Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ортиқча мулоҳаза айрим ҳолларда қаҳрамонликнинг йўлини кесади

Ортиқча мулоҳаза айрим ҳолларда қаҳрамонликнинг йўлини кесади
18 Temmuz 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1634 марта ўқилди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

(72-қисм)

Кўпинча амалдорлар шариатга ва ҳақиқатга зид ишларни қиладилар. Баъзи олимлар эса уларнинг бу қилмишларини маъқуллаб, ҳаттоки уларнинг бу ношаръий ишлари шариатга мувофиқ деб фатволар ҳам топиб берадилар ва шу сабабли ҳақиқат ҳалокатга учрайди.

Бундай олимлар ҳар замонда, ҳар шароитда ва ҳар қандай тузумда ҳам мавжудлиги барчага аён. Улар бу фоний дунёда ўз мансабидан ё амалидан ажраб қолишдан қўрқиб, ҳақиқий ризқ бергувчи Оллоҳнинг ўзи эканини унутиб, амалдорларнинг буйруғини бажариб, шариатга зид бўлса ҳам, уларнинг истаги-хоҳишига қараб гапириб, фатволар берадилар. Бундай кимсалар охиратда Одил Ҳоким Оллоҳ ҳузурида жавоб беришларини асло унутмасликлари лозим.

Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) охиратини бу фоний дунёга алмаштирмаган ҳақиқий тақводор, Оллоҳдан қўрққан буюк фақиҳ эдилар. Шунинг учун ҳам у киши билан Ибн Ҳубайра орасида воситачи бўлиб, уни қозилик мансабини олишга кўндирмоқчи бўлган кишига: «Бу дунёда калтакланишим охиратда темир гурзида жазоланишимдан кўра енгилроқ, Оллоҳга қасамки, мени ўлдирса ҳам қозилик қилмайман!» деб жавоб қилган эдилар”.

Эътибор қилинг: бирон-бир кимса бош кўтариб “Фиқҳул акбар” эгасини “ўзларидан чиққан бошлиқ”қа итоат этмаганликда, боғийликда айбламади. Аксинча, ҳатто Абу Ҳанифадан фарқли ўлароқ ҳоким хизматига кирган замондош иккинчи олим Ибн Абу Лайло: “Биродарларингизни ўз ҳолига қўйинглар, бу тўғри қиляпти”, деди!

Бу воқеани ҳар ким бугунги Ўзбекистон манзарасига солиштирсин: бурунги буюк имомимиз Абу Ҳанифа қандай бўлганлар-у, “Ҳанафиймиз!” деб кўкрагига ураётган бугунги “олим”лар ва “имом”лар ўзини қандай тутяпти?!

Яна бир мазҳаббоши, суннат ва жамоат аҳли улуғ имомларидан Аҳмад ибн Ҳанбал бошларига тушган бир мушкул ҳам олимларимизга ўрнак бўларлидир.

Маъмун халифалиги даврида мўътазилийлар оқими таъсири кучайиб, уларнинг бошлиқларидан бири Ибн Абу Дуад ҳатто халифани ҳам қўлга олишга эришган, биргаликда одамларни мажбурлаб: “Қуръон яратилган (махлуқ)дир”, дегиздиришар эди.

Маъмуннинг ўлимидан кейин халифа бўлган укаси Мўътасим ҳам акасининг сиёсатини давом эттириб, мўътазилийларнинг хато фикрларини зўрлаб ёйишга ҳаракат қилди.

Бу йўлга юрмаган Аҳмад ибн Ҳанбал, боқинг, қандай жабру жафоларни кўрдилар:

“…Имом Аҳмад ибн Ҳанбални икки йилдан ортиқ, аниқроғи, йигирма саккиз ой қамоқда ушлаб қийнашди, аммо иродаларини бука олмадилар… Гап билан енга олмасликларига кўзлари етгандан сўнг калтаклашга ўтдилар. …Имомни (халифа ҳузурида) ҳушидан кетиб қолгунча дарра билан уришар, кейин эса, кўтариб қамоққа олиб кетишар, бу ҳол эртасига яна янгидан бошланар эди.

Бир куни калтак зарбидан ҳушидан кетаёзган Имомнинг қулоғига фитнабоши Ибн Абу Довуд: «Эй Аҳмад, қулоғимга “Қуръон махлуқ” деб қўйгин, сени халифанинг қўлидан қутқариб оламан», деди. Шунда Имом Аҳмад бошларини зўрға кўтариб, «Эй ибн Довуд, қулоғимга “Қуръон Оллоҳнинг каломи, махлуқ эмас” деб қўйгин, сени Оллоҳнинг азобидан қутқариб оламан», дедилар.

Бу воқеа халифанинг тавба қилиши, фитнабоши Ибн Абу Довуд ва унинг шериги Башир Мусрайсийнинг боши олиниши ва Имом Аҳмаднинг эъзозланиши билан тугади. Шундай қилиб, бу буюк Имом мусулмонларнинг катта бир фитнадан қутулиб қолишларига сабабчи бўлдилар”.

Бу воқеадан кўп хулоса чиқарса бўлади, ҳар ким ўзи ўйлаб кўрсин.

Лекин биттасини айтмасак бўлмайди: буюк имомнинг эътиқодда собитликлари уммат тўғри ақидада қолишига сабаб бўлганидан ташқари яна  халифанинг тавбасига ҳам сабаб бўлди!

Демак, тескариси тескари натижа беради: олимнинг қўрқоқлиги ва хиёнати ҳукмдорнинг ҳаддан ошишига сабаб бўлади!

Бугунги уламоларимизга буюк имомлар Абу Ҳанифа билан Аҳмад ибн Ҳанбалнинг жасоратлари, собитқадамликлари етишмаяпти. Оғизда ҳанафиймиз, суннат ва жамоат аҳлиданмиз, дейишади, аммо амалда Абу Ҳанифа номларига кир иснод келтиришади. Агар ҳанафийликда самимий бўлсак, мазҳаббошимиз тутимларидан ҳам ибрат олишимиз лозим эмасмиди?!

Абу Ҳанифа золим волийнинг хоҳиш-иродасига мувофиқ фатво беришдан ўзларини қандай сабр-матонат билан асраган бўлсалар, бугунги “уламо”, аксинча, худди шундай жидду жаҳд билан қиролу президентларнинг раъйи ва истагига мос фатволарни ҳар куни, ҳар соатда оппа-осонгина чиқариб ётибди!

Абу Ҳанифаю Имом Аҳмадни ҳақорат, у зотларнинг пок номларини хўрлашдир бу ишлари!

Оллоҳнинг раҳмати ёғилсин у иккала Имомимизга!

Ўрнида ишлатилса, муроса жуда керакли омилдир. Чунки жамиятнинг хотиржамлиги муроса биландир.

Лекин ҳар қандай муросанинг ўлчови, чегараси бор. Чегарадан ошганидан кейин у хиёнатга айланади. Айниқса, дин масаласида қироллару президентлар билан муросага борилар экан, ниҳоятда эҳтиёт бўлиш керак.

Дин ҳукмрон бўлмаган бир шароитда ёки мўмин-мусулмонлар бошқа диндагилар (ёки динсизлар) қўли остида яшайдиган ҳолатларда, ижтимоий масала ўлароқ, муроса керак ва тўғридир. Аммо шунда ҳам ақида, Ислом устунлари каби ўзгармас асослардан заррача чекинмаган ҳолда. Бу масаладаги муроса ўзингизнинг ақидангизни бошқага тиқиштирмаслик, фиқҳингиз билан уларга халақит қилмаслик маъносидагина бўлади, бизнингча.

Яъни, ақида ва фиқҳ масалаларида дин бор сўзини борича айтмаса ёки қирол ва президентлар рухсат берган даражада гапириб, ундан ортиғини гўё йўқдай индамаса, ҳақиқатга хиёнат, динга хиёнат, Ҳаққа хиёнат қилган бўлади.

Хиёнатдан ташқари, йўлбошчиларимизнинг ўрис “оқпошшо”сига эгилган бошлари каби, орқаларида турган халқнинг руҳини синдиради, миллатнинг бўйнини эгади. Бундай шароитда жуда озчиликкина эътиқодида собит қолади, кўплар ичига қамалиб олади, яна бошқалар домла-имомлардан, айримлари ҳатто диндан ҳафсаласи пир бўлади.

Мана шу ҳолатга жавобгарликни бўйинга олиб муросага бориш керак. Қиёмат ва охират савол-жавобини ҳамиша эсда тутиб муросага борилади.

Ибратни Оллоҳнинг элчисидан (у зотга салот ва салом бўлсин) олайлик. Бу шарафли зот шахслари ҳақорат қилинса чидардилар – юмшоқ муомала қилардилар, аммо динлари ҳақорат қилинса чидамасдилар – пешоналари қизариб, юзлари бўғриқиб, бўйин томирлари бўртиб кетгулик даражада ғазабланар эдилар.

Муроса чегараси бугун буткул унутилди. “Мулоҳазалар” кўпайиб кетди. Мулоҳазалар ҳамиша ҳам ҳақиқатга элтавермайди. Кўпинча ғафлатга, хиёнатга элтади. Аксинча, қаҳрамонлик онда юз беради. Ортиқча мулоҳаза айрим ҳолларда қаҳрамонликнинг йўлини кесади.

(Давоми бор)

«Бу кунлар» китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube