Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бугун қарзларни узиш, мажбуриятларни бажариш куни

Бугун қарзларни узиш, мажбуриятларни бажариш куни
26 Temmuz 2016 - 7:00 'да юкланди ва 1763 марта ўқилди.

AilogoЭргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(22)

Пайғамбарнинг жону тан ила ҳақиқатга интилиши, турмуш роҳат-фароғатига лоқайдлиги – фидойилик, маҳрумият, меҳнат-машаққатли турмуш тарзи буюк амалларни бажаришга бел боғлаган сафдошлар учун юксак намуна, илҳом манбаи эди.

Ислом Пайғамбари (с.а.в.) ўз вазифасини адо этаркан, роҳат-фароғатли, тўкин-сочин ҳаётни ёлғиз ўзигамас, балки яқинлари – хотин-халаж, бола-чақа, қариндош-уруғ, дўсту биродарларига ҳам раво кўрмади. Унинг энг яқинлари ҳаммадан кўп бериб, ҳаммадан оз олишарди.

Улар курашда биринчи, аммо унинг самарасини кўришда охирги ўринда эдилар. У бирор нарсани тақиқламоқчи бўлса, уни аввало оиласига тақиқларди. Сўз моддий манфаат устида кетганда, биринчи галда бошқалар, кейин ўз оила аъзолари назарда тутиларди. Улар кўпинча оддий мусулмонларга муяссар бўладиган турмуш неъматларидан ҳам маҳрум бўлишарди. У судхўрликни тақиқлаганда, бундан биринчи навбатда амакиси Аббос ибн Абдумуталлиб зиён кўрган эди. Қонга қон олишдек фалокатни жиловлаш мақсадида қариндоши Рубиа ибн Ҳавис ибн Абдумуталлибни ўлдирган одамни жазодан озод қилган эди. Камбағаллар фойдасига закот солиғи жорий этилганда, у оила аъзоларига қанчалар фақир, ночор бўлишмасин, закот олишни манъ этган эди.

Президентнинг қизларини кўринг! Улар жаҳон оммаси кўзи олдида, қанақанги ҳунарларни кўрсатмаяптилар. Улар амалга оширган бедодликни ер юзида ҳалигача ҳеч ким кўрмаган бўлса керак. Уларни оқламоқчи бўлаётган ялтоқ ўзбек зиёлиларнинг иддаолари, бундан ҳам ошиб тушада.

Ақли-ҳуши жойида жамиятлар учун бу каби тубанликни ҳазм қилиш, асло мумкин эмас!

Макка ишғол этилгач, Пайғамбар амакисининг ўғли Али ибни Абу Толиб Каъба калитига калитбонлик қилишни истаганда, Расулиллоҳ унамаган, Усмон Ибн Талхани чақириб, калитни унинг олдига қўйиб, деган эди:

“Усмон, бу калит сеники, ол уни. Бугун қарзларни узиш, мажбуриятларни бажариш куни. Бу калит ҳамиша сенда туради. Уни ҳеч кимса сендан ололмайди, фақат адолатсизлик, зўравонлик қилиб олишлари мумкин”.

Бизда ҳар бандасига Тангри берган озод турмуш, меҳнат роҳати халқнинг бошида турган раҳбар томонидан хоҳлаганча суистеъмол қилинади, оддий ҳақ-ҳуқуқлар тупроққа қориштирилади…

Пайғамбар ўз хотинларига оддий, машаққатли ҳаёт тарзини талқин этган, қийинчиликларни у билан баҳам кўришса, нур устига нур, агар роҳат-фароғатли турмушни афзал кўришса, уларни тутиб турмаслигини аниқ-тиниқ айтган, уларга Тангри сўзини етказган эди:

“Эй Пайғамбар! Хотинларингизга айтинг: агар сизлар дунё ҳаётини ва унинг зебу зийнатларини истасангиз, келинг, мен сизни ўша нарсалар билан баҳраманд қилай ва яхшилаб кузатиб қўяй.

Бордию Тангрини, Унинг Пайғамбарини ва охират диёрини истайдиган бўлсангиз, у ҳолда Тангри сизнинг орангиздаги чиройли амаллар қилувчилар учун мукофот (жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир” (33:28-29).

Аёллар қайси йўлни танлашгани дунёга маълум.

Пайғамбар алайҳиссаломга қизи Фотима арз қилиб, ёвурчоқ тортавериб қавариб кетган қўлларини кўрсатиб, ёрдамчи чўри сўраганда, бошқалардан кейин, деган жавобни олган. Кейинчалик, қизим, шукурона айтиб, Тангрига илтижо қил, деган Расулиллоҳ. Бошқа қариндошларига ҳам муносабат шу йўсинда эди. Пайғамбарга киши қанча яқин бўлса, унинг зиммасидаги масъулият шунча баланд бўлган.

Бугун-чи? Президент қизлари беҳисоб пул маблағларини дунё банкларига ташмалаб чиқиб кетганлари етмагандек, мамлакат ичкарисидаги кўзларига ёққан ҳар қандай ҳашаматли иншоотларни ва даромад келтириб турган корхоналарни эгалари қўлидан арзимаган пулга тортиб оладилар. Бўйин товлаган кимсаларни ё қаматадилар, ёки ими-жимида жиноят оламининг вакиллари қўли билан ўлдиртириб юборадилар. Уларнинг қўлларида энг сердаромад нефт ва газ, олтин ишлаб чиқариш ва бошқа юзлаган иқтисодиётларнинг калитлари бўла туриб ҳам, на еб тўядилар, на Худодан ҳаё қиладилар.

Президентнинг Муҳаммад пайғамбар умматларидан сон-саноқсиз фарқ-тафовутлари бўлгани каби, улар орасида эътиборга лойиғи, унинг пажмурда кўнглида қариндош-уруғчилик, деган олижаноб туйғунинг йўқлигидир. У бутун мамлакатни битта хонадон – ўз оиласининг ҳавойи ҳой-ҳаваси учун барбод қилишга уриниб келади.

У учун оиласидаги уч байталдан кейин, бу дунёда миракизмчилар бор холос.

Халқ чорак асрдан буён бошида тегирмонтоши айлантираётган жаллоднинг дунёга келишига сабабчи бўлган инсонларнинг кимлигини ҳам билмайди.

Ёруғ дунёда бирор-бир дўсти, уруқ-аймоғи бўлмаган бир бетайин кимсанинг бутун бошли миллатга раҳнамолик қилиши кўпчилик учун эриш туюлади, албатта. Ақлга сиғмайдиган бу бедодликдан ўзбек зиёлилари ҳайратга тушмайдилар, холос…

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort