Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бу ҳали ҳаммаси эмас

Бу ҳали ҳаммаси эмас
06 Ağustos 2016 - 7:00 'да юкланди ва 2002 марта ўқилди.

netЭргаш Сулаймон

Фитратга мактуб ёхуд руҳ билан суҳбат

Биринчи боб

(23)

Пайғамбаримиз давридаги ҳолат бутунлай бошқача бўлиб, пайғамбарнинг ҳаёт намунасини кўрганлар исломни қабул қилгач, ўзларининг роҳат-фароғатларидан айрилиб, заҳмат-машаққатларга дучор бўлган инсонларни руҳлантирган эдилар. Уларнинг кўпчилиги бадавлат кишилар бўлиб, кейин бойликларидан айрилиб, фақир, ночор аҳволда қолишган. Инсоният тақдирини ҳал этадиган воқеалар ана шу инсонларнинг ўз манфаатларидан кечиб, қанчалик фидойилик қилишга қодир эканликларига боғлиқ бўлган.

Улар нималарга қодир эканликларини кўрсатишди. Янги имон, эътиқод учун кураш бошлаб, ғалаба қозонишди. Улар тарихда мисли кўрилмаган қийинчиликларга сабот, маотанат билан бардош беришди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Мадина ансорлари исломга хизмат қилиб, қаровсиз қолган боғ-роғ, экинзорлари ила бир муддат шуғуланмоқчи бўлганларида, Қуръон сўзи билан уларга дейиладиким:

“Тангри йўлида сарф қилинг, ўзингизни ҳалокатга маҳкум этманг” (2:195).

Илоҳий пайғом ила зиммаларига буюк мажбурият олганларга Пайғамбар алайҳиссалом ана шундай фидойилик ва тартиб-интизом дарсини берган эди. Бу сабоқни кейин сафга қўшилиб, ўзини машаққатларга тутиб берган барча араблар ва бошқалар ҳам олишди. Тангри таоло уларни огоҳлантирган эди:

“Агар оталарингиз, фарзандларингиз, ака-укаларингиз, хотинларингиз, қариндошларингиз, меҳнат билан топган молу мулкларингиз, касод бўлишидан қўрққан тижоратингиз ва ёқтирган масканларингиз сизлар учун Тангри ва Расулидан, Унинг йўлидаги жидду жаҳд қилишдан суюклироқ бўлса, то Тангри ўз амри (азоби)ни келтиргунга қадар кутиб турингиз! Тангри фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай” (9:24).

Бу сўзлар бугунги Ўзбекистонга, унинг фуқароларига ҳам юз фоиз тааллуқли. Бизлар молу мулкимиз, тижоратимиздан, ёқтирган масканларимиздан ажраб қолишдан қўрққанлигимиз учун ҳам асрлар бўйи эрксиз, муте ва бўйнимиз эгик бир алфозда яшаяпмиз. Бизнинг қўрқимиз бизнинг молу мулкимизни, тижоратимизни, ёқтирган масканларимизни асраб қололмади. Биз шижоатни ва озод ҳаётни осонгина бой беришимиз орқасида, барча нарсаларимиздан айрилдик. Ер-сувларимиз, асрлар асносида ота-боболар тирноқлаб йиққан барча бойликлар, душманларимизнинг ихтиёрига ўтиб кетди. Маънавий бойликларимизни ўзимизнинг қўлимиз билан ғорат қилдилар, моддий бойликларимизни ўзимизнинг куч-қувватимиз, меҳнат-машаққатимиз ҳисобига ўзлаштирдилар. Биз оталаринмизни, фарзандларимизни, ака-укаларимизни, хотинларимизни, қариндошларимизни нафсни афзал билиб, худбинлигимиз ва қўрқоқлигимиз орқасидан бошқа халқларнинг манфаатлари учун бой бердик.

Ҳа, биз мусулмонмиз. Биз динимизни севамиз, аҳкомларига оғишмай амал қиламиз.  Аммо бу севги бу амал Тангри ва Расулидан, Унинг йўлидаги жидду жаҳд қилишдан суюклироқ” бўлолмади. Биз ор-номусдан, душманга нафратдан кўра, “Тангри ўз амри (азоби)ни келтиргунга қадар кутиб тури..”ишни маъқул деб билдик. “Тангри фосиқлар қавмини ҳидоят этмагай”

Бошқа бир жойда ҳам таъкидланган:

“Мадина аҳолиси ва унинг теварагидаги аъробийлар учун Тангрининг Расулидан қолишлари ва ундан кечиб, ўзлари билан машғул бўлишлари жоиз эмас эди” (9:120).

Инсониятнинг бахту саодати ва гуллаб яшнаши учун кураш йўлига тушган инсонлар ана шундай қатъиятли ва жасур эдилар. Улар такрор-такрор оғир синовлар билан юзма-юз бўлишди. Уларга дейилган эдики:

“Сизларни бир қадар хавф-хатар, очлик азоби ила, молу жон ва мевалар ҳосилини камайтиш ила синаймиз” (2:155).

Яна айтилган эди: “Наҳотки одамлар, имон келтирдик, десак, бас, бошқа  синов қилинмаймиз, деб ўйласалар?” (28:2).

Араблар ўшанда улуғ вазифани бўйинга олишга иккиланиб ёки қўрққанларида даврнинг зулмат ва жаҳолати давом этаверар, очлигу муҳтожлик, азобу уқубатлар камаймас эди.

“Агар шуни қилмасангиз, Ерда фитна ва катта фасод бўлур” (8:73).

(давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube