Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Россия Қирғизистондан ГЭС қурилишига сарфланган 37 миллион долларни қайтаришни талаб қилаяпти

Россия Қирғизистондан ГЭС қурилишига сарфланган 37 миллион долларни қайтаришни талаб қилаяпти
12 Ağustos 2016 - 22:43 'да юкланди ва 984 марта ўқилди.

1470983710_55ae63f2e32e82c11f2615c0d40da66fҚирғизистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги Юқори-Норин гидро элект станцияси каскади ва Қамбарота 1-ГЭС ларини қуриш ва ишга тушириш ҳақидаги битим бекор қилинган. Энди Россия Қирғизистондан қурилишга шу пайтгача сарфланган маблағ, 37 миллион АҚШ долларини қайтаришни талаб қилмоқда.

2012 йилнинг сентябр ойида имзоланган шартнома Қирғизистон учун буюк келажакни таъминлаши  лозим эди. Йирик ГЭСларнинг қурилиши мамлакатни барқарор электр таъминотини кафолатлаши, янги иш жойларининг яратилиши, технологиялар, чет элга энергияни сотишдан келадиган валюта тушуми, шунингдек минтақада сиёсий ўрнини мустаҳкамлаши керак эди. ГЭС қурилишлари лойиҳалари бир неча бор Қирғиз-Россия ҳамкорлигининг фойдали эканлиги сифатида ҳавола қилиб келинди.

Аслида эса бошқача бўлиб чиқди. 2015 йилнинг охирида Қирғизистон президенти Олмосбек Отамбоев шартномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу қарорга келиш сабаби сифатида, Россия тарафи уч йил давомида лойиҳа учун керакли маблағни топа олмагани ва унинг ишга туширилишини жиддий кечиктирганини айтган.

“Кўраяпмизки, ҳамкорларимиз шартномани бажара олмайди… Шу сабабдан биз Россияга келишувдан чиқишни таклиф қилдик ва бошқа инвестор қидиришни бошладик”,- деган мамлакат раҳбари.

Қурилишларнинг чўзилишининг иккинчи сабаби – Қирғиз тарафининг қурилиш учун керакли ер майдонини ажратиб бера олмаганлиги, дея таъкидланади.

ЎХҲ хабарлар бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар