Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Эрдўғон “Турк оқими” ва “Оққуйи”АЭС лойиҳалари янгиланишини эълон қилди

Эрдўғон “Турк оқими” ва “Оққуйи”АЭС лойиҳалари янгиланишини эълон қилди
09 Ağustos 2016 - 19:01 'да юкланди ва 732 марта ўқилди.

pic_eb996ccf7e3fa18445f8d1a56e1b6c58Анқара “Турк оқими” лойиҳаси ва “Оққуйи” атом электр станцияси қурилишининг янгиланиши борасида ижобий қарор қабул қилган. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойип Эрдўғон баён қилди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ушбу лойиҳа янгиланган ҳолда “Турк оқими” бўйлаб Оврўпага газ етказиб беришнит таъминлашга тайёр.

“Турк оқими” лойиҳаси 2015 йилнинг декабр ойида, Россия-Туркия муносабатларининг кескин ёмонлашувидан сўнг тўхтатиб қўйилган эди. Углеводород етказиб беришнинг янги йўналиши, Россия 2014 йилда воз кечган “Жанубий оқим” лойиҳаси ўрнини эгаллаши лозим эди. “Турк оқими”нинг кўзда тутилган йўналиши – Анап ҳудудидан Қора денгиз туби бўйлаб Туркияга ва у ердан  Оврўпа мамлакатларига етказиб беришдир.

26 июл куни Туркия Иқтисод вазири Ниҳот Зайбакчи, Туркия “Оққуйи” АЭС қурилиши ва “Турк оқими” газ қувури лойиҳасининг қўллаб қувватланиши учун барча қонун тўсиқларини бартараф қилганлигини айтган. Газ қувури ва биринчи Турк атом элект станциясининг қурилиши бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши 2015 йилнинг ноябр ойида Анқара ва Москва муносабатлари ёмонлашуви ортидан тўхтаб қолган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Давлат тўнтаришида айбланаëтган журналистнинг онаси Мирзиëевдан ëрдам сўради
Муҳаммад Солиҳ: Мустақил журналист Бобомурод Абдулла (Усмон Ҳақназар) ва Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат)нинг ҳибсга олиниши ҳақда мулоҳазалар
Давлат адвокати журналист Абдуллаевнинг онасидан пул сўради
МХХ ертўласида қолаётган журналистнинг онаси Мирзиёевдан ёрдам сўради
БМТнинг диний эксперти: Мамлакатда виждон, фикр, дин ёки эътиқод эркинлиги ҳаддан зиёд тартибга солинади
Қирғизистон президентлик сайловларида Сўўрўнбай Жээнбеков ғалаба қозонди
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг онаси, ўғли билан кўришишга рухсат беришини сўраб терговчига ариза билан мурожаат қилган, аммо жавоб олмаган
Freedom House Ўзбек журналистини озод қилишга чақирди
Пен-клуб: Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод қилинг!
Халқ артисти президентдан Бобомурод Абдуллаевни озод қилишни сўради
Ўхшаш хабарлар