Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Буюк Пора Йўли

Буюк Пора Йўли
21 Temmuz 2016 - 7:00 'да юкланди ва 2107 марта ўқилди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

(75-қисм)

Ўн олтинчи кўчат
Буюк Пора Йўли

Оқадиган ҳамма нарса пастга оқади. Фақат пул тепага оқади.

Юмалоқ ҳамма нарса пастга юмалайди. Фақат пул тепага юмалайди.

Суюқликка ва юмалоққа тегишли қонуният тўртбурчак пулга ўтмайди. Тўртбурчак бўлса-да, пулнинг қонунияти тамоман бошқа ‒ пастга томчилаб тушади, тепага оқиб кетади; юмалаб чиқади.

Халқимиз доно – сочиқ пулни “пул” дейди, ўрамини “юмалоқ” дейди. Қайсидир арзимас ишини битирган ўзбек керилиб: “Бир юмалоқ пул кетди”, дейди масалан. Керак бўлганида пулнинг тепага ҳам юмалашини олдиндан ҳисобга олиб от қўйган экан билағон халқимиз.

Тепага оқадиган пулнинг бир оти – “пора”. “Ҳадя” оти ҳам бор, аммо у икки хил бўлади: пастга оқизилса – чин ҳадя, тепага оқизилса – порага яқин бир нарса ёки айни порадир.

Пул кўринишида уни пастга қанча юмалатсангиз, пора кўринишида ундан ҳам кўпайиб-катталашиб тепага юмалайди. Пул чиқариб пастга сочиб юборишдан мақсад кейин уни тепада ўтириб йиғиб олиш экан-да, деган хаёлга ҳам боради киши…

Оқар сувнинг олди тўсилса, тўпланиб-тўпланиб, охири тўсиқни бузиб юборади ва янги ўзан очиб олиб, то бирон ерга бориб сингиб кетмагунича оқишда давом этади. Пора сувдан баттар. Ярим йўлда унинг олдига тўсиқ қўя олмайсиз. Тўсиқ қўйган заҳотингиз у тўсиқни бузишга ёки айланиб ўтишга, ҳатто тўсиқ қўймоқчи бўлганни ўртадан кўтариб ташлашга ҳаракат қилиб қолади.

Буюк Пора Йўли Буюк Ипак Йўлидан анча эски, Буюк Ипак Йўлидан кучли, Буюк Ипак Йўлига қараганда яшовчан ва айримларга катта фойда келтирувчи йўлдир.

Буюк Ипак Йўли халқчил ‒ савдогарлар ҳам, мамлакатлар ҳам, шулар қатори оддий халқ ҳам фойда кўради, чунки унда товар оддий халққа қараб юради. Буюк Пора Йўли эса тескари ‒ бунда пул оддий халқ чўнтагидан чиқиб амалдорларнинг жиғилдонига қараб юради, оддий халққа зарар, мамлакатга фойдаси йўқ.

Буюк Ипак Йўли илгари йўқ эди, ўртада бор бўлди, замонлар ўтиб яна йўқ бўлди. Буюк Пора Йўли пайдо бўлганидан бери бор ва бўлади ҳам.

У – асов дарё, унинг олдига тўсиқ қўйишга, оқимини ўзгартиришга ҳеч бир тирик қулнинг кучи етмайди. “Йўлимни ким тўсмоқчи ўзи?!” деб бир дағдаға солиб қолмасин, бундай хом ният қилганга сичқоннинг ини минг танга бўпкетади! Пора оқимини ўз ҳолига қўйиш керак. Тўлқин думалаб, думалаган сари катталашиб, то сўнг манзилига – энг тепага етиб, худди сув қумга сингганидай сирли бир тарзда сингиб кетсин. Изи ҳам қолмасин.

Буюк Пора Йўлининг “муқаддас” қонунияти шу, уни бузиб бўлмайди. У бузилса, дунёда (жумладан бизнинг мамлакатда ҳам) қанақа ғавғолар кўтарилишини биз ожиз қуллар тасаввур ҳам қила олмаймиз…

Лекин, наҳот бу палакатдан қутулиб бўлмайди, деб тушкунликка тушманг. Шундай қудратли Пора тўлқинининг ҳам йўлини тўсиш иложи бор, азизлар. Биттагина, салгина ҳаракат билан пора йўли тақа-тақ кесилади.

Дарё сувининг оқимини ўзгартирмоқчи бўлсангиз, бошига ёки қоқ белига катта тўғон қуриб, бошқа томонга буриб юборасиз, шунда у ўзига янги ўзан очиб ёки сиз олдиндан очиб қўйган ўзандан бошқа томонга қараб оқиб кетаверади. Буюк Пора Оқимини тўсишнинг йўли бунинг тескариси – чора оқимнинг бошида ёки қоқ белида эмас, етиб борадиган охирги нуқтасидадир. Поранинг йўлини тўсадиган тўғон энг тепага қурилади.

Яъни, энг тепа пора олмай қўйса, пора олишни ҳатто истамай қўйса, энг пастдан бошланиб энг юқоригача ўрмалаб кетган бутун бу узундан-узун, илонизи йўл – Буюк Пора Йўли бирдан бузилади. Оқим таққа тўхтайди.

Оқим тепада кескин тўхтаса, ўша онидаёқ буни паст сезади ‒ уйидаги бор пулини қиртишлаб, иши битиши учун ўзидан бир калла тепадаги бошлиқчага пора ўлароқ энди узата бошлаган битта камбағал ҳам шартта тўхтайди; қўлини қайтиб олади. Яъни, порани бермайди. Сурурдан бурнига қўшалаб ҳаво сўриб бир-икки юмалоқни олишга шай турган амалдорча нима бўлганини илкис тушунолмай, қўлини узатган кўйи қолаверади. Ҳушига келганида эса, қўлини пешонасига соябон қилиб тепага қарайди-да, “Чёрт!” деб сўкиниб юборади…

Бундан мана бундай қизиқарли бир хулоса чиқади: демак, энг тепа пора олади, шунинг учун энг пастдаги энг кичик бир одам энг кичик бир бошлиққа пора беради!

Бундан яна битта қизиқарли хулоса чиқади: қайси юртда энг пастда пора олиш ҳодисаси бўлса, демак, хотиржам бўлинг: энг тепа пора олади!!!

Қандай бўлмасин, пора қонуниятига кўра, у ҳеч қачон ярим йўлда тўхтамаслиги аниқ.

Амир Темур бу “қонуният”ни билган. Билганидан, тепа жиноятга шерик бўлмаса, паст ҳеч қачон жиноятга журъат этмайди, деган. Ва билганига биринчи галда ўзи амал қилган. Ҳокиму волийларидан ҳам шуни талаб этган. Қайсидир чекка бир ўлкада ўғрилик содир бўлса, ўғрига қўшиб ҳокимнинг ҳам қўлини кестирган. Ҳоким шерик бўлмаса, пастдаги киши ўғриликка журъат этолмас эди, деган.

Шунингдек, ҳоким пора олмаса, қўл остидаги энг кичик амалдор пора олишга журъат этмайди. Энг кичик амалдор пора оляптими, демак, ҳоким пора олади. Ҳоким пора оляптими, демак, подшоҳ пора олади…

Ўзбекистонда пора аллақачон жиноят бўлмай қолган. Оддий иш битириш йўли, муомала воситасидир.

Мактабга ишга кириш ‒ пул, амаллаб ишга кириб олганидан кейин қўшимча дарс соати олиш ‒ яна пул, ишга кириш тугул, обрўлироқ мактабга ўқувчи топшириш ҳам ‒ пул!

ДАН ходимини қўйинг, оддий мелисаликни ҳам ҳар ким орзу қила олмайди ‒ унга пулдан бошқа нарсалар ҳам керак бўлади.

Қуруқ қўл билан ҳозир далада кетмончи бўлиш ҳам қийин: бунда поранинг бошқача йўли қўлланади ‒ энг кам ишҳақига рози бўласиз, кетмончилик лавозимига эришасиз! Бўлмаса, қишда ғўзапоядан ҳам умид қилманг!

Тижоратчи божхонага пора узатади – моли қоғозда оз кўрсатилади, кўрсатилмаган қисми бождан “озод қилинган” ҳолда мамлакатга тўсиқсиз киради.

Тадбиркор бонкага пора қистиради – бонка унга катта қарз беради.

Ота тегишли одамларга пора беради – ўғли ё қизи грантга ўқишга киради.

Янги ўргамчик ашулачи телевидениеда ёки мутасадди ташкилотда ишлайдиган “ака”лари чўнтагига бир юмалоқ солиб қўяди – телевизорга чиқади, “Истиқлол”да ё “Туркистон”да бир-икки кўринади ‒ “юлдуз”га айланади.

Пора бериб ўқишга кирган кечаги топ-тоза йигит-қиз эртадан кейин ўзи ифлос бир порахўрга айланади.

Пора бериб пуркурор бўлиб олган киши пора беролмаганни қамоққа ҳукм қилади, пора берганни маҳкама (суд) хонасиданоқ озод этиб юборади.

Пора берасиз – армияга хизматга борасиз, пора берасиз – армия хизматидан олиб қолинасиз.

Энди, агар тумангами, вилоятгами ҳоким бўлмоқчи бўлган одам ҳаракатини эртароқ бошлагани маъқул: ў-ў, катта, жуда катта юмалоқ керак. Жуда катта бўлса тепага қандай юмалатаман деб хавотир олманг, ўзи юмалайди, қайтага “юмалоқ” қанча катта бўлса, шунча тез ва силлиқ юмалайди! Муҳими ‒ унчани олдин топиш керак! Табиий, бирданига топиб бўлмайди, шунинг учун эртароқ ҳаракатни бошланг деяпмиз.

“Нисоб” миқдори мансабнинг катта-кичиклигига қараб ўзгаради, албатта. Бошқача айтганда, тўплаганингиз қайси мансабнинг “нисоби”и миқдорига етса, ўшангагина осила оласиз. Туман ҳокими бўлишга етадиган “нисоб” билан вилоят ҳокими  бўламан деб овора бўлманг, демоқчимиз.

Шунингдек, вазирликларнинг ҳам ёғли ё ёғсизлигига қараб “нисоб”лари турличадир.

Энг катта лавозимнинг бугунги “нисоб”и миқдорини-ку, биз гуноҳ ишловчи қуллар билмаймиз, билолмаймиз ҳам.

Хуллас, эй мансаб сари талпинувчи ўртоқ, кўрпача тагида тўплаган пулингиз ёки хумчага солиб кўмган олтинингиз “нисоб” миқдорига етдими, энг муҳими, ниятингизга эришганингиздан кейин тепаларга узатганингизни ўн-йигирма баравар кўпайтириб чиқариб олишга кўзингиз ҳам етадими – нимага қараб ўтирибсиз, йўлингизни берсин, отни “чу” денг, қамчини босинг!

…Шу тариқа ҳамма соҳани санаб ўтса бўлади – ҳамма соҳада, ҳамма йўналишда, ҳамма тоифа орасида ўзларига хос пора бор. Номи ҳар хил, олиш-бериш усуллари ҳар хил, лекин моҳияти битта – пора!

Нима демоқчимиз?

Одам ўзи тоза бўлса, теварагини ҳам тоза тутади ‒ бошқалардан ҳам тозаликни талаб қила олади. Чунки тили қисиқ эмас, боши тик, кўкраги керикдир. Орқаси ҳам, олди ҳам тоза. Дейлик, ўзи жиноятга қўл урмаган пуркурор бошқаларнинг жиноятини қўрқмасдан очаверади. Чунки кескин ишончи бор: ўша жиноятларнинг бир учи айланиб ўзига етиб келмайди!

Аксинча, ўзи ва иши кир одамнинг тевараги ҳам кир бўлади. Масалан, порахўр бошлиқ ҳеч қачон порахўрликни тугата олмайди. Яъни, ўзининг оёғига болта урмайди. Ёки уюшган жиноятчиликнинг қоқ ўртасида турган мелиса бошлиғи, пуркурор, Миллий хавфсизлик ходими қанақа қилиб уюшган жиноятчиликка қарши курашади?! Қаёқни кавлаштирса, марказда ўзи чиқиб қолаверса!

Амир Темур қоидасига кўра, мантиқ нимага ишора қилади? Мамлакатда битта майда амалдор пора оляптими, демак, ҳоким пора олади, битта ҳоким пора талаб этяптими, демак…

(Давоми бор)

«Бу кунлар» китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube