Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ҳақиқий ҳалокат илмни зое қилиб, шариат кўрсатмасига зид иш қилишдадир

Ҳақиқий ҳалокат илмни зое қилиб, шариат кўрсатмасига зид иш қилишдадир
17 Temmuz 2016 - 7:00 'да юкланди ва 1716 марта ўқилди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

(71-қисм)

Дукчи эшон қўзғолони бостирилганидан кейин 1898 йил 23 август куни Туркистон генерал-губернатори С. М. Духовский Андижонга келган, темирйўл бўйида уни кутиб олиш маросимида оқсоқолларимиз бошлари яна айни шу тарз эгдирилган.

Унда генерал-губернатор йиғилганларга қарата: “Сизларга катта қора доғ тушди, энди уни ювиш қийин. Наҳот сизлар қум зарраси буюк тоққа қарши урушмаслиги кераклигини тушунмадиларинг?!” деган эди.

Босиб олинган ўлкада нима қилса қандай натижа беришини мустамлакачи ўрислар олдиндан ҳисобга олганини кўрсатувчи икки мисол:

1.“С победой Скобелева, пронесется гул по всей Азии, до самых отдаленных пределов ее: «Вот, дескать, и еще один свирепый и гордый правоверный народ белому царю поклонился». И пусть пронесется гул. Пусть в этих миллионах народов, до самой Индии, даже и в Индии, пожалуй, растет убеждение в непобедимости белого царя и в несокрушимости меча его. А ведь после неудачи генерала Ломакина непременно, должно быть, пронеслось по всей Азии сомнение в несокрушимости меча нашего – и русский престиж наверно был поколебен. Вот почему мы не можем остановиться на этой дороге. У этих народов могут быть свои ханы и эмиры, в уме и в вооброжении их может стоять грозой Англия, силе которой они удивляются, – но имя белого царя должно стоять превише ханов и эмиров, превыше индейской императрицы, превыше даже самого калифова имени. Пусть калиф, но белый царь есть царь и калифу. Вот такое убеждение надо чтобь утвердилось! И оно утверждается и нарастает ежегодно, и оно нам необходимо, ибо оно их приучает к грядущему”.

2.“В Европе мы были приживальщики и рабы, а в Азию явимся господами. В Европе мы были татарами, а в Азии и мы европейцы. Миссия, миссия наша цивилизаторская в Азии подкупит наш дух и увлечет нас туда, только бы началось движение. Постройте только две железные дороги, начните с того, – одну в Сибирь, а другую в Среднюю Азию, и увидите тотчас последствия”.

Ҳа, ниҳоят халқ енгилганига рози бўлди – қулга айланди…

Бугун нималар бўляпти?! Бугунги маънавий йўлбошчиларимиз ўзларини қандай тутишяпти? Тўғридан-тўғри кўнгил билан ишлайдиган дин олимлари ва зиёлиларнинг кўксилари керикми? Қад-қоматлари тикми? Қиблага қараб, ёлғиз Оллоҳгагина букилиши кўзланган беллар, ёлғиз Оллоҳгагина сажда қилиши лозим бўлган бошлар бугун қаёқларга ва кимларга эгилиб-букиляпти?! Ўнгга, чапга, олдга, орқага, тепага, пастга – бирваракайига олти томонга букилавериб эшилиблар кетмадими бу беллар?! Айланиблар кетмадими бу бошлар?!

Сал нарсага эгилар-букилар эканмиз, орқамизда халқ, миллат, уммат, Ватан турганини, ҳар бир ҳаракатимиз, ҳар бир гап-сўзимиз ўзимизгагина эмас, миллатга, умматга ва Ватанга таъсир қилишини биламизми?! Кимлигимизни танимасак, қилаётган ишларимиз нима натижа беришини билмасак, биздан нима яхшилик кутилади?!

Бугун халқ китоб, газет-жўрнол ўқимай қўйган бўлса, халқдан нолимайлик, ўзимиздан кўрайлик. Бугун халқ зиёлисидан ҳафсаласи пир бўлган бўлса, ҳафсаласини пир этгулик иш қилганимиз учундир. Бугун халқ зиёлига қулоқ солмай қўйган, унга эргашмаётган бўлса, бутун айб зиёлининг бўйнига тушади. Чунки у дуч келган томонга эгилиб-букилиши, ҳақиқатга ва адолатга хиёнати билан эл кўзида юзининг сувини тўкди!

Бугун халққа уни тўғри йўлга етакловчи самимий, холис фикр ва куч керак. Ўшандай фикр ва куч пайдо бўлиши билан халқ буни сезади, унга қулоқ солади, эргашади. Бир замонлар “пешво” бошларнинг бир ювиқсизга эгилиши билан синган руҳини қайтадан тиклайдиган чинакам мағрур етакчилар керак унга. Чунки руҳ ўлмайди – эзилади, синади, вақтинча панага ўтади, мудрайди, аммо буткул йўқ бўлиб кетмайди.

Эзилган руҳни даволаш, синганини бутлаш, панада ётганини юзага чиқариш, мудраганини уйғотиш лозим. Шунда қадлар қайтадан кўтарилади, қоматлар тикланади, кўкслар очилади – одам ўзини одам ҳис эта бошлайди.

Шу ўринда мазҳабимиз бошлиғи, буюк имомимиз Нўъмон ибн Собит Абу Ҳанифа (Оллоҳ устларига мўл-мўл раҳматини ёғдирсин) ҳаётларидан ибратли бир воқеани эсласак:

“Имом Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) доимо Қуръони карим ва суннати набавия таълимотига риоя қилиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) олиб келган ҳақ ва ҳидоят йўлини мустаҳкам тутиб ўтдилар. Бу йўлда бирон кишининг маломату таънасидан ҳам, золимларнинг зулму ғазабидан ҳам қўрқмадилар.

Ибн Ҳубайра Кўфа шаҳрига ҳоким этиб тайинланганида Абу Ҳанифани қозилик мансабига таклиф этди. Лекин Оллоҳдан қўрққан, комил имонли, тақволи аллома Абу Ҳанифа, бандаларга зулм қиладиган ҳукм чиқаришдан хавфсираб, Оллоҳнинг иқобидан қўрқиб, бу таклифни рад этдилар. Шу боис кўп азобларга гирифтор бўлиб, қийноқларга солиниб, дарралар урилди.

Бу ҳақда Имом ал-Муваффақ ривоят қилиб айтади:

Бани Умаййа халифалиги вақтида Умар ибн Ҳубайра Кўфа шаҳрига волий (ҳоким) эди. Ироқда турли фитналар бўлиб турган давр эди. Ҳоким Ироқ фуқаҳоларини ҳузурига тўплади, улар орасида Ибн Абу Лайло, Ибн Шибрима, Довуд ибн Абу Ҳинд каби уламолар бор эди. Уларнинг ҳаммасига амал тайин қилди ва Абу Ҳанифага одам юбориб, уни қози қилиб тайинламоқчи бўлди.

Абу Ҳанифа буни рад қилди, шунда Умар ибн Ҳубайра агарда Абу Ҳанифа шу мансабни қабул этмаса, уни калтаклашга қасам ичди.

Буни эшитган фуқаҳолар Абу Ҳанифа ҳузурларига келиб: «Оллоҳ ҳаққи, сиздан илтимос қиламиз, сиз бизнинг биродаримизсиз, ўзингизни ҳалокатга қўйманг, бизлар ҳам ноиложликдан унинг қўл остида хизмат қилиб юрибмиз, аслида биз ҳам бу ҳокимни ёқтирмаймиз, у айтган мансабни қабул қилинг», деб айтишди.

Абу Ҳанифа уларга: «Бу ҳоким одамларнинг бошини олишга фармон ёздириб, бу фармонини мен муҳрлаб тасдиқлаб беришимни истайдими? Оллоҳга қасамки, мен бу ишни асло қилмайман», деб уларнинг илтимосини рад этдилар.

Шунда Ибн Абу Лайло: «Биродарларингизни ўз ҳолига қўйинглар, бу тўғри қиляпти», деди.

Кўп ўтмай, Абу Ҳанифани қамоққа ташлаб, бир неча кунлар кетма-кет дарра урдилар. Ўлим ҳолига келиб қолганларини кўрган ҳоким аскарлари унга бу хабарни етказишди.

Ҳоким атрофидагиларга, Абу Ҳанифага бориб насиҳат қилинглар, агарда бир оз фурсат беришимни сўраса, ўйлаб кўриши учун унга муҳлат бераман, деди.

Абу Ҳанифага бу сўзни айтишгач, у киши, майли, мен биродарларим билан маслаҳат қилайин, дедилар. Шундан сўнг Ибн Ҳубайра уни қўйиб юборишга амр қилди. Абу Ҳанифа қамоқдан чиқишлари биланоқ уловни миниб Маккага қочиб кетдилар.

Бу воқеа 130-ҳижрий санада бўлган эди. Шундан сўнг то аббосийлар халифаликни олгунларига қадар Маккада турдилар. Ва Абу Жаъфар Мансур даврида яна Кўфага қайтиб келдилар.

Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ)ни юз дарра калтаклашган, яъни, ўн кунга қадар ҳар куни ўн даррадан уришган эди. Дарра бошларига, юзларига ва таналарига урилар эди. Барча калтакларга сабр этиб, Оллоҳдан ажр истаб, ҳақиқатни тарк қилмай чидадилар. Фақат калтак зарбаларининг асари юзларида из қолдирганидан хафа бўлдилар, чунки оналари бу ҳолларини кўриб ғамга ботишидан ўксиндилар.

Ҳақиқатдан ҳам она у кишидаги калтак асарларини кўриб, кўп хафа бўлди ва унга: «Сени илминг шу аҳволга солган бўлса, бундай илмдан воз кечсанг бўлмайдими?» деди.

Абу Ҳанифа оналарига: «Агарда бу илмим билан молу дунё излаганимда унга аллақачон эришган бўлардим, лекин мен илмни сақлаганимни ва ўзимни илм йўлида ҳалокатга ташламаганимни Оллоҳ билишини хоҳлайман», дедилар.

Дарҳақиқат, ҳақиқий ҳалокат илмни зое қилиб, шариат кўрсатмасига зид иш қилишдадир (таъкид бизники. – Н.М.Р.), бундай қилгувчилар охиратда темир гурзилар билан урилиб, дўзах азобида жазоланадилар. Чунки улар илмни ҳавою нафсга берилган амалдору ҳокимлар истаган йўлга ишлатадилар ва улардан молу дунё орттирадилар.

(Давоми бор)

«Бу кунлар» китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Fazliddin Yokub ;

    Hakikatdan ham oz tarihimizni yahshi organmaganligimiz juda kop hatolarga sabab bolmokda …

    17/07/2016 14:36
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube