Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистон “олий” тизимидаги бефаросатликлар

Ўзбекистон “олий” тизимидаги бефаросатликлар
19 Temmuz 2016 - 4:00 'да юкланди ва 811 марта ўқилди.

abiturentМўминдаги фаросат нури унинг энг афзал жиҳатидир. Зотан, бу ҳадиси шариф билан ворид бўлган таъриф. Фаросатсизлик эса энг катта хатолик, энг улкан душман ва тузалмас аҳмоқликдир. Минг афсуски, бугун Каримов Ўзбекистонида бефаросатларча қилинаётган ишлар ошиб-тошиб ётибди.

Шу ишлардан бири “олий” дея сифатланадиган, аслида ғирт қолоқ таълим тизимидадир. Яна шуни айтиш керакки, бу “олий” таълимга нисбатан “тизим” сифатини бериш ҳам уятли. Чунки бу ерда тизимнинг “т” ҳарфи ҳам йўқ, албатта. Бироқ вазиятни англатиш ва фикримизни етказиш учун биз уни “тизим” деб аташга розимиз.

Бу “олий” тизимдаги бефаросатликларнинг энг каттаси мамлакатда ҳамон кириш имтиҳонларининг сақланиб қолганидир. Ҳамма замонларда олий ўқув юртига кириш учун имтиҳон жорий қилинар экан, унинг ижобийдан кўра салбий натижалари кўп бўлган. Кириш имтиҳонлари халқ ва таълим ўртасига қўйилган катта девордир. Ҳар қандай имтиҳон нисбийдир. Талаба университетга таълим олгани кирар экан, ундан катта илм базасини талаб қилиш тўғри эмас. Чунки илмга қизиққан ҳар бир талаба алоҳида ҳодиса. У илм даврасига киргач ўзгариши мумкин – яъни илмга рағбати ошиб, қулфи дили очилиши табиий.

Иккинчи бефаросатлик кириш имтиҳонларининг тест шаклида ўтказилишидир. Каримовнинг аҳмоқона сиёсатини қарангки, бутун мамлакат учун тест маркази деган бир ташкилот туздирган. У ташкилот аллақачон порахўрлик масканига айланган. У ташкилот фақат ҳукуматга бўйсунади. У ерда айланадиган пора миқдорини тасаввур қилиш қийин, чунки у ер жиноий тизимнинг ўзгинасидир. Тест билимни мустаҳкамлаш учун хизмат қилиши мумкин, лекин унинг на мантиқий фикрлашга, на нутқ ривожига, на ёзма қобилиятнинг юзага чиқишига, на талабанинг ахлоқига ижобий таъсири бор! У фақат одамни соқов бўлишга ўргатадиган нарсадир, холос. Тест тизими аслида Каримовнинг қабиҳ режаларидан бири бўлгани ҳақида аввал ҳам тўхталган эдик. (Ушбу манзилга қаранг: )

Учинчи бефаросатлик шуки, Ўзбекистонда барча университетлар ҳукуматга қарайди. Ҳамма жойда Каримов шахсияти улуғланади ва илм берилмайди. Ўзбекистон шунинг учун йилдан йилга саводсизлар ўлкасига айланмоқда. Агар бирда-яримда бирор ҳақиқий талаба чиқиб қолса, бу ҳам бўлса, эски фидойи устозларнинг хизмати сабабидандир.

C1ACFA3D-4254-40F1-AF6C-C4C73E74BEF5_w610_r1_sТўртинчи бефаросатлик эса талабаларнинг, илм аҳлининг фикрлашга ҳаққи йўқлигидадир.

Хуллас, ҳозир бутун мамлакатда салкам 600.000  битирувчи бор. Уларнинг 60 мингга яқини талаба бўлиши мумкин, талаба бўлиш истагида бўлганлар сони ҳар йили 300 мингдан ошиб кетади. 15 августда мандат деган ўта мантиқсиз тадбирдан сўнг 60 минг хом-пишиқ, чирик-ирик аралаш – яъни асосан, тест сотиб олиб ёки бировларнинг калласи эвазига улкан миқдорда пора бериб талаба бўлганлардан бошқа 240 минг ёш йигит-қиз эса орзулари қурбон бўлиб кўзларида ёш билан қоладилар.

Хўш, аслида чинакам олий таълим тизими қандай бўлади?

  1. Барча университетларга ўзини эркин бошқарши ихтиёри берилиши лозим. Улар ўз йўналишларини ўзлари ҳал қилишлари керак. Улар фақатгина белгилаб қўйилган баъзи истиснолардагина мамлакат олий бошқрув тизимига ҳисобот беришлари мумкин, аммо 99 фоиз фаолиятини мустақил ташкил қилиши лозим.
  2. Барча университетлар чекланмаган миқдорда талаба қабул қилишлари керак. Университетларга кириш истагини билдирган ёшлар сони унинг мавқеини белгилаб беради. Кириш имтиҳонлари, табиий, бўлмайди. Шароитга қараб баъзи синовлар, оғзаки суҳбатаар ўтказилиши мумкин. Талабанинг иқтидори етарли бўлса, унга олий таълимда ўқиш имкониятини берадиган (етарли илм базасини йиғиш учун) бошланғич курслар очиб берилади. У ерни битирган йигит-қиз университетда ўқийверади.
  3. Университетларда таълим 100 фоиз шартнома асосида олиб борилади. Талабанинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиқиб унга енгилликлар, чегирмалар берилади. Талабанинг иқтидори учун университетнинг ўзи ёки бошқа ҳомийлар ўз стипендия ёки грантларини тақдим қилишлари мумкин.
  4. Университетларда таълим қатъий шаклда олиб борилиб, ўзлаштиришида суст бўлганлар, университетларнинг ўзлари шакллантирган ички қоидаларни бузганлар ўқишдан ҳайдаладилар ва ҳоказо.

Агар биз қисқа шаклда баён этган ушбу тизим жорий қилинса, мамлакатдаги илмий салоҳият атиги бир неча йилда биз тасаввур қилмаган даражада юксалади. Чунки бугун ҳар биримиз Ўзбекистонда таълим ва фан сиртмоққа солинганини билиб турибмиз. Аммо Ўзбекистон ёшлари илм олишда жуда илғор ва уларнинг катта қисми ўқишни истайди.

Ҳозирги ҳолатга бир назар солинг. Бутун мамлакатда ҳар йили ёз ойлари безовтагарчилик. Ҳужжат топширишнинг ўта қолоқ шакли. Бу борада онлайн тизим умуман ривожланмаган. Ҳужжат қабул қилиш учун университет ўқитувчи профессорларининг, талабаларининг бепул ойликсиз ишга жалб қилиниши. Тест пайтидаги ўйинлар. Фарзандларини 8000 доллардан 50 минг долларгач бўлган миқдордаги пора билан ўқишга киритиб, яна унга ҳар йили 2 минг доллардан кўпроқ миқдорда шартнома пули тўлаб ўқитаётган ота-оналар…

Бу ердаги таълимга кўнгли тўлмай хорижга ўқигани кетиб, у ерда ўқиб, сўнг қайта олмаётган минглаб ёшлар…

Буларнинг ҳаммаси айни бефаросатликнинг ўзидир. Ёки миллатга қилинаётган кечирилмас жиноят ва хиёнатдир.

Вазиятни ўзгартириш вақти етиб келди.

Абдуллоҳ Нусрат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар