Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ҳеч бир давлат, ҳеч бир куч бундай жирканч ниятига етолмайди!

Ҳеч бир давлат, ҳеч бир куч бундай жирканч ниятига етолмайди!
14 Temmuz 2016 - 5:00 'да юкланди ва 1959 марта ўқилди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

(68-қисм)

“2013 йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш ДАСТУРИ”дан:

“7. Соҳа мутахассислари, таниқли ёзувчи, эстрада хонандалари, актёрлардан иборат тарғибот гуруҳлари билан чегара ҳудудларда ва диний фон юқори бўлган(!) маҳаллаларда ижодий кеча ва огоҳликка даъват шаклидаги тадбирларни ташкил этиш”.

Бошқача айтганда, давлат сиёсати “диний фон”ни тушириш, иложи бўлса, таги-туги билан йўқотиш ва “динсиз фон” яратишга қаратилгандир.

Шунингдек, Дастурнинг V боби “Ёшлар ичида «исломлашув» жараёнлари кучайишининг олдини олиш йўналиши” деб аталгани ҳам кўп нарсаларга ишора қилади.

Хуллас, ҳар йил бошида ҳукумат миқёсида “Диний вазиятни янада соғломлаштириш” шиори остида “комплекс мажлис” ўтказилади, қарорлар ва дастурлар ишлаб чиқилади, бутун жамоат ва “мутасадди” ташкилотларга, энг ажабланарлиси, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ҳам, имом домлаларга ҳам йил бўйи мана шу қарор ва дастурлар асосида ишлаш буюрилади.

Бу ҳужжатлардан давлат динни қай тариқа бошқараётгани, ўз оти билан айтадиган бўлсак, динни ўз ҳолига қўймаётгани очиқ кўринади.

У ҳужжатлардаги ҳар бир жумлани изоҳлагиси келади одам, лекин онгли кишилар изоҳсиз ҳам тушунади деб ўйлаймиз. Билгичга ишора етади. Шундай бўлса ҳам, бир-иккита масалага диққатни тортмасак бўлмайди:

1.“Ақидапарст” деганда оддий мусулмонлар нимани англайди, давлат нимани тушунади?

“Ақида” сўзи кўпларга таниш. Киши нималарга ва қандай эътиқод қилиши лозимлиги ҳақидаги ишончлар йиғиндисидир. “Параст” эса форс тилида “сиғиниш”ни билдиради. Яъни, луғавий томондан боқсак, “ақидага сиғинувчи” дейилаётгандек. Бу маъно тўғри келмайди. Агар дин душманлари “ақида” сўзига “параст” сўзини қўшиб, ўзларича ваҳимали бир сўз яратдик деб ўйлаган тақдирда ҳам, ҳақиқатга терсдир, ёлғондир. Чунки мўмин-мусулмон ақидага сиғинмайди! У ёлғиз Оллоҳга сиғинади, сиғинишга Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ деб ишонади. Мана шунинг ўзи ақида! Мўмин-мусулмон ақидасининг ўзаги шу!

Бордию “параст” сўзини кўчма маънода қабул қилсак, унда “ақидапараст” бирикмаси “ақидани маҳкам (қаттиқ) ушловчи”, “ақидасида қаттиқ туриб олувчи” деган маънони беради. Динда эса, ақидани маҳкам ушлаш, ақидада туриб олиш сўкишга лойиқ иш эмас, аксинча, мақтовга лойиқ ишдир! Дин ақидани маҳкам ушлашни талаб этади ва ақидасида туриб олган, юрагидан ботил ишончларга ўрин бермаган кишиларни улуғлайди. Ақидаси бўшлар динни бузади.

Ўзингиз ўйланг: ақида “Оллоҳ таоло бор ва У битта, барча пайғамбарни Оллоҳ юборган, Қуръони карим Оллоҳнинг Сўзидир, ўлимдан кейин тирилиш бор, тарози бор, бу дунёдаги барча амал ўлчанади,  ҳисоб-китоб қилинади,  Оллоҳга ишонганлар жаннатга, ишонмаганлар дўзахга тушади…” деб турса-ю, кимдир бу инончларнинг лоақал бирига салгина шубҳаланса, унинг дини қоладими?!

Чинакам мўмин ақидани маҳкам ушлайди, ҳаётини шу ақидасига кўра яшаб ўтишга ҳаракат қилади. Яъни, чинакам мўмин ақидапараст (кўчма маъносида, албатта) бўлади ва бу яхшиликни болаларига ҳам соғинади. Аммо, афсус, бунақа кишиларни давлат “фарзандларини кўр-кўрона тарзда диний турмуш кечиришга(!) мажбур қилаётган(!) фуқаролар” деб атайди ва уларни бу йўлдан қайтариш учун тиш-тирноғигача қуролланиб курашади. Энг камида улар билан барча мутасадди ташкилотлари орқали муттасил “профилактик суҳбатлар” қилиб туради. Ўз ҳолича яшашга қўймайди.

Давлат “ақида” сўзининг ёки “ақидапараст” бирикмасининг асл маъноларини билмайдими? Қўлида қанчадан-қанча шарқшуносию исломшуноси туриб буни тушунмаслиги мумкин эмас. Билади, билиб туриб атай шу атамани қўллайди. Биладиганлар ҳам ғиринг демаслигини билгани учун улардан уялиб ўтирмайди, билмайдиганларни чалғитиш ниятида қайта-қайта қўллайверади бу сўзни!

Бу ҳақиқатни дин уламолари билмайдими? Улар ҳам билади, жуда яхши билади, ётиғи билан тушунтирса ўлиб қолмайди, аммо худди ўлиб қоладигандай (жон ширин) мум тишлаб тураверади, ўртадаги тушунмовчиликни кетказишга уринмайди. Қайтага, ўзларига “сал ёқмаган” айримларни давлатга жўр бўлиб “ақидапараст” деб сўкади.

Охир-оқибат кечаги арақ ичувчи ичкиликни ташласа, кечаги қимор ўйновчи қимордан буткул воз кечса, кечаги безори, ўғри, муттаҳам барча салбий хислатларини ташласа ва Оллоҳ таоло унинг кўнглини очиб, тўғри йўлга ўтса – чин ихлос билан тавба қилса ва намоз ўқий бошласа, бундай кишини давлат “ақидапараст” атайди, қонунга қарши дейди ва тиқадиган жойига обориб тиқади!

Ифлос ҳаёт кечириб келган бир одам тоза ҳаёт томонига ўтганини жамият учун хавфли деб ҳисоблашидан бу давлатнинг нияти аслида нима эканини билса бўлади.

Нияти халқимизнинг ақидасини бузиш; динидан узоқлаштириш; келажак авлодни диний таълим ва намозларга қўймаслик билан умуман диннинг давомийлигини кесиш; “Ёшлар (аёллар) ичида «исломийлашув» жараёнлари кучайишининг олдини олиш”; қўлидан келган барча чора-тадбирни қўллаб, худди совет каби бора-бора, дин “бир ҳовуч сассиқ чол-кампирнинг иши”, “эскидан қолган сарқит” деган тасаввур уйғотиш.

Бунақада тинч-тотувлик бўладими? Ақидани маҳкам ушлаган бир мўмин уни ақидапарстликда айблаб қўрқитаётган, қамаётган ва ақидасидан воз кечтиришга уринаётган давлатини суядими?

Демак, мамлакатда неча йиллардан буён диний вазият таранг бўлиб келаётган бўлса, бунга кўпроқ давлат ва унинг узоқни кўра олмаётган сиёсати айблидир.

Иншаоллоҳ, ҳеч бир давлат, ҳеч бир куч бундай жирканч ниятига етолмайди! Оллоҳнинг ўзи бунга йўл қўймайди!

Бир марта имон мазасини тотган чинакам мўмин қайтиб залолатга кирмайди. Давлатнинг “янгича сарқити”дан ўзининг “эскилик сарқити”ни устун кўраверади.

2.Давлат динга қарши деган мулоҳазаларимизни яқинлардан бери ҳукумат идораларининг оғзаки ва ёзма нутқларида тез-тез учраётган ажабтовур “исломлашув”, “исломийлашув” сўзлари ҳам тасдиқлайди. Давлат ва ҳукумат бу янги атама билан нима демоқчи эканини роса бош қотириб ҳам бирданига илғай олмайсиз. Болалар, ҳарбийлар ва аёлларнинг мусулмон бўлишига йўл қўймаслик керак, демоқчими?!

“…«исломлашув» жараёни чуқурлашувига мойиллик билдираётган етакчиларни аниқлаш (!) ҳамда улар билан мутасадди ташкилотлар (!) ҳамкорлигида индивидуал профилактик ишлар(!)ни ташкил этиш”;

“Аҳоли ичида «исломийлашув» жараёнлари ўсишининг зарарлари”;

“Ҳарбий қисмларда… исломийлашув жараёнларининг хатарли оқибатлари…”;

“Ёшлар ичида «исломийлашув» жараёнлари кучайишининг олдини олиш…”;

“Аёллар ичида диний мутаассибликнинг олдини олиш…”

каби хавотирли йўл-йўриқлар (бу кўчирмалар юқорида келтирилган икки ҳужжатдан тўпланди) бу давлат ва бу ҳукуматнинг асосий мақсади нима эканини очиқ кўрсатиб турибди. Бунда “исломийлашув” сўзи қўштирноққа олинадими-олинмайдими, аҳамияти йўқ.

Дўст бор, душман бор – қўштирноқлар “душман”нинг кўзини шамғалат қилиш учун, холос, улар қоғозда қолади, асосий мақсад сўзнинг ўзига юкланган!

Қолаверса, қўштирноқ ёзувдагина кўринади, топшириқ энг юқоридан то энг қуйигача тушиб келаркан, қўштирноқлар “эшитилмайди”. “Ёшлар, ҳарбийлар, аёллар исломийлашмасин!” деган очиқ, тушунарли сўзлар эшитилади ва топшириқ олган ташкилотлар бу буйруқни оддийгина қилиб: “Демак, аҳолининг мусулмонлашувига йўл қўймаслигимиз  керак экан!” деб тўппа-тўғри тушунади.

Масаланинг энг аянчли томони – бу гапни давлат айтса, “аҳолининг исломийлашувига” давлат қарши чиқса, ҳа, энди, дин душмани бўлганидан кейин шунақа бўлади-да, деб одам бир нави чидайди. Аммо жамият (ёшлар, ҳарбийлар ва аёллар)нинг исломийлашув жараёнларини хатарли деб Ўзбекистон мусулмонлари идораси (!) айтиб турса, исломийлашишни жиноий фаолиятларга тенглаштириб тушунса, буни қандай изоҳлаймиз?!

Мана, энг янги мисол:

2013 йил 8 январида “Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Обод турмуш йили» бўйича қўшма тадбирлар дастури” қабул қилинди ва уни иккала ташкилот раҳбари имзо билан тасдиқлади. Шу Дастурнинг 7-моддасида бундай дейилган: “Жойларда ақидапараст оқимларнинг жиноий  фаолияти ва исломийлашув жараёнларининг хатарли оқибатлари юзасидан семинар, суҳбат ва учрашувлар ўтказиш (йил давомида)” белгиланган.

Бу гал “исломийлашув” сўзи ҳатто қўштирноққа олинмабди. Яъни, гапни айлантириб ўтирмасдан, асосий мақсад тўппа-тўғри етказиб қўяқолинибди.

Бу ҳужжат, бизнингча, ўзини ўзи изоҳлайди…

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ёки ҳар бир имом-хатибнинг асл ва асосий мақсади мамлакатни ва аҳолини исломийлаштириш, кенг қатламлар орасига динни ёйиш бўлгани ҳолда муфти бунақа тескари ҳужжатга ўз ихтиёри билан имзо чекармиди?

Йўқ, албатта.

Имзо чекибдими, демак, дин жуда катта босим остида яшаётганига ишора-далилдир бу.

Давлатнинг динга муносабатини янаям ёрқинроқ кўрсатадиган қизиқ бир жонли мисолни бу ерга қистириб қўямиз.

(Давоми бор)

«Бу кунлар» китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мусо ;

    Бу тугри сузлар лекин тугри сузни тугрилигини англаб олиш хаммага насиб этавермайдида.Бир киши кирк ёшимгача кирмаган ёмон кучам колмади, наркотик, угрилик, гарлик…хокозо! Оллох инсоф бериб динга риоя килиб яхши савобли ишларга киришиб узимни унглашга харакат кила бошлагач мхх, инвд идоралри чакириб сарсон кила бошлади.Мен уларга ёмон булганимда эътиборсиз куйиб, яхши булганимда гаранг килияпсизларми?!! Дедим. Буларга “булта алал асади, султана аланнакди” деган макол тугри келади.Яъни куркок номард эчки булганимда савлатингизни йукотиб, Шер булиб шижоатли булганда савлат курсатасизми?!!

    14/07/2016 12:29
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube