Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Давлат қай йўсин ҳал этишни талаб қилса, ўша йўсинда жума тезислари ва фатволар чиқарилади

Давлат қай йўсин ҳал этишни талаб қилса, ўша йўсинда жума тезислари ва фатволар чиқарилади
13 Temmuz 2016 - 8:00 'да юкланди ва 1814 марта ўқилди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

(67-қисм)

III. Давлатнинг зуғуми ва доимий босими диний илмни ҳам чеклаб ташлаган. Олимлар диннинг асл Сўзини тўласича ва охиригача айтмайди.

Айтолмайди. Айттирилмайди. Демак, динни турли тушунмовчилик ва туҳматлардан ҳимоя қила олмайди.

Давлат нимани қай йўсин ҳал этишни талаб қилса, ўша йўсинда жума тезислари ва фатволар чиқарилади. Худди давлатнинг ё ҳукуматнинг тобе бир бўлимидек, тепадан тушган ҳар бир “директива”ни ҳаётга сўзсиз татбиқ этишга мажбур.

У “директива”лар давлат динни қандай бошқараётганини, қай аҳволга солмоқчи эканини ҳамда, энг асосийси, давлат динга қарши эканини кўрсатади, холос…

Сўзимизга далил ўлароқ Ўзбекистон ҳукуматининг иккита муҳим ҳужжатидан кўчирмалар келтирамиз:

Биринчи ҳужжатдан кўчирма олдинги бобда эсланган, Бош вазир ўринбосари А.Н.Арипов 2011 йил 2 март куни имзолаган 07/44-1 рақамли (ХДФУ №4) “БАЁН”дан олинди:

КУН ТАРТИБИ

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 мартдаги 07/44-17 ДСП (“ХДФУ – Хизмат доирасида фойдаланиш учун”нинг ўрисчаси. – Н.М.Р.)-сонли ва 2010 йил 4 мартдаги 07/1-91-сонли мажлислари баёнларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида. (Демак, йилига бир-икки марта бу масалада ҳукумат миқёсида махсус мажлис ўтказилади. – Н.М.Р.)

2.Ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ишларнинг савияси ва таъсирчанлигини ошириш ҳақида.

(“Ақидапарастлик ва миссионерлик” деб доим жуфтлаб айтилиши давлат фақат Ислом дини билангина шуғулланмаяпти, миссионерларни ҳам назаридан четда қолдираётгани йўқ, дея мусулмонларнинг ўртанган кўнгилларига сув пуркашдан бошқа нарса эмас. Аслида, миссионерликка қарши “қандай курашилаётгани”ни сал тепада озгина баён қилдик. “Ақидапарастлик” деб ўта салбий маъно берилаётган ифода остида нима ётганини ҳеч ким тузукли тушунтириб ҳам бермайди. Қуйироқда қўлимиздан келганича биз тушунтиришга ҳаракат қилдик. БАЁНномадаги“ақидапарастлик” атамасини кучишлатар идоралари “Ислом дини” деб қабул қилади ва найзаси учини тўғридан-тўғри динга қарши қаратиб қўяқолади. – Н.М.Р.)

“Республикада диний вазиятни янада соғломлаштириш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар дастури” доирасида муайян ишлар амалга оширилган… Диний экстремистик оқим аъзоси сифатида рўйхатга олинган (!) шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан 21 мингдан зиёд(!) профилактик(!) суҳбатлар уюштирилган…

…Қонунга зид диний маҳсулотлар (бунга адабиёт ҳам, диск ҳам, ҳижоб кийимлар ҳам киради. – Н.М.Р.) савдосига чек қўйиш(!) мақсадида амалга оширилган 1425та (!) қўшма рейдлар давомида қонунбузарлардан 1,3 милярд сўмлик(!) адабиёт ва дисклар мусодара этилди…

… – жойларда диний турмуш тарзини мутаассиблик билан тарғиб қилаётган сохта “тариқатчилар” ва “отинойилар” билан профилактик тадбирларни ташкил этишда давомийлик кўзга ташланаётгани йўқ;

… – огоҳликка чақирувчи плакат ва видеороликлар тайёрлаш, телемулоқотлар уюштириш, “Интернет” тизимида аксилтарғибот ишларини амалга ошириш… “Диншунослик” фани бўйича янги авлод қўлланмалар туркумини яратиш йўналишидаги ишларнинг ҳам самараси ҳозирги замон талабларига жавоб бермайди…

…5. Хотин-қизлар қўмитаси (Г.Маруфова), “Маҳалла” жамғармаси (А.Аҳмедов), Дин ишлари бўйича қўмита (О.Юсупов) Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У.Алимов) аёл ва қизларнинг “ҳужра”ларда ноқонуний (“мустақил”, деб ўқинг. – Н.М.Р.) диний таълим олишига барҳам бериш, отинойилар фаолиятини тартибга келтириш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда аёлларнинг кийиниш маданияти бўйича (асосан, ҳижобга қарши. – Н.М.Р.) тарғибот ишларини (давра суҳбатлари, маърифий учрашувлар, миллий либослар кўргазмаси, мақолалар эълон қилиш ва бошқа шаклларда) кучайтириш тавсия этилсин.

…7. “Маҳалла” жамғармаси (А.Аҳмедов) жойларда… фарзандларини кўр-кўрона тарзда (!) диний турмуш кечиришга (!) мажбур қилаётган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар уюштиришни ташкил этсин.

8.“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (Б.Ғаниев) ҳаракат етакчиларида ДЭО (“диний экстремистик оқим” – Н.М.Р.)ларга нисбатан қарши қатъий, муросасиз (В.И.Лелин суйган сўзлар! У аксилинқилобчиларга ва умуман ўзидан бошқаларга қарши доим қатъий ва муросасиз курашга чақирар эди. Бунинг тагида қандай маъно ётишини қизил террор ва исталинча қатлиом кўрсатган. ‒ Н.М.Р.) муносабат билдира олиш қобилиятини шакллантириш, ёшлар орасида диний-экстремистик гуруҳларнинг фаолиятига ёки “исломлашув” жараёни чуқурлашувига мойиллик билдираётган етакчиларни аниқлаш (!) ҳамда улар билан мутасадди (!) ташкилотлар ҳамкорлигида индивидуал профилактик ишлар(!)ни ташкил этиш ҳамда ўқувчи ва талабалар ичида ноқонуний тарзда (қонуний билан ноқонуний тушунчалари орасида аниқ чегара йўқ, хоҳлаган нарсани ноқонуний деб эълон этаверса бўлади! ‒ Н.М.Р.) чоп этилган диний мазмундаги адабиёт, диск, мобил телефонлардаги маъруза ва лавҳаларни тарқатиш, уларни “мутлақ ҳақиқат” сифатида қабул қилиш на ислом динига, на амалдаги қонунларимизга тўғри келмаслиги ҳақида тушунтириш ишлари ўтказишни кучайтирсин”.

Мана шу Дастурнинг “бажарилишини таъминлаш юзасидан ижро МЕХАНИЗМИ” бобида, қаранг, нималар дейилибди:

“2. Аҳоли ичида “исломийлашув” жараёнлари ўсиши ва ДЭОнинг фаоллашуви кузатилаётган ҳудудларда режа асосида комплекс тушунтириш ва умумпрофилактик тадбирларни ташкил этиш.

3.Кичик бизнес вакиллари ва ёш тадбиркорларни ақидапараст оқим тарафдорлари таъсирига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида мазкур тоифа вакиллари билан умумпрофилактик суҳбатларни уюштириш…

…8. Ҳарбий қисмларда ақидапараст оқимларнинг жиноий фаолияти ва исломийлашув жараёнларининг хатарли оқибатлари юзасидан семинар машғулотлари ўтказиш.

…23. Мутаассиб диний ғоялар ва хурофотга берилган отинойилар билан профилактик суҳбатлар уюштириш, уларнинг аёллар ичида тадбирларни бошқаришига йўл қўймаслик”.

Хуллас, ҳаммасини кўчириб келтиришнинг имкони йўқ, лекин “БАЁН”нинг қолган қисми ҳам том шу руҳда. Бу вазифаларнинг ҳар бирига “мутасадди”лар тайинланган, қандай бажариш йўл-йўриқлари нуқта-вергулигача кўрсатилган…

Энди иккинчи ҳужжатдан кўчирма.

Буниси: “Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси мажлисининг БАЁНИ № 25” (07-07/44-1. 05.02.2013й. ХДФУ №34) деб аталган. Олдинги мажлис оти билан буни солиштиринг – деярли бир хил: сарлавҳа салгина бошқача, муҳокама мавзуи унисида ҳам, бунисида ҳам асосан диндир!

Кун тартиби, “БАЁН”нинг бошланиши, мажлис қатнашувчилари олдинги ҳужжатда саналганлар билан деярли бир хил бўлганидан уни кўчириб ўтирмаймиз. Давлат органларига, ҳукумат идораларига, жамоат ташкилотларига бериладиган “диний топшириқ”лари қанақа эканини кўрсатадиган бир еридан кўчирма келтириш билан етаринамиз.

Мажлис қарорининг 5-бандидан:

“Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарлари (давлатнинг динни доимий кузатиб турувчи кўзлари ва бошқарувчи қўллари. – Н.М.Р.), Республика хотин-қизлар қўмитаси (Г.Маъруфова), “Маҳалла” хайрия жамоат фонди (А.Аҳмедов), Дин ишлари бўйича қўмита (О.Юсупов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У.Алимов) отинойилар билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда аёллар ичида “исломлашув” жараёнлари чуқурлашувининг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари ва профилактик тадбирларни кучайтириш, мазкур ишларда турли диний экстремистик оқимларга мансуб ёки мойиллиги бор барча хотин-қизларни қамраб олиш тавсия этилсин”.

Яъни, бошқа ташкилотлар қатори Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам мамлакат аёлларига: “Исломлашманглар, бу йўл хатарли!” дейиши талаб этилмоқда!

(Давоми бор)

«Бу кунлар» китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube