Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Гадоларни йўқ қилмоқ учун унинг иқтисодий аҳволини таъминлаш лозимдур”

“Гадоларни йўқ қилмоқ учун унинг иқтисодий аҳволини таъминлаш лозимдур”
22 Temmuz 2016 - 7:00 'да юкланди ва 1787 марта ўқилди.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхоннинг "Бу кунлар" китоби

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

БУ КУНЛАР

(76-қисм)

Кичик хулоса

Гап Амир Темурга келиб тақалди. Бу зотни бугун эринчоқ одамгина мақтамайди. Тузум ҳам тинмай улуғлаб турибди. Аслида ҳам шундай – Амир Темур дунё тарихида ўчмас из қолдирган жуда оз сонли инсонлар қаторида туради! Оламшумул ишларию одатусти тутимлари билан кишилик жамиятлари тарихида ўхшаши кам шахс!

Ушбу бобга хулоса ўрнида айрим манбаларда Амир Темур ўз қўли билан ёзган деб тахмин қилинадиган “Мен – фотиҳ Темур” асаридан икки кўчирма келтирилса, узукка кўз қўйгандай бўлади, деб ўйладим. Кўчирмаларни шарҳлаб ўтирмадим. Онглига ишора етади.

Олтинчи фасл
Тошканд уруши

Маълумки, ҳар бир ҳукуматнинг қонунлари бор. Бу қонун ёлғиз менда эмас, бутун дунё бўйинча тасдиқ этилиб юргузулгандир. Масалан, ҳар бир давлат аҳолиси ўз ҳукуматига эҳтироман унинг амру фармонларини ҳам тутушлари, халқнинг мол, пуллари, тинчлигини ҳам ҳурмат қилишлари лозимдурки, мабодо баъзи бир ашрор (ёмонлар) исён қилиб, халқнинг пул-моли, ирзи-номусларига таарруз  еткузмасун. Агар шундай бўлган ҳолда исённи бостириш ҳукуматнинг вазифасидур. Буни адо қила олмаган ҳукумат халқнинг хизматига барпо бўлмай, ўша ашрорга йўл бергувчи жонсиз бир давлат эътибор қилинадур.

Бу кунда маош дафтарларимда исмлари ёзилган, иш қилсун-қилмасун, маошлари узулмай юруб турган уч минг нафар жаллодим бор. Менинг ёки ҳокимларнинг амри билан мужримларга (жиноятчиларга) шулар жазо беради. Бундан чиққан натижа шулдурки, бир киши Анқарадан Самарқандга қимматбаҳо моллари билан жўнаса, улар ясовулсиз, оддий юруш билан тинч омон юра олар эди. Йўллардаги қароқчи, бўланггилардан омонлиғини таъмин этиб қўйганман. Ҳеч бир одам у карвонларнинг молига ёмон кўз билан қараёлмайди. Яна бир мисол: бир табоқ олтунни бир кичкина боланинг бошига қўйуб, Шарқдан Ғарбга, Шимолдан Жанубга йўлланса, орадан йиллар ўтади, кичкина бола болиғ ҳам бўлади (балоғатга етади), аммо бошидаги олтуннинг бир донасига-да нуқсон етмайди. У болани алдаб ёки зўрлик ишлатиб олтунини олғувчи одам менинг қўл остимда бўлмайди. Ҳеч ким эшитдими, менинг қўл остимдаги ерлардаги бир шаҳарда бир дўконнинг ўғирланганини? Ёки қайси бир кишининг уйига ўғри босиб кирганини? Бу каби жарималар эшитилмаганининг сабаби ҳам мен тутган (қаттиққўл) усулнинг тўғри эканини исботлайди. Мен фотиҳликка эришишимдан илгари ҳам ўғри-қароқчиларга қарши чора кўруш, доруғаларнинг очиқ кўзли бўлишлари учун зўр ташаббус қилганман. Чунончи, бир доруға (ҳоким) шаҳар амниятини ўз устига қабул қилиб олдими, у қуруқ номга вазифахўр эмас, балки масъулиятли бир ўрунда турганини билмоғи, кеча-кундуз ўз вазифасининг ижросида огоҳ бўлмоғи лозимдур. Агар бир ўғирлик ҳодисаси зоҳир бўлса, ҳаммадан аввал доруғанинг ўзи масъул тутулади. Ўғри топилмаса, доруғанинг қўли кесилиб, ўғрининг ўрнига ўзи жазоланади. Кўп тажрибалар билан исботи кўрулган эдики, доруға ўғри билан бирикмаса ё ўз вазифасига эҳмол қилмаса (бўш қарамаса), ўғрилик воқеъ бўлмайди (Биз ажратиб кўрсатдик. – Н.М.Р.). Шунинг учун доруғага ҳам жиддий масъулият қўйулиши билан кенг вилоятларимнинг ҳеч бир жойида ўғри, қароқчи қолмади.

Сўнгра мамлакатни хунук кўрсатувчи омилнинг яна бири гадоликдур. Гадоларни йўқ қилмоқ учун унинг иқтисодий аҳволини таъминлаш лозимдур. Бу нуқтани назарга олиб, мустаҳиқ гадоларни етарли ҳолда маош билан таъмин этдим. Бу жумла орасига кирган ожизлар, кўр, чўлоқ, қарилик сабаби билан ишдан қолганлар, иқтисодий аҳволи ночорлардир. Яна бир турли гадолар бордурки, пул-моли бўлатуруб гадоликни ҳунар қиладур. Буларга ҳам жиддий амр билан огоҳлик бериб, гадоликни касб қилувчиларга ёки мендан маош олиб туруб яна гадолик қиладурғонларга раҳмсиз ҳолда жазо беришимни билдириб қўйдим. Ишлашга қудрати етган гадоларни иш ва ҳунар билан таъминлаш чорасини кўрдум.

Яна бир табақа пайғамбарзодалар ҳам бор, уларнинг ҳам нубуват оиласига етишадурғонларини маош билан таъминладим. Мендан илгари ўтган мусулмон ҳокимлари бунга кўз солмагандур. Баъзи иқлимларда ўн минглаб одам “қувти ло ямут” (куни ўтиб туриши) учун гадолик қилгандур. Мен эса, шариат амрига мувофиқ, пайғамбаримизга насаб билан эришганлар учун хазина молининг бешдан бирини айириб қўйиб, шу маблағ билан уларни гадоликдан қутқардим. Ва байти Расулуллоҳга қилинадурғон эҳтиромимни ўз ерига еткуздум.

Илгари вақтларда ҳукуматларга қарашли қора сурон ва гизма (ясавулбоши, туман бошлиғи)лар халқнинг устига юк бўлуб яшар эди. Ҳатто емакларини халқдан олур эди. Мен бундай ишларнинг йўлини қатъиййан тўсуб, етарли маош бердим. Мабодо бирортаси эски феълини қилғудек бўлса, унинг рутбасига эътибор бермасдан ўлум жазосини бердим.

Сўнгра аскар ва зобитларим дўконлардан олган ашёларининг пулини бермаса ёки белгиланган нархдан кам берган, сотувчини норози қилган бўлса, шикоят келиши ҳамон ўлумга буюрдим. Шу йўсинда тартиб ўрнатиш билан юртлар обод, халқ тинч ва ором билан ҳаёт кечирди.

Эй ўғулларим! Мен сизларга васият қиламанки, мендан кейин қайси бирларингиз салтанатга эришсангиз, қароқчиларга, доруғаларга, гизмаларга ҳушёр бўлинглар. Булар ҳукумат маъмури бўлсалар ҳам, ўғри-қароқчилар билан тил бириктиришлари кўп кўрулган тоифалардандурлар. Агар буларга ўлум жазоси берилмаса, бутун давлатни барбод қилишлари мумкиндир.

Сўнгра гадоликни касб қилиб олганлар бордур. Буларга ҳам раҳм қилманглар. Уларнинг ўрнига пайғамбар авлодларини, уламоларни, шуароларни ва ҳунар арбобларини эҳтиром қилинглар ва ҳимоя қилинглар. Шароб ичмоқдан парҳез қилинглар. Чунки шароб уммул-хабоисдур (ёмонликларнинг онасидир). Агар шаробхўрликка ўрганиб қолсангизлар, вилоятларимиз қўлдан кетадур…

 (Давоми бор)

«Бу кунлар» китобини ушбу линкдан юклаб олишингиз мумкин:
nurullohuz.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube