Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бизда чинакам маънода илм, чинакам маънода олим йўқми?!

Бизда чинакам маънода илм, чинакам маънода олим йўқми?!
20 Temmuz 2016 - 6:00 'да юкланди ва 1774 марта ўқилди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

(74-қисм)

Тажрибадан биламиз: тарафкаш шогирд ёки мурид жон жаҳди билан тарафдор тўплашга киришиб кетади. Бу ишини устози ё пирига муҳаббат деб ўйлайди. Одамни жалб этиш учун устози ёки пирини кўкларга кўтариб мақтай бошлайди, улардаги бор хислатлар етарли туюлмаса, йўқ хислатлардан лоф уракетади.

Айрим устоз ё пирларни шундай шишириб мақтайдилар, орқасида Оллоҳ ҳам, Унинг севгили пайғамбари (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳам кўринмай кетади. Давраларида Оллоҳ ва Унинг элчисидан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўра устозлари ё пирларининг оти кўпроқ янграйди!

Бу ҳолат ўтмишда кўп бора кузатилганидек, бугун ҳам давом этиб келяпти ‒ кўзимиз билан кўриб турибмиз.

Ҳукми ваҳийдан бўлмаса ҳатто пайғамбарга эътироз билдириш мумкин бўлгани ҳолда ҳамма гапи инсоний-нафсий бўлган устоз ё пирнинг сўзини мутлақ ҳақиқат деб билиш, эътироз билдира олмаслик; динимизда ҳатто гуноҳсиз пайғамбарга сиғиниш қаттиқ тақиқлангани ҳолда юрган йўлида гуноҳларга ботиб юргувчи устоз ё пир шахсига сиғингудек итоат этиш иллатларнинг боши ва асосийси бўлиб туюлади менга.

Тўғри тушунилсин, устозни ҳурмат қилиш лозимлиги шубҳа остига олинмаяпти бу ерда. Сўзсиз, ҳар қандай устоз ҳурмат-эъзозга лойиқ зотдир.

Аммо ҳурмат бошқа, муҳаббатда чегарадан ошиш бошқа. Ҳурмат қилсангиз, иззат топасиз. Бу ерда гап устозни ҳурмат, устозга муҳаббат чегарасида туриш ҳақидадир. Чунки муҳаббатда чегарадан ошсангиз, ўзингиз ҳам тўғри йўлдан чиқасиз, бошқаларни ҳам чалғитасиз.

Шиалар айни шу ‒ муҳаббатда ва нафратда чегарадан ошишлари (ифрот ва тафрит) туфайли ҳақдан тойди. Ҳазрати Алини (Оллоҳ у зотдан рози бўлсин) яхши кўришда чегарадан ошди, бор ҳолича севмай, у кишида йўқ сифатларни тўқиб чиқариб “сева” бошлади ва бора-бора ораларидан Ҳазрати Алини пайғамбар дейдиган, ҳатто илоҳ дейдиган тоифалар чиқди!

Муҳаббатда чегарадан ошиш охир-оқибатда мана шунақа натижа беради.

Бунинг акси ‒ нафратда чегарадан ошиш ҳам хавфлидир. Шиалар Ҳазрати Алига (Оллоҳ у зотдан рози бўлсин) тўғри йўлдаги бошқа халифаларни қарши қўйиб, бошқаларини ёмонлай бошлади. Бора-бора чегарадан ошиб, сиёсий қарама-қаршилик диний нафратга айланди ва ёмонлашдаги жазава кўзларини кўр қилди.

Оллоҳ, Ўзинг сақла бундай натижадан.

Устозга ёки пирга муҳаббатда чегарадан ошиш ҳаётда қандай юз беради?

Биз бу камчиликни таълим-тарбия услубида кўрдик.

Тасаввур этайлик: ўртада катта, кенг майдон, тевараги айланасига уй.

Ўхшатиш жоиз бўлса, у майдонни Ислом жамияти десак, теварагидаги уйлар ҳар бири бир устознинг илм даргоҳидир.

Шогирдлар хилма-хил бу уйларга кириб ўқияпти, тарбияланяпти. Ҳар бир устоз ўзи билган нарсани шогирдига етказяпти, таълим-тарбия беряпти. Лекин етиштирилган у шогирдларни кенг-катта Ислом майдонига чиқазиш ўрнига ўзига, ўзининг тор ҳужрасига боғлаб оляпти. Камчиликли бўлиш эҳтимоли кучли бўлган йўлини энг тўғри йўл деб ўргатяпти. Ўртадаги майдон бўм-бўш қоляпти.

Натижа эса аянчли.

Қобилиятига яраша илм ҳосил қилган талаба ниҳоят бир куни у ҳужрадан ўзига мос туйнук очиб майдонга мўралайди. Қараса, бошқа ҳужралардан ҳам майдон томонга туйнук очилибди: ҳар бир туйнукдан бошқа-бошқа устозларнинг шогирдлари бош чиқариб турибди.

Аста-секин бир-бирлари билан мулоқотга киришишади. Ҳар қайсиси ўз устозидан олган илмини кўрсатгиси келади. Табиий, билимларида озми-кўпми фарқ кўринади. Чунки шогирд ўртадаги кенг-катта майдонга ‒ Ислом майдонига устози ё пири очиб берган туйнукдан боқаётган эди. У кенг майдонни бор бўйича кўрмас, кўролмас, туйнуги катта-кичиклиги миёсидагина кўрар-қамрар эди.

Натижада тортишув бошланади. Тортишув кучайгани сайин тарафкашлик юзага чиқади. Ҳар бир шогирд ёки мурид ўз устозини мақтай кетади. Ҳеч бири ён босгиси, нариги туйнукдагининг билимига тан бергиси келмайди. Масала талашишлар ўз илм даргоҳи ва устози шаъни учун курашишга айланиб, охири шогирдлар бир-бирининг этини ейиш даражасига етади!

Хайрият, Ўзбекистонимизда ҳозирча туйнук тортишувлари оғизаки кетяпти, хайрият шундай тор дунёқараш ва тарафкашлик феъли билан шогирдлар қўлига бирон қурол олмай турибди. Майдонга биродарлик туйғуси билан эмас, қурол билан тушса борми, ўртада қон тўкилиши ҳеч гап эмас.

Бунда ҳолни ўтмишда кўп марта учратганмиз, ўхшашлари яқинларда ўзимизда ҳам кўринди, ҳозирги кунларда дунёда-да кўриб турибмиз.

Ҳол бу ки, устоз ўзига садоқатли шогирдни эмас, динига садоқатли умматни тарбиялаши керак!

Ҳар бир устоз уйини шогирдга тўлдирмасин, ўртадаги кенг-катта Ислом майдонини уммат билан тўлдириб ташласин!

Билим бераркан, марказга ўз шахсини қўймасин, балки кенг-катта Ислом маънавий шахсини қўйсин!

Шогирд муҳаббатини ўзига ва ўзининг тор ҳужрасига йўналтирмасин, балки Оллоҳга ва Унинг севикли элчисига (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) йўналтирсин!

Эй шогирд ё мурид! Беҳуда тортишув ва жанжалларни тўхтатинг! Тарафкашлик туйнугингизни тарк этинг, ўртадаги катта биродарлик майдонига тушинг! Шогирд эдингиз, энди умматга айланинг! Бир-бирингизга душман деб эмас, биродар деб боқинг! Бир-бирингизга қўл узатинг, жилмайинг!

Масала талашишга, устоз талашишга совураётган куч-ғайратингизни уммат учун фойдали ишларга йўналтиринг! Бирингиз учоқ, иккинчингиз кема, учинчингиз Мирриҳга учадиган ракета, бошқангиз жамият оғирини енгил қиладиган яна бошқа нарса кашф этишга киришинг.

Ғайридин ёки динсиз дунё энг оддий уй-рўзғор буюмидан тортиб ядро қуролигача яратаётган бир пайтда биз мўмин-мусулмонлар умримизни арзимаган масалалар устида бир-биримиз билан талашиб-тортишиб ўтказаётганимиз ниҳоятда ачинарлидир.

Буюк кашфиётлар йўлида сарфлашимиз лозим бўлган бутун онгу шууримиз ва куч-ғайратимизни динда ўзимизни ҳақ кўрсатишга банд қилиб қўйганимиз кечирилмас хатодир.

Мўмин-мусулмонларнинг бирикишига, катта кучга айланишига тўсиқлардан яна бири мазҳаб ҳархиллигини табиий ҳол деб қабул этмасликдир. Ҳар ким ўзининг мазҳабини ёқлаши, ҳимоя қилиши ва илгари суришига биров қарши эмас, аммо бунинг натижасида қайсар таассуб пайдо бўлиши ёмон. Мазҳабни ушлашда бир хатолик йўқ, ҳар ким ўзининг мазҳабини ёқлаши ва илгари суришида қўллаётган услуби хато.

“Сунний ‒ шиа” тортишувини қўятурайлик, чунки у тортишувнинг асосли диний-сиёсий, ижтимоий-тарихий сабаблари бор, аммо тўғри йўлдаги суннат ва жамоат аҳли ичида ҳам мазҳаблараро мунозара-тортишув кучайиб бораётгани ўша хато услуб оқибатидир.

Оллоҳ таолонинг “Динда зўрлаш йўқ…” ҳукмини қабул қиламиз, тан оламиз, жуда олижаноблик ила риоя этамиз, аммо мазҳаб ҳархиллигига чидамаймиз ‒ қавмни бир мазҳабни ушлашга зўрлаймиз, бордию ўзимизнинг кучимиз етмай қолса, давлатни ёрдамга чақирамиз.

Ҳарҳолда Ўзбекистон шароитида бир неча йиллик тажриба шуни кўрсатади.

Ҳатто динда зўрлаш бўлмагани ҳолда мазҳабда зўрлаш авжга мингандан-миниб бормоқда. Диннинг ўзи ҳархилликни табиий ҳол деб турганида хаёлимизда олижаноб бўлиб туюлган ниятда ҳаммани бирхилликка солишга тиришиб ётибмиз.

Аммо хаёлда олижаноб туюлган ният аслида хато бўлиши, дин ҳукмига терс келиб қолиши мумкин. Яъни, ҳар қандай олижаноб ният диннинг ҳукмини ўзгартиришга сабаб бўла олмайди.

Ҳазрати Умар (Оллоҳ у зотдан рози бўлсин) аёллар маҳр сўрашда ҳаддиларидан ошиб кетмасинлар, мўътадил бўлсинлар деган олижаноб ниятда маҳр миқдорини чеклашга уринганида нима бўлди?

Оллоҳ таоло битта кампир тили билан халифасига танбеҳ берди ва маҳр масаласида Оллоҳнинг ҳукми ўзгармай қолди!

Ҳамма бир хил юрсин деб талаб этиш, мажбурлаш тескари натижа беришини кундалик ҳаётимизда кўриб турибмиз.

Олдинги боблардан бирида жамиятда фикрлар хилма-хиллиги бўлишини лозим деяётиб, “Муватто” эгаси Имом Молик билан халифа Абу Жаъфар ал-Мансур (Оллоҳ, иккаласига ҳам раҳм қил) ўртасида кечган воқеани тилга олган эдик. Ислом дини дунёга ёйилиб, турли мазҳаблар пайдо бўлиб, ҳар ернинг одами динга ҳар хил амал қила бошлагач, буни кўрган халифа бутун умматни “Муватто” теварагида бирлаштириш ғоясини ўртага ташлаган, аммо унинг бу қарорига Имом Молик қарши чиқиб мазҳаблар ҳархиллигини ҳимоя этган эди.

Халифа ‒ сиёсат, Имом Молик ‒ илм.

Сиёсат бирлаштирайлик деди, илм ҳақиқатни ‒ ҳархилликни ҳимоя қилди ва сиёсатни уммат орасида фитнага олиб келиши мумкин бўлган бузғунчи фикрдан қайтарди. Чунки “бирлаштириш” ғояси ҳар қанча жозибали туюлмасин, унда зўрлик бор эди. Зўрлик қарши ҳаракатни пайдо қилади, исёнга олиб келади.

Суннийлик тўғри йўл, суннат ва жамоат йўли унга эргашганларни жаннатга элтади, аммо динпарастлик қолиб мазҳабпарастликка берилганларнинг хатти-ҳаракатини, тортишув услубларини кўриб туриб, қолган уч мазҳаб бошқа динми деб ўйлаб қоласиз.

Бир мазҳабга таассуб бизда юксак чўққисига чиқди, ҳатто мазҳабга зўрлаш мафкурасини давлат диний сиёсатига қурол қилиб олди.

Сиёсат “мазҳабпарастлар”нинг гиж-гижлаши биланми ё ўз ташаббуси биланми, халқни бир мазҳабни ушлашга зўрлаётган экан, бу иш самарасиз ёки тескари самара берадиган эканини айтиб сиёсатни хатарли йўлдан қайтарадиган ИЛМ қани?!

“Динда зўрлаш йўқ!” ояти каримасини тушунтирар экан, мазҳабга зўрлаш умуман йўқлигини уқтирадиган ОЛИМ борми?!

Албатта, биз ҳанафиймиз, аммо шофиий ҳам, ҳанбалий ҳам, моликий ҳам суннат ва жамоат аҳли бўлган биродарларимиз эмасми?!

Ичимизда кимдир бу мазҳаблардан бирига амал қилса, ўшани тўғри деб ўйласа, худди у диндан чиқиб кетгандай дод-вой солишларимиз нечун?

Кимдир намозда оёғини кериброқ турса, ҳар такбирда қўлини кўтарса, Фотиҳа сурасидан кейин товуш чиқариб “Омин!” деса, уни мачитдан қувиб солишларимиз етмаганидай давлатга тутиб бераётганларимиз учун қиёматда жавоб бермасмиканмиз ишқилиб?!

Бир кишининг 1) мўмин экани, 2) намоз ўқиши, 3) намозини йигирма етти баравар савоб умидида мачитда ўқиётгани… каби фазилатлари тургани ҳолда аҳли сунна ичидаги мазҳаблараро фарқдан келадиган арзимас ҳархиллик учун уни нақ душманга чиқариб қўйишларимиз тўғри эмас деб ўйлайман.

Бу масаладаги тортишув ва жанжалларимиз билан билиб-билмай куфр оламини севинтириб, Ислом душманлари тегирмонига сув қуйиб келяпмиз.

Мазҳаб ҳархиллиги бизни бир-биримизга душман қилмасин. Чунки тўртала мазҳаб ҳам нажотга элтувчи йўлдир, мўминларнинг ўзаро дўст-биродарлиги фарздир!

Мазҳаб ҳархиллигини тугатиб бўлмайди, тугатишга, Имом Молик айтганларидек, ҳожат ҳам йўқ, демак, динимизнинг мўминлар бир-бирлари билан биродар эканлари тўғрисидаги илоҳий йўриқни маҳкам ушлаган ҳолда ҳар ким ўз мазҳабига риоя этиши энг тўғри услубдир.

Устозпарастлик қилиб ёки мазҳаб талашиб жанжал чиқарувчилар асосан ўртача олимлар ёки чаламуллалар бўлади. Буларни, ҳа, майли, даражаси паст-да, десак, йирикроқ олимларимиз ҳам шогирдларини бу иллатдан шиддат билан қайтармаяпти. Умматни ҳам, давлатни ҳам тўғри йўлга солиб қўймаяпти.

Ё бизда чинакам маънода ИЛМ, чинакам маънода ОЛИМ йўқми?!

Бу мамлакатда ўттиз милёнли йирик халқмиз. Катта умматмиз. Шунга қарамай, динни билгич олимларимиз бармоқ билан санарли. Аммо, афсус, шу уч-тўрт нафар илмли ҳам бир-бири билан иноқ эмас.

Бир замонлар Мавлоно Румий ҳазратлари мусулмон бағирларини дунёга кенг очиб: “Насроний бўлсанг ҳам кел! Яҳудий бўлсанг ҳам кел! Динсиз бўлсанг ҳам кел!” дея ҳузурига ҳаммани чорлаб, ўзи ҳам ниҳоятда устун мавқеда турган ҳолда Исломнинг нақадар буюклигини кўрсатган бўлса, бугунги олимларимиз бағри ҳатто бир-бирини сиғдирмаяпти. Илмлар мусобақаси эмас, нафслар рақобати устун. Шу учун бир мўмин олим иккинчи мўмин олимни писанд қилмайди, ўзидан нари суради, ҳатто орқадан бир-бирини ёқтирмайди.

Бошқача айтганда, бугунги мўмин бағирлар ҳатто насронийни, яҳудийни ва ё динсизни сиғдиряпти, аммо иккинчи бир мўминни сиғдирмаяпти.

Шу маънода, бугун агар давлат Исломга ва мусулмонларга бағрикенглик кўрсатмаётган, аксинча, паст ёки душманча назар билан боқаётган бўлса, давлатнинг ўзидангина ўпкалаб бўлмайди, каттароқ айб мўмин-мусулмоннинг, айниқса, дин олимларининг ‒ устоз ёки пирларнинг бўйнига тушади.

Ўзимиз шунақа паст муносабатга лойиқ эканимиз билиниб қолди.

Икки устоз-олим бир-бирини бағрига тортмайди, икки мусулмон шогирд бир-бирига Оллоҳ буюрганидай дўст-биродар бўлолмайди-ю, давлат мусулмонга бағрикенг ва дўст бўлсинми?!

Айниқса, ўтган аср тўқсонинчи йиллари воқеаларини эсласам, давлатнинг динга қаттиққўллиги қайтага раҳматмикан деб ҳам ўйлаб қоламан гоҳо.

Андижонда, Наманганда, Қўқонда кечган шармандали ишларни эсланг. Ёнма-ён икки мачит бир-бирига шунақа душман бўлди, бошқа душманнинг кераги бўлмай қолди. Бир жума бир мачит қавми пичоғу таёқлар билан қуролланиб нариги мачит қавми устига бостириб борса, янаги жума энди нариги мачит қавми бу ёққа қурол кўтариб келди. На Оллоҳ Сўзи уларни қайтара олди ва на ҳадис! Ниҳоят, давлат орага кирди. Қамади, зиндонга отди. Ва… ҳамма тинчиди!

Бу нимани кўрсатади? Имонимизнинг самимий эмаслигини, нақадар юзаки эканини кўрсатади. Қуръонга қулоқ солмадик, ҳадисга қулоқ солмадик, ички ишимизга давлат аралашишига тўғри келди. Шунга мажбур қилдик!

Оллоҳдан қўрқмадик, охират савол-жавобларидан қўрқмадик, давлатдан қўрқдик! Давлатнинг сўроқ-саволи ва қамоқлари бизларни мўмингина-қобилгина қилиб қўйди!

Шу маънода, икки мўмин орасига давлат киргани ва ўртани бирмунча тинчитгани давлатга шараф бўлса ҳам, мўминга шармандаликдир. Давлат бўлмаганида мўмин-мусулмонлар бир-биримизни еб битирар эканмиз-да!.. 

Бу туришда бордию бугун яна озгина эркинлик берилса, чамамда, энди қавмлар бир-бирига пичоқ ўқталиб ўтирмайди, биратўла автоматлар тилга киради.

Шу кунларда мўмин-мусулмон бир-бири билан “аҳил-иноқ”, нисбатан тинч яшаётган экан, бу аҳилликка давлатнинг босими остидагина эришилганини тан олишимиз керак.

Алам қиладиган томони ҳам шу: мўмин-мусулмонлар эсларини йиғиб олишларига “Эй мусулмонлар!” деган ҳайқириқ етмади! “Эй имон келтирганлар!” деган чақириқ камлик қилди! Албатта, давлат керак бўлди, босим керак бўлди!

Балки “Фосиқнинг қўли билан ҳам динни юксалтириш” қоидасига мана шу ҳолимиз ёрқин мисолдир. Яъни, давлатимиз қилаётган иши илоҳий тақдир нуқтаи назаридан хайрли натижа бераётганга ўхшайди. Бу томонини ҳам ҳисобга олиш ва унутмаслик керак.

Ўтмишда етакчилари, йўлбошчилари Оқпошшога таъзим қилиб шон-шавкати ва ор-номусини бой берган миллатни бошқалар оёқ учида кўрсатадиган бўлиб қолгани каби, бугун ҳам олимлари ва етакчилари тимсолида обрўйини тўкаётган қавмни ким ҳурмат қиларди?! Бундай аҳволда зулмга учрашимиз табиий.

Зулмга учраган ва ҳар куни зулм остида эзилаётган мусулмон асосий сабабни фақат золимдан ахтармасин, биринчи галда ўзини текшириб кўрсин. Ички сирни золим-душманга билдириб қўйдими, энди унинг зулмидан нолиб юриш инсофдан ҳам, ақлдан ҳам эмас. Фойдасизлигидан ташқари, ҳақсиз ҳамдир.

Касал бўлсак, бундан баттар бўлмас, лекин энди беҳуда оҳ-воҳ қилиб ётгандан фойда йўқ. Шартта туриб даволаниш чораларини ахтариш керак.

Замон муолажа замони, йиғи замони эмас.

Бугун бўлиниш замони ҳам эмас, аҳиллик замонидир.

Бўлиниш куя каби дин арқонини ейди, умматни кучсизлантиради, аксинча, душманни кучлантиради. Айниқса, миллат олимлари бирикмаса, обрў талашса, мартаба талашса!

Ўтган аср 80-йиллари охири ва 90-йиллари бошида халқимизда кўрилган динга талпиниш ҳаракати сўниб-сўниб, бугун диндан совиш, ҳатто динга душманлик ҳолатига дўнаётган экан, бунинг сабабини, тепароқда айтилганидек, фақат давлатдан, давлатнинг динга қарши тавридан кўравермаслик керак, айбнинг кўпроғи ва оғирроғи мусулмонларнинг ўзларига ва етакчиларимиз елкасига тушади, албатта.

Ўйлашимизча, ҳали ҳам фурсат тўла бой берилмади, олимлар агар илмида ва динида самимий бўлса, “Биздан қандай хатолик ўтди экан бошимизга бундай балолар ёғиляпти, охири кўринмайди?!” дея жиддий бош қотиришлари, хатоларини топишлари, тез тузатишлари керак. Кўп нарса биладилар, шу билганларига энг олдин ўзлари амал қилишга ўтишлари лозим.

Эй Оллоҳ, бизларни ўз ҳолимизга ташлаб қўймаганингга, бўлаётган бу ишлар Сенинг ироданг ва ҳикматингга кўра бўлаётганига, сиртдан зулм бўлиб туюлаётган бу кўргиликлар Сендан келаётган айни адолат эканига – золим қўли-ла бизларни тарбия қилаётганингга заррача шубҳамиз йўқ. Аҳволимизни ўнгла. Бизларга Ўзингдан чин қўрқадиган, холис Ўзинг учун хизмат қиладиган етакчи олимлар йўлла ва улар воситасида бизларни Тўғри Йўлга сол!

Эй Тирик (Ҳайй), эй Тургизувчи (Қаййум) зот! Раҳматингдан умид қилиб Сендан ёрдам сўраймиз! Сенсиз ва Сенинг ёрдамингсиз ҳолимиз хароб…

(Давоми бор)

«Бу кунлар» китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube