора динни бирёқли қилишга киришиб кетди.

Бу аралашиш асосан нималарда кўринишига тепада уч-тўрт мисол келтирдик.

Шубҳасиз, Туркия мусулмон мамлакат. Мусулмон бўлганида ҳам, неча аср халифалик маркази ўлароқ дунёни сўраган мамлакат. Кечаги шон-шавкатига қарамай, бугун тақдирига тан бериб, демократик тартиб-қоидага мослашган. Дин давлат ишларига аралашмайди, давлат ҳам дин ишларига қоришмайди. Ўзаро бир-бирини ҳурмат қилади. Ҳурмат қилган ҳолда давлат ўз сўзини айтади, дин ўз сўзини айтади. Униси бунисининг оғзини ёпмайди, буниси унисининг мушугини пишт демайди.

Диний адабиётларини варақлаб кўринг: ақида ҳам, фиқҳ ҳам, ахлоқ ҳам тўлиғича айтилади. Ҳалоллар ҳалол дейилади, ҳаромлар ҳаром дейилади.

У китобларда “жиҳод” тушунчасининг ҳамма томони очиб берилган, аммо ҳеч ким давлатга қарши жиҳод эълон қилаётгани йўқ!

“Мусиқа ҳаром, одамнинг расмини чизиш ҳаром, авратларни номаҳрамларга кўрсатиб юриш ҳаром!” деса, давлат дарров қилич яланғочлаб: “Ҳўв, нима деяпсанлар!” демаяпти. Бу гап диннинг гапи, биз дунёвий давлатмиз, деб хотиржам қабул қиляпти. Хоҳлаганлар динга қулоқ соляпти, хоҳламаганлар дунёвийликни танлаяпти.

Бир ярим минг йил давомида яратилган деярли барча мўътабар диний-илмий мерос турк тилида босилиб чиққан ва ҳамон ҳар куни босилиб ётибди. Туркиянинг ўзида ҳам диний мавзуда ёзадиган минглаб муаллиф бор – диннинг ҳамма масаласини эмин-эркин, очиқ ёзиб келяпти. Аммо ҳалигача ҳеч бир мусулмон киши динни байроқ қилиб давлатга қарши жиддий бош кўтаргани ёки бош кўтаришга чақиргани йўқ! Давлати уни камситмаётгани, хўрламаётгани учун дин ҳам давлатининг ҳурматини ерига қўйиб, тинч-тотувликда яшаб келяпти.

Энг муҳими – давлати билан халқи ўртасида айримчилик йўқ. Мусулмонлар: “Менинг давлатим!” деса, давлат ҳам: “Менинг мусулмон халқим!” деб турибди. Дунёвийликнинг, демократиянинг асосий йўриғига иккаласи ҳам риоя этгани туфайли бугун мана шундай натижага эришилди.

Ташқи қиёфасидан нақ Оврупани эслатадиган Туркиянинг ҳар маҳалласида уч-тўртталаб мачит қад тиклаган. Янги маҳалла ёки қишлоқ албатта мачити билан бирга қурилади. Ҳар бир мачитнинг баланд-баланд минораси бор. Бу миноралар карнайидан беш вақт азон янграб турибди. Намоз вақти кирса, азон садолари шаҳарни тутиб кетади, лекин биронта дунёвий киши ёки динсиз: “Азон ҳаловатимни бузяпти”, деб нолиганини эшитмайсиз.

Миноралар Туркиянинг мусулмон мамлакати эканини дунёга билдириб туради. Қайси шаҳрига, қайси қишлоғига борманг, олисдан энг олдин кўзга ташланадигани миноралардир – адашмай мачитни топиб борасиз.

Мамлакатда ҳижоблию ҳижобсиз ёнма-ён, бир-биридан ғаши келмай яшаб юрибди.

Бир ой Рамазон Туркияда халқ байрамига айланиб кетади. Оғизочар пайтига яқин катта мачитларга одамлар оқиб келади, минглаб оила ёки ёр-дўст биргаликда оғиз очади, телевидениенинг ҳамма канали биттадан мачит теварагидан тўғридан-тўғри кўрсатувлар олиб беради. Ён-веридаги майдонларда то саҳарликкача диний суҳбатлар, савол-жавоблар қилинади – бу тадбир ҳам кўрсатилади.

Булардан ташқари, бир ой Рамазон ичи бойлар бир ёндан, баладия (ҳокимият)лар иккинчи ёндан ошхоналарда, майдонларда, кўчаларда ўн-йигирма минг кишилик “Икром дастурхонлари” тузаб, ҳадя ифторликлар қилиб беради. Бутун мамлакат аҳли бир тан, бир юрак, бир тил, бир дин, бир Ватан бўлиб қолади.

Шундай бўлганидан кейин халқи давлатидан рози бўлмасинми?!

Ўзбекистонимизда булар борми?!

Йўқ!

Йўқлигини бошқа бобларда қисман кўрдик.

Хоссатан, Рамазонга муносабатни олиб қарайдиган бўлсак, бу муборак ой яқинлашгани сайин “юқори” томонлардан: “Ифторликларга озчилик одам тўплансин!”; “Ифторлик ўрнига етимхоналарга, Меҳрибонлик уйларига эҳсонлар қилинсин!”; “Ошхоналарда ифторликлар қилинмасин!..” каби кўрсатмалар туша бошлайди.

Мақсад – одамлар Рамазоннинг файзини ҳис этмасин, шукуҳини туймасин, кўнгли кўтарилиб қолмасин, ҳамма тумшайиб юрсин, ифторликларни ҳам ими-жимида ўтказсин, янаям яхшиси, кеч кирмасидан уй-уйига кириб кетсин-да, ҳеч бўлмаса чет кўзга Ўзбекистон мусулмон мамлакат бўлиб кўринмасин!..

“Туркия йўлини танлаймиз!” деган Ўзбекистон агар ниятида самимий бўлганида Туркия сиёсати ва ижтимоий тутумининг тузук томонларини олар, айниқса динга муносабатда у танлаган “ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг ишига аралашмаслик” йўлини тутар, диний сиёсатда демократик дунёнинг ижобий тажрибаларини ўрганишга ҳаракат қилар эди.

Афсус, Ўзбекистон давлати ва ҳукумати динга муносабатда бирлаштирувчи ва ҳамжиҳатлик йўлини эмас, тамоман тескари йўлни – ўртада жарлик пайдо қилувчи душманлик йўлини танлади.

Йигирма йиллик, айниқса кейинги ўн беш йиллик тажриба шуни кўрсатиб турибди. Давлат диний сиёсатда тамоман нўноқ, чидамсиз, муросасиз эканини билдириб қўйди.

Ўзининг халқи билан, халқининг катта бир бўлаги бўлган мўмин-мусулмонлар билан тил топиша олмаётгани аслида давлатнинг ожизлигини билдиради ва буни сира оқлаб бўлмайди.

(Давоми бор)

«Бу кунлар» китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube